Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Мустақил ўрганиш учун саволлар



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Мустақил ўрганиш учун саволлар
1.
“Барқарор ривожланиш” деганда нималарни тушунасиз? 
2.
Ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш қандай холатларни ўз ичига 
олади? 
3.
Ердан фойдаланишни барқарор бошқариш деганда нимани тушунасиз? 
4.
Ерлар сифатининг бузилиш муаммосини вужудга келишига қандай 
сабаблар мавжуд? 
5.
Ердан самарали фойдаланиш нима? 
6.
Ерлардан оқилона фойдаланиш деганда нимани тушунасиз? 
7.
Ердан барқарор фойдаланиш тизимида ундан оқилона ва самарали 
фойдаланишнинг роли ва ўрнини тушунтиринг.


141 
8. БОЗОР ШАРОИТИДА ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ 
ТАМОЙИЛЛАРИ ВА МЕХАНИЗМИ 
 
Маълумки, ер ресурсларидан иқтисодиёт ва жамиятнинг барча фаолият 
соҳаларида фойдаланилади ва у ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида 
фойдаланиладиган ер фондини ташкил этади. Ернинг ҳудудий ва моддий 
чекланганлиги, турли тоифаларга бўлиниши ва даражадаги унумдорлиги ундан 
интенсив, бироқ оқилона фойдаланиш зарурлигини тақозо этади. Яъни, ер 
ресурсларидан тизимли фойдаланиш муаммоси ҳозирги вақтгача ҳам 
иқтисодиёт ва жамият тараққиёти учун долзарб бўлиб келмоқда. Ердан 
фойдаланиш бир вақтнинг ўзида табиатдан фойдаланишнинг тизим остиси ва 
жамият томонидан ер ресурсларидан фойдаланиш жараёни ҳисобланиши унинг 
ижтимоий аҳамиятини ва ердан фойдаланиш муаммосининг доимий 
долзарблигини белгилайди. Бу эса, табиат ва иқтисодиётнинг объектив 
қонунлари асосида ердан фойдаланишнинг зарурий элементи эканлигини 
изоҳлайди. Ушбу муаммонинг долзарблиги бугунги кунда ердан фойдаланиш 
тизимига молиявий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, экологик тавсифдаги янги 
омилларнинг таъсири тобора ортиб бораётганлиги натижасида янада 
кучаймоқда.
 
Шу билан бирга, бизнингча, ердан фойдаланишга жамият эҳтиёжи 
сифатида тизимли ёндашиш муаммоларини циклик нуқтаи назардан баҳолаш, 
ерлардан кўп мақсадли фойдаланиш ва умуман ердан фойдаланиш 
самарадорлигини ҳар хил жиҳатдан баҳолаш каби муаммоларнинг методологик 
асослари ҳали саёз. Бу эса мамлакатимизда ер ресурсларидан фойдаланиш 
тизимида, 
айниқса 
бу 
соҳадаги 
иқтисодий 
ислоҳотларни 
янада 
эркинлаштиришда ўз ечимини кутаётган талай назарий, услубий ва амалий 
муаммолар сақланиб қолаётганидан дарак бермоқда. Сўнги йилларда илмий – 
амалий тадқиқотларнинг фаоллашишига қарамасдан, амалий жиҳатдан ер 
ресурсларидан 
фойдаланиш 
тизимида 
иқтисодий 
муносабатларни 
эркинлаштиришнинг концепцияси ишлаб чиқилмаган, ушбу муносабатларни 
бозор ва давлат томонидан тартибга солишнинг муайян услуб, шакл, усул ва 


142 
моделларининг таъсири ва самараси реал ижтимоий-иқтисодий ҳаёт 
талабларини қаноатлантирмаяпти, уларни ўрганиш даражаси ва чуқурлиги ҳали 
етарли эмас. 
Тадқиқ этилаётган муаммонинг нақадар мураккаблиги, ўзига хослиги ва 
серқирралилиги, бу борада мавжуд тортишувли ва ҳал этилмаган масалаларни 
ҳар томонлама таҳлил ва илмий мушоҳада қилишнинг зарурлигини, шунингдек 
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши хусусиятларини назарда 
тутган ҳолда изланишлар олиб боришни тақозо қилади. 
Айниқса, 
сўнги 
йилларда 
ер 
ресурсларидан 
фойдаланишни 
бошқаришдаги камчиликлар ва улардан самарали фойдаланиш ва такрор ишлаб 
чиқариш учун молиявий ресурсларнинг етишмаганлиги оқибатида маълум 
даражада ерлардан тизимсиз фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ерларининг 
жиддий деградациялашувига олиб келди. Амалдаги ердан фойдаланиш тизими 
хусусида эса унинг иқтисодий механизмининг тўлиқ шаклланмаганлиги ва уни 
бошқаришнинг такомиллашмаганлиги сабабли самарасиз дейиш мумкин. Яъни, 
ердан фойдаланиш структурасига ва ерларнинг унумдорлигини такрор ишлаб 
чиқаришга зарур эътибор бермаслик натижасида узоқ йиллар давомида ердан 
фойдаланишнинг такрор ишлаб чиқариш цикли тугалланмаганлиги 
кузатилмоқда. Ердан фойдаланиш тизими жамиятнинг моддий неъматларга 
бўлган эҳтиёжининг доимо ўсиб бориши ва тупроқ унумдорлигини такрор 
ишлаб чиқариш объектив зарурлиги каби қонунларга асосланмаётганлигини 
айтиш мумкин. Бозор иқтисодиёти тамойиллари ердан фойдаланиш тизимига 
етарли даражада тўлиқ жорий қилинмаяпти: ер ижараси ҳуқуқининг иқтисодий 
мазмуни ва ўрни аниқ эмас, ернинг бозор баҳоси йўқ, ер солиғи ердан 
фойдаланишда рағбатлантирувчи ролни бажармаяпти, ердан самарали 
фойдаланишни иқтисодий рағбатлантириш тамойили етарлича амал қилмаяпти. 
Ердан фойдаланишни бошқаришда маъмурий услублар кўпроқ қўлланилмоқда. 
Санаб ўтилган асослар ердан фойдаланишнинг, айниқса унинг мустақил илмий 


143 
билимлар тармоғи эканлиги нуқтаи назардан қараганда, тизимсиз эканлигини 
билдиради дейиш мумкин. 
Ердан бозорга мос равишда фойдаланиш муаммоси комплекс тарзда 
бўлиб, у иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, рекреацион-соғломлаштириш, 
табиатни муҳофаза қилиш, ташкилий-ҳудудий, ахборот, инновацион, 
технологик, тадбиркорлик каби жиҳатларга хос масалаларни ечишни тақозо 
қилади. Ердан фойдаланиш кўп жиҳатдан ундан фойдаланишни тўғри ташкил 
қилиш ва бошқаришга боғлиқдир ва пировард натижада самарадорликни 
кўзловчи мураккаб тизимни ташкил этиши керак. Айни шу нуқтаи назардан ҳам 
ердан фойдаланишга концептуал жиҳатдан иқтисодий асосга қурилган тизимли 
ёндашув бўлиши мақсадга мувофиқ. 
Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимида Н.В.Комов
16
ер ҳар қандай 
ишлаб чиқариш воситаси сингари у хўжалик юритиш объекти сифатида 
хўжалик субъектлари фаолият юритиш меъёрларини белгиловчи тартиб-
таомиллар таъсирида бўлади, деб таъкидлаган ҳолда ишлаб чиқарувчи 
кучларнинг кўплаб унсурлари таркибидан ер ресурсларини ажратиб турадиган 
унинг ўзига хос хоссалари ҳаракат қилишдан тўхтамаслигини қайд этади. 
Бундай ёндашувни у, биринчидан, ер нафақат ишлаб чиқаришнинг, балки 
умуман инсон ҳаётининг ҳам маконда моддий тагкурсиси сифатида ролга 
эгалиги, иккинчидан, ернинг ўзига хос табиий қуввати иштирокисиз 
яратилмайдиган ўзига хос маҳсулотлар кўринишидаги янги қимматликларни 
барпо этиш қобилиятига эгалиги ва, учинчидан, ернинг табиий чекланганлиги, 
уни сунъий кўпайтиришнинг мумкин эмаслиги билан исботлайди. Демак, 
Н.В.Комовнинг мазкур хулосалари ерни қишлоқ хўжалигида ишлаб 
чиқаришнинг асосий воситаси ва омили сифатида бошқа кўплаб ресурслардан 
ажратишни ва уларни ер ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий 
механизмини шакллантиришда ҳисобга олишни тақозо қилади. 
16
Комов Н.В. «Управление земельными ресурсами России: Справочное пособие».М.: РУССЛИТ, 1995.- 
300с., с.254. 


144 
Ф.Қ.Қаюмов
17
эса ерни жамиятнинг моддий базиси, унинг объектив 
борлиғи, шунингдек у йўқ қилинмайди, такрор ишлаб чиқарилмайди ва инсон 
меҳнати натижаси эмас деб таъкидлаган ҳолда ўз навбатида ер ўзида ижтимоий 
муносабатларни гавдалантиришини асослаган. Бундан ташқари ер фақат 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришинингина объекти бўлиб қолмасдан, балки 
унда иккиёқлама қарама-қаршиликнинг мавжудлигини таъкидлайди, яъни ер 
бир вақтда ҳам ишлаб чиқариш воситаси ва ҳам меҳнат предмети ва яна у табиат 
инъоми ва товар эканлигини уқтиради. Олимнинг бу таҳлилидан шундай хулоса 
чиқариш мумкинки, демак ер кўпроқ ўзида иқтисодий категория аломатларини 
гавдалантиради ва унинг иқтисодий унумдорлиги ва мулк объекти сифатидаги 
хусусиятларини ўрганиш иқтисодий фан предметига киради.
Бизнингча, ернинг мазкур ўзига хос хусусиятлари билан бир қаторда 
ҳозирги босқичда инновацион ривожланишнинг устуворлиги ва ерга 
мулкчилик муносабатларининг ўзгариши билан боғлиқ жиҳатларни ҳам 
асослаш ва эътиборга олиш талаб этилади. Чунки, иқтисодиётни бозор 
талаблари асосида ислоҳ қилиш жараёнида турли мулкчиликка асосланган 
хўжалик юритувчи субъектларининг шаклланиши ва ривожланиши ер 
ресурсларидан фойдаланишнинг нафақат мазмуни ва моҳиятининг бир мунча 
ўзгаришига олиб келди, балки бу борада тизимлилик ва комплекслилик, 
башоратлаш ва режалаштиришга таянган, шунингдек Ўзбекистонда ер давлат 
мулки бўлгани ҳолда ерга эгалик қилиш муносабатларини ифодаловчи янги 
ижтимоий-иқтисодий 
ва 
ташкилий-ҳуқуқий 
механизмларни 
ҳам 
шакллантиришни тақозо этмоқда.
Қолаверса, 
ерга 
мулкчилик 
муносабатларининг 
ривожланиш 
эволюциясини таҳлил қиладиган бўлсак, мамлакатимизда амалга оширилган 
ислоҳотлар натижасида унинг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларида туб 
ўзгаришлар содир бўлди. Назарий жиҳатдан ер мулкчилигини тасарруф этиш, 
17
Қаюмов Ф.Қ. «Эффективность АПК в условиях перехода к рынку: Общие и региональные проблемы». 
М.:ИПО «Полигран», 1992.- 160с.,95-96с. 


145 
эгалик қилиш шакллари фойдаланиш шаклларини ҳам ўз ичига олиши 
мумкинлигидан келиб чиқадиган бўлсак, эгалик қилиш тасарруф этишни ҳам ўз 
ичига олади. Бу эса мулкчилик механизми босқичларининг ўзаро боғлиқлиги ва 
таъсирини ифодаловчи жараён эканлигини билдиради. Ушбу жараён амалиётда 
ўз тасдиғини топган барча ресурсларга бўлган “ҳуқуқлар йиғиндиси” билан ҳам 
изоҳланади. 
Авваламбор, бизнингча, ер ресурсларини тасарруф этиш, эгалик қилиш ва 
улардан фойдаланишда мазкур ҳуқуқлар қонунчилик ҳужжатларида ўзининг 
тўлиқ ифодасини топмоғи, шунингдек мулкчилик субъектлари томонидан 
амалга оширишнинг аниқ ва тушунарли механизмини ишлаб чиқишга эришиш 
талаб этилади. Чунки, бир томондан, қонунчилик ҳужжатларининг 
мукаммаллиги 
ва 
уларнинг 
мулкий 
муносабатлар 
иштирокчилари 
манфаатларига мос келиши, иккинчи томондан эса, бевосита улар томонидан ер 
ресурсларини тасарруф этиш, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳамда бошқариш 
ҳуқуқлари амалга оширилади. Шунинг учун ҳам ердан фойдаланиш 
тизимининг самарадорлиги ва экологик хавфсизлиги муаммоларининг ҳал 
этилиши аксарият жиҳатдан мулкчилик ҳуқуқларининг қандай даражада амалга 
оширилишига боғлиқ. Бу эса, табиатнинг инъоми бўлган ер ресурсларининг 
кимга тааллуқли эканлиги ва истеъмолнинг мақсадини аниқлаб, жамиятнинг 
хўжалик ҳаётига унинг аъзолари, хусусан, ердан фойдаланувчиларнинг 
фаолиятига маълум ўзгартиришлар киритиб боришни тақозо этади.
Ушбу мулкчилик ҳуқуқларининг иқтисодий механизми ер ресурслари 
билан боғлиқ ер мулкчилик субъектларининг мулк “ҳуқуқлари йиғиндиси”дан 
қайсиларига тўлиқ ёки қисман эгалик қилишлари даражасига қараб 
шаклланади. Шу нуқтаи назардан ер ресурсларидан фойдаланиш тизимининг 
иқтисодий механизми ерни тасарруф қилиш, унга эгалик қилиш ва ундан 
фойдаланиш 
жараёнларида 
вужудга 
келадиган 
ер 
ресурсларидан 
фойдаланишни 
бошқариш, 
ташкил 
қилиш, 
режалаштириш 
ва 
рағбатлантиришни тартибга солишга қаратилган давлат ва ердан 


146 
фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган молиявий-иқтисодий чора 
тадбирлар мажмуидир. 
Ушбу механизмнинг ижара шартномаси, ернинг иқтисодий баҳоси, ер 
солиғи, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сақлаб туриш билан боғлиқ 
харажатларни зарур маблағ билан таъминлаш (қисқа ва узоқ муддатли 
кредитлар), ердан фойдаланиш тури ва йўналишига қараб ижара ҳақи миқдори 
ва маҳсулотлар баҳосини белгилашда стратегик аҳамиятга эга бўлган қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларига ернинг табиий унумдорлиги ва сув таъминотидан 
келиб чиққан ҳолда табақавий ёндашувнинг муҳим элементлари бўлиб 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бизнинг фикримизча, ҳозирги шароитда ер 
ресурсларидан фойдаланиш тизимини ўрганишга алоҳида урғу берилмоғи 
лозим. Чунки, ер ресурслари умумхалқ мулки эканлигини, унинг Ўзбекистон 
шароитида давлат ва халқ манфаатларига мос келишини назарда тутадиган 
бўлсак, ер ресурсларидан фойдаланиш тизими ҳозирги даврда нафақат ер эгаси 
ҳисобланадиган давлат, балки аъзолари ҳисобланмиш турли хўжалик юритиш 
субъектларининг манфаатларига ҳам мос келади. 
Бунда, бизнингча, ердан 
фойдаланиш 
соҳасидаги 
иқтисодий 
муносабатларни тартибга солувчи асосий инструментларни ифодаловчи ернинг 
қиймати, ер солиғи, ер ижараси ҳақи каби кўрсаткичларни асослаш ва ҳисоб-
китоб қилиш энг муҳим аҳамиятга эга масаладир. Мазкур кўрсаткичларни 
ҳисоб-китоб қилиш фақат етарли аниқ ва фойдаланишда оддий бўлган ерни 
сифат ва иқтисодий жиҳатдан баҳолаш тизими мавжуд бўлсагина мумкин 
бўлади. Сўнги йиллар амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, ер ресурсларини солиққа 
тортишнинг амалдаги тизими такомиллаштиришни талаб қилмоқда, зеро у 
ўзининг ер ресурслари эгалари ва ундан фойдаланувчиларнинг ўзаро 
манфаатларига мос келадиган рағбатлантирувчи функциясини тўлиқ 
бажармаяпти. Бундан ташқари ер солиғи тизими ер унумдорлигини оширишга, 
ердан фойдаланувчилар томонидан уни асраб-авайлашга ёрдамлашадиган 
солиқ имтиёзларига эга эмас. 


147 
Ердан фойдаланишнинг ижара шароитларида ер участкаси унумдорлиги, 
жойлашган жойи ва бошқа тавсифларни ҳисобга олган асосланган ер ижараси 
ҳақини ўрнатиш муҳим масалалардан ҳисобланади. Ерни баҳолашда ерларнинг 
экологик тавсифини эътиборга олмасдан бўлмайди, демак ер участкаларини 
экологик-иқтисодий баҳолашни, ерларни шўрланиш ва эрозиядан муҳофаза 
қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш зарурдир. Ер муносабатларини тартибга 
солиш иқтисодий жараёнларни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим 
шакли сифатида давлатнинг ер сиёсатини амалга оширишга йўналтирилиши 
лозим. Уни ислоҳ этишнинг асосий бўғини ва мақсади эса бу – ер 
унумдорлигини сақлаган ва оширган ҳолда ишлаб чиқариш самарадорлигини 
таъминлайдиган ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш шаклларини 
ривожлантиришдир. Шу билан бирга кўп йиллик амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, 
ер муносабатларини ислоҳ қилиш ҳали кўзда тутилган натижа ва самарага олиб 
келмаяпти: интенсив фойдаланиладиган, айниқса суғориладиган ер майдонлари 
қисқармоқда, уларнинг сифати ёмонлашмоқда ва, бинобарин, мазкур ерларда 
ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари пасайиб кетмоқда.
Бундай шароитда ушбу муаммони ечишнинг энг муҳим йўналишларидан 
бири, бизнингча, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишини 
таъминлайдиган ер ресурсларидан фойдаланиш юзасидан иқтисодий 
жараёнларни давлат томонидан тартибга солувчи тизимни шакллантиришдир. 
Бизнингча, ер ресурсларидан фойдаланишни иқтисодий тартибга солиш ер 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва рағбатлантиришга 
қаратилган иқтисодий механизм таркиби ва босқичлари йиғиндисини ўз ичига 
олади (8.1-схема). 
Демак, ер ресурсларидан фойдаланиш тизимининг иқтисодий механизми 
назарий жиҳатдан ернинг ўзига хос хусусиятлари, ерга бўлган мулкчилик 
муносабатларининг ўзгариши, ернинг қиймати, ер солиғи, ер ижараси ва ер 
рентаси каби жараёнларнинг ўзаро яхлитлигини назарда тутади. Уларнинг ҳар 


148 
Ун
ин
г тарк
иби
ва
бос
қи
чла
ри
3. Ер ресурсларини солиққа тортиш 
1. Ерларни баҳолаш ва бозор нархини шакллантириш 
4. Ердан ижара шаклида фойдаланиш 
6. Узоқ муддатли (ипотека) кредитлаш 
2. Ер участкаларини хусусийлаштириш 
5. Бюджетдан молиялаштириш 
7. Ердан фойдаланишни инвестициялаш 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish