Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш (тупроқ унумдорлиги



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш (тупроқ унумдорлиги, 
ерларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш ва такрор тиклаш, 
суғориладиган, алоҳида қийматга эга ва муҳофаза қилинадиган ерларни асоссиз 
оборотдан чиқаришнинг олдини олиш, ерларни муҳофаза қилиш) механизмлари ва 
йўллари
:
↓ ↓ ↓ ↓ 
Ташкилий 
 
Ҳуқуқий 
 
Иқтисодий 
Техно-экологик 
↓ ↓ ↓ ↓ 
Ер тузиш 
ишларининг 
самарасини ошириш 
Ерларни ҳуқуқий 
муҳофаза қилиш 
нормаларини 
такомиллаштириш 
Ерларни баҳолаш ва 
бозор нархини 
шакллантириш
Ерларнинг экологик 
ҳолатини яхшилаш
технологиялари- 
ни жорий қилиш 
Ишлаб чиқариш 
кучларини оқилона 
жойлаштириш 
Ерларни талон-тарож 
қилган шахсларнинг 
жавобгарлиги
нормаларини 
кучайтириш 
Хусусийлаштириш 
ва ер жамғармасини 
жорий қилиш ва ҳ. 
Ерларни мелиорация 
қилиш 
технологияларини 
такомиллаштириш 
Ер мониторингининг 
ягона тизимини 
амалга ошириш 
Ижара 
муносабатларини 
кафолатлаш 
нормаларини 
такомиллаштириш 
Ерларни солиққа 
тортишни 
табақалаштиришни 
кучайтириш 
Ерлар эрозияга учра-
шининг олдини 
олиш ва уни бартараф 
қилиш технологиясини
яратиш 
Давлат кадастрини 
тўлиқ ва кенг 
қамровли амалга 
оширишга эришиш 
Ердан фойдаланиш 
тизими иқтисодий 
механизми 
нормаларини 
кучайтириш 
Ердан ижара 
шаклида 
фойдаланишни 
кучайтириш
Ерларни рекульти- 
вация қилиш техно-
логиясини жорий
қилиш ва ҳ.к. 
 
Давлат ва жамоат 
экспертизасини йўлга 
қўйиш 
Ердан фойдаланиш 
тизими нормаларини 
экологиялаштириш 
Рекультивация ва
мелиорация 
қилишни давлат 
бюджетидан 
молиялаштириш 
Ердан фойдаланиш ва 
уни муҳофаза қилиш 
назоратини 
кучайтириш ва ҳ.к. 
Ер ҳуқуқбузарлигига 
нисбатан жазонинг 
муқаррарлигини 
таъминлаш 
Ердан фойдаланиш 
тадбирларини 
кредитлаш ва 
инвестициялаш
 
17.1-схема. Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш 
тадбирлари
88
 
88
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган 


336 
 
 
 
Хўжалик юритишнинг бозор механизмлари шароитида ер ресурс-
ларидан фойдаланиш стратегияси концепциясининг асосий тамойилларини 
асослаш ва самарали татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади ( 17.2. – схема). 
17.2. – схема. Хўжалик юритишнинг бозор механизмлари шаро-
итида ер ресурсларидан фойдаланиш стратегияси концепциясининг 
асосий тамойиллари
89
 
Концепциянинг муҳим ва амалий аҳамиятга эга бўлган йўналишла-ридан 
бири бўлиб ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш 
(башоратлаш) ва бошқариш, ерларни баҳолаш, ер учун ҳақнинг барча 
турларини ҳамда ерни солиққа тортишни белгилаш, ерлардан фойдаланиш ва 
уларни муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш, ер участкасига 
89
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган 


337 
 
бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва у билан амаллар бажариш, 
шунингдек ер бозорини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиладиган давлат ер 
кадастрини юритишни бозор талаблари ва шартларидан келиб чиққан ҳолда 
такомиллаштириш бўлмоғи лозим деб ҳисоблаймиз.
Бу борада ер ресурсларини бошқаришнинг ҳозирги босқичидаги бирдан-
бир туб йўналишлардан бўлиб ер муносабатлари соҳасида бозор механизм-
ларининг барқарор амал қилишини таъминлаш ҳисобланади. Мазкур вазифани 
ечишда ер ресурсларини бошқаришда информацион асосни ташкил қилувчи 
давлат ер кадастри тизимининг самарадорлигини ошириш лозим, бу эса, ўз 
навбатида мазкур тизимга қўшимча маълумотлар ва уни юритишнинг техно-
логик жараёнига ўзгартишлар киритишни тақозо этмоқда. Кадастр ишлари-
нинг ҳозирги анъанавий схемаси фақат қишлоқ хўжалиги йўналишида бўлиб, 
уни мамлакатимиз ер ресурсларидан фойдаланиш тизими нуқтаи назаридан 
ёндашган ҳолда тубдан янгилаш ва такомиллаштириш талаб этилмоқда. 
Шунинг учун Концепцияни амалга оширишнинг дастлабки босқичида (1-
босқич) бу борадаги асосий тадбирларга: 
давлат ер кадастрини юргизиш тизимининг ҳозирги замон талабларига 
жавоб берадиган қонунчилик ва меъёрий-техникавий базасини шакллан-тириш, 
такомиллаштириш ва ривожлантириш; 
маълумотларни истеъмол қилувчилар эҳтиёжларидан келиб чиқиб таҳ-
лил қилиш асосида давлат ер кадастри кўрсаткичлари, маълумотлар оқими, 
ҳужжатлар ва бошқа зарур компонентларни ўрганишда маълумотларни 
истеъмол қилувчилар билан ўзаро таъсир механизмларини аниқлаш тизимини 
ишлаб чиқиш; 
ер кадастрининг меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш бўйича ишларни 
олиб боришни, тизимнинг тизимли ва техникавий лойиҳаларини ва дастурий 
воситалар комплексини ишлаб чиқишни, маълумотларни ҳимоя қилиш ва 
ўтказишни ташкил қилишни, дастурий-техникавий комплексларни ишга 
солишни, таъминловчи тузилмаларни ишга солишни, шунингдек кадрларни 


338 
 
тайёрлаш ва такрор тайёрлашни назарда тутувчи «Ер кадастрини юритишнинг 
автоматлашган тизимини яратиш» мақсадли дастурини тайёрлаш ва амалга 
ошириш; 
ер участкаларига, бино ва иншоотларга уникал рақамларни бериш 
мақсадида мамлакатимиз ҳудудининг кадастр бўлинишини якунлаш; 
давлат ер кадастрини юритишнинг ягона тартибини таъминлаш; 
фуқаро ва юридик шахсларнинг кадастр маълумотларига эга бўлиш-
ларини, уларни олиш учун тўлов тамойилларини ўрнатиш; 
давлат ер кадастри маълумотлари доирасида республика ерлари ва 
муъмурий-ҳудудий бўлинмалар ерлари туғрисидаги маълумотлар базасини 
шакллантириш; 
ҳар бир ҳисоб даражаси учун ер-кадастр ҳужжатлари таркибини, унинг 
шакллари ва уларни тўлдириш бўйича кўрсатмаларни такомиллаштириш; 
ерларни картография қилиш, тупроқ, геоботаник, топографо-геодезик ва 
бошқа ўрганиш ва изланишлар, ерларни баҳолаш, уларнинг ҳолатини кузатиш 
ва бошқа давлат ер кадастрини юритиш билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш
бўйича ишларни ташкил этиш; 
ер ресурсларининг миқдори, ҳолати ва баҳоси тўғрисидаги маълумот-
ларга бўлган талабни доимо ва тизимли ўрганишни амалга ошириш, давлат ер 
кадастрини юритишни доимо такомиллаштириш, унга халқ хўжалиги ва 
табиатни муҳофаза қилиш эҳтиёжларига тегишли маълумотларни киритиш; 
ерлар тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштириш, ўрганиш ва сақ-
лашни таъминлаш, шунингдек давлат ер кадастрининг ошкора қилиш мумкин 
бўлган материалларини нашр қилишни ташкил этиш; 
ер ресурсларининг ҳуқуқий, хўжалик ва сифат кўрсаткичларини таҳлил 
қилиш ва баҳолаш юзасидан лицензияланадиган хусусий маслаҳат (аудит) 
хизматини ташкил этиш; 
давлат ер кадастри маълумотлари ва ерлар мониторинги асосида ҳар йили 
Ўзбекистон Республикаси ерларидан фойдаланишнинг ҳолати тўғриси-даги 


339 
 
миллий ҳисобот юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-сининг 
қарорини қабул қилиш. 
Концепцияни амалга оширишнинг кейинги босқичида (2-босқич):
ер кадастрини автоматизациялашган ҳолда юритишни таъминлайдиган 
дастурий-техникавий комплексларни жорий этиш;
ягона умумреспублика андозалари, маълумот айирбошлаш шакллари, 
классификаторлар ва технологик тартиб-таомиллар асосида кадастр маълу-
мотларини узатиш тизимини яратиш ва уни амалга ошириш; 
ягона тамойиллар, шакллар ва тартиб-таомиллар асосида давлат ер 
кадастри билан тармоқ кадастрларининг (шаҳарсозлик, ўрмон, сув) ўзаро 
боғлиқлигини таъминлаш; 
маълумотларни санкциялаштирилмаган ҳолда олишдан ҳимоялаш 
тизимини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш, фойдаланилаётган асбоб-ускуна-ларни 
ва дастурий таъминотни мажбурий сертификатлаш асосида кадастр 
маълумотлари базасининг хавфсизлигини таъминлаш; 
давлат ер кадастри билан бошқа тармоқ кадастр базаларининг интег-
рациялашуви йўли орқали Ўзбекистон Республикасининг ягона кадастрини 
йўлга қўйиш; 
республика ерлари ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ерлари тўғриси-
даги маълумотлар базасини яратиш. 
Концепциянинг комплекс тадбирлари таркибида ерлардан оқилона 
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни таъминловчи, давлат ер кадас-трини 
юритувчи ва ер ресурсларини самарали бошқариш тизимининг бошқа 
йўналишларини қамраб оладиган ер тузиш ишлари муҳим ўрин тутмоғи лозим. 
Ҳозирги кунда ерлардан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини 
сақлаш ва ошириш, шунингдек ерлардан фойдаланиш ва ҳолатини куза-тишни 
ҳуқуқий, иқтисодий ва экологик асослашни ўз ичига оладиган комплекс ер 
тузиш ишлари амалга оширилмаяпти. Мазкур ишларни молия-лаштириш ва 
ташкил этишдаги камчиликлар ердан фойдаланиш барқарорлигининг шакл-


340 
 
ланиши ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерларнинг ҳолатида негатив 
жараёнларнинг олдини олиш учун шарт-шароитлар яратишдек стратегик 
вазифани бажаришдаги мураккабликларга олиб келмоқда.
Ерлардан тўлов асосида фойдаланиш ва ерларни солиққа тортиш 
тамойилларини ислоҳ қилиш, фуқаролар, юридик шахслар ва давлат ишти-
рокчилари бўлган ер бозорини ривожлантириш ерларни замонавий талаб-ларга 
жавоб берадиган тарзда баҳолашни тақозо этмоқда. Бу ерда асосий ёндашув 
шундай бўлиши керакки, ер участкаларини уларда ёки уларнинг тагида 
жойлашган бошқа инфраструктура объектлари билан бирга алоҳида-алоҳида 
баҳолаш бўлмоғи лозим. 
Бу борада Концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари 
қцйидаги 17.3. – схемада келтирилган:

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish