Расм -12. Семизликнинг гиноид тури (думба - сон) билан хасталанган аёлнинг ташқи кўриниши.
Расм – 13. Семизликнинг андроид (абдоминал) тури билан хасталанган аёлнинг ташқи кўриниши.
Оддий семизликнинг қуйидаги даражалари фарқланади:
1-даражаси (енгил) – тана вазни «идеал» вазндан 10-29% га ортиқ бўлади;
II-даражаси (ўрта) – 30-40% га ортиқ;
III – даражаси – тана вазни «идеал» вазндан 100% га ва ундан ортиқ бўлади.
Семизликни характерловчи энг адекват баҳо тана вазни индекси хисобланади. Тана вазни индекси (Кетле индекси) қуйидаги формула буйича хисобланади: ТВИ= тана вазнинг( кг.да) бўйга (м.кв.да) нисбати. Вазн индекси нормада 20-24,9 кг/м2 га тенг.
Семизликнинг гиноидли (аёлларга хос, нок шаклида) ва андроидли (эркакларга хос, олма шаклида) турлари ажратилади. Геноидли семизликда ёғ асосан сон ва думба сохасида, андроидли турида эса қорин сохасида тўпланади.Семизликнинг адроидли тури кўпроқ метаболик синдром, атероселероз ва қандли диабет билан бирга кечади. Ёғ тўпланиш турини бахолаш учун белнинг болдир хажмига нисбати текширилади. Бу курсаткич нормада аёлларда 0,8 эркакларда эса 0,95 дан ортмайди.
Тана вазни индексининг ортиқчалигида бел болдир ҳажми нисбатининг нормадан ортиқ бўлиши семизликнинг адроид турига хослигини кўрсатади.
Тана вазнининг ортиши даражалари классификацияси.
Т В И, кг/м2 синфи Популяция бахоси
18,5 Тана вазни кам озғинлар
18,5-24,9 нормал вазн соғломлар
25-29,9 I даража вазни ортиқ
30-39,9 II даража семизлар
40 III даража семизлик касаллиги
Баъзи холларда «пиквик синдроми» ривожланиши мумкин, яъни ўпкалар вентиляциясининг бузилиши кузатилади. Беморларда семириш билан гиперкампния, нафаснинг қийинлашуви айниқса уйқу даврида (кучли хуррак), тери ва шиллиқ пардаларда цианознинг ривожланиши каби холатлар юзага келади.
ЛАБОРАТОР МАЪЛУМОТЛАР
Қонда гиперхолестеринемия, В-липопротеидемия кузатилади, эркин ёғ кислоталари , қанд миқдори ортиши мумкин. Қонда сийдик кислотасининг ортиши организмда пурин алмашинувининг бузилиши ва подагра ривожланганлиги хақида далолат беради. Умумий оқсил миқдори альбуминлар камайиши хисобига камаяди. Қоннинг умумий коагуляцияланиш активлиги ортади. Фибриноген миқдори ортади, гепарин миқдори камаяди,фибринолиз пасаяди. Семизликнинг IV-даражасида қондаги натрий миқдори ортади, натрийнинг сийдик билан ажралиши камаяди. Семизликнинг I-II-даражаларида қонда альдостерон ва ренинниг миқдорлари нормал булса, III-IV даражасида ортади (икқиламчи альдостеронизм). Қонда соматостатин, АКТГ, ЛГ, АДГ, инсулин миқдорининг ортиши ва СТГ, ТТГ ва ПРЛ нинг миқдори камайиши мумкин. Буйраклардаги димланиш туфайли сийдикда протеинурия, баъзан микрогематурия кузатилади. Адреналин ва ДОФА нинг сийдик билан ажратилиши камаяди. Асосий алмашинув ва қалқонсимон безининг йод ютувчанлик хусусияти пасаяди.
ДАВОЛАШ
Семизликни даволаш дастури.
Этиологик даволаш (иккиламчи семизликда).
Пархез
Фармакологик даволаш
Жисмоний фаоллик тартиби ва даволовчи жисмоний тарбия.
Физиотерапия, массаж.
Психотерапия
Асоратларини даволаш
Санатор-курортда даволаш
Хирургик даволаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |