Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Қариликдаги фожиа ва бахт



Download 1,06 Mb.
bet35/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77
Bog'liq
KITOB

Қариликдаги фожиа ва бахт

Даврада ўтирган Саидаброр исмли киши деди: Кузатишларим шуни кўрсатадики, инсон зотининг ум-рини якунловчи боскичи — кексаликдаги ҳаёт экан. Бу ўта нозик ва масъулиятли ҳисобланиб, унинг қандай тарзда кечишига қараб ҳар бир кишининг бу дунёдан розилиги ёки норозилиги белгиланар экан.


Кунларнинг бирида салқин жойда ўтиришган ёши улуғ одамлар билан суҳбатлашдим.
Улардан бирига, айтингчи, неча ёшдасиз, ҳаётингиздан розимисиз, деб савол бердим.
— Мен, — деди улардан бири, — 70 баҳорни кўрдим, лекин кўп қийинчиликларни бошимдан кечирмоқдаман. Саккизта ўғлимни уйлантириб ҳаммасини бир хонадонда бағримда ушлаб катта қозондан овқатланмоқдамиз. Ўттиз кишилик оиладагиларнинг муомаласи ва феъл атвори, юриш-туриши ҳар хил бўлиб, ҳар бири ўзини ақлли ва билимдон деб билади. Ҳозир ўйласам, уларнинг тарбиясига аҳамият бермай яхши овқатлантирсам ва кийинтирсам бас, ўзаро ҳурмат ва иззат ҳукм суради, деб катта хатога йўл қўйган эканман. Уғиллар, овсинлар ва неваралар бирданига шовқин-сурон кўтаришиб бир-бирларини уришгача борадилар. У ёки бу ўғлим хотинининг ёнини олиб бир-бирлари билан жанжаллашадилар. Келинларнинг чақимчилиги ва фитналари қайнаб туради. Тинчитиш мақсадида насиҳат қилсам "сиз мияси чириган чол, аралашмасдан туринг" — дейишади. Улар ўзлари хоҳлаган овқатни тайёрлашади, лекин менингдек карига у оғирлик қилади. Емасам оч қоламан, борди-ю есам ҳазм қилолмай қийналаман. Кўчада овқатланишга пулим йўқ. Чунки илгарилари бойлигимнинг барини фарзандларимга сарфлаб чўнтагимни қуритганман. Бу мени фарзанд ва келинларга қарам қилиб қўйди. Ўғилларим арзимаган сартарош пулини зўрға беришади. Айниқса, касалга хотиним чалингани учун қийин бўлди. Шундай фикрга кеддимки, "жанжалнинг уяси катта оилада" экан. Кўпчилик бўлиб яшамаслик керак экан. Мен ёшлик вактимда қариликни ўйламай бойлигимни сарфлайверибман. Иккинчидан, фарзандларимга мустақил яшашга йўл бермай бошимга кулфатлар ёғдирибман. Энди эру хотин шундай тезроқ бу дунёдан кўз юмишни орзиқиб кутяпмиз.
Сўзни ёнидаги киши одди: Аслида 50 ёшдаман, лекин кўрганлар 60—70 ёшни бермоқдалар. Бундай кўринишимга ўзим айбдорман. Уйланганлигимнинг Дастлабки йилларида жуда шармҳаёли ва тартибли одам эдим. Кейин фавқулодда ёмон улфатларга қўшилиб қимор ўйнаш, наша ва чилим чекишга берилдим. Ўғилларим ҳам менинг йўлимдан бориб бузилдилар. Вақти келганда уйимда ўғилларим билан қимор ўйнадим. Улар менинг қиморда қўлга киритган пулларимни ютиб, ялинсам ҳам қайтариб беришмади. Аммо улар чойхонада номи чиққан қиморбозларга барча бойликларини ютқазиб, қашшоқлашиб нима қилишларини билмай юрибдилар. Хотинлар нафратланиб бизни ташлаб кетишди. Кўп ўтмай икки ўғлим ҳам ғойиб бўлди. Ёшлик вақтимда одобсизлик ва ўта зарарли одатларга муккадан тушишим, пировардида фожиали аҳволга гирифтор қидди.
Шундан кейин 75 ёшли қария деди: — Мен ҳам ўз вақтида одоб-ахлоқнинг аҳамиятини англамаганим учун хўрликда яшамоқдаман. Хотиним фарзандлар тарбиясига ёмон таъсир кўрсатди. Унинг ўзи шаллақи, исқирт ва андишасиз бўлганлиги орқасида фарзандлар жаҳолатга берилган. Улар мени ва онасини менсимай, ҳамма нарсани ўзимиз биламиз, дейишади. Бир-бирлари билан муштлашиб кетишади. Ҳозир бутунлай биздан хабар олмай қўйдилар.
Кексалардан яна бири шундай гапларни айтди: — мен 90 ёшга кирдим. Умр бўйи жиддий хафагарчилик ва қийинчилик кўрмадим. Оилада жаҳолат ва манманликка берилмай хушмуомалали ва оқибатли бўлишга ҳаракат қилдим. Оиламда тартиб ва интизомни ўрнатиб фарзандларнинг тарбиясига эътибор бердим. Биласизки, бойлик ҳам кишининг келажаги ва бахтини таъминловчи муҳим омиллардан биридир. Шу боис уни билимдонлик билан харажат қилишнинг аҳамияти катта. Кексайганимда топиш-тутишдан қолишни ўйлаб ёшлигимдан бошлаб ҳар кунги даромадимнинг тўртдан бир қисмини ғамлайвердим. Кариганимда йиғилган олтин ва кумуш тангаларни санасам биз эру хотинга ўлгунимизгача етиши маълум бўлди. Бу дунёда пулсизликдан ёмон нарса йўқ. Бундай ачинарли аҳволга тушиб қолган қария ким бўлишидан қатъи назар қарамлик сиртмоғига тушиб, кўнгли хохлаган ишни қила олмайдиган ва овқатни еёлмайдиган одамга айланади.
Карам гирдобидаги одамлар ким уни боқаётган бўлса ўшанинг чалган ноғорасига ўйнашга мажбур бўлиб, камситилади ва хўрланади. Мана мен ёшлигимданоқ келажагимни назарда тутиб иш юритганлигим учун эркин ва озод қарияман. Бойлигим, қувватим борлиги учун ҳам атрофимда фарзандларим парвона.
Ота-бобонинг касби баққолчиликни давом эттириб 80 ёшни қарши олдим — деди унинг сафдоши, — Ёшлик вақгларимда айрим кексаларнинг оғир аҳволини кўриб, келажагимни ўилайдиган бўддим. Гарчанд даромадим кўп бўлмасада, унинг маълум қисмини махфий равишда хумга солавердим. Кариганда мана шу ғамлаган маблағим эру хотиннинг кунига яраб турибди. Фарзандларимизга оғирлигимиз тушмай ўзимизнинг аравамизни ўзимиз тортиб юрибмиз. Буни катта бахт эканлигини кўрмоқдаман. Бундай ҳаётимдан жуда мамнунман, яна 100 йил яшагим келади.
Умумий хулоса шуки — деди Сайидаброр ака: — инсон зоти биринчи маротаба уйланганида, сўнг фарзанд, келин ва куёв, невара ва эвара кўрганида чинакам омад ва бахт гаштнни суради. Бордн-ю, қариганда ҳам ночор ва қарамлик гирдобига учрамай бахтли ҳаётга эришса у вақтда бу дунёдан рози бўлиб жон беради. Чункн, бу сўнгги бахт олдинги йиллардаги чинакам бахт билан уйғунлашиб ва чатишиб кўнгилни яшнатади. Борди-ю, қариликда бахтсизлик ҳукм сурса у вақтда илгариги чинакам бахтлар қора бўеқларга бўялади. Инсон ўзини бутун умр бўйи азоблангандек ҳис этади. Шунинг учун ҳар бир киши қариликни қариганда эмас, балки ёшлиқдан ўилаб чора кўрса, бахтни бой бермайди.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish