Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Мустақил ўрганиш учун саволлар



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

 
Мустақил ўрганиш учун саволлар 
1. Ер бозорининг мазмун-моҳияти, унинг вазифалари ва механизми нимадан 
иборат? 
2. Ер бозорининг бозор тизимидаги ўрни, унинг бошқа бозорлардан фарқи 
нимадан иборат? 
3. Ер бозорининг иштирокчилари кимлар ҳисобланади, улар ўзаро 
муносабатларининг хусусиятлари нимадан иборат? 
4. Ер бозорининг шаклланиши юзасидан хорижий давлатлар тажрибаларини 
тушунтиринг. 
5. Япония ва Россия Федерацияси давлатларининг ер бозорини тартибга 
солиш соҳасидаги тажрибаларининг қайси жиҳатларини Ўзбекистонда қўллаш 
мумкин деб ҳисоблайсиз? 
6. Ер бозори инфраструктураси деганда нимани тушунасиз, унинг 
элеменларига нималар киради? 
7. Ўзбекистонда ер бозорини шакллантиришни давлат томонидан тартибга 
солишнинг асосий йўналишларига нималар киради? 
8. Ер бозорини ахборот билан таъминлаш йўналишлари нимадан иборат? 


263 
9. Ўзбекистонда ер бозорининг шаклланиш жараёнида ўзининг амалий 
ечимини кутаётган муаммоларнинг мазмуни, сабаблари ва уларни ечиш 
йўналишлари нималардан иборат?
 
 
 


264 
14. ЕР ИЖАРАСИ МУНОСАБАТЛАРИ, УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ 
МАЗМУНИ ВА ТУРЛАРИ 
Ер муносабатларини тартибга солиш мулк, эгалик, фойдаланиш каби 
иқтисодий ва ҳуқуқий тушунчалар билан боғлиқ. Бироқ, мулкчилик 
муносабатларининг умумий тизимида уларнинг мазмуни ва роли ҳақида илмий 
адабиётларда мунозаралар давом этиб келмоқда. 
Ердан фойдаланиш деганда, “... тўлиқ мулкчилик асосида алоҳида 
шахслар, гуруҳлар ёки давлат томонидан ер майдонига эгалик қилиш. Ер эгаси 
ўз ерини сотиш, ҳадя этиш, ижарага бериш ҳуқуқига эга”
57
. Бу ўринда “ерга 
эгалик” дейилганида, ерга мулкдорлик тушунилади. “Ерга эгалик қилиш” 
атамаси “ерга эгалик қилиш” ва “мулкдорлик” ҳуқуқи маъноларини бериб, 
барча вазиятларни қамраб олади. Лекин, ”ерга эгалик қилиш” ва “мулкдорлик” 
бошқа-бошқа атама сифатида қўлланилса, улардан бирига бўлган зарурат ўз 
кучини йўқотади. Чунки, “ерга эгалик қилиш” ва “ер мулкдорлиги” ҳуқуқидан 
ажратилиши аниқ бўлмай, унга ойдинлик киритилиши талаб этилади. “Эгалик 
ҳуқуқи”ни бошқа шахсга бериш ёки уни тўхтатиш йўли билан “мулкдорлик” 
ҳуқуқидан ажратилса, яъни ерга эгалик тўхтатилса, мулкдорлик ҳуқуқи ҳам 
тўхтатилади. Бундан ташқари, агар эгалик ҳуқуқи бошқа шахсга берилган 
бўлса, у ҳолда “эгалик”дан ҳеч қандай мазмун қолмайди. “Эгалик – узоқ 
муддатли фойдаланиш бўлиб, ундан олинадиган моддий неъматларни 
ўзлаштириш, объектга ҳақиқий эгаликни намоён қилиб, фойдаланиш, бошқага 
бериш, ҳадя этиш, мерос қолдириш ҳуқуқини беради”
58
. Мазкур ҳолатда “ерга 
эгалик қилиш” ва ”мулкдорлик” атамалари мазмун жиҳатдан бир хил. Шу 
сабабли, “мулкдор-тасарруф этувчи” ва ”мулкдор-эгалик қилувчи” 
атамаларини фарқлаш тавсия этилади, бунда “...тасарруф этиш ҳуқуқи” 
57
Хлыстун В.Н., Пальчиков Ф.И. Земельные отношения и землеустройство. – М.: Колос, 1984. с.14. 
58
Караматов О.О. Государственное регулирование рынка земли на современном этапе: 
Автореф.Дис….докт.экон.наук.- Бишкек.2005.с.15. 


265 
мулкдор эга бўлиши мумкин бўлган мустақилликнинг энг юқори даражаси” 
ҳисобланади
59
.
Тасарруф этиш, эгалик ва фойдаланиш иқтисодий муносабатлар ягона 
тизимида мустақилликнинг турли иерархик даражаларида мулкдорлик 
муносабатларининг турли қирраларини очиб беради. Қонунчилик актлари 
ёрдамида фойдаланиш, эгалик қилиш, тасарруф этишнинг ҳуқуқий 
расмийлаштирилиши 
жамиятда 
ҳукмрон 
бўлган 
мулкчилик 
муносабатларининг қайд этилиши, ҳолос. 
“Эгалик ҳуқуқи” тасарруф қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларидан фарқли 
равишда, кўп маъноли, чунки у турли маънода ишлатилиши мумкин”, деган 
фикрлар ҳам мавжуд
60
. Умумий маънода, “эгалик” нимагадир эгалик қилиш деб 
таърифланади, лекин бу атама бир маъноли эмас: баъзан у “ҳисобида бор”, 
баъзан ”мулкка эга” маъноларида келади. Бундан келиб чиқадики, вазиятга 
қараб, эгаликни у ёки бу маънода талқин этиш мумкин. Келтирилган 
таҳлиллардан қуйидагича хулоса қилиш мумкин: 
-
кўпинча,“ерга эгалик қилиш” “мулкдорлик” билан тенглаштирилади; 
-
“ерга эгалик қилиш” ва “мулкка бўлган ҳуқуқ” ажратилган эмас; 
- “ерга эгалик қилиш” атамаси тўлиқ бўлмаган иқтисодий амалга 
оширилувчи моддий неъматларни ўзлаштириш сифатида талқин этилади; 
-
мулкни тасарруф этиш, мулкка эгалик қилиш ва мулкдан фойдаланиш 
иқтисодий 
муносабатлар 
ягона 
тизимининг 
турли 
даражаларида 
мулкчиликнинг турли томонлари сифатида қаралади; 
-
ердан фойдаланиш жараёнида тасарруф этишнинг ҳуқуқлари етарли 
даражада ўрганилган эмас. 
Юқорида келтирилган мулоҳазалар ерга эгалик қилиш борасида ягона 
фикрнинг мавжуд эмаслиги, бу муаммони тадқиқ этиш долзарблигидан далолат 
беради. Ерга эгалик қилиш моҳиятини унинг барча шаклларида, фойдаланиш 
ва тасарруф қилишда, мулкчилик муносабатларида уларнинг роли, моддий 
59
Хлыстун В.Н., Пальчиков Ф.И. Земельные отношения и землеустройство. – М.: Колос, 1984. с.15. 
60


266 
неъматларни ўзлаштириш шакллари ва усуллари каби масалаларни кўриб 
чиқиш керак. Шу мақсадда мулкчилик тушунчасини кўриб чиқамиз. 
“Мулк“ (property) – алоҳида индивидлар, кишилар гуруҳи ва 
ассоциацияларнинг буюмларга нисбатан ўзлариники каби муносабатлари ва 
кишилар ўртасида буюмларга эгалик қилиш бўйича муносабатлар 
йиғиндисидир. Мулк қуйидаги жараёнларда фаолият кўрсатади: а) мулк 
субъектларига эгалик, ёки эгалик ҳуқуқи; б) мулк объектлари тақдирини 
белгилаш ёки тасарруф қилиш. Мулкдор ўзига қарашли мулкка нисбатан, 
(қонунга зид бўлмаган ва бошқа шахсларнинг қонун ва бошқа ҳуқуқий актлар 
билан ҳимоя қилинадиган манфаатларига хилоф бўлмаган) истаган 
ҳаракатларни амалга ошириши мумкин, масалан, бошқа шахслар фойдасига ўз 
мулкидан воз кечиши, мулкка эгалигини сақлаган ҳолда бошқаларга мулкдан 
фойдаланиш ҳуқуқини бериши, мулкни гаровга қўйиши ва бошқа усулларда 
мулкини тасарруф этиши мумкин
61
. “Мулк – кишилар ўртасидаги муносабат 
бўлиб, неъматларни маълум бир шаклда ўзлаштиришдир. Мулкнинг иқтисодий 
мазмуни: 
1) фойдаланиш; 
2) тасарруф қилиш” 
“Мулк” атамасининг юқорида келтирилган таърифларидан маълум 
бўладики, мулк тушунчаси учта таркибий қисмни ўз ичига олади: 
1) буюмларнинг тегишлилиги, яъни маълум бир шахсда мулкнинг 
мавжудлиги, ушбу мулкнинг унга тегишли эканлиги ва мулкка эгалик қилиши;
2) шахснинг мулкка эгалик қилишининг юридик ҳуқуқи;
3) мулкка эгалик қилиш борасида кишилар ўртасида муносабатларнинг
вужудга келиши. Айни пайтда мулкдорга ҳам таъриф бериш ўринлидир.
“Мулкдор – мулк субъекти бўлиб, мулкка эгалик ҳуқуқига эга жисмоний 
ёки юридик шахс бўлиб, мулк объектининг тасарруф этувчиси, эгаси, 
61
Румянцева Е.Е. Новая экономическая энциклопедия. 3-е изд. – М.: ИНФРА-М, 2008.-YI, С.567. 


267 
фойдаланувчиси сифатида намоён бўлади”
62
. Шу тариқа, мулкдор уч тарафлама: 
мулкни тасарруф этувчи, мулк эгаси, ва мулкдан фойдаланувчи ролида намоён 
бўлади. Демак, мулк ҳуқуқини мулк объектини тасарруф этиш, эгалик қилиш, 
фойдаланиш ҳуқуқларини ўз ичига олган маълум бир тизим сифатида қараш 
керак. 
Юзаки 
қараганда, 
“буюмларнинг 
тегишлилиги” 
тушунчаси 
мулкдорликнинг асосий тури таассуротини қолдиради, чунки, унга нисбатан 
ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатлар вужудга келади. Бироқ, мулкдорликнинг 
бошқа икки тури ҳам объект тегишлилиги (жамият тан олган) ҳуқуқини ва 
иқтисодий мақсадга мувофиқлигини таъминлайди, шу сабабли, объектга эгалик 
ҳуқуқини белгилашни устувор ҳисоблаб, қолган икки шаклини “ёрдамчи” деб 
тан олиниши мумкин эмас. Мулкка эгаликнинг ҳар учала кўриниши ҳам 
нисбатан мустақил бўлиб, уларнинг ҳар бирининг ўзига яраша вазифаси бўлиб, 
улардан бирининг тизимдан “тушиб қолиши” унинг фаолияти тўлиқ 
бўлмаслиги ёки умуман тўхтаб қолишини билдиради. Уларнинг ҳар бири 
конкрет вазифа бажариб, бутун бир яхлитликни ташкил этади ва янги – мулкка 
бўлган ҳуқуқ тушунчасини ташкил этади. Ҳар қандай тизимнинг асосий 
тамойили унинг яхлитлиги бўлиб, мазкур яхлитлик таркибий қисмларнинг 
ўзаро боғлиқлиги билан вужудга келади. Бундан келиб чиқадики, мулк 
муносабатлари тизими ҳам унинг таркибий қисмлари: мулкка эгалик, мулкни 
тасарруф этиш, мулкдан фойдаланиш узвий боғлиқ бўлгандагина, тизим 
сифатида мавжуд бўла олади. 
Шу билан бирга, мулкнинг ўзига хос хусусияти унинг субъекти 
томонидан ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга бериш имконини яратади. Мулкнинг 
мазкур хусусияти объектларга эгалик қилиш, уни тақсимлаш борасидаги 
муаммоларни янада мураккаблаштиради. Ер табиий ресурс сифатида бир 
вақтнинг ўзида ҳам мулк объекти, ҳам хўжалик юритиш объекти саналади, ерга 
бўлган ҳуқуқ унинг уч функциясининг йиғиндисидан иборат: ерга эгалик 
62
Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. Современнқй экономический словарь. – М.:ИНФРА-М, 
1998. с.321. 


268 
қилиш (ЕЕ), ерни тасарруф этиш (ТЕ), ердан фойдаланиш (ЕФ). Мазкур 
тушунчаларнинг мазмунини кўриб чиқамиз. 
Юридик адабиётларда “мулкка эгалик қилиш” “буюмнинг тўлалигича 
тегишли бўлиши”, деб таърифланади. Бунда мулкдор-эга ва мулкдор бўлмаган-
эга тушунчалари фарқланади. Уларнинг биринчиси мулкдан фойдаланиш ва 
мулкни тасарруф этиш каби ҳуқуқлари қонуний бўлиб, доимо қонун ҳимоя 
қилади. Мулкдор бўлмаган-эга қонуний ва ноқонуний бўлиши мумкин. 
Мулкдор ега унинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳуқуқий асослар (қонун, 
шартнома, маъмурий акт)га таянади ва қонун томонидан ҳимоя қилинади, шахс 
мазкур буюмнинг мулкдори бўлмайди, мазкур шахсга мулкдор томонидан 
ихтиёрий равишда берилади. Мулкнинг ноқонуний эгаси томонидан мулк 
сотилиши (такрор сотилиши) ҳолатида мулкнинг янги эгаси фақат мулкдан 
ноқонуний фойдаланиш ва унга эгалик қилишни қўлга киритади. 
Ерга эгалик қилиш ер майдонининг маълум бир шахсга тегишлилигини 
белгилайди ва мулкни тасарруф этиш ва мулкдан фойдаланишдан фарқли 
равишда, моддийлик моҳиятига эга. У ер майдонининг субъектга тегишли 
эканлигини белгилаб, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи қонуний йўл билан амалга 
оширилганлигини тасдиқлайди. Ер янги эгасига тегишлилик юридик 
ҳуқуқининг берилиши ёки бундай ҳуқуқнинг берилмаслиги билан берилиши 
мумкин. Биринчи ҳолатда тегишлилик ҳуқуқи ерни сотиб олиш, ҳадя этиш, 
мерос қолдириш орқали амалга оширилади, бунда юридик тегишлилик 
расмийлаштирилиб, ерни тасарруф этиш ҳуқуқини таъминлайди. Иккинчи 
ҳолатда эса, эгалик қилиш ҳуқуқи берилади. Масалан, ерга давлат 
мулкчилигида индивидуал турар жой қурилиши, дала-ҳовлилар, жамоавий 
боғдорчилик учун ер майдонларига эгалик қилиш ҳуқуқи берилар эди. Лекин, 
бунда мулкдор (давлат) мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолар 
эди, мулкнинг янги эгасига ернинг унга тегишлилигини тасдиқловчи юридик 
ҳуқуқ бермас эди. Шу сабабли ҳам, мулкдор-эга ва мулкдор бўлмаган-эга 
тушунчаларини фарқлаш керак. 


269 
Мулкдор-эга барча турдаги: ерга эгалик, ердан фойдаланиш, ерни 
тасарруф этиш ҳуқуқларига эга. Қонуний мулкдор бўлмаган-эга мулкдордан 
ерни маълум шартлар асосида олади, эгалик керакли ҳужжатлар билан 
расмийлаштирилади, аммо унга ернинг тегишлилик юридик ҳуқуқи 
берилмайди. Ноқонуний мулкдор бўлмаган-эга шахслар барча тарихий 
даврларда бўлган. Кўринадики, ерга эгалик қилиш дейилганда, аввалбошданоқ 
“ер майдонларини ҳар қандай восита, кўпинча, куч ишлатиб тортиб олиш, 
мазкур ер майдонларининг умумжамоа ерларидан ажратиб олиш” тушунилган. 
Давлат мулкчилигида ҳам ерга эгалик қилишнинг ноқонуний ҳолатлари учраб 
туради, лекин уларга юридик ҳуқуқ берилмайди. Қонуний ер эгаси ўз мулкини 
ўзи ҳимоя қилади ёки бу ваколатни давлат зиммасига юклайди. Шу тариқа, 
“ерга эгалик қилиш” тушунчаси ерга жисмоний эгалик қилиш ва уни ташқи 
зўравонликлардан ҳимоя қилиш жиҳатларини ҳам ўзида акс эттиради. 
Мулкдан фойдаланиш – буюм ишлаб чиқариш ёки шахсий эҳтиёжларни 
қондириш учун истеъмол этишдир. Мулкдан фойдаланиш чегаралари қонун, 
шартномалар, ҳуқуқий асослар ёрдамида белгиланади. Мулкдан фойдаланиш 
ҳам, бошқа турдаги ҳуқуқлар сингари, қонун билан ҳимояланади, бу ҳуқуқлар 
бошқа фойдаланувчилар зарар келтирмасдан амалга оширилиши керак. 
Мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи фойдаланувчи ер эгасидан ёки ерни тасарруф 
этувчидан маълум шартлар асосида ердан фойдаланишга олганини билдиради
63
.
Ердан фойдаланиш – ерга мулкчилик функцияси бўлиб, ердан табиий 
ресурс сифатида хўжалик мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ. Ердан 
фойдаланиш ҳуқуқи эгалик ҳуқуқидан келиб чиқади, ерга эгалик қилмай, ундан 
фойдаланиб бўлмайди. Шу билан бир вақтда, фақат ердан фойдаланишгина 
моддий ва бошқа турдаги неъматларни ярата олади. Ер мулкдорлари ва 
мулкдор бўлмаган ер эгалари яратилаётган маҳсулотнинг бир қисмини олсалар-
да, бевосита ердан фойдаланиш жараёнида маҳсулот яралади. Демак, 
63
Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. Современнқй экономический словарь. – М.:ИНФРА-М, 
1998. с.255. 


270 
мулкчилик функцияларининг йиғиндисида ердан фойдаланиш иқтисодий 
моҳиятга эга бўлиб, мулкнинг иқтисодий мазмунини амалга оширади. 
Олинадиган иқтисодий маҳсулот мулкдор-ер эгаси, мулкдор бўлмаган ер эгаси 
(жараёнда қатнашса) ва ердан фойдаланувчи (жараёнда қатнашса) ўртасида 
тақсимланадиган барча турдаги ер ренталарини ҳосил қилади. 
Мулкни тасарруф этиш мулкчиликнинг функцияси сифатида 
мулкдорнинг иродаси (ер майдонларини ўзи истаган кўриниш ва ўзи истаган 
мақсадда фойдаланиши) ни ифодалайди. Ерни тасарруф этиш функцияси ердан 
фойдаланишнинг иқтисодий хусусиятига бевосита таъсир этмайди, у фақат 
ердан фойдаланишни тартибга солади ва ҳуқуқий асосга эга бўлади. 
Мулкни тасарруф этиш функцияси мулкчилик муносабатларида ўзига хос 
рол ўйнайди ва барча турдаги ҳуқуқлар: олди-сотди, ҳадя, мерос, айирбошлаш, 
гаров, ижарани ўз ичига олади. Мулкдор бўлган ер эгаси ерни тасарруф этиш 
ҳуқуқига эга. Мулкдор бўлмаган ер эгаси ва ердан фойдаланувчи мулкдор ер 
эгасидан олган ҳуқуқларга, масалан, ерни ижарага бериш, гаров, баъзи ер 
майдонларини айирбошлаш, истисно ҳолатларда, ер майдонларини 
кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида олди-сотди ҳуқуқларига эга 
бўладилар. Давлат мулкчилигида мулкдор бўлмаган ер эгаси индивидуал турар 
жой қурилиши, дала-ҳовли ер майдонига умрбод мерос ҳуқуқини, ижарачи эса 
– ижарани гаровга қўйиш ҳуқуқини олди. Мулкдор бўлган ер эгаси доимо 
сотиш, ҳадя, мерос ҳуқуқига эга бўлади. 
Ердан фойдаланиш, ерга эгалик қилиш, ерни тасарруф этиш функциялари 
мулкчилик тизимида қандай узвийликка эга? Мазкур функцияларидан қайси 
бирини устувор дея оламиз? Адабиётларда кўпинча, “тасарруф этиш ҳуқуқи” 
таъкидланади, чунки ушбу ҳуқуқ мулкдорга ердан фойдаланишда нисбатан 
кўпроқ эркинликлар беради. Мулкдор ер сотиб олаётганида ерга бўлган учала 
ҳуқуққа, аввало, ерни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлади. Фақат ерга эгалик 
қилиш ва ерни тасарруф этиш ҳуқуқларининг ўзига ҳам эгалик қилиш мумкин, 
фақат бунда ернинг мулк сифатидаги шаклларига ўзгартиришлар киритиш 


271 
эркинлигидан маҳрум бўлади. Фақат ердан фойдаланиш ҳуқуқини олган 
фойдаланувчи бошқа ҳуқуқларга эга бўлолмайди. Ерни тасарруф этиш 
ҳуқуқининг ҳар бир тури ернинг маълум бир қадр-қийматига эгалик қилишни 
билдиради. Ерни тасарруф этишнинг барча турдаги ҳуқуқларига эга бўлиш эса, 
мулкдорга ҳаракат эркинлигини таъминлайди. Ер бозори мавжуд бўлмаган 
вазиятда ҳам, тасарруф этиш ҳуқуқининг бир ёки бир неча турининг 
мавжудлиги ер майдонларига эгалик қилиш, ва ундан фойдаланиш қадрини 
сезиларли даражада оширади. Ерни тасарруф этиш ҳуқуқига капитал сифатида 
қаралиши мумкин, унга ликвидлик, инфляция шароитида сақлашнинг қулай 
усули, ресурслар камайганида қадрининг ортиши хосдир. Бошқа тарафдан
ерни тасарруф этиш ҳуқуқи ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқлари 
бўлмаганида, ҳеч қандай амалий аҳамият касб этмайди: ерга эгалик қилмасдан 
туриб, уни тасарруф этиб бўлмайди. Ерга эгалик қилиш ҳуқуқи объектга 
жисмоний эгалик қилишни билдиради, бундай эгалик мавжуд эмас экан, ердан 
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Шундай 
қилиб, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи мулкчилик муносабатлари тизимида боғловчи 
халқа вазифасини ўтайди. Бир тарафдан, ерга эгалик қилиш ерни тасарруф этиш 
ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлса, иккинчи тарафдан, ердан 
фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш учун керак. 
Мулкдор бўлган ер эгаси ер мулкининг учала функциясини ҳам ўзида 
мужассам этиши мумкин. Шу билан бир вақтда, у бошқа шахсга ердан 
фойдаланиш ҳуқуқи ёки бир вақтнинг ўзида ҳам ерга эгалик қилиш ва ундан 
фойдаланиш ҳуқуқини маълум шартлар асосида бериши мумкин. Биринчи 
ҳолатда, у ўзида эгалик ва тасарруф этиш ҳуқуқини мужассамлаштиради, 
ернинг тегишлилик юридик ҳуқуқини чеклаб қўймайди, шу билан баробарида, 
иқтисодий маҳсулот бўлинишига тўғри келади. Ерга эгалик қилиш ва ердан 
фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганида, у ўзида фақат ер майдонини 
тасарруф этиш ҳуқуқини сақлаб қолади, бу ҳолат мулкдорнинг ерга бўлган 
мулкчилик ҳуқуқини сақлаб қолиши учун етарли бўлади. Ер мулкдори мулкдор 


272 
бўлмаган ер эгасига фақат моддий буюм - ерни, яъни жисмоний эгалик қилиш 
ҳуқуқини беради, ернинг ўзига тегишлилик ҳуқуқини ўз тасарруфида 
қолдиради. Агар мулкдор бўлмаган ер эгаси ердан хўжалик фойдаланишни 
шахсан ўзи амалга оширса, у ҳолда иқтисодий маҳсулотни иккита субъект 
ўртасида тақсимлайди. Мулкдор бўлмаган ер эгаси ердан фойдаланиш 
ҳуқуқини бошқага (учинчи шахсга) бериши мумкин. Бундай ҳолатда ҳуқуқнинг 
учала тури, шунингдек ишлаб чиқарилаётган иқтисодий маҳсулот ҳам 
ҳуқуқнинг учала субъекти ўртасида тақсимланади. Иқтисодий нуқтаи назардан 
қараганда, “ер мулкдори – мулкдор бўлмаган ер эгаси – фойдаланувчи” 
занжирида ердан фойдаланиш функцияси камроқ аҳамиятга эга бўлади. 
Ердан фойдаланиш ҳуқуқлари ердан қандай мақсадда, қандай 
шароитларда фойдаланиш хусусиятларига боғлиқ бўлади. Ердан фойдаланиш 
моддий ва бошқа турдаги неъматларни олишни таъминлайди, ерга бўлган 
мулкдорликнинг асосий мақсадини амалга оширади. Демак, ердан фойдаланиш 
ерга мулкчилик муносабатларининг иқтисодий функциясини ифода этади. 
Юқорида кўриб чиқилган вазиятларда ердан қай тарзда фойдаланилмоқда, 
кимлар томонидан ва қанча миқдорда қўшимча маҳсулот ўзлаштирилмоқда?, 
ердан фойдаланишнинг самарадорлиги ва қўшимча маҳсулотни адолатли 
тақсимлаш бўйича қайси бири яхшироқ? 
1.
Агар мулкдор хўжалик фаолияти билан ўзи шуғулланса, қўшимча 
маҳсулотни ўзлаштириш учун энг яхши имкониятга эга бўлади. У қўшимча 
маҳсулотни якка ўзи ўзлаштиради, давлатга эса фақат ер учун солиқ тўлайди. 
Мулкдор ернинг унумдорлиги ортишидан манфаатдор бўлади ва зарур 
инвестицияларни амалга оширади. 
2.
Мулкдор ўзига тегишли ер майдонини ижарага беради, абсолют рента, 
монопол рента, И дифференциал рента олади. У шунингдек ижара муддати 
тугаганидан сўнг, ИИ дифференциал рентанинг бир қисмини ўзлаштиради. 
Давлатга ер учун солиқ тўлайди. Мулкдорнинг функциясига ерни тасарруф 
этиш, фойдаланишни назорат этиш, ижарачининг функцияси эса, хўжалик 


273 
фаолиятидан иборат бўлади. Ижарачи-тадбиркор ижара муддати давомида 
ўртача тармоқ даромади ва ИИ дифференциал рента (инвестициялар мавжуд 
бўлганида)ни ўзлаштиради. Ҳар бир субъект юқори даромад олишдан 
манфаатдор, лекин мулкдор ернинг сифатини яхшилаш учун инвестиция 
киритмайди, ижарачи эса ердан етарли даражада ҳосил олиш учун кифоя 
қиладиган даражада ер унумдорлигига инвестиция киритади. Бундай вазиятда 
ернинг барқарор яхшиланиши рўй бермайди, даромадлар мулкдор томонидан 
тўлиқ ўзлаштирилиб, ерни такрор ишлаб чиқариш учун йўқотилган бўлади. 
3.
Мулкдор ўзига тегишли ер майдонини мулкдор бўлмаган ер эгасига 
фойдаланиш учун беради. Мулкдор абсолют рента, монопол рента (мавжуд 
бўлса) ва И дифференциал рентани ўзлаштиради. Мулкдор бўлмаган ер эгаси 
эса абсолют ва И дифференциал рентани истисно қилган ҳолда, фақат қўшимча 
маҳсулотни олади. Мулкдор бўлмаган ер эгаси ташкилий-бошқарув 
фаолиятидан ташқари, хўжалик фаолияти Билан шуғулланади, шу сабабли, ерга 
инвестиция киритишдан манфаатдор бўлади, чунки ерга эгалик муддати 
чекланмаган. Давлат мулкдордан ер учун солиқ олади. Агар мулкдор бўлмаган 
ер эгаси ердан фойдаланиш ҳуқуқини бошқага берса, ИИ дифференциал 
рентанинг бир қисмини ўзлаштиради, эҳтимол монопол рентанинг ҳам бир 
қисмини олиши мумкин (мулкдор билан келишилган ҳолда), баъзан ижарачи 
даромадининг бир қисмини олади. Ҳеч бир субъект ер сифатининг мунтазам 
яхшиланиб боришидан тўлиқ манфаатдор эмас. 
Баён этилганлар аниқ кўрсатадики, “мулкчилик – ердан фойдаланиш” 
тизимини 
мураккаблаштирилганда, 
ташкилий-бошқарув 
ва 
хўжалик 
функцияларининг такрор тақсимланиши натижасида субъектлар томонидан 
ўзлаштирилган қўшимча маҳсулот миқдорининг ҳам такрор тақсимланиши юз 
беради. Шу тариқа, аввало, ерга мулкдорлик иқтисодий категория бўлиб, 
иқтисодий субъектларнинг ер ресурсларидан фойдаланиб ишлаб чиқариш 


274 
натижаларини ўзлаштириши оқибатида вужудга келадиган муносабатларни 
ифодалайди
64
.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси гувоҳлик беришича, қишлоқ 
хўжалигига йўналтирилган ерга хусусий мулкчиликнинг мавжуд бўлмаслиги 
қишлоқ хўжалигининг ривожланиши учун тўсиқ бўлолмайди. Бу 
мамлакатларда ерни ижарага олиш кенг ривожланган. 
Ижарага олиш дейилганида, мулк (ёки ер) эгаси томонидан бошқа 
шахсларга шартнома асосида ҳақ тўлаш эвазига вақтинчалик фойдаланишга 
берилиши тушунилади. Ижара – мулкий ёллаш бўлиб, мулкдор (ижарага 
берувчи) ижарачига шартнома асосида мутаносиб (ижара) ҳақи эвазига 
мустақил хўжалик фаолияти юритиши учун мулкка эгалик ва мулкдан 
фойдаланиш (ижарага олинаётган активлар) ҳуқуқини беради
65
. Фойда олиш 
мақсадида ўзига тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш воситасини вақтинчалик 
фойдаланишга олган жисмоний ёки юридик шахс ижарачи сифатида намоён 
бўлиши мумкин. Ижарага берувчи ўзига тегишли бўлган мулкни вақтинчалик, 
ҳақ тўлаш эвазига бошқа шахсларга берувчи жисмоний ёки юридик шахс 
бўлиши мумкин. 
Ижара муносабатлари, аввало мулкий муносабатлардир, чунки у бегона 
мулкни ҳақ тўлаш эвазига фойдаланиш билан боғлиқ. Иккинчидан, ижара 
муносабатлари ижарага олинган мулкдан фойдаланиб хўжалик юритиш орқали 
даромад олиш билан боғлиқ. Учинчидан, олинган қўшимча даромаднинг бир 
қисми, қоидага кўра, хўжаликнинг кейинги тараққиёти учун йўналтирилади. 
Шу билан боғлиқ равишда, ижара муносабатлари моҳиятан иқтисодий 
муносабатлар бўлиб, мулк (ёки ер)ни ижарага олиш иқтисодий категория 
сифатида намоён бўлади. Ер ижараси муносабатларини ривожлантириш 
64
Временная инструкция определения нормативной стоимости сельскохозяйственных угодий 
сельскохозяйственных товаропроизводителей Республики Узбекистан. Государственный комитет по 
земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру от 16.02.2006 г. за №19. 
Зарегистрировано Министерством юстиции Республики Узбекистан от 19.04.2006 г. за №1563.- Ташкент, 2006. 
- с. 604 
65
Большая экономическая энциклопедия. – М.: Эксмо, 2008.– с.31. 


275 
қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг сифатини яхшилаш учун инвестициялар 
йўналтирилишига кўмаклашади, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 
интенсификациялаш учун шароит яратади. 
Ер майдонларини ижарага берувчилар, одатда, давлат ёки давлат 
шаклидаги ер мулкдорлари, жисмоний шахслар бўлиши мумкин. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда деярли барча фермер хўжаликлари асосий 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари сифатида ер ижараси 
асосида фаолият юритадилар. Бироқ, республикада ер ислоҳотининг 
тугалланмаганлиги ва давом этаётганлиги туфайли, ер ижараси муносабатлари 
янада такомиллаштирилиши талаб этилади. Ер ижараси ҳуқуқи бозорини 
яратиш муаммоси, ерни ижарага олиш ҳуқуқини иқтисодий мазмун билан 
бойитиш, ижарачиларга маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича давлат 
буюртмасига риоя этган ҳолда экин майдонлари таркибини мустақил белгилаш, 
ер майдонларини такрор ижарага бериш ҳуқуқларини бериш муаммолари ҳам 
ўз ечимини кутмоқда. Ҳозирги вақтда фермер хўжаликларини сезиларли 
даражада йириклаштириш кетмоқда, бу эса ер, сув, меҳнат ресурсларидан 
фойдаланиш самарадорлигини, шунингдек ишлаб чиқариш рентабеллигини 
ошириш имконини беради. 
Мамлакатда ер муносабатларини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, қишлоқ 
хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш асносида ижара 
муносабатларидаги юқорида қайд этилган муаммолар ҳал этиб борилади. 
Бугунги кунда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг асосий қисми (60% 
кўпроғи) томорқа ва деҳқон хўжаликларига ва 35% дан кўпроғи эса фермер 
хўжаликларига тўғри келмоқда. Шу нуқтаи назардан фермер хўжаликларини 
нисбатан истиқболли хўжалик шаклига айлантириш имкониятлари ҳали тўлиқ 
амалга оширилмаётганлигини таъкидлаш ўринлидир. Шу боисдан ҳам, аграр 
секторда ислоҳотларни амалга оширишни янада чуқурлаштиришни, энг аввало, 
бир томондан сув ресурсларининг чекланганлиги, ерларнинг мелиоратив 
ҳолатининг ёмонлиги кабиларнинг, иккинчи томондан эса фермер хўжалиги 


276 
фаолиятида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш заруратининг 
мавжудлиги, уларнинг бозор муносабатларига мослашишлари, нархларнинг 
номутаносиблиги кабиларни ўз ичига олган иқтисодий – институционал 
омилларнинг салбий таъсирларини қисқартиришни тақозо қилмоқда.
Шу билан бирга деҳқон ва томорқа хўжаликларининг имкониятларини 
янада ошириш чораларини кўришни ҳам тўхтатмаслик лозим. Айниқса, 
бугунги кунда ички ва ташқи бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг 
ортиб бориши, бу борада рақобатнинг тобора кескинлашаётганлиги шароитида 
“томорқа хўжаликларини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсиз-лигини 
таъминлашда уларнинг улушини кўпайтириш юзасидан кўрилаётган чора-
тадбирларнинг етарлиги эмаслиги”
66
сезилаётганлиги шундай ёндашувни 
тақозо қилмоқда. Бугунги кунда томорқа хўжаликларига 520 минг гектардан 
ортиқ унумдор, эскидан суғорилаётган, яхши суғориш шароитларига эга ерлар 
умрбод авлоддан авлодга ўтадиган эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган. 
Мустақиллик йиллари бошларида томорқа ерларига аҳолининг фақат озиқ-
овқат маҳсулотларига бўлган шахсий эҳтиёжларини қондириш ва қишлоқда уй-
жой муаммосини юмшатиш воситаси сифатида қаралган бўлса, бугунги кунда 
улар нафақат аҳоли бандлигини таъминлашда асосий ишлаб чиқариш воситаси, 
фаровонлигини таъминлашнинг самарали манбаи, озиқ-овқат бозорини 
тўлдириш ва барқарорлигини таъминлашнинг таъсирчан омили ҳисобланади, 
балки жамиятда ижтимоий адолат ва барқа-рорликни ўрнатиш ва, қолаверса, 
мамлакат обрўсини кўрсатадиган ролга ва аҳамиятга ҳам эга бўлмоқда. Шу 
сабабдан ҳам томорқа ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ва қўллаб-
қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, фермер, деҳқон 
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг фаолиятларини кластерлаш шакл ва 
66
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йи 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро 
интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, 
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча 
даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881 – сонли Қароридан 


277 
муносабатлари асосида ривожлантириш масаларини тадқиқ қилиш лозим. Бу 
борадаги мулоҳазаларимиз 14.1 – схемада ифодаланган. 
Лекин, бу ишларнинг комплекслилиги ва тизимлилигини лозим дара-
жада таъминлаш учун яна бир қатор чораларни кўриш зарур деб ҳисоблаймиз. 
Масалан, соҳага кўпроқ натурал ишлаб чиқариш эмас, балки товар ишлаб 
чиқариш сифатида қараш керак ва шунга мос равишда уни институционал 
ислоҳ қилиш лозим. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва 
томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, 
қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сонли Фармонида 
ва 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари 
фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарорида белгиланган ғоя ва йўналишларнинг 
илмий асосларини янада ривожлантириш, уларнинг амалий аҳамияти ва 
самарасини таъминлаш ўз долзарблигига кўра устувор вазифа ҳисобланади. 
Албатта, бугунги кунда ушбу соҳани ривожлантириш яна бошқа чораларни 
ҳам кўришни талаб қилмоқда. Муҳим масалалардан бири бу – ер ижараси 
муносабатларининг, айниқса унинг иқтисодий мазмунининг эскичалигича 
қолиб кетаётганлигидир. 
Бизнингча, фермер хўжаликлари ерларини субижарага, деҳқон ва 
томорқа хўжаликлари ерларига авлоддан авлодга ўтадиган умрбод эгалик 
қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ушбу ерларни вақтинча фойдаланишга 
бериш амалиётини жорий қилиш лозим. Чунки қишлоқда томорқа еридан 
умуман фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган (10 %гача), қисман 
фойдаланувчи (20-30%), бир марта тўлиқ фойдаланувчи (40-50%), йил 
давомида тўлиқ фойдаланувчи (10-30%)ларга табақалашган. Савол туғилади. 
Нима учун биринчи ва иккинчи тоифадаги томорқа еридан фойдаланувчи 
эгалик қилаётган ерини ўша қишлоқдаги имконияти бўла туриб ер қидириб 


278 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish