Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Туҳматнинг умри қисқа, лекин



Download 1,06 Mb.
bet43/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   77
Bog'liq
KITOB

Туҳматнинг умри қисқа, лекин...

Мансабпарастлик ва найрангбозликда тенги йўқ бир амаддор маърифатпарвар ва илғор фикрдаги одамларни кўра олмасди. Шунинг учун Алишер Навоий билан муносабати жуда кескинлашган. Кунларнинг бирида Алишер Навоий уни ҳалоллик ва адолат билан иш юритишини сўрабди. У эса рози бўлмай дебди:


— Ҳар бир киши ёшлигидан бошлаб бирорта касбни эгаллаб тирикчилигини юргизади. Масалан, сизга ўхшаш шоирлар ёки олимлар инсонга берилган энг яхши фазилатлар воситасида обрў қозониб ҳаёт гаштини сурадилар. Бироқ, шундай касбдаги одамлар борки, улар ҳийла-найранг, зўравонлик ва туҳмат қилиш орқали ҳаёт кечирадилар. Ҳатто уларнинг сараси катта мансабларни эгаллайди. Мен худди шу тоифадаги кишиларданман. Мен ўз қилмишларимни шундай ниқоблаганманки, уни сезадиган зийрак кишилар жуда оз. Ҳатго подшоҳимиз ҳам ишларимнинг тагига етганича йўқ. Сизнинг сўзингизга кириб, ўз касбимдан воз кечсам ҳамма нарсадан маҳрум бўлиб, ҳалокатга учрайман. Балиқ сувсиз яшай олмаганидек, мен ҳам ҳийла-найрангсиз ва туҳматсиз иш юрита олмайман.
Туҳматнинг умри қисқа, ўзингиз шарманда бўласиз.
Тўғри, туҳматнинг умри қисқа, лекин унинг жаро-
ҳати абадийдир. Гарчанд туҳмат фош этилса-да, унинг алами ва дарди кшпи умрининг охиригача етади. Ҳатто у фарзандлари, дўстларининг юрагини ларзага солади. Туҳматга учраган киши чидай олмай ўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Кўрдингизми, ҳазрат, менинг касбим қанчалик ўткир ва зарбали.
Суҳбатдан қаттиқ ғазабланган Алишер Навоий у билан ортиқ гаплашишнн истамади.
Наврўз — "шодлик денгизи"дир

Навруз байрамида Алишер Навоий ва бошқа машҳур кишилар қаторида ўтирган бир шайх шундай деб-ди:— У байрамдан бу байрамгача ҳар бири киши бир ёшга қариб, умри қисқариб, нариги дунёга яқинлашиб боради. Лекин одамларга ҳайронман, бунга қайғуриш ўрнига ўйин-кулгига берилмоқцалар.


Алишер Навоий бунга жавобан деди: — Дарҳақиқат, йил сайин одамлар умри қисқаради, лекин унга Наврўз байрамининг дахли йўқ. Ҳаммага аёнки, ўтган байрамдан то бугунги байрамгача анча-мунча кишилар оламдан кўз юмди. Шулар қатори ўтган йилги байрамда шу ерда биз билан ўтирганлардан олти киши вафот этди. Шу боисдан, одамлар бугунги байрамга саломат етиб келганларига минг қатла шукур қилиб, хурсандчилик қилмоқдалар. Бундан ташқари, ўйин-кулги кишиларда тетиклик, орзу-ҳавас, умид ва аҳиллик туй-ғуларини мустаҳкамлайди. Машҳур табибимиз Абу Али ибн Сино айтганларидек, агар ҳар бир киши ҳар куни Ҳеч бўлмаса ярим соат хурсанд бўлса, чарчоғи кетади. Наврўз байрамида эса "шодлик денгизи" барқ уриб минглаб кишиларни ўз бағрига тортади.
Кеч кузда юқорида қайд қилинган шайхнинг тоби крчиб узоқ ётиб қолибди. Алишер Навоий йўклаб кирганда, у дебди: — Кўриб турибсиз, аҳволим жуда оғир, навбатдаги Наврўз байрамини кўриш менга насиб этмаса керак. Бордию тузалсам, байрам куни ўртага тушиб ўйин-кулгига бош-қош бўлардим.
Сиз, — дебди Алишер Навоий, — ҳамма вақт ўйин-кулгидан нафратланиб, бу дунё фоний, нариги дунё
боқий, деб юргансиз. Гапингиз мени таажжублантирди.
— Сиздан бошқа одамга, ҳазиллашдим, деб қутулиш мумкин. Лекин Сиздек улуғ зот ҳузурида лабзсизлик қилиш гуноҳдир.
— Ишончим комил, сиз байрамда қатнашиб ҳеч нарсани кўрмагандек бўлиб кетасиз.
— Минг хазор ташаккур. Сиздек кимсанинг тилаги менга умид бағишлайди.
Буни қарангки, шайхнинг соғлиги борган сари яхши бўлиб, Наврўз байрами бошланганда уни замбилда шийпонга олиб боришибди. Бу ерда шайхга зўр ҳурмат ва иззат кўрсатдилар. Ашула ва рақслар унинг кайфиятини янада кўтарди. У аста-секин ўрнидан туриб қадам ташлаб ўйин-кулги доирасига интилаётганида, уни Алишер Навоий узилиб қоласиз, деб тўхтатибди.
Кейин Шайх соғайиб кетиб ўн йил давомида наврўз байрамининг уюштирувчиларидан бири сифатида қатнашибди. Унинг ташаббуси туфайли беморларни ҳам байрамга олиб чиқиш расм бўлган экан. Шайх то умрининг охиригача Алишер Наюий ҳаққига дуолар ўқиб-ди.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish