Андижон давлат тиббиёт институти факультатив, госпитал терапия, халқ табобати ва эндокринология кафедраси



Download 2,51 Mb.
bet5/80
Sana16.04.2022
Hajmi2,51 Mb.
#556450
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
лекция

таснифи:
- гормонларнинг қон орқали транспорти (классик йўл);
. паракрин – секрецияланган гормонининг қўшни хужайрага органнинг микроциркуляцияси ёки хужайра аро суюқлик орқали таъсири;
. аутокрин – хужайра орқали секрецияланган гормоннинг ўша хужайранинг ўзига таъсири;
. нейрокрин – нерв толаларида секрецияланиб бошкарув таъсирига эга бўлган гормонлар (норадреналин, серотонин, ацетилхолин).
Гормонлар биологик таъсирига қараб оқсил алмашинувига катаболик, анаболик таъсирли, углевод алмашинувини регуляция қилувчи (инсулин, глюкагон, глюкокортикоидлар); электролит алмашинувига таъсир қилувчи (возопрессин, альдостерон, ангиотензин, бўлмачалар натрийуретик фактори), жинсий фаолиятда иштирок этувчи (гонадолиберин, ЛГ, ФСГ, ПРЛ, эстрогенлар, прогестерон, тестостерон, дегидротестостерон), сут ҳосил бўлиши ва секрециясида иштирок этувчи гормонлар (пролактин, окситоцин) гуруҳларига бўлинади.
Келтирилган таснифлардан энг мукаммали гормонларнинг кимёвий тузилишига қараб тузилганидир. Қолган таснифлар камчиликларга эга.
Паракрин ва нейрокрин таъсирга эга бўлган гормонлар эндокрин йўл билан ҳам таъсир қилиши мумкин. Масалан соматостатин МНСсида нейромедиатр сифатида, гипофизнинг даврвоза венасида классик гормон сифатида, ошқозон ости безида, ошқозонда ва ичакларда паракрин регулятор сифатида таъсир қилади.
ГИПОТАЛАМО–ГИПОФИЗАР СИСТЕМАСИ
АНАТОМИЯ ВА ФИЗИОЛОГИЯСИ

Гипофиз – катта бўлмаган Турк эгаридаа жойлашган без, овал ёки шарсимон формага эга. Олди – орқа ўлчами – 10 мм, кўндаланг ўлчами 12-15мм. Вертикал ўлчами эса 12 мм яқиндир. Катта одамлар гипофиз вазни 0,7 гр ни ташкил этади (аёлларда гипофиз эркаклардагига нисбатан каттарок). Турк эгарига кириш жойи миянинг қаттиқ пардаси (оболочка) диафрагма билан копланган, турк эгарининг ички кисми ҳам шу парда билан қопланган бўлиб, гипофиз шу икки парда ўртасида жойлашган. Турк эгаридан чиқиш жойида диафрагма тешигидан иккала парда ўртасида вена қон томирлари гипофиз оёқчаси ўтади. Гипофиз оёқчаси нерв толаларидан иборат бўлиб гипофизнинг орқа бўлагини гипоталамус (мия асоси) билан боғлаб туради.


Гипофиз олди бўлаги-аденогипофиз ва орқа бўлаги нейрогипофиздан иборат. Аденогипофиз гипофиз вазнининг 75% ни ташкил этади. Гипофизнинг олди бўлаги базофил, эозинофил ва хромафоб ҳужайраларидан иборат. Базофил хужайралар 4-10%ни ташқил қилиб, АКТГ, ФСГ,ЛГ,ТТГ гормонларини ишлаб чиқаради. Эозинфил (ацидофил) хужайралар 30-35% ни ташкил қилиб, СТГ ва лактотроп ПРЛ гормонини ишлаб чиқаради.
Хромофоб хужайраларида секретор фаолият аниқланмаган, улар олдинги бўлак хужайраларининг 50-60% ни ташкил этади.
Олдинги ва орка гипофиз ўртасида оралиқ қисм жойлашган, бу бўлагида МСГ ишлаб чиқарилади. Гипофизнинг орка бўлагини нейроглия хосил қилиб, у питуицитлардан, бириктирувчи тўқималар йиғувчи нейросекрет таначаларидан (Геринг таначаларидан) иборатдир. Гипофиз орка бўлагининг гормонларига гипоталамуснинг супраоптик ва паравентрикуляр ядроларида ишлаб чиқарилувчи вазопрессин (АДГ) ва окситоцин гормонлари киради. Структураси бўйича СТГ ва ПРЛ оддий оқсилдан, АКТГ – полипептид, ТТГ, ФСГ, ЛГ эса гликопротеидларга киради. СТГ-оксил алмашинуида анаболик жараёнларни стимуллайди, углеводлар алмашинувида иштирок этади, ёғни мобилизациясини таъминлайди, кальций-фосфор алмашинувида иштирок этади, скелет ўсишини таъминлайди. СТГ – тўғридан тўғри организмнинг тўқима ва ҳужайраларига таъсир этади. СТГ нинг оқсил синтезини кучайтириши организмда азотнинг ушланишига олиб келади, бу холат кўплаб аминокислоталарнинг оқсил синтезига қўшилиши хисобига бўлади. СТГ таъсирида РНК синтези кучаяди. У ўз ўрнида қонда глюкоза миқдорини кўпайтиради. Ёғлар алмашинувида СТГ липолизни кучайтиради, жигарда деполанаётган ёғни камайтиради ва периферик тўкималарда ёғлар оксидланишини кучайтиради. Бу холатлар қонда ЭЁК(эркин ёғ кислоталари), кетон таначалари, холестерин, лецитин, В липопротеидларнинг ортишига сабаб бўлади.
СТГ углеводлар алмашинувига диабетоген таъсир этади.Гипогликемик холат СТГ синтезини кучайтиради, у ўз ўрнида қонда глюкоза миқдорини ортишини чакиради. Бу холат СТГ нинг констринсуляр таъсири билан яъни гликогенолизни стимуляцияси ,гексокиназа таъсирининг ва мускуллар оркали глюкоза ютилишининг тормозланиши, жигар инсулиназасининг активлигининг ортиши билан кечади: Липолизнинг СТГ таъсирида кучайиши ва эркин ёғ кислоталарининг ортиши переферик тўқималарда гликолитик ферментларнинг активлигини камайтиради ва глюкозанинг нормал утилизациясига тўскинлик қилади. Шундай қилиб СТГ нинг ортиқча ишлаб чиқарилиши бир томонда инсулин ишлаб чиқарилишини кучайтирса иккинчи томондан инсулинга резистентликни чакиради. СТГнинг етишмаслиги ўсиш процессини тўхташига олиб келади.
АКТГнинг асосий физиологик таъсири буйрак усти бези пўстлоқ қавати орқали стероид гормонларининг биосинтези ва секрециясини стимуллашдан иборат. АКТГ меланостимулловчи ва липотроп таъсирига ҳам эга.
АКТГ- 39 та аминокислота колдигидан иборат оксилдир. АКТГ холестериндан кортикостероидлар хосил бўлишида иштирок этади.
ТТГ – тиротропин – қалқонсимон бези ривожланиши ва фаолияти, тиреоид гормонларининг синтезини таъминловчи асосий регулятор.
Гонадотроп гормонларига ЛГ – лютеинловчи ва ФСГ – фолликул стимулловчи гормонлар киради (гликопротеид). Бу гормонлар таъсирида организмда репродуктив фаолият амалга ошади.
ФСГ аёлларда тухумдонларда фолликулалар етилишини, эркакларда эса сперматогенезни стимуллайди.
ЛГ – аёлларда фолликула ёрилишини ва сариқ тана хосил бўлишини, эстрогенлар ва прогестерон секрециясини стимуллайди. Эркакларда бу гормон интестинал тўқимани ва андрогенлар секрециясини стимуллайди. ФСГ ва ЛГ секрецияси бир-бирига боғлиқ ҳолда синхрон кечади. ПРЛ – пролактин ёки лактоген гормони ҳам репродуктив фаолиятда катнашувчи гормондир. Бу гормон сут безлари ривожланишида ва лактация синтезида иштирок этади.
ПРЛ эркакларда иккиламчи жинсий белгиларининг ривожлаишида стероидлар эффектини амалга оширади.
Охирги йилларда гипофиз орқали ишлаб чиқарилувчи β- ва γ- липотроп гормонлари (ЛПГ) аниқланган.
β-ЛПГ липотроп таъсиридан ташқари меланостимуллаш кортикотропстимуллаш, гипокальциемик таъсирига ва инсулинга хос таъсирга эга эканлиги аниқланган.
Гипофизнинг ўрта бўлагида МСГ ишлаб чиқарилади. Бу гормон тери пигменти меланин биосинтезини таъминлайди.
Гипофизнинг орқа бўлагида тўпланувчи окситоцин ва вазопрессин (АДГ) организмда вазопрессор, туғрукда бачадон силлиқ мускулларининг қисқаришини кучайтирувчи, сут безлари секрециясини кучайтириш сув ва тузларнинг хужайра мембранасидан ўтишини таъминлаш каби механизмларни амалга оширади. Вазопрессин асосан антидиурез таъсирга эга.



Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish