Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилояти ҳудудидан «YERELEKTRON» ААТга киритилган ва Сирдарё вилояти Қурилиш бош бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан кўриб чиқилган ер участкаларини ўрганиш юзасидан
М А Ъ Л У М О Т
02.02.2022 йил Гулистон ш.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг Жиззах вилояти Қурилиш бош бошқармасига юборган 2022 йил 27 январдаги 13-07/819-сонли хатига ҳамда Жиззах вилоят Қурилиш бош бошқармасининг 2022 йил 31 январдаги 6-хс-сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-декабрдаги 1023-сонли қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилояти ҳудудидан «YERELEKTRON» ААТга киритилган ва Сирдарё вилояти Қурилиш бош бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан кўриб чиқилган ер участкаларини ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-декабрдаги 1023-сонли қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилояти ҳудудидан «YERELEKTRON» ААТга киритилган 2508 та ер участкаси рад этилган.
«YERELEKTRON» ААТ дан олинган маълумотга кўра, туман Қурилиш бўлимилари томонидан 784 та (умумий майдони 22,790727 га) ер участка, Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шахарсозлик Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) томонидан 1306 та (умумий майдони 24,1934 га) ер участка, жами 2090 та (умумий майдони 46,984127 га) ер участкалари рад этилганлиги кўрсатилган. Кўрсатилган маълумотлар қайта ўрганилганда, 6 та (умумий майдони 0,24 га) ер участкаси Сирдарё вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси Гулистон тумани филиали томонидан хулоса йиғиш жараёнидан олиб ташланганлиги сабабли Қурилиш бўлими ва Кенгаш томонидан 2084 та (умумий майдони 46,744127 га) ер участкаси рад этилганлиги аниқланди.
Жумладан туманлар кесимида;
т/р
|
Туман
|
Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шахарсозлик Кенгаши томонидан рад этилган
|
Туман Қурилиш бўлимилари томонидан рад этилган
|
Сони
|
Майдони
|
Сони
|
Майдони
|
1
|
Боёвут тумани
|
165
|
2,9594 га
|
92
|
4,6082 га
|
2
|
Гулистон тумани
|
176
|
5,2859 га
|
46
|
1,2973 га
|
3
|
Гулистон шахар
|
153
|
1,1126 га
|
33
|
0,685227 га
|
4
|
Мирзаобод тумани
|
111
|
2,3416 га
|
21
|
0,3864 га
|
5
|
Околтин тумани
|
46
|
0,644 га
|
67
|
0,5944 га
|
6
|
Сайхунобод тумани
|
72
|
0,299 га
|
85
|
1,4743 га
|
7
|
Сардоба туман
|
74
|
1,5095 га
|
27
|
0,5714 га
|
8
|
Сирдарё тумани
|
170
|
3,9492 га
|
139
|
5,7815 га
|
9
|
Ховос тумани
|
266
|
4,7945 га
|
214
|
4,5075 га
|
10
|
Ширин шахар
|
22
|
0,1374 га
|
6
|
0,175 га
|
11
|
Янгиер шахар
|
45
|
0,9203 га
|
54
|
2,7095 га
|
|
Жами
|
1300
|
23,9534 га
|
784
|
22,790727 га
|
рад этилган.
Шундан 1472 та (умумий майдони 35,949427 га) ер участка (Кенгаш томонидан 720 та, умумий майдони 13,5812 га, Қурилиш бўлими томонидан 752 та, умумий майдони 22,368227 га ер участка)лари белгиланган шахарсозлик хужжатларига мос келмаганлиги, танланган ер майдонлари ўрни олдин маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан тадбиркорлик ва бошқа йўналишлар бўйича ажратилганлиги, автомобиль йўли ва зовурларнинг санитар ҳимоя ҳудудида бўлганлиги, объект жойлашувларини ёнғин хавфсизлиги нормативлари таъминланмаганлиги ва бошқа қонун хужжатларида белгиланган норма қоидаларига мос келмаганлиги сабабли рад этилганлиги аниқланди.
Шунингдек,
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-декабрдаги 1023-сонли қарори 1 илова 2-боб 11-бандида;
«YERELEKTRON» ААТга жойлаштириладиган ҳар бир ер участкаси ҳақидаги маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;
ер участкасини электрон давлат кадастр харитасида кўрсатиш учун ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), бундай харита бўлмаган тақдирда — электрон харитада ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 ча бўлган катталикда кўрсатилган ҳолда тегишли форматда (geojson, arcgis JSON, csv, kml ва бошқалар) жойлаштириш режаси;
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг фотосурати (15 х 20 см).
Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади, деб таъкидланганлиги сабабли Қурилиш бўлими ва Кенгаш томонидан ер участкасини электрон давлат кадастр харитасида кўрсатиш учун ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), бундай харита бўлмаган тақдирда — электрон харитада ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 ча бўлган катталикда кўрсатилган ҳолда тегишли форматда (geojson, arcgis JSON, csv, kml ва бошқалар) жойлаштириш режасини ишлаб қайта киритиш учун 55 та (умумий майдони 0,2757 га) ер участкаси рад этилган.
2. Шаҳарсозлик норма қоидаларининг 21.2 бандида ижтимоий-амалий ва аралаш зоналарда жойлашган ишлаб чиқариш объектлари участкалари чегарасидан турар-жой ва жамоат биноларигача шунингдек мактаб ва умумтаълим,соғлиқни сақлаш ва дам олиш муассасалари участкаларининг чегарагача бўлган масофа 50-м дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилиниши зарурлиги қўрсатиб ўтилганлиги сабабли ер участкаси фойдаланиш мақсадларига кўра шаҳарсозлик ва санитария норма-қоидаларига риоя этган холда режавий қайта тахрирдан ўтказиш учун 20 та (умумий майдони 0,4 га) ер участкаси рад этилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-августдаги 543-сонли қарори 1 илова 2-боб 14-бандидага асосан туман Қурилиш бўлими ва Кенгаш томонидан 537 та (умумий майдони 10,119 га) ер участкаси кайта ишлаш учун рад этилганлиги аниқланди.
Сирдарё вилояти Кадастрлар палатасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-августдаги “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 543-сонли қарорларида таъкидланган; «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — «YERELEKTRON» ААТ) — ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими эканлиги таъкидланганлиги сабабли ушбу тизим умумий битта тизим ёки алоҳида бошқа-бошқа тизим эканлиги ҳақида ва алоҳида тизим бўлса айнан қайси тизим орқали юборилганлиги тўғрисида маълумот олиниши лозим бўлади.
Юқоридагиларни кўриб чиқиб, Сирдарё вилояти Қурилиш бош бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан кўриб чиқилган ва рад этилган 1472 та (умумий майдони 35,949427 га) ер участка (Кенгаш томонидан 720 та, умумий майдони 13,5812 га, Қурилиш бўлими томонидан 752 та, умумий майдони 22,368227 га ер участка) белгиланган шахарсозлик хужжатларига мос келмаганлиги, танланган ер майдонлари ўрни олдин маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан ажратилганлиги, автомобиль йўли ва зовурларнинг санитар ҳимоя ҳудудида бўлганлиги, объект жойлашувларини ёнғин хавфсизлиги нормативлари таъминланмаганлиги ва бошқа қонун хужжатларида белгиланган норма қоидаларига мос келмаганлиги сабабли тўғри рад этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-декабрдаги 1023-сонли қарори 1 илова 2-боб 11-банди (55 та, умумий майдони 0,2757 га) ва Шаҳарсозлик норма қоидаларининг 21.2 банди (20 та, умумий майдони 0,4 га)ларига асосан 75 та (умумий майдони 0,6757 га) ер участкаси қайта ишлаш учун қайтариш мақсадида қайтарилганлиги лекин «YERELEKTRON» ААТ да қайта ишлаш белгиси (тугмаси) йўқлиги, яъни қайта жойлаш имкони йўқлиги сабабли рад этилганлиги, белгиланган тартибда кайта таҳрирланмасдан ижобий хулоса тарзда ўтган тақдирда, келгусида тадбиркорлик субъектлари томонидан аукцион савдосидан ютиб олгандан сўнг ўлчов жараёнида ноаниқликлар келиб чиқиш ҳавфи юзага келиши мумкинлигини маълум қиламан.
Сирдарё вилояти Кадастрлар палатаси туман филиалларидан рад этилишини олдини олиш мақсадаида «YERELEKTRON» ААТга киритилаётган ер участкаларини балгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-декабрдаги 1023-сонли қарори 1 илова 2-боб 11-банди таълаблари асосида тўғри киритилиши сўралади.
Мисол учун Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Хикматли МФЙ ҳудудидан киритилган Кадастр рақами: 12:07:08:02:08:8005 бўлган ер майдони 0.001 га (10 кв/м) бўлган ер участкаси хеч қандан қарор таълабларига тўғри келмасада, «YERELEKTRON» ААТга киритилиб, рад этилган. Бу каби ҳолатлар кўп маротаба такрорланиши оқибатида рад этиш, яъни салбий холатлар кўпайишини юзага келтириб чиқарган.
Do'stlaringiz bilan baham: |