Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

 
 
 
13.1. – схема. Ўзбекистонда ер бозорини шакллантиришни давлат томонидан 
 тартибга солиш учун устуворлик берилиши зарур бўлган йўналишлар
55
55
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган


259 
13.2-жадвал 
Ўзбекистонда ер бозорини шаклланишини давлат томонидан тартибга солиш модели
56
 
 
Усуллари 
(дастаклари) 
 
Асосий
Йўналишлар
 
Ҳуқуқий асослари ва таркиби 
Иқтисодий ва маъмурий механизмлари 
Ў
зР Конс
тит
у-
ция
си
 
Ў
зР Е
р
 
код
екс
и
 
Қонунлар

ф
ар
м
онлар
 ва 
қар
ор
ла
р 
С
уд

пр
окур
ат
ур
а 
Давлат
 
р
ег
ис
тр
и
 
М
аҳалл
ий 
ҳоким
ия
т 
ор
ганлар
и
 
Нар
х-
нав
о 
С
олиқ т
изи
м
и
 
Е
р
 
кад
ас
тр
и, 
баҳолаш
 
ва
 
м
онит
ор
инг
 
Ип
от
ека 
кр
ед
ит
и
 
А
лоҳид
а 
ф
аолият
 
тур
лар
ини 
бе
лги
лаш
 
Ҳ
ужжат
лар
-
ни қай
д э
тиш
 
тар
тиби
 
Жар
им
а ва 
бош
қа 
жазолар
 

Ерга хусусий мулкчиликнинг ҳуқуқий 
кафолати 

Х 
Х 


х 

Ерга хусусий мулкчилик ҳуқуқини бериш 

Х 
Х 


х 


Ер участкалари билан олди-сотди 
муносабатларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий 
тартибга солиш 

Х 
Х 


х 


Давлат томонидан назорат вазифаларини 
амалга ошириш 



х 

Ер бўйича тортишувларни ҳал қилиш 

Х 
Х 


х 


х 

Атроф-муҳитни ҳимоя килиш 

Х 


х 



х 

Рақобатни қўллаб-қувватлаш(ҳимоя қилиш) 

Х 


Х 

х 

Ердан самарали фойдаланишни 
рағбатлантириш 

Х 

х 

Х 
Х 

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини 
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш 

Х 
х 

Х 

Х 
10 
Давлат буюртмасини бажариш юзасидан 
маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни 
рағбатлантириш 
Х 
х 
х 
Х 

Х 
11 
Пул-кредит бўйича тартибга солиш 

Х 
Х 

х 
х 
Х 

Х 
12 
Даромадларни такрор тақсимлаш 

Х 
Х 
х 

Х 

х 
56
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган 


260 
иқтисодий самара ифодаланган ҳамда ташкилий, ҳуқуқий-меъёрий, 
технологик, молиявий, информацион ва бошқа турдаги таъминот билан 
таъминланган манзилли ва минтақавий дастурлар ишлаб чиқишлари талаб 
қилинади.
Мамлакатимиз иқтисодиётида олиб борилаётган таркибий ва 
институционал ислоҳотларнинг талабига жавоб берадиган ер бозорининг қарор 
топиши ва ривожланиши, давлат томонидан бир-бирига чамбарчас боғлиқ
бўлган, кўчмас мулк ва унинг ажралмас қисми бўлган ер бозоридаги мавжуд 
муаммоларни ҳал этишга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш 
орқали таъминланади. Ер бозорини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг 
асосий йўналишлари: 
ерларнинг, шу жумладан уларга боғлиқ бўлган кўчмас мулк билан бирга, 
бозор оборотини ривожлантириш; 
ер ва бошқа кўчмас мулк бозорлари инфратузилмаларини ташкил этиш ва 
ривожлантириш; 
бозорни ахборотлар билан таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим. 
Ер оборотини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий 
йўналишлари эса: 
хусусийлаштирилиши мумкин бўлган ерлар тоифаларини белгилаш ва 
кенгайтириш билан бирга обороти чекланган ва оборотдан чиқарилган ерларни 
аниқлаш;
ер участкаларини хусусийлаштиришда тўловларни босқичма-босқич 
амалга ошириш тизимини жорий этиш; 
хусусийлаштирилган корхоналар томонидан эгаллаб турилган ер 
участкаларини уларнинг қийматини мазкур корхоналар устав капиталига 
киритиш учун сотиб олишни рағбатлантириш (кенгайтириш);
 
давлат мулкида бўлган ер участкаларини бошқариш тизимининг уларни 
давлат ўз вазифаларини таъминлаш учун бевосита фойдаланаётган ва тижорат 


261 
мақсадларида 
фойдаланаётган 
тоифаларга 
ажратиш 
йўли 
билан
самарадорлигини ошириш; 
давлат мулкида бўлган бўш ер учаткаларини асосан кимошди ва танлов 
тамойиллари асосида беришга (сотишга) ўтиш;
фуқаролар ва бозорнинг бошқа иштирокчилари учун ипотека
кредитларини ривожлантириш; 
давлат мулкида бўлган ерларни ижарага (субижарага) бериш 
имкониятларини кенгайтириш; 
уй-жой ва саноат қурилишлари учун ер ажратиш тартиб-таомилларини 
такомиллаштириш бўлиши муҳим аҳамиятга эга. 
Ер бозори инфратузилмаларини ташкил қилиш ва ривожлантириш учун:
ер участкалари ва бошқа турдаги кўчмас мулк объектлари, шунингдек ер 
тузиш хизматлари бозори шаклланиши механизмини яратиш; 
давлат ер кадастрини юритиш тизимини такомиллаштириш; 
солиққа тортиш мақсадида ерларни баҳолаш ишларини амалга ошириш; 
ерга ва бошқа кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини ва уларнинг олди-
сотдисини давлат томонидан рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш; 
ер бозорида ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни 
жорий этиш ва бозор иштирокчилари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя 
қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий усулларини такомиллаштириш масалаларини 
ҳал этиш орқали амалга ошириш мамлакатимизда ер бозори шаклланишининг 
бирламчи шартлари бўлиб ҳисобланади. 
Бозорни ахборот билан таъминлаш доирасида: 
ерга ва бошқа кўчмас мулкларга эгалик қилиш ҳуқуқини, уларнинг олди-
сотдисини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими, шунингдек ер ва бошқа кўчмас 
мулклар тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамловчи давлат кўчмас мулк 
кадастри маълумотлари базасини яратиш; 
ер ва бошқа кўчмас мулк бозорининг барча иштирокчилари ва давлат 
органлари томонидан ягона республика стандартлари ва дастурий-техник 


262 
комплексларнинг параметрларини, маълумотлар айирбошлаш шаклларини, 
классификаторларни, технологик тартиб-таомилларни жорий қилиш ва 
мажбурий қўллаш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг кўчмас 
мулк объектлари ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқлари тўғрисидаги 
маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтириш;
замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ер участкалари ва бошқа 
кўчмас мулклар тўғрисидаги ахборотлар базасини яратиш, шунингдек 
ахборотлар ва маълумотлар базасини ҳимоялашни ташкил этиш тадбирларини 
амалга ошириш лозим. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish