Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Ҳаммамиз биргаликда дуога қўл кўтарар эдик



Download 1,06 Mb.
bet46/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77
Bog'liq
KITOB

Ҳаммамиз биргаликда дуога қўл кўтарар эдик.
Онам отамнинг елкаси ва оёқларини уқалаб бизни ёрдамга чақирарди. Отам бундай меҳрибонликлардан тетиклашиб ва руҳланиб ишга кетарди.
Бизлар уч қиз ва бешта ўғил эдик. Онамиз ёшимизга яраша вазифамиз ва қиладиган ишларни белгиларди. Меҳнатга жалб қилиб, исрофгарчиликка йўл қўймасликка даъват этарди. Ўғиллар ва қизларга баб-баравар овқат пишириш, сигир соғиш, уйни тозалаш ва рўзгор тутиш тартибларини ўргатарди.
Деҳқончилик ва ҳунармандчилик касбларини эгалладик. Қизлар палак, дўппи ва бошқа нарсаларни тикишни ўзлаштирдилар. Чақимчилик ва ғиибатчилик сингари ўта ёмон иллатларга берилмасликни қулоғимизга қуйди. Ўйин-кулгига бир соат вақг ажратилиб онамиз билан биргалиқда дам олар эдик. У бизга турли қизиқ ҳикоялар, шеърлар айтиб жуда хурсанд қилган. Шунингдек, бизга этагини ушатиб ҳовлини айлантирганида роса кулардик.
— Азиз болаларим, — дерди у, — этагимни ушлагандек ишим ва насиҳатларимни қаттиқ ушлаб эргашанглар, менга ўхшаб бахтли ҳаёт кечирасизлар.
Биз эса, — онажон изингиздан борамиз, деб жавоб берганмиз.
Онамнинг қўшнилар ва қариндошларнинг тўй ва бошқа маросимларида хизмат қилиши, аразлаган ва уришганларни яраштиришлари ҳам биз фарзандларга жуда ибрат бўлди. Вояга етганимизда қайнота, қайнона ва эр билан қандай муносабатда бўлишлик, сабр-қаноат ва зийраклик, камтарин ва кам гапиришни онгимизга сингдирган.
Онамнинг келинларга муносабати ҳам кишини ҳайратлантиради. Уларни худди ўзининг қизидек кўриб, ширин сўзлар билан эркалар эди. Келинлар ёнини олиб ўғилларни койиб турарди. Онам меҳрибончилик ва ғамхўрлик қилиб келинларини ўзига ром қилиб олган эди. Ўз навбатида келинлар қайнонасини ўз онасидек кўриб, ҳурмати ва қадри-қимматини ўрнига қўйдилар.
Сўзимни онамнинг бир насиҳати билан тугаллайман:
Уғил ва қизларим! Шуни ёдда тутингларки, бахт қуши фақат ақлли-ҳушли, одоб-ахлоқли, сабр-қаноатли ва андишали, инсофли ва меҳнатсевар одамларнинг бошига қўнади.
Меҳри аянинг сўзларини қизиқиш билан тинглаб ўтирган аёлларнинг бири деди: онасини кўр, қизини ол деб шунга айтадиларда?!



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish