Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Қандай қилса бойликнинг гашти сурилади?



Download 1,06 Mb.
bet34/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   77
Bog'liq
KITOB

Қандай қилса бойликнинг гашти сурилади?

Бойликни акл-идрокли, тадбиркор ва уддабурон кишиларгина қўлга киритади. Аммо ундан ҳамма ҳам самарали фойдаланолмайди. Айрим пулдорлар бойликка эга бўлганларидан сўнг ҳовлиқиб даромадга нисбатан харажатни кўпайтиради. Ном чиқариш учун дабдабали тўйлар қилади, исрофгарчиликка йўл қўяди. Беҳуда маишатга ва ичкиликка берилиб маблағини совуради. Бундай ҳолат кўпроқ отадан мерос қолган бойликка эга бўлган фарзандларнинг фаолиятида содир бўлади. Оқибатда бу ҳолдаги фарзандлар бойликдан маҳрум бўлиб бамисоли қуруқ жомашовда ўтириб қоладилар.


Бир бадавлат киши табибни уйига таклиф этиб ҳасрат қилди:
— Ҳазрат, хонадонимда 20 киши яшайди, бойлигимнинг сон-саноғи йўқ. Бироқ ҳар бирининг касали бор. Маҳалламизда зўрға тирикчилик ўтказаётган кишилар бақувват ва тетик юришибди. Улар мардикорчилик, ҳаммолчилик ва бошқа оғир ишларни бемалол қилаверадилар. Менинг хотиним, фарзандларим ва келинларим эса салпал иш қилсалар ҳолдан тоядилар, жонлари узилгудай нолийдилар. Айтингчи, нима учун барча шарт-шароит муҳайё бўлган хонадонимда касаллик ҳукм сурмоқца?
— Кўриб турибманки, хонадонингизда уй ишлари билан хизматкор шуғулланади. Оила аъзоларингиз меҳнатдан маҳрум этилиб ишёқмас бўлиб қолганлар. Улар яхши кийиниш, ўйнабкулиш ва лаззатли овқатларни истеъмол қилишга одатланишган. Аёллар атлас ва бошқа шойи газмоллардан тикилган ялтироқ кийим, олтин тақинчоқлар ва амрикон ковушларда қўлларини сувга урмай юришибди. Уларнинг баъзилари ҳаддан ташқари семиз ва бошқалари дард туфайли ориқ ва ранги заъфарон кўринадилар. Киз ва келинларингиз ёш бўлишига қарамай қадамларини зўрғабосмоқдалар.
Оила аъзоларингиз шундай бир дардга чалинганларки, уларни дори-дармон билан даволаб бўлмайди. Чунки улар ялқовлик, ишёқмаслик, бекорчилик ва "тайёрга айёрлик" орқасида касалликни орттирганлар. Ҳаракат ва меҳнат қилмай сурункасига кучли овқатларни истеъмол қилавериш аъзои баданни зарарли моддалар билан тўлдиради. Мускуллар қотади, қон томирлари тораяди ва юрак сиқилади. Менинг тавсиям шуки, ўғилларингиз кетмон чопишсин, юк кўтаришсин ва бошқа оғир ишларни адо этишсин. Аёллар ялтироқ либосларни ўрнига оддий газламалардан тикилган кийимларни кийиб ва олтин тақинчоқларни улоқтириб билакларини шимарган ҳолда кун бўйи иш билан шуғуллансинлар. Улар ёз фасли бўлганлиги учун оёқяланг иш қилсинлар. Негаки ер оёқ орқали бадан заҳарини сўриб олади. Аста-секин қўллари қадоқ бўлгунча ишласалар саломатлик тикланиб юзларидан нур ёғади. Борди-ю, менинг тавсияларим инобатга олинмаса у вақтда оила аъзоларининг барчаси парҳезга ўтиб "кўрмоқ бору емоқ йўқ" дейилганидек бойликнинг гаштини сура олмай қоладилар. Маҳаллангиздаги камбағалларнинг бақувватлиги, ҳар ишга қодирлигининг сабаби меҳнатсеварлигидадир.
Оилада келишмовчилик ва жанжал ҳукм сурганда ҳам бойлик татимайди. Бойликни кўтара олмай кеккайиб кетган, ўзгаларни менсимайдиган ва "қутурган" кишилар учраб туради. Бир мисол, бадавлат кишининг хотини табиатан жанжалга мойил экан. У оиланинг ночорлик вақтида унчалик шовқин-сурон кўтармай кўпроқ тирикчилик ташвишлари билан ўралашиб юрган. Бироқ бойлик қўлга киритилгач, меҳнат қилишдан бўйин товлаб борган сари ҳаддидан ошган. Бойлик қалбидаги жанжалга мойилликни жўш урдирган. Аёлининг димоғи шишиб ҳеч кимни назар-писанд қилмаган. Ҳатто бойликни бунёд этган эрига ўшқирадиган, ақл ўргатадиган бўлиб менсимаган. Аёлнинг кўзи очлик қилиб ўта қимматли либослар, олтин тақинчоқларни тўплашга қаттиқ киришган. Уларни кийиб ва тақиб тўйларда кўз-кўз қилишга жуда берилган. Ҳатто либос ва тақинчоқларни янгисини бирин-кетин олиб беришликни эридан талаб қилган. Кунларнинг бирида ўзини кўз-кўз қилиш дардига учраган ўша хотин, эри кечқурун ишдан ҳолдан тойиб келганда, мен айтган дурларни олиб келмадингизми, деб сўраган. Йўқ жавобини олиши биланоқ ёниб турган шамни эрига олиб отган. Шу онда эрининг кўзига ҳеч нарса кўринмай хотинига ташланганда қўшниникига қочган. Эр орқасидан қувлаб урмоқчи бўлганида қўшниси ажратган. Шу орада отилган шамдан уйга ўт тушиб, барча нарсалар ёниб кетган. Хотин эса бойликлардан маҳрум бўлиб, қашшоқлашган. Бойликни сахийлик ва хайр-эҳсонни билмайдиган кишиларнинг қўлидан чиқиб кетганлиги маълум. Фавқулодда бойиб кетган зиқна киши бойликни тўплашга берилиб рўзғорни шу даражада қисибдики, ўғилларини, ҳатто оч қолган кунлари ҳам бўлган. Уғиллар балоғатга етганларидан сўнг отасининг бойлигини олиб онаси билан бир кечада йўқ бўлишган. Шу тариқа хотини, ўғиллари ва бойликларидан ажралган бойвачча аламига чидолмай ақлдан озган.
Шундай ҳикоят бор. Қўлида бир неча минг қўйи бўлган кимса чўпонларига,дебди:
— Бу йил ўт сероб бўлиб қўйларнинг сути жуда қуйилиб, қаймоққа ўхшаб кетди. Шу боис сутга сув қўшиб оловда сал-пал қайнатиб сўнг сотинглар. Кўп фойда кўрилади.
Чўпонлар йўқ дейишса ҳам бой қўймади. Сутдан салмоқли даромад олинди. Бой бу қўшимча даромад ҳисобига яйловда яхшигина иморат қурдирди. Бироқ баҳорда тоғ бағридаги яйловда кучли сел ёғиши ва сув тошқини орқасида минглаб қўйлар дарёга суриб ташланган, чўпонлар ҳам ҳалок бўлишган. Ўша иморатга яшин тегиб, ёниб тушган. Бой ҳамма бойлигидан айрилиб "икки бармоғини бурнига тиқиб" қолган. Шундан кейин бой сутга сув қўшиб, уни ўтда қайнатиб катта талафот кўргани учун жамоа аҳли орасида "сувники сувга, ўтники ўтга кетди" деган накд ишлатадиган бўлибди.
Бойликни қўлга киритиб ўзига ҳам бошқаларга ҳам роҳат бахш этган кимсалар оз эмас. Муҳиддин исмли бола ёшлигидан бошлаб ақлидрокли ва келажаги порлоқ инсон сифатида кишилар диққатига сазовор бўлган. У меҳнатсевар ва тиниб-тинчимас, ҳар бир ишни ўрнига қўйиб адо этган. Айниқса, ота-онасига меҳри ва ғамхўрлиги ҳамиша жўш уриб турган. Отанинг топиш-тутиши қозонни қайнатишга етиб доимо пулга муҳтожликда ҳаёт кечирарди. Маълум вактлар ўтиши билан Муҳидцин шаҳарнинг нуфузли кишиси сифатида тилга олинадиган бўлди. Муҳиддин ака узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтиб катта бойликни қўлга киритди. Унинг бойлиги олий фазилатлари, яъни сахийлиги, хайр-эҳсон қилиши ва маърифатпарварлиги туфайли кўпайиб борди. Камбағалларга, етим ва беваларга, ногиронларга, олим ва шоирларга ёрдам қўлини чўзди. Ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда қариндошларини бағрига тортиб оёққа турғизди. Муҳиддин ака ўзининг бағрикенглиги ва инсонпарварлиги туфайли элнинг ҳурмати ва иззатига сазовор бўлиб кўплаб дўстлар орттиради. Унинг бу даражага етишишида ота дуосининг аҳамияти катта бўлди. Отаси ўзининг энг яқин дўстларидан бирига: "Биродар, ўғлим таянчимиз бўлиб қолди. Бизни ҳурмат қилишга ва кўнглимизни олишга ҳаракат қилади. Яхшиямки, Оллоҳ шу ўғилни берган экан. Роҳатда яшамоқдамиз. Мен Муҳиддин ўғлимдан мингдан минг розиман. Ўғлимнинг умри узоқ бўлсин, элнинг энг бадавлат ва обрўли кишиси сифатида шуҳрат қозонсин", — деб дуо қилибди. Ота дуоси вожиб бўлиб, Муҳиддин акани бой, сахий ва инсонпарвар киши сифатида танимаган ва сийламаган одам қолмади. Хулоса: "Бойликнинг хосияти йўқ" деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган, албатта. Буни маъноси шуки агар у ёки бу кимса бойликдан манманлик, менсимаслик ва ғўдайишга, исрофгарчилик ва ҳисобсизликка, очкўзлик ва зиқналикка, ёлғончилик ва ҳаром-харишга, тили аччиғлик ва уришқоқликка, оқибатсизлик ва мурувватсизликка учраса у вактда фожиали воқеа юз бериб бойлик ва унинг соҳиби барбод бўлади. Худди мана шулар нуқтаи назардан унинг хосияти йўқ деган сўз ишлатилади. Аслида бойлик бутун жаҳон ҳаётининг асоси ва зийнатидир. Усиз инсон зоти яшай олмайди. Ҳар ким ўзининг одоб-ахлоқи, меҳнатсеварлиги ва уддабуронлиги, яъни олийфазилатларига қандай даражадалигига монанд равишда бойликни топади ва гаштини суради.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish