347
- давлат кадастри ягона тизимини тўлиқ барпо этиш мақсадида соҳа
кадастри маълумотларини вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралардан олиш,
давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат
кадастри маълумотларини
тартибга солиш, сақлаш ва янгилаш (қоғоз ва электрон вариантларда), давлат
кадастри ягона тизимига маълумотларни киритиш тартибини аниқлаш,
баҳолаш ишларини такомиллаштириш;
- «Ўзбекистон Республикасида суғориладиган тупроқларни бонитиров-
калаш бўйича услубий кўрсатма» ва «Давлат ер кадастрини юритиш учун туп-
роқ тадқиқотларини бажариш ва тупроқ карталарини тузиш бўйича йўриқ-
нома» асосида барча фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини
1:5000, зарур ҳолларда 1:1000; 1:2000 миқёсдаги рақамли электрон тупроқ
карталари билан таъминлаш ҳамда тупроқ бонитет балларини аниқлаш ишла-
рини замонавий геоахборот тизимлари технологияларини қўллаш
асосида
якунига етказиш;
- ер мониторингини замонавий талаблар даражасида олиб бориш,
маълумотларнинг ҳаққонийлигини ва сифатини таъминлаш мақсадида ер тузиш
органларини замонавий геодезик ўлчов асбоблари ва дастурлар билан
таъминлаш;
- тупроқ-баҳолаш ишларининг сифати ва тезкорлигини таъминлаш мақ-
садида дала ва лаборатория асбоб-ускуналарини янгилаш мақсадида тупроқ
тадқиқотлари билан шуғулланувчи ташкилотларни замонавий мобил лабора-
ториялар, аналитик ускуналар
ва реактивлар билан таъминлаш;
- республикадаги мавжуд фермер хўжаликларини сифатли тупроқ-
баҳолаш хариталари билан таъминлаш мақсадида «Панорама» дастурида ГАТ
технологияларидан фойдаланган ҳолда қисқа муддатларда тупроқ-баҳолаш
ишларини тугатиш ва фермер хўжаликларининг рақамли электрон тупроқ-
баҳолаш хариталарини тузиш;
- автоматлаштирилган ер маълумотлари тизимини яратиш ва юритиш;
348
- ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишла-
рини замонавий технологиялар асосида амалга оширишни таъминлаш;
- ерларни меъёрий баҳолаш кўрсаткичларини
доимий тарзда янгилаб
боришни таъминлаш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни иқтисодий
рағбатлантириш тизимини яратиш;
- янги технологиялар, илмий ишланмалар, услубий қўлланмаларни
ўрганиш, уларни республикамиз шароитларига мослаштириш ва жорий этиш
ҳамда мутахассисларни тайёрлаш мақсадида хорижий давлатлар билан ўзаро
алоқаларни мустаҳкамлаш.
Шу
билан бирга, ер ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий меха-
низмини ишлаб чиқиш ва унинг амал қилишини кузатиш ҳар доим жаҳон ама-
лиётида мунозарали бўлиб келган. Чунки мазкур механизм ҳамиша ҳам давр
талаблари даражасида такрор кўриб чиқилавермайди. Айниқса, қишлоқ хўжа-
лиги учун доимий равишда имтиёзлар ва тез самара бериши мумкин бўлган
рағбатлантирувчи механизм элементларини жорий қилишга кўп эътибор
берилган. Аксарият ҳолларда бундай чоралар озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш вазифаларига кирса, айрим ҳолатларда эса, мамлакатнинг мавқе-
ини мустаҳкамлаш вазифаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: