Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Мустақил ўрганиш учун саволлар



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Мустақил ўрганиш учун саволлар 
1.
Ердан фойдаланиш тамойиллари деганда нимани тушунасиз? 
2.
Ердан фойдаланишнинг умумий тамойилларини санаб беринг. 
3.
Ердан фойдаланишнинг иқтисодий тамойилларини санаб беринг. 
4.
Ердан фойдаланиш иқтисодий жиҳатининг устуворлиги тамойилининг 
моҳияти нимадан иборат? 
5.
Ердан фойдаланишни давлат бошқаруви тамойилининг мазмунини 
тушунтиринг. 
6.
Ердан фойдаланишни оптималлаштириш тамойилининг мазмуни 
нимадан иборат? 
7.
Ерлардан фойдаланишнинг тўловлилиги тамойилининг мазмунини 
тушунтиринг. 
8.
Ерлардан фойдаланиш жараёнида уларни такрор ишлаб чиқариш 
тамойилининг мазмунини тушунтиринг.


157 
9. ЕР РЕНТАСИ НАЗАРИЯСИ, УНИНГ МЕТОДОЛОГИЯСИ ВА 
ҲОЗИРГИ ЗАМОН МУАММОЛАРИ 
 
Ерлардан фойдаланишни иқтисодий тартибга солиш тизимини 
шакллантириш ер рентаси назарияси сифатидаги методологик механизмни 
ишлаб чиқишни талаб этади, албатта. Ер рентаси, авваламбор даромад омили 
бўлиб, унинг мавжудлиги иқтисодиёт тармоқларида, айниқса қишлоқ 
хўжалигида ҳисобга олинмаслиги мумкин бўлмаган ернинг бир қатор ўзига 
хос хусусиятлари билан боғлиқдир. Ер рентаси назарияси иқтисодий доктрина 
бўлиб, у икки қисмдан иборат: биринчи қисми ер рентаси вужудга келишининг 
сабаблари, шартлари ва манбасини тушунтиради, унинг турларини ажратади, 
иккинчиси эса, рентани тақсимлаш масалалари билан боғлиқдир.
Иқтисодий назария классиклари томонидан ишлаб чиқилган рента 
муносабатлари хусусиятлари ва қонуниятлари, улар орқали аниқланган 
жамият бойлигини тақсимлаш ва такрор тақсимлаш усуллари бугунги кунда 
ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Шунинг учун ҳам ердан фойдаланишнинг 
иқтисодий механизмини, шу жумладан ернинг қиймати, ер солиғи, ижара ҳақи 
каби муҳим иқтисодий тушунчаларни асослаш билан боғлиқ бир қаторда 
амалий масалаларни ечиш учун ундан фойдаланиш мумкин ва лозим. 
Иқтисодий фанда ер рентаси моҳиятини биринчилардан бўлиб 
физиократ олимлар Ф.Кэне ва А.Тюрголар очишга ҳаракат қилиб, ер рентаси 
табиати икки ёқлама характерга эга бўлиб, бир томондан унинг манбаси 
ернинг хусусиятлари ҳисобланса, иккинчи томондан қишлоқ хўжалигидаги 
меҳнат эканлигини маълум қилишган
21
. Ер рентаси назариясининг асосий 
қоидаларини иқтисодиёт назарияси классиклари У.Петти, А.Смит, Д.Рикардо, 
К.Маркс, А.Маршал ва бошқалар қиймат назариясидан келиб чиқиб 
ўрганишган. Улар рента ва ер мулкчилигини тўғридан-тўғри боғлиқ деб 
ҳисоблашган. А.Смит ер хусусий мулк бўлиши биланоқ ер эгаси ёлланма ишчи 
21
Жид Ш. История экономических учений. – М.:Экономическое наследие, 1995.-544 с.с.26-27 


158 
томонидан ушбу ерда етиштирилган ёки йиғиштирилган деярли ҳар қандай 
маҳсулотдан ўз улушини талаб қила бошлашини таъкидлаган
22

К.Маркснинг таъкидлашича, рентанинг ўзига хос шакли қандай 
бўлишидан қатъий назар унинг барча типларига рентани ўзлаштириш 
иқтисодий шакл эканлиги умумий ҳол бўлиб, бунда ер мулкчилиги реализация 
бўлади ва ер рентаси ўз навбатида ер мулкчилигини тақозо қилади
23
.
У.Петти рентани қўшимча қиймат билан тенглаштиради ва қўшимча 
меҳнатнинг натижаси деб талқин қилади. У дифференциал рентанинг вужудга 
келишини ер участкаларининг жойлашиши ва ер унумдорлигининг хар 
хиллилиги билан боғлиқликда тушунтиради
24
. Уиллям Петти бу билан ер 
нархи муаммосини илгари суради. У.Петтининг ер рентаси тушунчасини 
умумлаштириб, биринчидан, ер рентаси ишлаб чиқилган маҳсулотдан ишлаб 
чиқариш омиллари – меҳнат ва капитал сарфини чегиришдан қолган қисми, 
иккинчидан, даромад манбаи бўлиб ернинг маҳсулот (ернинг соф маҳсулоти) 
ишлаб чиқаришдаги улушини ифода этадиган ер иштирокида ишлаб 
чиқарилган маҳсулотнинг бир қисми ҳисобланади, учинчидан, ер рентасини 
олувчи ер эгаси ҳисобланади деган хулосага келиш мумкин. 
А.Смит қийматнинг меҳнат назариясига кўра, рента фойда сифатида 
меҳнат натижаси ҳисобланишини исботлаш билан бирга, у ер рентасини 
табиат маҳсулоти эканлигини ҳам таъкидлайди. У “Халқлар бойлигининг 
табиати ва сабаблари тўғрисидаги ўрганишлар” номли асарида “иш ҳақи, 
фойда ва рента ҳар қандай даромаднинг бошланғич манбаси ҳисобланади” 
дейди. А.Смит ҳозирги кунда ҳам кўплаб иқтисодчилар томонидан кўтарила-
ётган ер рентаси товар нархига кирадими деган саволга жавоб бериб “...энди 
ёлланма ишчи ер эгасига унинг меҳнати билан яратилган маҳсулотнинг бир 
қисмини бериши керак. Ўша бир қисм ёки ўша қисмнинг нархи ер рентасини 
22
Смит А. Исследования о природе и причинах богатства народов. Щедевры мировой экономической 
мысли.-Петрокоммерц, 1993.-320 с.с.56 
23
Маркс К. Капитал. Критика политической экономии. К.Маркс, Ф.Энгельс. т.3ч.2-М.: Издательство 
политической литературы.-1962.-551 с.с.183 
24
Петти У.Трактат о налогах и сборах. Щедевры мировой экономической мысли.- 
Петрокоммерц,1993.-320с. с.33 


159 
ташкил қилади ва ушбу рента товар нархининг учинчи қисмини ташкил 
қилади” дейди. У ер участкасининг жойлашишига эътибор бериб “ер рентаси 
нафақат ернинг унумдорлигига, балки ернинг унумдорлиги қандай бўлишидан 
қатъий назар унинг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда ҳам ўзгариб боради. 
Фойдаланишга лойиқ ер мамлакатнинг узоқ минтақасида жойлашган худди 
шундай унумдор ердан кўра кўп рента беради” деб таъкидлайди. Сўнг А.Смит 
кўп ҳолларда даромад турлари – капиталдан олинадиган фойда ёки ердан 
олинадиган рентани агар уларнинг иккаласи ҳам бир шахсга тегишли бўлса, 
бир-биридан фарқлай олишмайди деб таъкидлайди. Ушбу масала фермер бир 
вақтда ернинг эгаси ва ундан фойдаланувчи (ижарачи) бўлган бугунги кунда 
ҳам долзарб ҳисобланади. Бундай ҳолатда фермер ер эгаси сифатида рента 
олади ва фермер сифатида фойда олади, лекин ер рентасини давлатга ер солиғи 
(ер ижараси) шаклида такрор тақсимлайди.
А.Смитнинг ер рентаси назариясини умумлаштирганда, биринчидан, ер 
рентаси бу – маҳсулот қийматининг меҳнат ва капитал сарфидан ортган қисми, 
иккинчидан, рента маҳсулот қиймати орқали аниқланади, тескари эмас, 
учинчидан, ер рентасини (маҳсулот қийматини) ишчи меҳнати, ер ва капитал 
яратади, тўртинчидан, ер рентаси нафақат ернинг унумдорлигига боғлиқ, 
балки унинг жойлашишига ҳам боғлиқ ҳолда ўзгаради ва, бешинчидан, агар 
фермер ернинг мулкдори бўлса, рентани унинг ўзи олади, агар ер ижарачиси 
бўлса, рента ер мулкдорига тегишли бўлади. 
Маълумки, Д.Рикардонинг ер рентаси назарияси илмий адабиётларда 
кенг муҳокама қилинади. Дж.Андерсоннинг рента тўғрисидаги таълимоти 
ифодаланган “Нон қонунлари табиати тадқиқоти” (1777 й.) асаридан кейин 
Д.Рикардонинг 1817 йилда “Сиёсий иқтисод ва солиқ солишнинг ибтидоси” 
асари чоп қилинган. XIX аср мақолаларида айнан Дж.Андерсонни биринчи 
рента назариётчиси сифатида эътироф қилишади ва кейинчалик унинг 
ғояларини 
Д.Рикардо, 
Дж.Милль, 
А.Маршал, 
Дж.Кларклар 
ривожлантиришган. Дж.Андерсон рента вужудга келишининг иккита тенг 


160 
қимматга эга сабабини аниқлади, яъни ер унумдорлигининг ҳар хиллилиги ва 
унинг пасайгани сайин ишлаб чиқаришга ер участкалари киритилиб борилади, 
шунингдек ерни интенсив ишлатган (қўшимча харажат қилмасдан) сайин 
маҳсулотнинг ўсиши камайиб боради. Бу эса, кейинчалик рентани вужудга 
келиш сабабларига кўра, дифференциал рента I ва дифференциал рента II га 
ажратиб ўрганишга олиб келди. Шунга кўра, Д.Рикардо рента вужудга 
келишининг иккала сабабини ҳам ўрганган бўлса, Дж.Кларк эса фақат 
иккинчи сабабини ўрганади. Моҳиятига биноан Дж.Андерсон бу билан охирги 
(чегаравий) унумдорликнинг пасайиши қонунига асосланиб, маржинализм 
назариясига асос солди
25

1815 
йилда 
Англияда 
Э.Уэст, 
Р.Торренс, 
Т.Мальтус 
ва 
Д.Рикардоларнинг бир-биридан мустақил тарзда дифференциал рента 
назарияси ҳақидаги таълимотлари чоп қилинди. Уларда ғалланинг юқори 
нархи билан унумдорлиги паст ва фойдаланишга унча яроқли бўлмаган 
ерларнинг экин экишга киритилаётганлиги сабабли ер унумдорлигининг 
пасаяётганлиги ҳақида хулосалар қилишган ва технологиялардаги 
ўзгаришларга қарамасдан қишлоқ хўжалиги натижалари пасайиб боришини 
таъкидлашган
26
. Улар ҳам пировард натижаларнинг пасайиб бориш қонуни 
ердан экстенсивдан кўра интенсив фойдаланиш натижаларини тавсифлашини 
қайд қилишади ва маҳсулотнинг нархи уни ишлаб чиқаришнинг энг ёмон
шароитлари орқали тартибга солинади деган хулосага келишади ва бундан 
рента бу – меҳнат ва капитал харажатидан юқори шароитларда ишлаётган 
фермернинг ортиқча маҳсулотидир ва бу маҳсулот рента ҳисобланади ва ер 
эгасига тўланади дейишади
27

Т.Мальтус рентада муҳим жиҳатни кўради ва у уни ер унумдорлиги бир 
хил бўлмаганда ерларга сарфланган капитал ҳар хил фойда беришида ва 
ўртача унумдор ердан олинган фойда билан унумдорроқ ердан олинган фойда 
25
Кларк Дж. Распределение богатства.-М.:Экономика, 1992.-446 с. с.11.
26
Блауг М. Экономическая мысль в ретроспективе. Пер. с англ. 4-е изд.-М.: Дело ЛТД.-1994.-720 с. с.71.
27
Ўша жойда, 73 б. 


161 
ўртасидаги фарқ (difference) рентанинг махсус категорияси – дифференциал 
рентани ташкил қилишида кўради
28

Д.Рикардо ўзининг ер рентаси назариясида рента шаклланишида ҳар 
қандай табиий омилнинг иштирокини инкор қилади. Унинг фикрича, рента 
аҳолининг ўсиши натижасида энг паст сифатдаги ёки энг ёмон жойлашган 
ердан ҳам фойдаланишга мажбур бўлган пайтда вужудга келади. Рента яхши 
ерларнинг камёблиги ва ёмон сифатли ерларни ўзлаштириш заруратидан 
вужудга келади
29
. Бизнингча, ушбу тасдиқларни рентанинг тўлиқ тушунчаси 
дейиш қийин, холбуки камёб ерлар бу – рента вужудга келишининг шарти деб 
тушуниш керак. Қолаверса, энг ёмон ерда ҳам маҳсулот нархи ишлаб чиқариш 
қиймати ва ушбу ердаги меҳнат билан ўлчанади. Албатта, рента ҳосил 
бўлмайдиган ер категориялари ҳам бўлиши мумкин, уларда фақат ерга ишлов 
бериш харажатлари қопланади, холос. 
Д.Рикардо рента таълимотини қийматнинг меҳнат назариясига таяниб 
ривожлантиради. У рентани фойданинг алоҳида қисми дейиш билан бирга, 
фойдани иш ҳақидан ортган қиймат сифатида кўради. У ўзининг бундай фикри 
билан рента қиймат қонунига биноан меҳнат билан вужудга келишини, уни 
фойда ва капитал билан чалкаштирмасликни уқтиради. Ер мулкчилигини ер 
рентасининг бирдан бир асоси деб ҳисоблайди. У ернинг хусусиятлари – 
чекланганлиги, унумдорлиги ва жойлашган жойи ҳар хиллилигига эътибор 
қаратади. Бу билан у рентани вужудга келтирувчи омилларни аниқлайди. 
Д.Рикардонинг рента тўғрисидаги концепцияси айрим тузатишларни 
ҳисобга олганда ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотган эмас. У 
“...ердан фойдаланганлик учун рента ҳар доим фақат ернинг миқдори чексиз 
эмаслиги, сифати эса ҳар хиллилиги учун тўланади...” деб ҳисоблайди
30

Аҳоли сони кўпайган сайин меҳнат харажатлари юқорилиги ҳисобидан 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қиймати ҳам юқори бўлишига олиб 
28
Жид Ш. История экономических учений. – М.:Экономическое наследие, 1995.-544 с.с.120-124 
29
Ўша жойда, 126-127 б. 
30
Рикардр Д. Начала политической экономии и налогового обложения. Щедевры мировой экономической 
мысли. –Петрокоммерц, 1993-320 с. с.112. 


162 
келадиган сифати ва жойлашган жойи ёмон янги ер участкаларига ишлов 
бериш зарурати пайдо бўлаётганлиги бугунги кун реаллигига айланмоқда. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Д.Рикардонинг ер рентаси назариясини 
умумлаштириб қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: рента қиймат қонунига 
мувофиқ шаклланади, фойданинг ўзига хос алоҳида қисми бўлган меҳнат 
орқали яратилади; ишлаб чиқаришда барча уч омил ҳам – меҳнат, ер, капитал 
иштирок этади; рентани фойда ва капитал фоизи билан чалкаштирмаслик 
керак; рентани ташкил этадиган омилларга ер участкаларининг ҳар хил табиий 
салоҳияти (унумдорлиги) ва ушбу участкаларнинг маҳсулотни сотиш 
бозорларига нисбатан ҳар хил узоқликда жойлашиши киради; яхши ерларнинг 
камёблиги ва ерларнинг мулкий ҳолати рента шаклланишининг шартлари 
ҳисобланади; рента қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматига кирмайди, 
рента маҳсулот нархи орқали аниқланади; рента тупроқнинг дастлабки табиий 
ва дарз кетмаган кучидан фойдаланганлик учун ер эгасига тўланадиган 
маҳсулотнинг бир қисмидир. 
Рента назариясини Д.Рикардонинг нуқтаи назари билан кўриб чиққан 
Дж.Стюарт Милль ўзининг “Сиёсий иқтисод асослари” асарида (1848 й.) 
рентани ташкил этувчи омиллар тўғрисидаги қоидаларни қабул қилар экан, 
рентани ердан фойдаланганлик учун компенсация тўлови сифатида кўради
31

Бу ерда у рентанинг ҳосил бўлишини таъминлаш ёхуд, аксинча, харажат 
қилиш эвазига ушбу даромадни олаолмаслик ер участкасидан фойдаланиш 
шаклига боғлиқлиги ҳақида аниқлик киритади. Дж.С.Милль энг ёмон ер ҳам 
рента бериши мумкин, башарти ишлаб чиқилган “маҳсулот ҳақиқатда камёб 
қимматга эга бўлса” деб таъкидлайди. У ҳар қандай ер участкасидан 
олинадиган рентани “...ушбу ер участкасидан олинган маҳсулот билан 
фойдаланиладиган энг ёмон ерларга ишлов бериш учун сарфланган айни ўша 
капитал келтирадиган даромад ўртасидаги фарқ” деб тушунтиради. 
Дж.С.Милль ерни яхшилашга қўйилган капиталдан “...келган даромад ўзининг 
31
Милль Дж.С. Основы политической экономии. Т.2. -М.: Прогресс, 1980.- с.150. 


163 
фойда тавсифини бутунлай йўқотади ва рента тамойилларига бўйсинади” деб 
янгича ёндашувни билдирган
32
.
Дж.С.Милль қайсидир шаклда фойдаланилаётган ер участкасидан 
олинадиган рента, ушбу участкадан бошқа шаклда фойдаланганда харажатга 
айланиши мумкинлигини биринчи бўлиб англади. Бошқача айтганимизда, 
ердан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошираётган фермер 
хўжалиги учун рента ишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми ҳисобланса, 
жамият нуқтаи назаридан эса, рента нарх орқали аниқланади ва солиққа 
тортилиши мумкин. 
К.Маркс ер рентасини таҳлил қилар экан, ишлаб чиқариш нархининг 
тушунчасини – товар ишлаб чиқаришнинг нархини уни ишлаб чиқишга 
қилинган харажат ва ўртача фойда йиғиндиси сифатида ифодалайди. У ўртача 
фойда корхоналар бўйича фойданинг ўртачаси эмас, балки унинг нормал 
(ижтимоий) миқдори эканлигини тушунтиради. У ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий харажатларини ишлаб чиқариш нархи сифатида кўради ва бунда 
ердан фойдаланиш харажатлари ва доимий капиталга фоизни, яъни ерга 
қилинадиган муқобил (ёки вақтинчалик) харажатларни ҳисобга олмайди. 
Бошқача айтганимизда, ҳозирги даврда бозор конъюнктурасининг таъсирида 
йўқотилган нафни, яъни ишлаб чиқариш омилларининг бозор нархи ҳисобга 
олинмаганини кўришимиз мумкин. 
Д.Рикардонинг ғояларига асосланган инглиз иқтисодчилари ҳозир ҳам 
дифференциал рента қоидаларига таянишади. Шефле 1867 йилда ер рентасини 
асослаётиб, ер рентасига ердан самарали фойдаланадиган шахсга бериладиган 
мукофот сифатида қарайди
33
.
А.Маршалл ўзининг “Сиёсий иқтисод тамойиллари” асарида рента ҳар 
қандай такрор ишлаб чиқарилмайдиган ресурс учун тўлов эканлиги ҳақида 
хулоса қилади. Камёблик натижасида вужудга келган рентанинг 
дифференциал рентадан фарқини тушунтириб, А.Маршалл “рентанинг барча 
32
Ўша жойда, 155, 167 б. 
33
Жид Ш. История экономических учений. – М.:Экономическое наследие, 1995.-544 с.с.534


164 
турлари камёблик натижасида вужудга келадиган рента ҳисобланади, ва 
рентанинг барча турлари дифференциал рента ҳисобланади” деб таъкидлайди. 
У ўзининг юқоридаги асарида иқтисодчиларнинг фикрларини тасдиқлаб, 
ижтимоий нуқтаи назардан ер инсон томонидан чексиз кўпайтириш мумкин 
бўлган бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан бир хил ҳолатда эмас деб яна 
бир марта ер ишлаб чиқарувчи куч омили сифатида ўзига хос характерга 
эгалигини таъкидлайди
34

А.Маршаллнинг фикрига кўра, иқтисодчилар “рента” терминини 
даромадни индивидуал тадбиркор позициясидан туриб, ушбу тушунчага 
мулкдан вақтинчалик фойдаланганлик учун тўловни ҳам киритган ҳолда 
кўриб чиқаётганда қўллашлари мумкин. Охирги (чегаравий) даромаднинг 
пасайиши муаммосини таҳлил қилаётиб, А.Маршалл капитал ва меҳнатнинг 
қўшимча харажатларидан келадиган даромад эртами кечми камаяди деган 
хулосага келади ва “...ҳар қандай келгусидаги агротехникани яхшилашда ерга 
капитал ва меҳнат сарфининг тўхтовсиз ўсиши пировард натижада қўшимча 
маҳсулотнинг камайишига олиб келиши керак” деб таъкидлайди
35

А.Маршаллнинг хулоса ва фикрлари бугунги кунда ҳам ўз назарий ва 
амалий тасдиғига эга бўлиши лозим. Инсон томонидан ернинг ҳолатини 
яхшилашга қаратилган фаолиятдан келган даромадни капиталдан келган 
фойда сифатида кўриш ва ердан унинг ҳолатини яхшилаган ҳолда 
фойдаланиш учун амалга оширилган харажатларни ер рентаси сифатида 
кўриш лозим. Демак, рента фақат тупроқнинг хусусиятларига эмас, балки 
иқтисодиётда 
кечаётган 
барча 
ўзгаришларга 
ҳам 
боғлиқдир. 
Инфраструктуравий қурилишлар, меҳнат ва капитал нархларидаги, ҳудуд ва 
тармоқлар даромадларидаги ва бошқа ўзгаришлар рента миқдорига таъсир 
қилади. Албатта, ушбу ўзгаришлар вақт омили таъсирида бўлади, бу эса, барча 
ҳисоб-китобларда ўз аксини топиши керак. Масалан, фермер узоқ муддатли ер 
ижараси шартномасини тузаётганда ишлаб чиқариш шароитлари ва рента 
34
Маршалл А. Принципы политической экономии. Т.1. М.: Прогресс, 1983.-415 с. с.243. 
35
Ўша жойда, 223 б. 


165 
миқдорининг ўзгаришини олдиндан кўра олиши мумкинми, ушбу ҳолат 
бугунги кунда ер эгаси учун ҳам, фермер учун ҳам муаммо ҳисобланади. 
Америкалик Г.Джордж “Тараққиёт ва камбағаллик” асарида (1879 й.) 
рентани нафақат солиққа тортишга мойил оддий даромад сифатида, балки 
ижтимоий қийинчиликлар манбаи сифатида ҳам кўради. У ердан олинадиган 
ягона солиқ барча давлат харажатларини қоплашга етарли деб ҳисоблайди. 
Бундан ташқари барча рента даромадларини мусодара қилиш камбағаллик ва 
иқтисодий кризисларни бартараф қилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдириб, 
ер участкаларининг сифатини яхшилаш ҳисобига олинадиган даромаддан 
қолган соф ер рентасинигина солиққа тортишни назарда тутади
36
. У 
Д.Рикардонинг ер рентаси назариясига асосланиб, ер рентасини меҳнатсиз 
даромад ҳисоблайди. Кўп ўтмасдан рентани давлат фойдасига мусодара 
қилиш таклифлари билдирила бошланди (Джеймс Милль, Стюарт Милль). 
Дж.Милль рентани мусодара қилиш таклифини билдириб, шу билан ерни 
национализация қилиш ҳақидаги таълимотни бошлаб беради
37
.
Г.Джорджнинг ғоясига биноан XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида 
Америка ва Европада бошқа барча солиқ ва йиғимларни инкор қиладиган, ер 
рентасини жамият фойдасига ундирадиган ягона ер солиғи тарафдорлари 
ҳаракати пайдо бўлади. Ердан фойдаланишнинг иқтисодий институтлари, 
механизми ва ер рентаси ривожланиши назарияси юзасидан классик 
иқтисодиёт назарияси намоёндалари томонидан билдирилган турли хил 
концепция, қарашлар, услубларни таҳлил ва тадқиқ қилиш натижалари 9.1 – 
схемада ифодаланган хулосаларга олиб келди. 
36
Блауг М. Экономическая мысль в ретроспективе. Пер. с англ. 4-е изд.-М.: Дело ЛТД.-1994.-720 с. с.77-78. 
37
Жид Ш. История экономических учений. – М.:Экономическое наследие, 1995.-544 с.с.129. 


166 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish