Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


РЕСПУБЛИКАМИЗ ШАРОИТИДА ҚЎЛЛАШНИНГ АСОСИЙ



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

РЕСПУБЛИКАМИЗ ШАРОИТИДА ҚЎЛЛАШНИНГ АСОСИЙ 
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ерга бўлган мулкчилик муносабатлари ва унинг тақсимланиши ва ер 
ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳар қандай жамиятда доимо бош масала 
ва асосий муаммолардан бири бўлган. Шу нуқтаи назардан ҳам 
мамлакатимизда ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш 
мақсадида жаҳоннинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида ерга 
эгалик қилиш тизимини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, дунё 
амалиётида ер мулкчилигининг хусусий, давлат, жамоа ва кооператив 
шакллари мавжуддир. Ердан фойдаланишнинг жамоа тизимида – ер 
фойдаланувчилар жамоасига тегишли бўлади, жамоа аъзолари фақат ердан 
фойдаланишади ва маҳсулотларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлишади, лекин 
ерга эгалик қилишмайди. Бу тизим XX-асрнинг 90-йиллари бошида тропик 
Африканинг саванналарида, Лотин Америкаси ва Осиёнинг тропик 
ўрмонларидаги аҳолиси кам ҳудудларда амал қилган. Ердан фойдаланишнинг 
энг кўп тарқалган кўриниши бу – ерга бўлган хусусий мулкчиликдир. Дунё 
бўйича етиштирилаётган жами қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотларининг 
асосий қисми ҳам айнан шу тизим ҳисобига тўғри келади.
Ер бозори ривожланган давлатларда барча мулкчиликни, хусусан ер 
мулкдорларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунлар қабул қилинмоқда. 
Ушбу қонунлар асосида ерларни эркин тарзда сотиш ва сотиб олиш мумкин. 
Масалан, АҚШда ҳозирда фермер хўжаликлари жами қишлоқ хўжалиги 
ерларининг асосий қисмига хусусий мулк сифатида мулкдор ҳисобланишади. 
Бугунги кунда дунё ер фондининг таркибига доимий равишда икки қарама-
қарши жараёнлар таъсир кўрсатмоқда.
Биринчиси – инсоният томонидан турмуш кечириш учун ва қишлоқ 
хўжалигида фойдаланиш мақсадларида янги ерларни ўзлаштиришдир 


351 
 
(ташландиқ ерларни ўзлаштириш, мелиорация, сувини қочириш, ерларни 
юмшатиш, денгиз ва океанлар қирғоқларини ўзлаштириш). 
Иккинчиси – ерлар мелиоратив ҳолатининг бузилиши, эрозия, 
қурғоқчиликнинг кучайиши, саноат ва транспорт қурилишлари, фойдали 
қазилмаларнинг очиқ тарзда ўзлаштирилиши, ер ости сувларининг таъсири, 
шўрланишнинг кучайиши натижасида қишлоқ хўжалиги ерларининг оборотдан 
чиқарилиши. 
Юқоридаги жараёнларнинг иккинчиси йилдан-йилга жадаллашиб 
бормоқда. Шунинг учун дунё ер фондининг асосий муаммоси – қишлоқ 
хўжалиги ерларининг деградацияси бўлмоқда. Бунинг натижасида аҳоли жон
бошига тўғри келадиган ишлов бериладиган ерларнинг ҳажми сезиларли 
даражада қисқариб бормоқда, улардан фойдаланиш “юки” эса доимий равишда 
ортиб бормоқда. Аҳоли жон бошига энг кам ҳайдаладиган ерлар тўғри 
келадиган мамлакатлар – Хитой (0,09 гектар) ва Миср (0,05 гектар) 
ҳисобланади. Кўплаб мамлакатларда ер фондини сақлаб қолиш ва уларнинг 
таркибини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу 
масалалар глобал ва ҳудудий жиҳатдан БМТ, ЮНЕСКО, ФАО (БМТнинг 
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти) ва бошқа халқаро ташкилотлар 
томонидан тартибга солинмоқда. Бугунги кунда кўплаб ғарбий Европа 
мамлакатларида мавжуд ер муносабатлари ривожланган турдаги ер 
муносабатларига киради. Улар учун барқарорлик, бозор институтларининг 
ташкил этилганлиги, ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланганлик мавжуд бўлсада 
фаол ер ислоҳотлари олиб борилмаёт-ганлиги хосдир. 
Ер 
ресурсларининг 
хусусийлаштирилиши 
ерлардан 
эркин 
фойдаланишни, ижтимоий ҳимоя ва мустақил фаолиятни таъминлайди, 
ерларни сотиш ва сотиб олиш, авлоддан-авлодга қолдириш, ижарага бериш, 
шунингдек қандай экин экишни танлаш имконини беради. Табиийки, бу борада 
турли мамлакатларда турлича чекловлар ва тартиблар ўрнатилгандир. Ер 
ресурсларидан фойдаланишнинг давлат томонидан тартибга солиниши 


352 
 
конституция-ларда белгилаб қўйилган бўлиб, махсус қонун ва қарорлар 
асосида амалга оширилади. Ушбу меъёрий ҳужжатлар ер муносабатларини 
тартибга солиш-нинг барча жиҳатларини қамраб олишга қаратилган. 
Улардан бири – ердан фойдаланишни режалаштиришдир. Ғарбий Европа 
мамлакатларида ушбу муаммога етарли даражада жиддий эътибор 
қаратилмоқда. Масалан, 1962 йилда Бельгияда режалаштириш тўғрисидаги 
қонун қабул қилинган
95
, ушбу қонунга асосан мамлакат ҳудудлари аҳоли 
яшайдиган, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиладиган ва бошқа 
мақсадлар учун фойдаланиладиган ҳудудларга бўлинади. Бунда, қишлоқ 
хўжалиги ерларига алоҳида устуворлик берилади. 
Германияда
96
ердан фойдаланишни кенг миқёсда режалаштириш иш-
лари амалга оширилади. Ҳудудий режалаштириш тўғрисидаги қонунда феде-
рал ерлар даражасида ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни режалаш-
тиришнинг мажбурий бўлган тамойиллари шакллантирилган. Қонунда қиш-
лоқ хўжалиги ерларини бошқа мақсадларда фойдаланишни чегараловчи 
дастаклар назарда тутилган. 
Данияда
97
қишлоқ ҳудудлари ва ерлардан фойдаланиш бўйича маҳаллий 
режаларни ишлаб чиқишни тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар 
қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва турар-жой қурилишлари томонидан 
ўзлаштирилишини тартибга солади.
Италияда
98
1966 йили “Яшил режалар” деб номланувчи қонун қабул 
қилинган бўлиб, ушбу қонунга биноан қишлоқ хўжалиги ерлари сифати ва 
табиий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳудудларга ажратилган. 
Францияда
99
ҳудудий режалаштириш жараёнида минтақалар урбаниза-
циялашган ҳудудлар, ўрмон ва қўриқхоналар билан банд бўлган ерлар ва 
махсус ихтисослашган ҳудудларга бўлинади. Санаб ўтилган ҳудудларда 
95
Центр экономических исследований Узбекистана, 
www.cer.uz
 (муаллиф ердан фойдаланиш масалалари 
юзасидан ушбу Марказда эксперт сифатида қатнашган) 
96
Ўша жойда 
97
Ўша жойда
98
Ўша жойда 
99
Ўша жойда 


353 
 
қурилиш ишларини олиб боришга рухсат бериш ва уларни назорат қилиш 
қонун асосида амалга оширилади. Ердан фойдаланишни режалаштириш - 
давлат сиёсатини амалга ошириш дастаги сифатида алоҳида захира ерларни 
ажратишдан фойдаланилади. Бир томондан давлат ва муниципал эҳтиёжларни 
ва бошқа томондан эса, хусусий эҳтиёжларни аниқ режалаштириш асосида 
давлат захира ерлари шакллантирилган. Захира ерларни шакллантириш 
жараёни жамоатчиликнинг кенг иштироки ва хусусий мулкдорлардан 
ерларнинг олиб қўйилишини компенсациялаш тамойиллари асосида амалга 
оширилади. Ерлар аниқ лойиҳалар асосида захирага киритилади ёки такрордан 
бозор оборотига киритилади. 
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, бизнингча, Ўзбекистон 
Республикаси Ер кодексини ерлардан, айниқса қишлоқ хўжалигига 
мўлжаллан-ган ерлардан фойдаланишни режалаштиришни ташкил қилиш 
юзасидан нормалар билан тўлдириш лозим деб ҳисоблаймиз. Ушбу 
режалаштиришни ҳар йилги ер ресурсларидан фойдаланиш ҳолати 
тўғрисидаги Миллий ҳисобот хулосалари, ҳудудларни ривожлантириш 
юзасидан дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва умуман 
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчи кучларини жойлаштиришнинг ижтимоий-
иқтисодий нуқтаи назардан энг мақбул ва самарали вариантлари 
эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш лозим. 
Ерни мулк сифатида тақсимлаш ва такрор тақсимлаш ҳуқуқига 
давлатнинг аралашуви, асосан, белгиланган тартибда ер майдонларини сотиш 
ва ижарага бериш, шунингдек уларни авлоддан-авлодга қолдириш билан 
боғлиқдир. Ривожланган мамлакатларнинг бирортасида ҳам қонунчиликда 
қишлоқ хўжалиги ерларини олди-сотди қилиш таъқиқланмаганлигини алоҳида 
таъкидлаш мақсадга мувофиқдир. Шунинг билан бирга, айрим мамлакатларда 
ер майдонларини олди-сотди қилишда маълум бир чекловлар мавжуддир.
Масалан, Германияда қишлоқ хўжалиги ерларини олди-сотди қилишда 
ерларнинг табиий ҳолатига нисбатан юқори баҳоланишининг олдини олиш 


354 
 
мақсадида расмий рухсатнома олиш мажбурий ҳисобланади. Италияда ҳам шу 
каби тартиб мавжуд. Данияда қишлоқ хўжалиги ерларини сотиб олишда 
юридик шахсларга чекловлар ўрнатилган, шунингдек фермерларга касбий 
талаблар жорий этилган, ер майдонларидан мақсадли фойдаланишни 
ўзгартириш таъқиқланган ва хўжаликларнинг ўлчамлари тартибга солинган. 
Францияда эса булардан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларини олди-сотди 
қилишда табақалаштирилган солиққа тортиш тартиби ўрнатилган. Швейца-
рияда қишлоқ хўжалик ерларининг максимал ва минимал ўлчамлари белгилаб 
қўйилган. 
Бизнингча, Ўзбекистонда ҳам турли хил ихтисослашувга эга фермер 
хўжаликлари ер майдонларининг қонунда максимал ва минимал ўлчамини 
муайян давр учун белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, 
биринчидан, илмий нуқтаи назардан ердан фойдаланиш жараёни бошқа 
ресурлардан ҳам биргаликда фойдаланишни тақозо қилади. Яъни, 
ресурсларнинг бир маконда ва замонда тўпланиши маълум бир меъёрдан кейин 
самара бериши камаяди ёки умуман пасайиб кетади. Буни ресурслар сарфини 
ошириб борган сари даромад динамикасининг ўзгаришини таҳлил қилиш 
асосида аниқлаш мумкин. Иккинчидан, бозор иқтисодиёти шароитида фермер 
хўжалиги ер майдонини мақбуллаштиришнинг асосий меъзони унинг 
фойдалилик даражасидир, масалан ер майдони 200 гектар бўлиб фойдалилик 5 
фоиз бўлгандан кўра, ер майдони 30 гектар бўлиб фойдалилик 20 фоиз бўлгани 
афзалдир.
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Ғарбий Европа мамлакатларининг 
деярли барчасида ерларни ижарага олувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя 
қилишга, ижара муносабатларини давлат томонидан тартибга солишни кучай-
тиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бир қатор мамлакатларда бу масала 
бўйича махсус қонунлар қабул қилинган. Ушбу қонунларда асосий эътибор ер 
ижарасини ривожлантиришга қаратилган ҳолда, шунинг асосида фермер 
хўжаликларига ўз ерига эга бўлмаган, ёш ва малакали мутахассисларни жалб 


355 
 
қилишни таъминлаш назарда тутилган. Ушбу жараёнларнинг моҳияти 
шундаки, ерларни ижарага олиш уларни сотиб олишга нисбатан молиявий 
нуқтаи назардан самаралидир. Ерларни сотиб олиш йирик ҳажмдаги капитал 
қўйилмани ёки қарз маблағларни талаб этади. Шунинг учун деярли барча 
мамлакатларда ерларни хусусий мулк сифатида сотиб олиш билан бирга, 
уларни ижарага олиш амалиётда кенг қўлланилмоқда. Шунингдек ижара 
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини илғор технологияларни 
амалиётга қўллашларини рағбатлантиради, яъни ижарачи сифатида ўз 
даромадларининг бир қисмини ижара учун тўлайдилар ва бу эса, ўз навбатида 
илғор технологияларни қўллаш асосида қўшимча даромад олиш имкониятини 
вужудга келтиради. Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда ер мулкдорлари-
нинг ҳуқуқларини қатъий тартибга солиш билан бирга, турли рағбатлантириш 
чора-тадбирларини татбиқ қилиш йўли билан ижарачиларни қўллаб - 
қувватлаш ишлари амалга оширилади. Масалан, мулкдорлар ўз хоҳишларига 
кўра ижарачи билан тузилган шартномани бекор қила олмайдилар. Айрим 
мамлакатларда эса, агар ворислари махсус касбий билимга эга бўлмасалар, 
мулкдорлар ўз ерларини авлоддан-авлодга қолдириша олмайдилар. 
Сўнгги йилларда фермер хўжаликлари томонидан ижара асосида ердан 
фойдаланиш кенгайиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Бельгияда 68, 
Францияда 52, Нидерландияда 37, Германиянинг ғарбий ҳудудларида 37, 
шарқий ҳудудларида 80, Швецияда 35, Финландияда 36, Данияда 20 фоиз ер 
ижара асосида фойдаланилади. Шунингдек ижара ерларда фаолият юритаётган 
фермерларнинг сони ҳам ўсиб бормоқда: Бельгияда 68 фоиз, Буюк Британияда 
28, Греция, Португалия ва Италияда 20 фоиздан, Данияда 18, Испанияда 32, 
Францияда 53, Германияда 34, Нидерландияда 37 ва Швейцарияда 40 фоиз
100

Қишлоқ хўжалиги ерларининг ижарасини тартибга солишда қуйидаги 
усуллар қўлланилади: шартнома тузиш учун рухсатноманинг олдиндан 
берилиши ёки уни кейинчалик масъул давлат органлари томонидан қабул 
100
Ўша жойда 


356 
 
қилиниши (Германия); томонларнинг хоҳиш-истакларидан қатъий назар, ердан 
давлатнинг ер сиёсатига мос равишда фойдаланиш мажбуриятини шартномага 
киритиш (Германия, Буюк Британия); ижара ҳақининг давлат томонидан 
ўрнатилган максимум ва минимум миқдорларидан фойдаланиш (Германия, 
Франция ва бошқалар); ижара муносабатлари билан боғлиқ бўлган 
келишмовчиликларни бартараф этишга ихтисослашган махсус давлат 
органларини ташкил қилиш. Айрим мамлакатларнинг (Бельгия, Дания) 
қонунчилигида ижарага берувчилар томонидан ижара шартномаларини кўриб 
чиқиш мумкин бўлган аниқ муддатлари белгилаб қўйилгандир; ер 
майдонларини сотиб олиш ва уни ижарага бериш ижарага берувчиларнинг 
устувор ҳуқуқ-ларидан биридир. Хусусий мулкчилик ва ижара ерга узоқ 
муддатли эгалик қилиш ҳуқуқининг асосий шакллари бўлсада, таққослаб 
кўрилганда уларнинг нисбати турличадир. Масалан, Буюк Британия, Германия 
ва Швецияда асосан хусусий мулкчилик ривожланган бўлсада, ерга узоқ 
муддатли эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам кенг тарқалгандир. Узоқ муддатли ижара 
Буюк Британияда ҳам кўп тарқалган бўлиб, ҳатто ижара муддатини 
чегараловчи қоидалар ҳам белгиланмаган. Ижара ҳуқуқи сотилиши ва гаровга 
қўйилиши мумкиндир. 
Ўзбекистонда ҳам ер ижараси муносабатларини янада кенгайтириш, 
унинг самарали услубларини жорий қилиш орқали қишлоқ хўжалиги 
ерларидан 
фойдаланиш 
тизимини 
эркинлаштиришнинг 
иқтисодий 
механизмини шакллантириш лозим. Айниқса, фермер хўжаликлари билан 
тузиладиган ер ижараси шартномасини танқидий кўриб чиқиш лозим, унинг 
ижроси юза-сидан юзага келадиган келишмовчиликларни судда ёки бошқа 
органларда кўриб чиқиш жараёнларини соддалаштириш зарур.
Кўплаб мамлакатларнинг фермер хўжаликлари тўғрисидаги қонун-
ларида ерга бўлган хусусий мулкчилик фақат бир шахсга нисбатан назарда 
тутилади. Масалан, Германия, Австрия, Франция ва Норвегияда ернинг ягона 
вориси тамойилига амал қилинади, ворис – шахс сифатида, мос келувчи касбий 


357 
 
билимга эга бўлиши керак. Ягона ворис тамойили мавжуд бўлган кўплаб 
мамлакатларда бошқа ворисларга компенсация тўловлари жорий қилингандир. 
Лекин, бу ҳолат қишлоқ хўжалиги мулкдорлари учун сезиларли даражада 
йирик харажат эканлигини назарда тутган ҳолда маълум тартиблар ўрнатилган. 
Масалан, Норвегияда, ерга эгалик қилувчи ворисларнинг бошқа ворисларга 
тўлайдиган тўловларининг умумий миқдори жами мерос қилиб қолдирилган 
мулк қийматининг 25 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Германияда ягона 
ворис қолган ворисларни хўжалик эҳтиёжи ва талабларидан келиб чиққан 
ҳолда таълим олишларини ташкил қилиши ва молиялаштириши лозим, 
шунингдек уларни вояга етгунларича таъминлашлари керак. Францияда ягона 
ворисни (касбий билимга эга бўлганини) аниқлаш судлар орқали амалга 
оширилади, 
бунда 
ягона 
ворис 
томонидан 
қолган 
ворисларга 
компенсацияларни тўлаш муддатини 10 йилгача узайтириши мумкин.
Италияда бошқа ворисларга тегишли қисмини сотувга қўйилганда сотиб 
олиш ҳуқуқи устуворлик асосида оила аъзоларига берилади. Бундан ташқари, 
оила аъзоларига хўжаликни арзон баҳоларда (ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги 
идоралари томонидан белгиланади) сотиб олиш ҳуқуқи берилган бўлиб, улар 
хўжалик фаолиятида бевосита иштирок этишади ва келгуси 5 йил давомида ўз 
улушларини сотишмайди. Буюк Британияда ер эгаси ворисга бошқа оила 
аъзоларига компенсация тўлаш мажбуриятисиз ҳам меросни қолдириш 
ҳуқуқига эгадир. Ушбу ёндашув мураккаб бўлишига қарамасдан, қишлоқ 
хўжалиги ерларининг майдалашуви ва оборотдан чиқиб кетишининг олдини 
олиш нуқтаи назардан хўжаликларнинг иқтисодий барқарорлигини таъмин-
лашда қулайдир. 
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда фермер хўжалигининг 
раҳбари оила аъзоларидан сайланиши ва ер билан боғлиқ муносабатлардаги 
ваколатлари қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари бошқага ўтмаслиги 
бугунги кунда ердан фойдаланишнинг барқарорлигини таъминламоқда. 


358 
 
Хорижий фуқаролар билан бўладиган ер муносабатларида ҳам бир қатор 
чекловлар мавжуддир. Улар бевосита ерларни сотиб олиш, шунингдек 
инвестиция, солиқ ва валюта сиёсатларини тартибга солиш билан боғлиқдир. 
Хорижий шахслар иштирок этадиган ер муносабатларини тартибга солиш 
бўйича турли ёндашувлар мавжуддир. Халқаро муносабатлар тизимида ушбу 
масала бевосита тартибга солинмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир 
мамлакат ўзининг ҳуқуқий базасини ва талабларини шакллантириш ҳуқуқига 
эгадир. Кўплаб мамлакатлар хорижий фуқаролар томонидан ерларни сотиб 
олишлари ва улардан фойдаланишларида дискриминацион чора-тадбирларни 
жорий қилишни афзал билишади. Чекловларни қўллаш чора-тадбирлари тўлиқ 
таъқиқлашдан тортиб хорижий фуқаролар томонидан ерларни сотиб олиш 
тўғрисидаги маълумотномани тегишли идораларга топширишгача бўлган 
кўплаб жараёнларни ўз ичига олади.
Бельгия, Германия, Франция, Люксембург, Нидерландия, Португалия ва 
Буюк Британия мамлакатларида хорижий фуқаролар томонидан ерларни сотиб 
олинишига чекловлар ўрнатилмаган. Ирландияда хорижий фуқаролар (7 йил 
давомида мамлакат ҳудудларида яшаганлардан ташқари) ерларни сотиб олиш, 
ижарага олиш, ипотека ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича 
бўладиган муносабатларни амалга оширишлари учун Ер комиссиясидан 
рухсатнома олишлари керак. 
Италия ва Испанияда хорижий шахслар томонидан чегара ҳудудлардаги 
ерларни сотиб олишлари учун чекловлар ўрнатилган. Испанияда чегара 
ҳудудларидаги ерларни сотиб олиш ёки фойдаланиш учун маҳаллий ҳокимият 
органларидан рухсатнома олиниши лозим. Грецияда ҳам чегара ҳудудларидаги 
ерларни сотиб олиш учун махсус тартиб ўрнатилган. 
Таъкидлаш лозимки, хорижий фуқаролар, жисмоний ва юридик 
шахсларнинг Ўзбекистонда ерлардан, хусусан қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланган ерлардан фойдаланиши фақат ижара ҳуқуқи шартлари асосида 
амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Лекин уларнинг инвестициявий, 


359 
 
инновацион, илмий-технологик ва тажриба фолиятини рағбатлантириш 
мақсадида ер ижараси юзасидан имтиёз ва енгилликлар бериш амалиётидан 
фойдаланиш муҳимдир.
Кўплаб ривожланган мамлакатларда ерлардан кредит олишда кафолат 
сифатида фойдаланишга қонун асосида рухсат берилган. Бундан ташқари, 
ушбу мамлакатларда қонун нафақат рухсат беради, балки қишлоқ хўжалик 
ерларига эгалик қилиш ҳуқуқи ва ушбу ҳуқуқни авлоддан-авлодга қолдириш-
ни ҳам кафолатлайди. Хорижий мамлакатларда ер муносабатларини тартибга 
солиш усуллари ва имкониятлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Бироқ, 
улар учун умумий бўлган бир қатор тамойиллар ҳам мавжуд. Улар 18.1 – 
схемада келтирилган. 
Юқорида санаб ўтилган хорижий мамлакатларда ер муносабатларини 
тартибга солишнинг тамойиллари Ўзбекистон учун ҳам долзарб бўлиб, бозор 
иқтисодиёти шароитида ер муносабатларини тартибга солиш борасида 
қонунлар ишлаб чиқишда ва амалиётда иқтисодий тадбирлар ишлаб чиқишда 
фойдаланиш мумкиндир.
Собиқ Иттифоқда (СССР) ер давлат мулки ҳисобланган. Марказий 
Шарқий Европа (МШЕ)нинг бошқа мамлакатларида эса, иккинчи жаҳон 
урушидан кейин ҳам ерга бўлган хусусий мулкчилик тақиқланмаган. Бугунги 
кунга келиб МШЕ мамлакатларида давлат ҳисобидаги ерларнинг кескин 
қисқариши кузатилмоқда ва хусусийлаштирилмоқда. 
Собиқ иттифоқ республикаларининг кўпчилигида (шунингдек МШЕ 
ҳудудида жойлашган Албанияда ҳам) қишлоқ хўжалиги ерлари тўлиғича 
хусусийлаштирилмоқда. Белоруссия ва Марказий Осиё мамлакатларида эса, 
ер асосан давлат мулки ҳисобланади. Ер юридик жиҳатдан хусусий мулк 
ҳисобланадиган айрим мамлакатларда ҳам, давлат йирик ер ресурсларининг 
эгаси ҳисобланади ва ушбу мамлакатларда ерларни хусусийлаштириш 
масалалари ҳали ўз ечимини топгани йўқ. 


360 
 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish