Иж
ти
моий
-и
қтисодий
на
ти
ж
ал
ари
289
15. ЕРДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ. ЕР СОЛИҒИ
ВА ЕР ИЖАРАСИ ҲАҚИ, УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ ВА
МЕТОДОЛОГИЯСИ
Маълумки, қишлоқ хўжалигидаги ер ресурслари ва улардан фойда-
ланиш тизими бир қатор хусусиятлари билан бошқа ресурслар ва улардан
фойдаланишдан фарқ қилади. Бу эса, қишлоқ хўжалигида ер ресурсларини
тасарруф қилиш, уларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш муносабат-
лари билан боғлиқ илмий-услубий масалаларнинг ўзига хос хусусиятларини
аниқлаш ва уларнинг амалий қўлланишига тегишли ўзгартишлар киритишни
тақозо қилади. Айни пайтда қишлоқ хўжалигида ер ресурларидан фойда-
ланиш ва унинг натижалари бевосита бошқа ресурслардан фойдаланиш билан
ҳам функционал тарзда тўғридан-тўғри боғлиқдир, у абсолют харак-терга эга.
Бундан ташқари ушбу жараён капитал айланиши, нарх-наво, банк фоизи,
валюта курсларининг конъюнктура даражасига боғлиқ тарзда кечади. Бундай
ҳолат объектив қонуният ҳисобланади ва у ер солиғи тизими, айниқса “ягона
солиқ-” нинг назарий ва методологик асосини ташкил этади ва амалий
жиҳатдан у солиқ солиш механизми асосида татбиқ этилиши лозим.
Шу нуқтаи назардан, бизнингча, ушбу объектив қонуният қишлоқ хў-
жалигида ер ресурсларига асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида ёндаш-
ган ҳолда солиқ солиш механизмини белгилашни тақозо қилади. Албатта
ушбу механизмни қишлоқ хўжалигининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги
ўрни ва роли ва ижтимоий аҳамиятини, ушбу тармоқда ер ресурсларининг,
айниқса суғориладиган ерларнинг чекланганлигини, эътиборга олиб, шунинг-
дек давлат ва солиқ тўловчи-ердан фойдаланувчиларнинг манфаатларини
уйғунлаштириш иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилишини
назарда тутган ҳолда шакллантириш зарур. Бундай механизмнинг моддий
асосини қишлоқ хўжалигида шаклланадиган рента даромадлари ташкил
қилади ва энг муҳими бу ерда ер солиғи, ер ижараси ва ер рентасининг ўзаро
боғлиқлиги таъминланиши орқали ердан фойдаланишнинг тўловлилигини
амалга оширишнинг адолатли ва самарали тизими жорий қилинади. Бунда,
290
биринчидан, ер солиғини ва ер ижараси ҳақини ер рентаси миқдори
кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда ўрнатиш лозим ва, иккинчидан, ўрта ва
нисбатан яхши шароитлардаги ердан фойдаланувчилар учун белгиланган
тўловлар дифференциал рентага боғлиқ ҳолда ҳисобланиши лозим
76
. Бизнинг
фикримизча, ушбу механизм қишлоқ хўжалигида ер рентаси ва унинг турлари
билан унинг ҳосилалари бўлмиш ер ижараси ҳақи ва ер солиғи ўртасидаги
ўзаро уйғунлик ва мутаносибликни таъминлабгина қолмасдан ердан
фойдаланиш тизими иқтисодий механизмининг туб масалаларидан бирини
ҳам ифодалайди. Ушбу механизмнинг амалий мазмун-моҳияти шундаки, ерга
хусусий мулкчилик шароитида ер ижараси ҳақи ер рентаси билан тенг бўлиши,
ер солиғи эса ижара ҳақидан ошмаслигини тақозо этса, ернинг хусусий
мулкдори ердан ўзи фойдаланган тақдирда эса, ер солиғи ер рентасидан катта
бўлмаслиги ерга хусусий мулкчиликни амалга оширишнинг иқтисодий мақбул
ва адолатли механизми шаклланишига замин яратади. Ерга давлат мулкчилиги
амал қилганда ушбу механизмнинг ўзига хос хусусияти нимадан иборат
бўлади деган савол туғилади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида ерга давлат
мулкчилиги мавжудлиги нуқтаи назаридан қараганимизда ер рентаси
муносабатларининг моддий асосини илмий жиҳатдан тавсифлаш тақозо
қилинади. Демак, бунда ер рентаси билан ер ижараси ҳақи ва ер солиғи бир-
бирига ўзаро тенг бўлиши лозим. Бундай илмий ёндашув Ўзбекистон
Республикаси Ер кодексида (28-модда) ҳам кузатилади. Лекин ушбу Кодексда
“ер ижараси ҳақи билан ер солиғи тенглаштирилади” дейилган бўлсада,
уларнинг ер рентасига тенглигини ифодалайдиган норма қайд этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ”Солиқ ставкасини
қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган 283-моддасида эса
“Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ
хўжалиги аҳамиятига молик ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерлари
76
Сагайдак А. Земельная собственность и рента (Рыночная экономика для всех). - М.: «Агропромиздат», 1991.
– 80 с.
291
учун белгиланган ставкаларнинг икки баравари миқдорида тўланади”
дейилган.
Бундай ҳолат, биринчидан, Ер ва Солиқ кодекслари меъёрларини ҳар
хил талқин қилиш ва қўллашга олиб келади, иккинчидан, ушбу меъёрларни
илмий асосини ишлаб чиқишни тақозо қилади ва, учинчидан, нафақат ердан
фойдаланувчига, қолаверса ернинг мулкдорига ҳам ер ресурси ҳисобидан
олинадиган даромад ва қилинадиган харажатларнинг мақбул ва адолатли
нисбати шаклланишини таъминламайди, балки уларнинг ўз жамғаришини
амалга оширишни ҳам гумон остига олишига асос бўлади. Бу эса, тегишинча
давлат ер муносабатлари ва, айниқса, ер мулкчилиги иқтисодий механизми-
нинг аниқ ва шаффоф характерини таъминлашга имкон бермайди.
Қишлоқ хўжалигида ер учун ҳақнинг ушбу характерини таъминлаш
тармоқда ердан фойдаланиш тизимини эркинлаштириш юзасидан тегишли
меьёрларнинг ишлаб чиқилиши, қўлланилиши учун шарт-шароитлар яратиб-
гина қолмасдан, балки ердан хўжалик фаолиятида фойдаланишнинг иқтисо-
дий барқарорлигини таъминлашга қаратилган устувор вазифаларни ҳам
белгилаб олишга хизмат қилади. Албатта, бу борадаги ахборот базаси
вазифасини ер кадастри маьлумотлари бажаради.
Амалиётда ушбу маълумотлардан ер рентасининг қишлоқ хўжалиги
ялпи маҳсулотидаги улушини аниқлаш, қишлоқ хўжалигини ихтисослаш-
тириш ва режалаштиришни амалга ошириш, ерларнинг қиймат баҳосини
ҳисоблаш, ер ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш, так-
рор ишлаб чиқаришни амалга ошириш ва иқтисодий номақбул табақалашиш-
нинг олдини олиш мақсадида ердан фойдаланувчиларга бир хил бошланғич
хўжалик-иқтисодий шароитларни яратиш, ҳолати бузилган ерларни тиклаш ва
бошқа жараёнларнинг асосномаларини яратишда фойдаланиш мумкин.
Масалан, қишлоқ хўжалигида ўта яхши ерларда, шунингдек алоҳида
монопол даражада қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқарувчи ердан
фойдаланувчилар ер учун ҳақни монопол рента миқдоридан келиб чиқиб
292
амалга ошириш, нисбатан ёмон ерлардан ҳам фойдаланилишини назарда
тутган ҳолда ушбу ерларда фаолият қилаётган ердан фойдаланувчилар ер учун
ҳақни абсолют ер рентаси талабларига кўра қатъий белгиланган миқ-дорда
ҳисоблаб чиқариш, нисбатан яхши ерларда фаолият қилаётганлар эса,
дифференциал рента хусусиятларини эътиборга олиб ҳисоблаш лозим. Лекин
масаланинг иккинчи тарафи шундаки, “...дифференциал рентанинг қайси
қисмини солиқ ёки ер ижараси ҳақи сифатида олиш лозимлиги ҳақидаги
масала кўплаб тортишувларга сабаб бўлганлиги боис у муҳим аҳамиятга эга.
Иқтисодчи таҳлилчи ва олимларда бу хусусда ягона фикр йўқ. Уларнинг
айримлари дифференциал рента-I ни давлатга солиқ ёки ер ижараси ҳақи
сифатида бериш лозим, дифференциал рента-II ни эса хўжалик фаолиятини
рағбатлантириш учун ердан фойдаланувчилар ихтиёрида қолдириш иқтисо-
дий самара беради десалар, айримлари эса, аксинча тартиб маъқуллигини
исботлашишади. Учинчилари эса, дифференциал рентани тўлиқлигича солиқ
ёки ер ижараси ҳақи сифатида давлатга тўлаш лозимлигини маъқулла-
шадилар”
77
.
Бизнинг фикримизча, ушбу фикрларнинг барчасида ҳам иқтисодий
мантиқ ва асослар мавжуд, гап фақат масалага қандай ёндашишга боғлиқ, яъни
бунда, биринчидан, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишнинг ўзига хос
хусусиятларини, иккинчидан ер мулкчилигининг характерини, учинчи-дан,
ердан фойдаланувчининг ташкилий-хўжалик даромадини дифференциал
рента ва дифференциал даромаддан фарқлаш муҳимлигини ва, тўртинчидан,
мазкур фикрларни амалда миқдор жиҳатидан ҳисоб-китоб қилишнинг
мураккаблигини эътиборга олиш лозим.
Масалан, принцип жиҳатидан шу муҳимки, ерга хусусий мулкчилик
шароитида ердан фойдаланувчи дифференциал рента-I ни ер мулкдорига ер
ижараси ҳақи сифатида, агар ернинг хусусий мулкдори ердан ўзи фойда-ланса,
давлатга дифференциал рента-I ни ер солиғи сифатида тўлайди. Ерга давлат
77
А.Алтиев, А.Тошқулов. Ер солиғи: назария ва услубиёт. Монография.Т.:”IQTISOD-MOLIYA”, 2007, 108 б.
293
мулкчилиги шароитида эса, ердан фойдаланувчи дифференциал рента-I ни ва
ҳам дифференциал-II ни ер ижараси ҳақи сифатида давлатга тўлайди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги
ерларига фақат давлат мулкчилиги мавжудлиги нуқтаи назаридан қарайдиган
бўлсак, бу ерда ер солиғи муносабатлари мавжуд эмас, чунки солиқ
муносабатлари ерга хусусий мулкчилик мавжуд бўлсагина шаклланади.
Шунинг учун бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ердан фойда-
ланиш соҳасида давлат билан бўладиган муносабатлар узоқ муддатли ер
ижараси шаклида, давлат бюджети олдидаги мажбуриятлари эса, ер ижараси
ҳақи кўринишида бўлиши керак деб ҳисоблаймиз. Бошқача айтганимизда
қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланувчиларнинг давлат олдидаги мажбу-
риятлари юзасидан бўладиган тушунчаларни ерларнинг ҳуқуқий аҳволини
эътиборга олган ҳолда илмий асосланган тарзда шакллантириш лозим. Яъни,
бугунги кундаги тушунчалар билан фикрлайдиган бўлсак, қишлоқ хўжа-
лигида давлат ўзидан ўзи солиқ олаётган ҳисобланади.
Шу ўринда қишлоқ хўжалигида ягона ер солиғи тизимини таҳлил
қиладиган бўлсак, унинг миқдори қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдала-
наётган корхона ерининг “меъёрий қиймати”га нисбатан ҳисобланмоқда.
Албатта ушбу “меъёрий қиймат” тушунчасига, унинг илмий асосларига
эътибор ва аҳамият қаратишимиз лозим. Масалага танқидий қарайдиган
бўлсак, биринчидан, ушбу тушунчанинг қандай иқтисодий назарияга асосан
ишлаб чиқилганини аниқлаш лозим, иккинчидан, ушбу тушунчани ифода-
лайдиган кўрсаткичлар қандай иқтисодий-молиявий мазмунга эгалиги ва
қўлланиш доирасини аниқлаш лозим, яъни “меъёрий қиймат” фақат солиқ
солиш мақсадида ҳисобланадими ёки ундан бошқа мақсадларда ҳам фой-
даланса бўладими, учинчидан, ушбу “меъёрий қиймат” ҳақиқий иқтисодий
ҳолат, вазиятга, яъни бозор конъюнктураси ва рақобат талабларига қанчалик
мослаша олиши мумкин, тўртинчидан, ягона ер солиғи ставкасининг ўзгар-
масдан турганида ушбу “меъёрий қиймат”нинг қишлоқ хўжалиги ерларидан
294
фойдаланадиган корхонанинг фаолиятини рағбатлантириш характери нима-
ларда намоён бўлади ва, бешинчидан, “меъёрий қиймат”ни ҳисоблашда
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи корхонанинг молиявий-хўжалик
фаолияти натижалари ҳисобга олинадими ёки йўқми каби саволлар пайдо
бўлади.
Бундай саволларга тўғри ва холисона жавоб бериш асосан ернинг
“меъёрий қиймати”ни аниқлаш услубини танлаш, унинг объективлигига ва
ишончлигига боғлиқдир. Бундай услубни танлашда, бизнингча, рента наза-
рияси қоидалари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг абсолют хусусият-
лари, айниқса унинг табиий омиллар (ноқулай об-ҳаво)га боғлиқлиги, корхо-
нани ихтисослаштириш даражаси, бозор конъюнктураси ҳолати (инвестиция-
лар сиғими ва қайтими, фоиз ставкаси ва бошқалар), рақобатнинг талаб ва
шартлари каби муҳим омил ва шароитлар эътиборга олиниши лозим.
Масалан, айрим омилларни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ер-
ларини баҳолашнинг босқичлари ифодаланган 15.1- расмда баҳолаш жара-
Do'stlaringiz bilan baham: |