295
ёнида ерларнинг сифати (бонитети), жойлашган жойи, технологик хусусият-
лари бирламчи омиллар сифатида баҳоланса, иккинчи босқичда эса
ишлаб
чиқариш натижалари ва меҳнат харажатлари баҳоланади ва ниҳоят охирги
босқичда дастлабки икки босқичнинг якуни, яъни самарадорлик кўрсаткич-
лари баҳоланади. Шундай кетма-кетликдаги узвийликнинг қонуниятлари
яхлит тарзда ерни ишлаб чиқариш воситаси сифатида баҳолаш имкониятини
беради, бу эса, пировард натижада баҳоланган ерда қандай
экинларни
етиштириш мумкин ҳамда ундан қандай, қанча маҳсулот олиш, шунингдек
шунга мос равишда сарф-харажатлар қилиш мумкинлиги аниқлаб олинади.
Бироқ, амалда миқдор жиҳатидан ҳисоб-китоб қилиш мураккаб бўлган
ушбу омил ва шароитлар ернинг ўзини алоҳида баҳолаш ва ердан фойда-
ланиш натижаларини алоҳида баҳолаш имкониятини бермайди. Чунки, бунда
ер билан узвий ва чамбарчас боғланган бошқа иқтисодий ресурс ва омиллар
биргаликда баҳоланади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида
ерларни
баҳолашнинг объекти бўлиб, ернинг ўзи эмас, балки тупроқнинг табиий
унумдорлиги, объектив иқтисодий ҳолати, ердан фойдаланиш даражаси,
меҳнат сиғими ва воситасини ўзида мужассамлаштирган
жами табиий-
иқтисодий шароитлар мажмуи ҳисобланади
79
.
Айни шундай ёндашувни дифференциал рента талаб ва қоидаларини
татбиқ қилиш орқали амалга ошириш мумкин. Лекин бунда албатта, диффе-
ренциал рента ва дифференциал даромад тушунчаларини бир-биридан фарқ-
лай билиш лозим. Маълумки, дифференциал рента ўртача шароитларда ер
ресурси ҳисобидан шаклланадиган жами даромаднинг бир қисми бўлса,
дифференциал даромад эса, юқори унумдорлик ва (ёки) ернинг қулай жойла-
шиши эвазига олинадиган жами маҳсулотнинг бир қисмидир. Амалиётда
дифференциал даромадни корхонани оқилона бошқаришдан
олинадиган
даромад билан бир хил деб тушуниш натижасида дифференциал даромад-нинг
ўзига хослигига эътибор берилмаяпти. Бундай ҳолатга ернинг “меъёрий
79
Сагайдак А. Земельная собственность и рента (Рыночная экономика для всех). -М.: «Агропромиздат», 1991.
– 80 с.
296
қиймати”ни баҳолашда аҳамият берилмаётганлиги дифференциал рента
хусусиятлари тўлиқ ҳисобга олинмаслигига сабаб бўлмоқда ва бу, айниқса
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини рағбатлантириш ва молия ресурс-
ларини ташкил қилиш ва режалаштириш масалаларига тўғри ёндашиш имко-
нини бермайди. Масалан, бугунги кунда фермер хўжаликларининг ишлаб
чиқариш ва иқтисодий жиҳатдан табақалашишини илмий ва услубий томон-
дан асослаш зарурати ошиб бормоқда. Бу эса, ушбу хўжаликларни кўп
тармоқли корхоналарга айлантиришга хизмат қиладиган адолатли солиқ
солиш, инвестиция, ишлаб чиқариш самарадорлигини рағбатлантириш, ердан
фойдаланувчининг манфаатдорлиги кучайиши, шунингдек инновацион
ривожланиш жараёнларига ижобий таъсир қилади, албатта.
Айни шунинг учун ҳам, бизнингча, ернинг “меъёрий қиймати”ни баҳо-
лашда аввало ундан қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг қандай
муаммо-
ларини ечишда фойдаланиш мумкинлигига эътибор бериш лозим. Масалан,
бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ерларининг “меъёрий қиймати”ни баҳолаш
натижаларидан фақат ягона ер солиғи тизимини шакллантиришда фойдала-
нилмоқда. 15.1–схемада ерларнинг “меъёрий қиймати”нинг кўпфункция-
лилигини таъминлаш услублари юзасидан таклифлар берилган.
Мустақиллик йилларида ер солиғига тортиш тартиб-таомиллари ердан,
айниқса қимматли суғориладиган ерлардан мақсадли ва самарали фойдала-
нишни тўғри ташкил қилиш ва бошқариш нуқтаи
назардан амалга оширила
бошланди. 1990 йилда қабул қилинган “Ер тўғрисида”ги, 1993 йилда қабул
қилинган “Ер солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ўша
даврнинг энг мураккаб ва зиддиятли муаммоларидан ҳисобланган ер ва у
билан боғлиқ бўлган солиқ муносабатларини ўзгартиришнинг дастлабки
ҳуқуқий меъёрларини акс этган бўлса, 1997 йилда Ўзбекистон
Республика-
сининг Солиқ кодекси, 1998 йилда эса Ер кодекси қабул қилиниши мам-
лакатимизда ер-солиқ муносабатлари тизимининг таъсирчан ва самарали
ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлари шаклланиши учун мустаҳкам