Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

га
балл
сўм
Р
Б
мтi
Х
т


(16.34) 
бу ерда: 
Х
мт 
– ер майдонида ўтказилган мелиоратив тадбирлар сарф-харажати; 
i – мелиоратив тадбир тури (i=1,2,…, m); 
Р – тадбирлар ўтказиладиган ер майдони ҳажми, га; 
ΔБ – мелиоратив тадбирлар ҳисобига бонитет балининг ошган қисми. 


327 
 
У ҳолда, тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш (мелиоратив 
тадбирлар) қиймати Р ер майдонида унумдорликнинг балларда ΔБ ўсиши 
қуйидагига тенг бўлади: 
Қ
тутич 
= Қ
тич* 
ΔБ
*
Р,
(16.35) 
Бундай шароитда унинг тўлиқ самарадорлиги қуйидагича бўлади: 
ТИЧ
с 
= Қ
нор.тич 
- Қ
амал.тич 
= Қ
нор. тич * 
ΔБ
*
Р – Қ
амал.тич * 
ΔБ
*
Р = ΔБ
*
Р(Қ
нор.тич 
– 
Қ
амал.тич
) (16.36) 
(16.34) ифодадан кўриниб турибдики, мелиоратив тадбирларга 
сарфланадиган харажатларнинг норматив кўрсаткичлардан қанчалик кам 
бўлса, тупроқ унумдорлиги баллари тадбирларнинг турлари, ҳажмлари ва 
қийматига нисбатан қанчалик юқори бўлса, суғориладиган ерларни такрор 
ишлаб чиқариш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Тупроқ 
унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш учун
мелиоратив тадбирларга сарфланадиган харажатлар, ер майдонининг ҳажми 
аниқланиши, тупроқ унумдорлигининг ўзгаришлари балларда ифода этилиши, 
ер сифати мониторингини жорий этилишини талаб этади. Амалда кўпгина 
тадбирларнинг самараси йил охиригача рўй бермайди, келгуси йилларда 
намоён бўлади. Бундай вазиятда, цикллар нуқтаи назаридан тупроқ 
унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш нотекис бўлгани боис, тупроқ 
унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш ҳар бир такрор ишлаб чиқариш цикли 
бўйича ҳар бир мелиоратив тадбир тури самарадорлигининг миқдорий 
кўрсаткичларини аниқлаш ва 1 балл бонитет унумдорликни такрор ишлаб 
чиқариш қийматининг солиштирма кўрсаткичини белгилаш керак. 
Унумдорликни такрор ишлаб чиқариш ердан фойдаланувчи субъект, 
давлат ҳисобидан ёки ҳамкорликда амалга оширилади, бу ҳолат такрор ишлаб 
чиқаришнинг алоҳида хусусиятларини кўрсатади, чунки амалга оширилаётган 
тадбирларни улар ўртасида табақалаштиради, тадбирларнинг уйғунлиги, 
кетма-кетлиги, узвийлиги, мутаносиблиги, харажатларни ҳисоб-китоб қилиш 
ва уларнинг умумий самарадорлигини аниқлаш услубиётини белгилайди.


328 
 
Фермерлар томонидан жумладан, далалар майдонлари юзасини 
планировка қилиш, далаларни ювиш, чуқур шудгорлаш, органик ўғитлаш каби 
айрим мелиоратив тадбирлар ўтказилмоқда, уларга сарфланадиган харажатлар 
ишлаб чиқариш сарф-харажатлари рўйхатига киритилган. Пахта-беда-
бошоқли экинларни алмашлаб экишни жорий этиш агрохўжалик 
тадбирларининг амалга оширилаётганилигини билдиради. Ер майдонлари бир 
қисмининг беда экиш учун бўшатилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар ҳам 
тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш циклининг дастлабки икки 
даври самарадорлигини баҳолашда ҳисобга олинади. 
Шу билан бирга, коллектор-дренаж ва ирригацион тармоқларни тозалаш 
ва таъмирлаш махсус бўлинмалар томонидан давлат ва маҳаллий бюджет 
ҳисобига 
амалга 
оширилмоқда. 
Ҳозирги 
вақта 
ушбу 
ишларни 
молиялаштиришнинг қандай улуши фермер хўжаликлари ва давлат ҳиссасига 
тўғри келиши масаласи ўрганилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 17 июндаги 
“Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742 сон фармони билан суғориладиган 
ерларнинг мелиоратив ҳолатини узлуксиз яхшилаш чораларини ишлаб чиқиш 
ва ердан фойдаланиш муносабатларига бозор тамойилларини жорий этган 
ҳолда, ердан фойдаланувчиларнинг ирригация ва коллектор-дренаж 
тармоқларини ишчи ҳолатини сақлаш борасидаги масъулиятлари ҳам назарда 
тутилган. Хўжаликнинг ички мелиоратив тармоқларини сақлаб қолиш ва 
уларни фермер хўжаликлари балансига ўтказилишини мақсадга мувофиқ, деб 
ҳисоблаймиз, магистрал ва хўжаликлараро тармоқлар эса бюджет ҳисобига 
ўтказилиши керак. Кейинчалик, фермер хўжаликларининг иқтисодий базаси 
мустаҳкамлана бориши, улгуржи ва чакана нархлар тизимининг 
такомиллашуви, солиқларнинг оптималлашуви, барча ирригация ва коллектор 
тармоқларни ҳамда гидротехник иншоотларни иқтисодиёт тармоғи сифатида 
Сув хўжалиги вазирлиги балансига ўтказилиб, мелиоратив сарф-харажатлар 


329 
 
қишлоқ хўжалигида мавжуд хўжалик юритишнинг ҳуқуқий-ташкилий 
шаклларининг барчасига тақсимланиши керак. 
Суғориладиган ерларни такрор ишлаб чиқаришнинг таянч нуқтаси 
бўлиб қишлоқ хўжалиги корхоналари хизмат қилмоқда. 
Такрор ишлаб чиқаришнинг экологик самарадорлигини ҳисобга олган 
ҳолда ердан фойдаланишда тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш 
циклининг учинчи даври самарадорлиги қуйидагини ташкил этади: 
С

= С
иқт

С
экол
= ΔБ 
*
Р


нор.тич –
Қ
амал.тич
) + Сэ
кол. 
(16.37) 
Агар суғориладиган ерлардан фойдаланишда (такрор ишлаб 
чиқаришнинг 2 даври) экологик самарадорлик салбий бўлса ҳам, 3 даврда бу 
кўрсаткич албатта, ижобий бўлади. 
Шундай қилиб, ердан фойдаланишда такрор ишлаб чиқариш циклининг 
3 даври, худди аввалги икки даври сингари, амалга оширилиш 
самарадорлигига эга бўлиб, тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш 
мазмунига боғлиқ. Самарадорлик қишлоқ хўжалиги йили давомида истеъмол 
қилинган тупроқ унумдорлиги ва такрор ишлаб чиқариш цикли давомида 
такрор ишлаб чиқилган унумдорликнинг нисбати билан аниқланади. Тупроқ 
унумдорлиги истеъмол қилинганидан камроқ ёки баробар такрор ишлаб 
чиқилган бўлса, унда самарадорлик салбий, истеъмол қилинган кўпроқ 
унумдорлик такрор ишлаб чиқарилса, самарадорлик ижобий бўлади. Агар 
мелиоратив тадбирларнинг ўтказилиш муддати такрор ишлаб чиқариш цикли 
муддатига нисбатан узоқроқ давом этса, самарадорликни аниқлаш бироз 
мураккаблашади ва ўртача йиллик (бир нечта тўлиқ цикл) самарадорлик 
даражасини аниқлаш тақозо этилади. Тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб 
чиқариш самарадорлиги ерлардан фойдаланишда такрор ишлаб чиқариш 
тўлиқ циклининг самарадорлигини баҳолашда инобатга олиниши керак. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish