Мустақил ўрганиш учун саволлар
1.
Тупроқлар унумдорлигини такрор ишлаб чиариш даври нима?
330
2.
Тупроқлар унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш даврини амалга
ошириш усуллари ва хусусиятлари нималардан иборат?
3.
Тупроқлар унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш нималарда намоён
бўлади?
4.
Тупроқлар унумдорлигини такрор ишлаб чиқаришда мелиорациянинг
роли қандай?
5.
Тупроқлар унумдорлигини такрор ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг
асосий муаммолари нималардан иборат?
6.
Мелиоратив тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги нима билан
ўлчанади?
7.
Ерлардан технологик фойдаланиш самарадорлиги деганда нимани
тушунасиз?
8.
Қишлоқ хўжалик экинларининг хосилдорликлари нималар хисобига
кўтарилади?
9.
Суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини такрор ишлаб чиқариш цикли
нима?
10. Суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини такрор ишлаб чиқариш
қандай даврлардан иборат?
331
17. ЕР РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ
МЕХАНИЗМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ “ЙЎЛ
ХАРИТАЛАРИ”НИ ИШЛАБ ЧИҚИШ АСОСЛАРИ
Ер ресурсларидан фойдаланиш тизими стратегиясини белгилаш ва уни
муваффақиятли амалга ошириш иқтисодиётни ривожлантиришда ер муноса-
батлари юзасидан институционал ўзгаришларнинг устувор йўналишларини
аниқ белгилаб олишга имконият яратади. Ер муносабатлари борасида страте-
гик устувор йўналишларни белгилаб олишнинг долзарблиги ер ресурслари-
нинг энг муҳим иқтисодий ва ишлаб чиқариш ресурсларидан бири бўлиб,
назарий ва амалий иқтисодиётдаги фундаментал тушунчалардан бири сифа-
тида алоҳида ўрганиш ва тадқиқ қилиш объекти бўлганлиги билан изоҳ-ланади.
Айниқса бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётини эркинлаштиришни янада
чуқурлаштириш шароитида ер ресурслари давлат бошқаруви ва хусусий
мулкчиликнинг, олди-сотди, ижара, гаров, мерос муносабатларининг стра-
тегик объекти ва иқтисодий муносабатларнинг шаклланишидаги асосий омил
сифатида хўжалик юритиш тўғрисидаги иқтисодий сиёсат, макроиқтисодиёт ва
микроиқтисодиёт жараёнларида мустаҳкам ўрин ва аҳамиятга эга бўлмоқда.
Шу нуқтаи назардан ҳозирги даврда ер муносабатлари юзасидан инсти-
туционал ва ташкилий ўзгаришлар борасидаги биринчи галдаги вазифаларга
қуйидагилар киради:
ерларни маъмурий тақсимлаш тамойилидан иқтисодий тақсимлаш
тамойилига ўтиш;
ерлар ва капиталнинг ҳақиқий мулкдорлар қўлига ўтиши учун шарт-
шароитлар яратиш;
қишлоқ хўжалиги ерларининг давлат томонидан тартибга солинадиган
бозор обороти учун ҳуқуқий базани шакллантириш;
ер ижараси (шу жумладан узоқ муддатли) институтидан, айниқса томорқа
ерларида субижарадан фойдаланишни кенгайтириш, унинг иқтисодий
асосларини кучайтириш;
332
фермер хўжаликларида ердан фойдаланишни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш.
Мамлакатимизда ҳозирги босқичгача олиб борилган ерни тасарруф этиш,
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш муносабатларини ислоҳ этиш-нинг
даражаси ва сифатига баҳо берадиган бўлсак, умуман ижобий натижалар
бўлган бўлса ҳам, шу билан бирга бу соҳадаги ислоҳотлар узвий-лик, тизим-
лилик сифатларини касб этмагани ҳолда у жуда ҳам суст олиб борилди. Ер
ислоҳотини амалга ошириш аниқ ва асосланган дастурий концепция ва режа-
лар билан таъминланмади, ер ислоҳотини амалга оширувчи органларнинг
ваколат ва мажбуриятлари аниқ қилиб белгиланмади. Ер ислоҳоти асосан
қишлоқ хўжалигига молик ерлардагина амалга оширилди, ерни солиққа тор-
тиш ва ижара ҳақини олиш тамойиллари эскилигича қолиб кетди. Ер кодек-сида
ер муносабатларини тартибга солиш юзасидан ваколатли давлат органи, унинг
ваколат ва мажбуриятлари белгиланмади. Ерга бўлган ҳуқуқни кредит-ни
расмийлаштираётган пайтда гаровга қўйиш механизми ишлаб чиқилмади.
Ер ислоҳотларини молиявий, моддий ва кадрлар билан таъминлаш
даражаси пастлигича қолиб кетмоқда. Ер тузиш ишлари, ер кадастрини янги
асосда яратиш, ерга бўлган ҳуқуқ ҳужжатларини расмийлаштириш, ерларни
ёппасига баҳолашни ўтказиш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза
қилишни иқтисодий рағбатлантириш тизимини яратиш бўйича ишлар бугунги
кун талабига жавоб бермайди.
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, ҳар қандай давлат ривож-ланиши
ва ўсишининг бош манбаси бўлиб ер ресурслари ҳисобланади. Ернинг аҳами-
ятлигига мутаносиб равишда давлат ўзининг ер ресурсларини бошқариш ва
фойдаланиш тизимини ишлаб чиқади ва амалга оширади. Ернинг жуда кўп
ижтимоий-ишлаб чиқариш функцияларининг мавжуд-лиги ҳуқуқий, сиёсий,
молиявий, ижтимоий-иқтисодий, табиатни муҳофаза қилиш, технологик ва
бошқа жиҳатларини қамраб оладиган бошқариш ҳаракатларининг ҳам мос
равишда кўп хиллилигини тақозо этади. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда
333
ердан фойдаланишнинг нафақат давлат томонидан тартибга солинадиган, балки
бозор талаблари ва мулкчилик ҳамда хўжалик юритиш ҳар хил шакл-ларининг
ўзига хос хусусиятларини ҳам ҳисобга оладиган замонавий принци-пиал янги
тизими яратилиши лозим. Мазкур тамойиллардан келиб чиққан ҳолда нафақат
меъёрий-ҳуқуқий базани, балки ер ресурсларини бошқариш ва
фойдаланишнинг барча давлат тизими ва бозор механизмларини, ер оборо-тини
давлат томонидан тартибга солишни ва ер ислоҳотининг иқтисодий
механизмларини ҳам шакллантириш лозим.
Ер муносабатларини тартибга солишда иқтисодий жиҳатдан самарали,
мутаносиблашган ва оқилона ташкил этилган сиёсатни юритиш Ўзбекистон
иқтисодиётини ислоҳ этиш умумий стратегиясининг муҳим базавий унсурла-
ридан бири бўлмоғи лозим. Бошқача айтганда, жамиятдаги ернинг ўзига хос ва
кўпфункцияли ролига ва ердан фойдаланишга мураккаб ижтимоий-иқти-содий
жараён сифатида етарлича баҳо бермаслик ердан фойдаланишнинг самарали
концепцияси йўқлигига сабаб бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан, бу борада
умумий иқтисодий жараёнларга мамлакатимиз ер ресурсларини киритиш,
улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, ердан фойда-ланишнинг
такомиллашган (мақбул) миллий тизимини яратиш мақсадида Ер
ресурсларидан фойдаланиш тизимини эркинлаштиришнинг миллий Концеп-
циясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурати мавжуд. Бундай ёндашув
ерга бўлган моддий ва бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш ва кафолатлашни
таъминлашга, ердан фойдаланишда ижтимоий адолатга эришишга ва маҳал-лий
бюджетларга ер учун тўловларнинг кўпайишига, шунингдек давлат ер кадастри
негизида ер ресурсларини бошқаришнинг самарали информацион тизимини
яратишга имкон туғдиради.
Концепция ўз мазмун-моҳиятига кўра ер муносабатларини ривожлан-
тиришнинг бозор ислоҳотлари тизимидаги концепцияси бўлмоғи лозим. Унда
биринчи даражали эътибор, айниқса бозор иқтисодиёти нуқтаи назаридан,
ердан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатига берилиши керак. Ер рентасининг
334
барча турларини ҳисоблаш, бонитировка қилиш ва ерларнинг қийматини
ҳисоблаш, солиқ солиш тизимини такомиллаштириш, ипотека тизимини
ривожлантириш, ҳудудларни ривожлантиришга инвестиция қилишнинг тар-
тиби ва шартларини аниқлаш, ерларнинг унумдорлигини такрор ишлаб
чиқариш механизмини жорий қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни
рағбатлантириш, ер участкалари билан битимларни амалга ошириш, ердан
фойдаланишнинг минтақавий тизимини жорий қилиш (Фарғона водийси,
Зарафшон водийси ва бошқалар) каби муаммолар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни вақтда танланган стратегик мақсад бир томондан кам харажат-ларни
талаб қиладиган ва бошқа томондан эса, яқин орада самарали иқтисодий натижа
ҳам берадиган устувор йўналишларни танлашга қаратилиши лозим.
Иқтисодиётнинг барқарорлашгани сайин ҳал қилиниши лозим бўлган муам-
молар сони ва кўлами кенгайиб бориши ва босқичма-босқич йирик харажат-
ларни талаб қилувчи, лекин тез иқтисодий самара бермайдиган йўналишлар
бўйича ҳам ишларни амалга ошириб бориш лозим.
Албатта, мазкур Концепцияни амалга ошириш бир қатор махсус дастур-
ларни қабул қилиш ва амалга оширишни назарда тутади, уни молиялаштириш-
нинг эса давлат бюджети билан биргаликда кўпроқ бюджетдан ташқари инвес-
тицияларни ва халқаро молия манбаларини жалб қилиш муҳим ҳисобланади.
Мазкур дастурлар (иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини жойлаштириш ва
ривожлантириш, ер-сув ва хом ашё ресурс-ларидан оқилона фойдаланиш,
инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа-лар) давлат ва маҳаллий ҳокимият
органлари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик хўжалик
субъектларининг инвестиция таклифларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб
чиқилиши лозим.
Ушбу дастурлар мамлакат ва барча минтақалар ривожланишининг
асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг истиқболдаги параметрларини,
шунингдек ушбу кўрсаткичларга эришишни таъминлашга йўналтирилган
335
инвестиция дастурларини ва ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий ва техно-экологик
чора-тадбирларни ўзида акс эттириши лозим (17.1-схема).
Do'stlaringiz bilan baham: |