Андижон давлат тиббиёт институти факультатив, госпитал терапия, халқ табобати ва эндокринология кафедраси


Этиологик даволаш иккиламчи семизликда



Download 2,51 Mb.
bet78/80
Sana16.04.2022
Hajmi2,51 Mb.
#556450
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
лекция

2 Этиологик даволаш иккиламчи семизликда:
гипоталамо-гипофизар,церебрал ва эндокрин семизликда қўлланилади.Семизлик сабаби бош мия ўсмаси бўлса нур билан даволаш ва нейрохирургик даволаш қўлланилади, яллиғланиш бўлса (арахноидит,менинго-энцефалит) кучли яллиғланишга қарши препаратлар, кечки асоратларига қарши натрий тиосульфатини қўллаш, бош мия дегидратациясини ўтказиш кабиларгипоталамуснинг иштаха ва тўйиниш марказлари ўзаро муносабатларини тикланишига, бемор овқатланиш хулқининг (тарзининг) нормаллашувига ва тана вазнининг камайишига олиб келади.
Эндокрин касалликларини (гипотиреоз, Иценко-Кушинг касаллиги ва синдроми, гипогонадизм, климактерик синдром) даволаш бемор вазнининг камайиши ва нормаллашувига олиб келади. Бироқ беморларнинг аксарияти бирламчи семизлик билан хасталанганлардир. Бирламчи семизликни даволашда юқорида келтирилган дастурнинг этиологик даволашдан ташқари хамма йўналиши қўлланилади. Иккиламчи семизликни даволашда даволаш программаси тўлиқ қўлланилади.Даволашдан мақсад эмоционал ва жисмоний соғликни максимал яхшилаш ва ушлаб туришдир. Келтирилган даволаш дастурининг асосий принципи энергия ишлатилишини сутка давомида қабул қилинадиган озиқ-овқатларнинг энергетик қийматидан анча юқори бўлишидадир.
2 Пархез.
Семизликни даволашда пархез даволаш дастурининг мухим ва ахамиятли қисмидир. Семизликда энергетик қиймати кам бўлган редуцирланган пархез №8 қўлланилади.Овқат рационининг энергетик қиймати ортиқча тана вазнига пропорционал равишда камайтирилиши керак. Аввалига беморнинг идеал вазни, унинг жисмоний фаоллиги ва мехнат характери аниқланади,овқат рационнинг энергетик қиймати бемор идеал вазнига нисбатан хисобланади кейинчаллик беморга тўғри келадиган энергетик қийматига эга бўлган пархез тузилади. Кучли ривожланган семизликда овқат рационининг энергетик қиймати нормал талабдан 30 - 40% кам бўлиши керак.
Нормал вазнли беморлар учун, уларнинг идеал вазнини сақлаш учун кунига ҳар бир кило вазнига абсолют тинч холатида 15 дан 25 гача (кал/кг) каллория тўғри келиши керак. Организмда асосий алмашинувни ушлаб турувчи энергия миқдори - базал энергия баланси (БЭБ) бемор фенотипига яъни унинг тана вазнининг ортиқчалиги ёки камлиги билан боғлиқ. Бемор фенотипини хисобга олган холда организмнинг энергетик талаби хисоби.



Фенотип

Тана вазнида
ёғлар миқдори %

Керакли энергия
ккал/кг/сутка

Миқдори
кдж/кг/сутка

Озғин

5-10

25

105

Нормал

20-25

20

84

Семизлик I-II даражаси

30-35

17

71

Семизлик III-даражаси

40

15

63

Бемор томонидан бажарилаётган ишни хисобга олган холда БЭБ га керакли қўшимча каллориялар белгиланади.
Бемор бажарадиган мехнатни хисобга олган холда суткалик овқат калорияси хисоби.

Мехнат характери

Суткалик калория умумий миқдори

ўта енгил

БЭБ + 1/6 БЭБ

енгил

БЭБ + 1/3 БЭБ

ўрта оғир

БЭБ + 1/2 БЭБ

Оғир

БЭБ + 2/3 БЭБ

Ўта оғир

БЭБ + БЭБ

Бемор овқатнинг суткалик калориясини 60% - углеводлар,24% - ёғлар ва 16% - оқсиллар хисобига бўлиши керак.
Суткалик рационни тузишда 1г оқсил – 4 ккал, 1г ёғ - 9 ккал (37,8 кдж) ва 1г углевод – 4 ккал (16,8 кдж) ажратишини хисобга олинади. Масалан кунлик энергияга бўлган муҳтожлик 2250 ккални ташкил этса, бу энергиянинг 60% углеводлар хисобига, яъни 2250х60 =1350 ккал тўғри келиши керак.
100
Углеводлар ҳар бир грамми 4 ккал ажратишини хисобга олган холда 1350:4=337г, углеводларнинг суткалик пархездаги миқдорини аниқлашимиз мумкин. Худди шу усул билан суткалик рациондаги оқсил ва ёғ миқдорлари аниқланади.
№8 – пархез таркибидаги озиқ овқат маҳсулотлари ва таомлар:

  • нон ва нон махсулотлари: асосан қора нон кунига 100-150гр дан ортмаслиги керак. Бемор вазни камаймаса нон миқдори яна хам камайтирилади.

  • шўрвалар асосан сабзавотли хафтасига 2-3 марта. Гўштли ёки балиқли бульонда. (ярим чинни)

  • гўштли таом – ёғсиз қора гўшт (мол гўшти, товуқ гўшти) қайнатган холда кунига 100-150г.

  • Балиқ таомлари: ёғсиз балиқ қайнатилган димланган холатда, балиқ гўштиини, гўшт билан 1,5: 1 нисбатда алмаштириш мумкин, кунлик рационда оқсилли махсулотлар 400-500г (гўшт, балиқ, творог) дан кам бўлмаслиги керак.

  • Ош кўки, карам, шолғом, редиска, бодринг, помидор етарли даражада бўлиши керак.

  • Тухумдан пишириладиган таомлар: 1та тухум суюқ пиширлган 1-2 кунда 1 марта.

  • Манний ёрмаси, ловия ва макарон махсулотлари тавсия қилинмайди.

  • Организмни асосий энергиясини таъминловчи ва осон ёғга айланувчи углеводларнинг истеъмол қилишнинг чекланиши.Углеводлар қабул қилинишининг чекланиши тана вазнининг ортишига қаршилик кўрсатувчи серотониннинг мия структураларида камайишига олиб келиши туфайли хам муҳимдир:

  • Ёғлар истеъмолининг камайиши. Ёғлар билан кирадиган энергия, пархез энергетик қийматининг 30% дан ортмаслиги керак. Қабул қилинадиган ёғларнинг 50% ўсимлик ёғига тўғри келиши керак, чунки улар липолиз жараёнини фаоллаштирадилар.

  • Кам калорияли аммо хажми катта бўлган тўқлик хиссини берувчи овқат маҳсулотларини қўллаш ( хом сабзавот, мевалар, метилцеллюлоза кўшилган таомлар) тавсия қилинади.

  • Сутка давомида кўп марта (5-6 марта) кам порциялар билан овқатланиш тавсия қилинади, иштаҳа қўзғовчи озиқ-овқатларни (ўткир газаклар, зираворлар) истеъмолдан четлатилади.

  • Тузлар ва суюқликлар истъемоли камайтирилади (1-1,5л).

  • Дағал толали клетчатканинг кунлик истъемоли керак.

  • Сут ва сут маҳсулотларидан тайёрланган таомлар: сут, қатиқ, кефир, сметана (1-2 ош қошиқ, таомга), пишлоқ ёғсиз творог кунига 100-200г.

  • Мевалар: нордон-ширин турлари (олма, лимон, апельсин, қизил смородина) кунига 200 гр гача хом ёки компот кўринишида (шакарсиз)

  • Газаклар: салатлар, винегрет,ёғсиз балиқ, мол гўшти;

  • Ичимликлар: чой, чой, сут билан кофе, томат соки, мева соклари кунига 4-5 стакан.

  • Ёғлар: сариёғ ва ўсимлик ёғи кунига 40гр.

  • Туз: таомлар тузсиз тайёрланади, кунига 5г дан ортиқ туз қабул қилинмайди.

Мумкин бўлмаган маҳсулотлар:
Конфетлар, шоколад, кондитер маҳсулотлари, музқаймоқ, ёғли гўшт, алкоголь, ўткир қалампирлар, дудланган таомлар. Қанд ўрнига қанд ўрнини босувчиларни қўллаш мақсадлидир.
Асосий пархезни (№8) тутишдан ташқари хафтасига 1-2 марта углеводли, ёғли, оқсилли ва комбинацияли разгрузка кунларини ўтказиш керак.
Углеводли кунлар: Буларга олмали, бодрингли, компотли ва сабзавотли кунлар киради. Олмали кунларда 1,5 кг пиширилган ёки хом олмани сутка давомида 5га бўлиб, ҳар 3 соатда истъемол қилинади.
Бодрингли кунда - 2кг бодрингни 5га бўлиб, кун давомида истъемол қилинади. Углеводли кунларни бошқа мева ва сабзавотларни қабул қилиб хам ўтказиш мумкин (помидор, редиска, шолғом, труп, анор, слива нордон турлари, гилос). Компотли кунларда – 150-200г мева қоқисидан 1-1,5л компот тайёрланиб 1 кунда ичилади.
Ёғли кунларни ўтказишда – кунига 75-100г сметанани 5 маҳал қабул қилади, 2 маҳал кофе сут билан ичиш мумкин (шакар-сиз).
Оқсилли кунларда – кунига 100-150г творогни 4 маҳал қабул қилинади 15г сметана билан, кефирли кунларда 1,5л кефир кунига 6 маҳал 250 мл дан қабул қилинади.
1 кун давомида фақат 250-350г ёғсиз, тузсиз гўшт истъемол қилиш мумкин.
Комбинацияланган кунлари: гуручли - олмали (25г гуруч- 150 мл сутга пиширилади, 3 порция гуручли бўтқа ва 800г хом ёки пиширилган олма билан), творог – қатиқли кунлар – творогнинг 3 порцияси ва 200-300 млдан 3 маҳал кефир ичилади. Бир қанча муаллифлар фикрига кўра углеводли ва оқсилли кунларни хафтасига 1-2 марта ўтказиш керакдир.



Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish