Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

 на
ти
ж
ал
ари
 


281 
“Ипотека тўғрисида”ги Қонунига
70
мувофиқ, ипотека тўғрисидаги 
қоидалар: 
қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ ер участкасида 
барпо этилаётган қурилиши тугалланмаган мол-мулк гаровига; 
якка тартибдаги уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун 
мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари 
гаровига; 
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, 
ижарага олувчининг кўчмас мулк ижараси тўғрисидаги шартнома бўйича 
ҳуқуқлари (ижара ҳуқуқи) гаровига; 
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, 
ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқлар гаровига нисбатан қўлланилади. 
“Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 54-моддасига асосан ер участкасини, 
шу жумладан фермер хўжалигини юритиш учун ер участкасини ижарага олиш 
ҳуқуқи, якка тартибда уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун 
мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ва 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар гаров нарсаси бўлиши мумкин. 
Шунингдек мазкур қонуннинг 56-моддасига мувофиқ, ундирув ер участкаси 
ижарасига доир ҳуқуқларга қаратилган тақдирда, қонун ҳужжатларига 
мувофиқ танлов ўтказилади, мазкур танловни ўтказиш тартиби ва шартлари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, ушбу танловни ўтказиш тартиби ва 
шартлари ҳали ишлаб чиқилмаган. Албатта бунда, бизнингча, ундирув 
қарорига кўра ер участкаси олиб қўйилганда ушбу ер участкасининг тақдири 
қандай механизм асосида ҳал қилиниши лозим деган савол туғилади. 
Бизнингча, бу ерда ёндашув давлат ёки бозор механизми ёхуд иккаласининг 
интеграцияси бўлиши лозим. Ушбу принципиал масала ўз ечимини топиши 
70
 
https://www.google.com/search?ei=t0mdWu2YH4i9swH-
8YSwBA&q=ipoteka+to%27g%27risidagi&oq=ipoteka+to%27g%27risidagi&gs_l=psy-ab.3...7435.19903.0.20305.21.21.0.0.0.0.1053.2588.4j6-
2j1.7.0....0...1.1.64.psy-ab..14.7.2586...0j0i67k1j0i131k1j0i22i30k1j0i22i10i30k1.0.a5jasmED4e4
 


282 
мамлакатимизда ер муносабатларининг янги мазмун-моҳияти шаклланишига 
катта ҳисса қўшади деб ўйлаймиз.
Ер кодексининг
71
24-моддасига асосан ер участкасининг ижараси ер 
участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик 
қилиш ва фойдаланишдан иборатдир. Ижарага берилган ер участкалари олди-
сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини 
ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин. 
Ижарачи фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган 
ҳоллардагина ер участкасига бўлган ўзининг ижара ҳуқуқларини ижарага 
берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақлидир. Шунингдек кодекснинг 
39-моддасига мувофиқ, ер эгаси бўлган фуқаро ер участкасига мерос қилиб 
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан ким ошди 
савдоси асосида олинган шундай ҳуқуқни деҳқон хўжалиги юритиш, якка 
тартибда уй-жой қуриш мақсадида кредитлар олиш учун гаровга қўйиши 
мумкин.
Ер кодексининг 53-моддасига кўра, кредитлар олиш учун фермер хўжа-
лиги ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини 
гаровга қўйишга ҳақли. Фермер хўжалиги ер участкасига бўлган ижара 
ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз фақат қонунда ёки ижара 
шартномасида назарда тутилган ҳолларда гаровга қўйишга ҳақли. Худди 
шунингдек “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг
72
13-моддасига 
биноан фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган 
мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-
сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ва иккиламчи ижарага 
берилиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар 
олишда фермер хўжалиги томонидан гаровга қўйилиши мумкин. 
71
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси.Ўзбекистон Республикаси кодекслари: Тўплам//Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги.-Т.:Адолат,2006.-800б 
72
Қишлоқ хўжалигига оид қонун хужжатлари.//Т.:Адолат-1999-448б 


283 
Айни ушбу меъёрларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Респуб-
ликаси Адлия вазирлигида 2004 йил 8 апрелда 1336-сон билан давлат 
рўйхатига олинган “Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш 
тартиби тўғрисида”ги Низомга
73
мувофиқ ер участкасини ижарага олиш 
ҳуқуқининг қиймати баҳоланади ҳамда гаров берувчи ва гаров олувчининг 
келишуви билан расмийлаштирилади. Бундан ташқари Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 30 апрелда “Тижорат банклари 
томонидан фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини 
гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисида”ги 1345-сон билан давлат 
рўйхатига олинган Низом
74
тижорат банклари томонидан фермер 
хўжаликларининг ер участкаси ижара ҳуқуқини гаровга олган ҳолда 
кредитлаш тартибини белгилайди.
Бироқ бугунги кунга қадар ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқларга 
ундирув қаратилган тақдирда танловни ўтказиш тартиби ва шартлари ишлаб 
чиқилмаганлиги ва ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқларнинг жойларда 
бозор нархлари шаклланмаганлиги, шунингдек ер участкаси ижарасига доир 
ҳуқуқларни гаровга қўйиш механизмларининг ишлаб чиқилмаганлиги сабабли 
тижорат банклари томонидан ер участкасига доир ҳуқуқларни гаровга олган 
ҳолда фермерларни кредитлаш амалга оширилмаяпти. Шунингдек бугунги 
кунга қадар аксарият ҳовли уйларнинг мулкдорлари ҳовли жойдаги яшаш ва 
ёрдамчи иморат биноларига (бинога) бўлган кадастр ҳужжатларини 
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказганлигига қарамасдан ерга 
бўлган ҳуқуқ тури давлат рўйхатидан ўтказилмай қолган ҳоллар мавжуд. Бу 
ҳолатлар эса нотариал тартибда ипотека шартномасини расмийлаштиришда 
муаммоларга олиб келмоқда. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор ва гаров 
қийматини баҳолаш, уни нотариал тасдиқлаш ва рўйхатга олиш механизмини 
73
 
http://lex.uz/Pages/GetPage.aspx?lact_id=821965
 
74
 
http://lex.uz/Pages/GetPage.aspx?lact_id=821965
 


284 
такрор кўриб чиққан ҳолда ягона норматив ҳужжат ишлаб чиқиш, шунингдек 
гаровга қўйилган ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқларнинг реализация 
бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим деб 
ҳисоблаймиз. Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси 
ҳосилни гаровга олган ҳолда фақатгина пахта ва ғалла етиштирувчи фермер 
хўжаликларига бевосита ғалла ва пахта хом ашёси ишлаб чиқариш фаолияти 
билан боғлиқ бўлган харажатлар учун кредитлар ажратилади. 
Бугунги кунда фермер хўжаликларига пахта хом ашёси ва дон 
етиштириш мақсади учун имтиёзли кредитлар контрактация шартномасининг 
60% миқдорида берилмоқда. Фоиз ставкаси имтиёзли ҳисобланади. Лимит 
суммалари пахта ва ғалла етиштириш харажатларини бемалол қоплаётганлиги 
сабабли, бу таъминот асосида пaхта ва ғалла етиштириш харажатлари учун 
буюртмалар тушмаган. Ушбу таъминот асосида буюртмалар тушмаслигининг 
яна бир сабаби бошқа турдаги маҳсулотлар етиштириш ёки бошқа мақсадларга 
кредитлар ажратилишининг назарда тутилмаганлигидир. 
1.
Фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини 
гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби асосида қишлоқ хўжалиги билан 
боғлиқ 
бўлмаган 
мақсад 
йўналишларига, 
шунингдек 
инвестиция 
лойиҳаларини молиялаштириш мақсадларига кредитлар ажратилишини 
жорий қилиш ўта муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу ҳолатда кредит бошқа 
мақсадга берилади, лекин унинг ёпилиш таъминоти ер ижараси ҳуқуқи 
ҳисобланади, шу сабабли ўз ихтисослашуви бўйича қонунда белгиланган энг 
кам ер майдонига эга бўлган, ер участкасининг жойлашган ери унумдорлиги 
кредит буюртманомаси куни ҳолатига баҳоланган ва энг муҳими кредитни 
такрорра олиш имконияти, яъни кредит лаёқати мавжуд фермер 
хўжаликларига ушбу таъминот асосида кредит буюртмасига асосан узоқ 
муддатли (7-10 йил) фақат ерларнинг унумдорлигини оширишга қаратилган 
чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида кредит бериш амалиётини 
жорий қилиш лозим деб ҳисоблаймиз. 


285 
2.
Мавжуд объектив сабаблар, жумладан, режа кўрсаткичининг 
бажарилмаслиги каби ҳолатларда ернинг олиб қўйилиши каби ҳолатлар 
кредитнинг таъминотсиз қолиб кетиш хавфини оширади. Кредитни 
расмийлаштириш анча мураккаб, фермер хўжаликлари 3 йиллик 
кўрсаткичлари талаб этилади. Янги ташкил этилган фермер хўжаликлари 
таъминотнинг бу туридан фойдалана олишмайди. 3 йилдан ошиқ фаолияти 
мавжуд фермер хўжаликларида эса бошқа таъминот мулки мавжуд. 

Таъкидлаш лозимки, фермер хўжалигининг ер ижараси ҳуқуқини 
банк кредити учун гаров сифатида қўйиши юзасидан қабул қилинган ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг амалиётда ишламаётганлиги уларда ишлаб чиқилган меха-
низмнинг иқтисодий мазмуни тушунарсизлиги, иқтисодиётда вужудга келган 
реалликлардан узоқдалиги, энг муҳими жараёнда кечадиган муносабат-
ларнинг барча манфаатларни холисона ҳисобга оладиган цикл сифатида 
якунланмаганлигидан дарак бермоқда. Бундай ҳолат ўз навбатида қишлоқда 
ерлардан фойдаланишнинг иқтисодий механизмининг мазмуни ва доирасини 
кенгайтиришнинг қўшимча имконият ва резервларини сафарбар қилишни 
тақозо қилади, албатта. Бизнингча, ана шундай резервлардан бири сифатида 
авлоддан авлодга ўтадиган томорқа ва деҳқон хўжалиги ерларига умрбод 
эгалик қилиш ҳуқуқини, ушбу ерларни давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун 
олиб қўйишни истисно қилган ҳолда, банк кредити учун гаровга қўйиш 
механизмини амалиётга жорий қилиш лозим. Мазкур чоранинг зарурлиги ва 
аҳамиятини асослаш ёки исботлашга бу ерда эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаймиз. 
Чунки бугунги кундаги қишлоқда ва умуман иқтисодиётимизда вужудга 
келган ижтимоий-иқтисодий реалликларнинг мазмун-моҳиятидан келиб 
чиққан ҳолда шундай хулосага келмоқдамиз. 

Томорқа ва деҳқон хўжалиги ерларидан вақтинча шаклида 
фойдаланиш мумкинлиги нуқтаи назардан юқоридаги таклифнинг иқтисодий 
мазмуни ва самарасини янада бойитиш ва кенгайтириш мақсадида бундай 
чорани 
қўллаш 
лозимиз. 
Ушбу 
механизмнинг 
қонунларимизда 


286 
мустаҳкамланиши ва амалиётга жорий қилинишининг ижтимоий-иқтисодий 
натижалари 14.3 – схемада келтирилган.
 
Умуман олганда, ердан фойдаланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий асосла-
рини эркинлаштириш авваломбор истиқболда ер муносабатларини зарур 
суръатларда туб ислоҳ қилиш, ердаги хўжаликни бошқаришнинг турли таш- 
килий-ҳуқуқий шаклларини янада ривожлантириш, ердан фойдаланишнинг 
иқтисодий-ҳуқуқий механизмини янада такомиллаштириш учун шароитларни 
таъминлаши керак деб ҳисоблаймиз. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish