Аутоаллергик касалликлар
Аутоаллергик (аутоиммун) касалликларда организмда ҳосил бўлган антителалар, хусусий антигенлар билан комплекс ҳосил қилишидан келиб чиқади.
Бундай антигенлар демаскировка, толерантликни пасайиши ва соматик мутациялар натижасида юзага келади.
Антигенлар демаскировкаси юқори шаклланган органларни гистогематик баръерлари фаолиятининг бузилишидан келиб чиқади (бош мия, гавҳар, тухумдон, қалқонсимон без ва бошқалар). Бу органларда ауотоантигенлар бўлсада, бироқ гистогематик баръер томонидан изоляция қилинган бўлади. Ауотоантигенлар биологик макромолекулалар ичида бўлиши мумкин, улар физик, химик, биологик омиллар таъсирида улардан ажралади, натижада ауотоантиген ва ауотоантитела комплекси ҳосил бўлади.
Тўқималарни нормал компонентларига нисбатан иммунологик толерантликни йўқолишини м: гаптенларни ташувчиларини ўзгартириш билан пасайтириш мумкин. Маълумки, кўп миқдордаги антигенларга В-лимфоцитларда толерантлик юзага чиқмайди. Нормал шароитда В-лимфоцитлар хусусий антигенларга ауотоантителалар ишлаб чиқармайди, лекин Т-лимфоцитларда толерантлик юзага чиқади. Ушбу антигенлар билан Т-лимфоцитлар учраганда В-лимфоцитлар билан кооперацияга киришмайди, натижада нотолерант В-лимфоцит иммун жавоб беришга жалб этилмайди.
Соматик мутацияда турли органларда янги ҳужайралар ҳосил бўлади, натижада ўз организмига нисбатан ауотоантигенга айланиб қолади, лекин тезда ҳосил бўлган “клон” соматик ҳужайралар томонидан элиминацияланади.
Организм, ушбу мутацияга учраган клонларга нисбатан, ёт антигенга ўхшаб муносабатда бўлади. Бундай касалликларга: ревматоид артрит, системали қизил волчанка, аутоиммун гемолитик анемия, лейкопения. М: ревматоид артритда организмда қондаги хусусий гаммаглобулинлар қарши антитела ишлаб чиқарилади.
Ушбу касалликлар билан асосан аёллар оғрийди, бу ҳолатни шу нарса билан боғлайдики, иммун тизимни шаклланишига Х хромосомалар жавоб беради, аёлларда эса улар иккитани ташкил қилади.
Парааллергия ва гетероаллергик реакцияларни ўхшашлиги шундан иборатки, бунда ҳам, моддалар тўқима ҳужайраларига токсик таъсир этиб лекин иммун тизимга таъсир этмасдан биологик актив моддалар ажралишини таъминлайди, бу эса унинг клиникани белгилайди. Парааллергия гистамин либераторлари таъсирида чақирилади, бунинг натижасида базофиллар дегрануляцияси рўй беради.
Парааллергияни ёлғон (псевдоаллергия) аллергия десак тўғрироқ бўлади, чунки у битта моддани қайта киритиш орқали рўй берса, гетероаллергия бир модда билан тайёрланади, бошқа бир моддани қайта киритганда рўй беради.
Пара ва гетероаллергияни кесишган аллергик реакциялардан фарқлаш лозим. Бундай аллергик реакцияда, организмни бир турдаги микроорганизм билан иммунлаштириб, иккинчи маротаба бошқа микроорганизм юборилди, лекин унинг антигенлик хусусияти биринчисига ўхшаб кетади.
Парааллергия реакциялари маҳаллий ва умумий бўлади. Маҳаллийга Щварцман феномени, умумийга Санарелли феномени киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |