биринчидан,
ушбу Йўриқномага мувофиқ, 1 гектар суғориладиган
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ернинг “меъёрий қиймати”
Мқ =
СДҳ ∗ Ка ∗ Кб ∗ Кв
П
∗ 100
(15.1)
формуласи билан аниқланади.
бу ерда: Мқ – 1 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг “меъёрий
қиймати”, минг сўм;
СДҳ – 1 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан олинадиган
ҳисобланган соф даромад, минг сўм;
П – меъёрий соф даромаднинг капиталлашуви фоизи;
Ка – қишлоқ хўжалиги интенсивлиги ва хўжалик юритиш даражасини
ҳисобга олувчи минтақавий коэффициент;
Кб – баҳолаш объектининг жойлашган жойини ҳисобга олувчи
коэффициент;
Кв – суғориш сувини узатиш усулини ҳисобга олувчи коэффициент.
Бунда 1 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан олинадиган
ҳисобланган соф даромад (СДҳ) қуйидагича аниқланади:
СДҳ =
Ҳм ∗ ҲФм
𝟏𝟎𝟎
(15.2)
бу ерда: Ҳм – 1 гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳисобланган (баҳоланган)
маҳсулдорлиги, минг сўм;
ҲФм – тупроқ унумдорлиги ҳар хил ерларда қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг ҳисобланган фойдаси меъёри.
Ушбу формулаларнинг иқтисодий мазмунини таҳлил қилиш шундай
хулосаларга олиб келмоқдаки, уларда бозор иқтисодиёти талаблари, шунинг-
дек алоҳида олинган ерлардан фойдаланувчи (фермер ёки бошқа субъектлар)
301
ларнинг хўжалик юритишидаги ўзига хос муайян шарт-шароитларини ҳисобга
олишнинг ҳамма вақт ҳам имкони бўлмайди;
иккинчидан,
унинг вақтинчалик ва ички норматив ҳужжатлиги, яъни у
ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига такрор ташкил қилишдан
олдин йирик қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларга мўлжаллан-
ганлиги;
учинчидан,
асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўртача йиллик
сотиш ҳамда ишлаб чиқаришда фойда меъёрлари манбаларининг йўқлиги;
тўртинчидан,
ҳисоб-китобларни амалга оширишда катта майдонларга
экилган қишлоқ хўжалик экинлари ҳисобланганлиги, кичик экин майдонлари
ҳисобланмаганлиги;
бешинчидан,
хўжалик фаолиятини чекловчи тузатиш коэффицент-
ларининг мавжуд эмаслиги (қишлоқ хўжалик ерларини сув муҳофаза минта-
қаси ҳамда санитар-муҳофаза зоналарида жойлашуви);
олтинчидан,
қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилардаги иссиқ-
хона, балиқчилик ҳовузлари, қурилишлари, иншоотлари ва ҳовлилар эгал-
лаган ер майдонларини баҳолаш механизми йўқлиги;
еттинчидан,
1 гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳисобланган
(баҳоланган) маҳсулдорлиги ҳамда тупроқ унумдорлиги ҳар хил ерларда
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳисобланган фойда меъёри тупроқ
унумдорлигининг бонитет балига боғлиқ ҳолда аниқланади. Шу муносабат
билан бозор шароитида ҳар бир омилнинг бир бирлиги ҳисобига ҳисоб-
китоблар қилинишини назарда тутган ҳолда бонитет балининг ҳар бири учун
алоҳида фойда меъёрини ҳисоблаш лозим. Чунки 10 бирликка ҳисоб-китоб
қилиш, масалан 51 балга эга фермер учун оғирлик қилади, лекин 60 балли ерда
фаолият қилаётган фермер учун енгилроқ бўлиши мумкин, 61 балли фермер
учун умуман бошқа меъёр қўлланилмоқда. Бундай аниқ ҳисоб-китобнинг
амалга оширилиши субъектив ёндашувларни бир қадар камай-тириши билан
302
бир қаторда солиқ солишнинг адолатлилик тамойилига тўлиқ риоя этилишига
олиб келади;
саккизинчидан
, агар меъёрий соф даромаднинг капиталлашув даражаси
5% ни ташкил қилаётгани қайси ҳисобдан келиб чиққанлигини таҳлил
қиладиган бўлсак, унинг макроиқтисодий мутаносиблик ва капиталлашув-
нинг умумэътироф этилган назарий асосларидан четга чиқилганлигини
кўришимиз мумкин. Чунки, ҳозирги кунда давлат бюджетининг тақчиллиги
ЯИМга нисбатан 1%ни, инфляция даражаси 11
-
12 %ни, Марказий банк такрор
молиялаштириш ставкаси 14% ни ташкил қилаётганлигини назарда тута-диган
бўлсак ёки Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид
қилиш жамғармасининг мақсадли кредитларининг бир йиллик фоизи 3%
бўлаётган бир вақтда бундай меъёрнинг иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга
мувофиқлигини баҳолаш лозим деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун ерларни фақат
солиққа тортиш нуқтаи назаридан эмас, балки тармоқ ва тармоқлараро
манфаатлар уйғунлиги жиҳатидан ёндашган ҳолда баҳолаш лозим деб
ҳисоблаймиз. Ёки ердан фойдаланиш ҳуқуқини мажбуриятларни таъминлаш
мақсадида банк кредити учун гаровга қўйиш механизмини жорий қилишда
мавжуд услубга таянадиган бўлсак, у ҳолда банк ва фермер ўрта-сида
келишмовчилик келиб чиқади;
тўққизинчидан,
юқоридаги таклифни амалга ошириш учун тўсиқ
бўлиши мумкин бўлган бир ҳолатни баҳолаш керак. У ҳам бўлса баҳолаш
ишларининг ҳар 3 – 5 йилда ўтказилиши бўлмоқда. Яъни, 5 йилгача фермер-
нинг ерлар ҳолатини яхшилаш учун қилаётган ҳар йилги харажатлари ҳисоб-
га олинмай қолаверади. Ундан ташқари, ерларни такрор тақсимлаш натижа-
сида ёки янги ўзлаштирилган ерларда ташкил этилган фермер хўжалиги
ерининг “меъёрий қиймати”ни ҳисоблаш механизми ишлаб чиқилмаган. Яъни,
мазкур ишни ким молиялаштиради, экин майдонларининг таркиби, унинг
унумдорлиги даражаси қандай аниқланади каби масалалар очиқли-гича
қолмоқда. Қолаверса, баҳолаш турлари орасида ерларнинг “меъёрий
303
қиймати”ни йиллик инфляция ва бозорнинг бошқа талабларидан келиб чиқиб
индексация қилиш механизмини ҳам ишлаб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Таъкидлаш лозимки, юқоридаги камчилик ва тавсияларнинг айримлари
ўз аксини топган Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги «Қишлоқ
хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини
такомиллаштириш тўғрисида»ги № 235-сонли қарори
81
қабул қилинди ва
мазкур қарор билан “Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қий-
матини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Қарорда қуйида-
гилар назарда тутилган:
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар бир туман бўйича деҳқон
бозорларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўртача нархини аниқлаши
ҳамда ҳар бир қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларнинг экин майдон-
лари тўғрисида маълумотларни йиғиш;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан туманлар бўйича юзага келган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштиришнинг ўртача
фойда меъёри тўғрисидаги ҳар йилги маълумотларни аниқлаш;
“Ўздаверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институти томонидан
ҳар бир фермер
хўжалиги кесимида “меъёрий қиймат”ни аниқлаш;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг “меъёрий қиймати”ни қишлоқ
хўжалик товар ишлаб чиқарувчининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг
асосий турлари бўйича аниқлаш;
кимёвий моддаларни қўллаш таъқиқланган муҳофаза минтақаларида
қишлоқ ҳўжалиги экин майдонлари жойлаштирилган тақдирда ҳосил нобуд
бўлиши ва тегишли равишда қимматлилик йўқотилишини ҳисобга оладиган
коэффициент жорий этиш;
товар ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан суғориш учун
хўжалик ички суғориш тизимига сув чиқариш усули (оқар сув ёки машина
усули) ҳисобга олинган коэффициент жорий этиш;
81
www.uz
/ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2014 й. 34-сон.
304
иссиқхоналар, балиқчилик ҳовузлари, иморатлар, иншоотлар ва хона-
донлар билан банд бўлган ерларнинг “меъёрий қиймати”ни аниқлаш (15.2-
схема).
Қишлоқ хўжалиги ерларининг “меъёрий қиймати”ни аниқлаш ва ягона
ер солиғини ҳисоблаш босқичлари қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларининг ўртача йиллик
нархлари ва экин майдони тўғрисидаги маълумотларни тўплаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини етиштириш харажатларини
ва ўртача фойда меъёрини аниқлаш;
ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчи бўйича қишлоқ
хўжалиги экин майдонларининг “меъёрий қиймати”ни аниқлаш;
қишлоқ хўжалиги экин майдонлари “меъёрий қиймати”ни аниқлаш
натижаларини Молия вазирлигига тақдим қилиш;
тақдим этилган маълумотлар асосида келгуси календар йил учун ягона
ер солиғи ставкаси миқдорини Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
келгуси йил учун ягона ер солиғи ставкасини тасдиқлаш учун киритиш;
ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси қишлоқ хўжалиги
ерлари “меъёрий қиймати”ни аниқлаш ҳақидаги материалларни Давлат солиқ
қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этиш;
ягона ер солиғини ҳисоблаш ва унинг тушишини назорат қилиш.
Натижада сўнги йилларда мамлакатимизда солиққа тортиладиган
ерларнинг улуши ошиб бормоқда, бу эса, нафақат ернинг иқтисодиётдаги ўрни
ва роли кенгаяётганлиги, ердан фойдаланишнинг тўловлилик харак-терининг
кучаяётганлиги, шу билан бирга ердан фойдаланувчиларга солиқ солиш
меъёрларининг янада аниқлаштирилганлиги ва тартибининг содда-
лаштирилганлиги билан боғлиқ бўлмоқда.
Таъкидлаш лозимки, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш тизими-
нинг мазмун-моҳияти бозор талаблари таъсирида сифат жиҳатидан юқори
305
Do'stlaringiz bilan baham: |