Амир Темурнинг тадбири
Соҳибқирон амалдорларнинг фаолиятини қаттиқ назорат остида тутган. Ўз бурчини бажаришда манманлик, бепарволик, мақтанчоқлик ва шахсиятпарастлик-ка берилган амалдорларга қарши қаттиқ чоралар кўрган. Кунларнинг бирида Амир Темур барча амалдорларнинг иштирокида Ҳаққул исмли кишига: Сиз шу бугундан бошлаб мансабдан маҳрум этилдингиз,— деди.
— Подшоҳи олам, ҳамма вақт менинг қилган ишларимдан мамнун бўлиб, бир неча бор мақтагансиз-ку— ажабланди у.
— Гапингиз тўғри, лекин юриштуришингиз ва сўзларингиз эгаллаб турган мансабингиз доирасидан ошиб кетди. Босар-тусарингизни билмай ҳаддингиздан ошиб кетдингиз. Арзимаган нарсага одамларни ран-житмаётганлигингиз ҳақида маълумотлар келиб туриб-ди. Тўй ва маросимларга қариялардан олдин тўрга ўтиб ҳеч кимни менсимайди, дейишаяпти. Ўтган жумада масжид оддида ўтирган қариялар рўпарасидан отдан тушмай, гердайиб ўтиб кетибсиз. Шу тарзда қабристонни ҳам босиб ўтибсиз. Бизга тирикни ҳам, ўликни ҳам бирдай оёқости қилувчи амалдорнинг кераги йўқ.
Амир Темур ўша йиғилишда иккинчи бир амалдорларни ҳам айблаб, шундай қилаётган ишларингиз эгаллаб турган мансабингиз доирасидан пасайиб кетди, сиз ҳам ишдан олиндингиз, — деди.
Шу тарика соҳибқирон мансабдорнинг бирини ҳаддидан ошганлиги, иккинчисини сустлиги учун мансабдан четлатган.
Самарқанд атрофидаги бир қишлоқ аҳолисининг вакиллари Амир Темурга шундай дейишибди: — "Подшоҳи олам! Биз сув етишмаслиги орқасида кўп йиллардан бери қийналамиз. Сиз уни ҳисобга олиб, мингбошига янги ариқ қазиб сувни кўпайтириш ҳақида кўрсатма берган эдингиз. Аммо сиз хорижий мамлакатга кетганингиздан кейин, мингбоши ариқ қазишни тўхтатиб қўйди. Натижада бу йил ҳам яхши ҳосил ололмай, оғир аҳволга тушиб қолдик. Бизни солиқлардан озод қилишингизни ўтиниб сўраймиз".
Ғазабланган Амир Темур қишлоққа бориб ва вазиятни ўрганиб, 30 кун ичида ариқни қазиб битиришни буюрибди. Мингбоши бу вақтда узоқ жойга меҳмонга кетган экан. У келгандан кейин ҳамма ишга бош-қош бўлиб, ҳашар нўли билан топшириқни 20 кунда битказиб хабар қилиш учун саройга келибди. Бу ердаги амаддорлар ўзида йўқ хурсанд мингбошининг ишни
муддатдан олдин дўндириб бажарганлиги билан табриклашиб амирдан совға олишини билдиришибди.
Бунга жавобан мингбоши уларга катта зиёфат беришни ваъда қилибди. Маълум фурсатдан кейин Амир Темур уни қабул қилиб: мингбошига деди:
— Қандай қилиб тогшшриқни муддатдан олдин бажардингиз?
— Олам паноҳимиз, катта ғайрат ва шижоат билан ишладик.
— Жуда яхши, лекин нима учун сиз бу ишни ўзингизча қилабермай, мен аралашгандан кейингина киришдингиз.
— Узр сўрайман, бепарволик қилибман.
— Биласизми, бу бепарволик деҳқонларга қанчадан-қанча зиён келтирди. Бунинг устига сиз давлатимизнинг обрўйига ҳам путур етказдингиз.
— Нима бўлсаям иш битиб қишлоққа сув келтирилди, халойиқ бениҳоят хурсанд.
— Агарда бу ишни ўзингизча қилганингизда, тақдирлаган бўлар эдим. Шуни унутмаслик керакки, у ёки бу амалдор имкони ва шароити бўлатуриб тогппи-рилган ишни халойиқнинг шикояти ва ҳукмдорнинг аралашувидан кейин амалга оширса, ҳисобга олинмайди ҳамда гуноҳи кечирилмайди.
Шу боисдан, — дебди Амир Темур, — мингбошига дарра урилсин, мол-мулки мусодара қилиниб қишлоқ аҳолиси фойдасига мусодара қилинсин. Бу воқеадан кейин аматдорлар ўз вазифаларига жуда масъулият билан қарайдиган бўлишибди. Подшоҳ саройига аҳоли томонидан тушадиган шикоятлар анча камайибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |