Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Фарзандларимиз туфайли элга таиилдик ҳамда атоқли кишиларга қуда бўлдик. Айниқса, сиздек забардаст ҳукмдорнинг назарига тушиш шарафига муяссар



Download 1,06 Mb.
bet37/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77
Bog'liq
KITOB

Фарзандларимиз туфайли элга таиилдик ҳамда атоқли кишиларга қуда бўлдик. Айниқса, сиздек забардаст ҳукмдорнинг назарига тушиш шарафига муяссар бўлишдан бошимиз осмонга етди. Фарзандларимиз туфайли боши-мизга бахт қуши қўнди.
Муроса илми
Кексалар ўзаро кўрган-билганлари ҳақида суҳбатлашаётганларида Қози Калон, — деди:
— Мен ўзимнинг кўп йиллик фаолиятимда жанжаллашиш, муштлашиш ва қотилликка доир ишларни кўриб ҳукм чиқарганман. Ҳозир булар ҳақида гапириб, кўнглимни ёзмоқчиман. Айрим одамларда ғамхўрлик, меҳрибонлик ва сахийликнинг йўклигини кўриб ҳайратланганман. Мирзақуруқ лақабли киши кўча-кўйда ўзининг маишати ва ҳузурини ўйлаб умрини ўтказиб юрган. Уйига кеч келиб эрта тонгда кетганлиги учун уни фарзандлари деярли кўрмаганлар. Бечора хотини уй ишларидан ташқари бозор харажатларини ҳам қилган. Мирзақуруқ топган-тутганидан оз қисмини хотинига бериб қолганини ўзи учун сарфлаган. Болаларини тарбиялаш ва бирорта ҳунарга ўргатиш хаёлига ҳам келмаган. Хотини фарзандларим оч қолмасин деб бойларнинг хонадонида хизматкорлик қилган. Отанинг хотинига ва фарзандларига меҳрсизлиги ва уларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйиши "коса кундамас кунида синади" дейилгандек норозилик ва қаршиликка учради. Ундан оила аъзоларининг кўнгли совиб, менсимай ва ҳурмат қилмай қўйдилар. У аламига чидай олмай хотини ва фарзандларини калтаклаб жароҳат етказган. Шу муносабат хотини менга мурожаат қилганида Мирза-қуруқни сўроқ қилдим:
— Мен, деди у — бошида дўпписи ва белида белбоғи бор эркакман. Сизга ўхшаб хотинларнинг сўзига кириб эркакларни тергайдиган хотинчалиш одам эмасман.
Чинакам эркак, уйланишни ва фарзанд кўришни бўйнига олгандан кейин уларни боқиши ва тарбиялаши шарт, — дедим мен.
Уни оилага нисбатан ғамхўр ва меҳрибон бўлишга чақирдим. Бироқ, у қайсарлик қилиб, ҳақорат сўзларини ёғдириб ўз йўлидан қайтмасликни зарда билан билдирди.
Мени ҳақорат қилганлиги ва оила аъзоларининг бекордан-бекорга урганлиги учун оёқ-қўлини боғлатиб 15 дарра урдирдим. Хотини ва фарзандлари уйга йўлатишмади. Шундан кейин мусофирга ўхшаб чойхонада тунаб юрди. Яккаланиб қолганлиги учун одамлар қуриган дарахтга ўхшатиб "Мирзақуруқ" деб лақаб қўйишибди.
"Кўча хандон уй зиндон" деган нақл бор. Худди мана шундай тарзда ўзини тутадиган Суярхон исмли кишини кўрганман. У чойхона, тўй ва бошқа жойларда шундай ҳазилкаш ва хушчақчақ бўлганки одамлар ҳузур
қилганлар. Бироқ у уйига келиши билан қовоғини солиб, хўмрайиб овози борича бақириб сўкиш, ҳақорат қилишга муккадан тушиб кетибди. Хотини ва фарзандларининг сабр косаси тўлиб уйни ташлаб қариндошлариникига кўчиб кетганлар. Суярхон сенмисанлар мени ташлаб кетадиган, деб уйини сотиб ва ичкуёв бўлиб фарзандларидан ҳам воз кечибди. Унинг тил аччиқлигига чидай олмаган иккинчи хотин ҳам уйидан ҳайдаганида жаҳолатга берилиб унинг сонига пичоқ тиқиб жароҳатлаган. Бир неча кундан кейин аёл вафот этган. Унинг қотиллиги учун умрбод зиндонга ташлаш ҳақида ҳукм чиқардим. Шу тариқа Суярхон тили аччиқлигидан жазоланди. Бу хусусда яна бир воқеани эшитинглар. Йирик амаддорлардан бири — Хўжа Калон димоғи шишиб, кеккайиб одамларни чўчқа, итвачча, эшак, ҳароми, тўнғиз ва бошқа ҳақоратли сўзлар билан ҳақоратлаган. Кишини камситадиган ва оёқости қиладиган бундай сўзлардан безмаган одамнинг ўзи йўқ. Бир куни унинг хақоратлаш хумори тутиб турганида икки киши унинг ҳузурига арз билан келишган. Хўжа Калон гапни сўкишдан бошлаганида уларнинг жаҳли чиқиб, сизнинг устингиздан қозига шикоят қиламиз деганларида у, ўша сиз ишонган қозини уч ггулга олмайман. Унинг қўлидан келса мени осмонга олиб чиқиб ташлаб юборсин, қўрқадиган жойим йўқ деганини билмай қолган. Бу жинояти учун уни жазоладим.
Оқибатсизликнинг ҳам фожиалигини кўрдим. Салоҳиятли Абдуназр исмли мударрис қариндошини ўғил қилиб ва тарбиялаб, уй-жой билан таъминлаб уйлантирган. Унинг обрўйи туфайли асранди ўғилнинг омади юришиб бойиб кетган. Босар-тусарини билмай Абдуназр акадан алоқани узибди. Унинг вафотидан кейин ўғил бўлганлигим учун мероснинг асосий қисмини оламан, деб даъвогар бўлган. Марҳумнинг қизлари қаршилик кўрсатганларида уларни таҳқирлаган. Куёвлар хотинлари уни бўғиб ўлдиришга мажбур бўлганлар. Улар ҳақ эканликлари учун жавобгарликка тортмадим.
Савдогар Восиқ ака дардга чалинганида дўконларини бошқаришни вақтинчалик қариндошларига ишониб топширган. Бироқ улар унинг тузалаётганлигини сезишиб олаётган фойдадан айрилмаслик мақсадида унга усталик билан заҳар ичиришган. Бироқ, Восиқ ака дори-дармон ичиб, тузалгандан сўнг, сир фош этилган. Мен қариндошларининг ҳар бирига ўн даррадан уриш ва ўн йил мобайнида зиндонда ушлаб турилиши ҳақида кўрсатма бердим. Очкўзлик ва зиқналикнинг аянчли оқибатларини ҳам кўрдим. Додахўжабек ўзига анча тўқлигига қарамай, бир тийин учун тиши-ни синдирадиган кимса экан. Унинг пул харажат қилганини ҳеч ким кўрмаган ва эшитмаган. Тўй, Худойи ва бошқа маросимлар ҳақида эшитса бас таклиф қилмаса ҳам бориб қорни ёрилгунча овқатланиб юрган. Пулдорлардан бири кимки Додахўжабекнинг пул ҳаражат қилганлигини кўрса юз танга мукофот беришини ваъда қилган. Икки киши бунга қизиқиб икки ой мобайнида Додахўжабекни билдирмай кузатиб харажат қилганини кўрмай, жиғибийрон бўлганлар. Бир куни Додахўжабек ўша икки кишига чойхонада биргаликда ошхўрлик қилиш таклифи билан мурожаат қилган. Улар уни қўлга туширамиз, дейишиб, дарҳол розилик билдиришган. Додахўжабек ош ва гўштини катга-катга олиб бирдан ўрнидан туриб: пулим уйда қолган экан, олиб келаман деб чиқиб кетганида улфатлари ишонмай қувлаганларида қочаётган додахўжабек отлиқ аравага урилиб, ўлган. Мана, шундай очкўзлик ва зиқналикда ном чиқарган одам жонидан айрилган.
Ўзаро чиқишмовчилик ва тўқнашиш орқасида эри-хотинларнинг ажралишаётганликлари ҳақида ҳам маълумотлар оз эмас. Уларнинг орасида иккита-учта ва ундан ортиқ фарзандлиларнинг борлиги ачинарли ҳолдир. Ҳамма тинч, аҳил, дўстлик ва ҳамкорликда яшашни орзу қилади. Аммо бунга эриша олганлар кам. Айтингчи тинчлик ва аҳилчиликни таъминлаш учун ни-малар қилиш лозим?
Қози Калон жаноблари, — дебди суҳбатдошлардан бири, — фожиали воқеаларни бартараф қиладиган шундай бир мўъжиза бор. Бу — муроса илми. Муроса илмининг негизини сабрқаноат ва ирода ташкил этади. Бунга таянган одам нафрат ва жаҳолатга берилмай ўзини босиб ўтиради. Айни пайтда ҳақорат қилишдан тилини тияди, урмаслик учун қўлини ушлаб туради. Бордию бундай қилинмаса жаҳолатга жаҳолат билан жавоб олиниб жиноят рўй беради. Муроса қилишда оқибатлилик, раҳмдиллик, меҳнатсеварлик, адолатлилик мурувватлилик, саранжом-саришталик, камтарлик ва бошқа олий фазилатларнинг аҳамияти каттадир. Шунингдек, туҳматчилик, чақимчилик, икки юзламачилик, мақганчоқликка берилмаслик шарт. Одамларга ғамхўрлик, меҳрибонлик ва сахийлик қилиш билан бир қаторда уларнинг ғамини ейиш ва мушкулини осон қилиш муроса илмини яшнатади. Шундай қилинса одамларнинг бир-бирларига бўлган меҳри ва ғамхўрлиги, ишончи, ҳурмати ва дўстлиги мустаҳкамланади. Ҳадеб маҳмадонагарчилик қилиш ва вайсаш ҳам муросага салбий таъсир қилади. Бу борада "кўп гапирсанг кўп хато қилурсан" деган нақл ҳамиша ёдда тутилса кифоя.
— Борди-ю, у ёки бу киши жаҳолатга берилиб муросага кўнмаса у вақтда нима қилиш даркор? — савол ташлади Қози Калон.
Бундай одамдан узоқлашиш керак. Оила аъзоларида ҳам муросага кўнмайдиганлар топилади. Бу борада ҳам улар билан тўқнашмаслик ва кўп гапирмаслик фойда келтиради. Борди-ю, эр-хотин ўртасида муросага ўрин қолмай жанжалнинг охири кўринмаса у вақгда никоҳни бузиб ажралишга тўғри келади. Одамга ҳаводан нафас олиш қанчалик зарур бўлса, муроса ҳаётни яшнатишда шунчалик катга аҳамиятга эга. Ҳатто ўлим тўшагида ётган одам Азизларим, сизлардан розиман, деб жон беради. Шу маънода муроса илми махсус таълим-тарбия сифатида ўрганилса, тарғибот қилинса мақсадга мувофиқ бўларди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish