Мустақил ўрганиш учун саволлар
1.
Суғориладиган ерлар такрор ишлаб чиқариш циклининг даврлари
нималардан иборат?
2.
Тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш циклининг 1 даври
қандай аниқланади?
3.
Тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш циклининг 3 даври
қандай аниқланади?
4.
Суғориладиган ерлардан фойдаланишда тупроқ унумдорлигини такрор
ишлаб чиқариш цикли харажатлари қандай тартибда аниқланади?
5.
Тупроқ унумдорлигини такрор ишлаб чиқариш умумий цикли нималар
асосида аниқланади?
6.
Ерни такрор ишлаб чиқариш цикли деганда нима тушунилади?
7.
Қишлоқ хўжалик ерларини такрор ишлаб чиқариш цикли нима?
8.
Такрор ишлаб чиқариш циклида ресурслар неча даврни босиб ўтади?
9.
Саноат объектларини қуриш учун ажратилган ерни такрор ишлаб
чиқариш цикли нимадан иборат?
10.
Кон саноатида фойдаланиладиган ерни такрор ишлаб чиқариш цикли
нима?
11.
Ер ресурсларидан фойдаланиш цикли деганда нимани тушунасиз?
131
7. ЕР РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ БАРҚАРОР
РИВОЖЛАНИШИ, УНИ ТАЪМИНЛАШ ВА БОШҚАРИШ
Ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш, ердан фойдаланишнинг
барқарор бошқаруви тушунчаси “экология”, “тараққиёт”, “барқарор
ривожланиш” каби умумий тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ.
Экология дейилганида, одатда, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг атроф-
муҳит билан боғлиқлигига доир биологик билимлар соҳаси тушунилар эди.
Бироқ, ХХ аср ўрталарига келиб, “экология” атамасининг дастлабки биологик
мазмунига инсон ва жамият тушунчалари ҳам киритилди, зеро, инсон ҳам
ўсимлик ва ҳайвон каби табиий организмдир. Шу тариқа экологиянинг асл
моҳияти иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ва бошқа хусусиятлар билан
бойитилди.
Кейинчалик,
ХХ асрнинг
70-80-йилларида
“барқарор
ривожланиш” атамаси пайдо бўлди.
Ҳозирги вақтда илмий адабиётларда умуман олганда, бутун ижтимоий
тизим ёки иқтисодий, ижтимоий, сиёсий тизимнинг бир хил параметрлари
ҳақида гап кетса-да, “барқарор ривожланиш” атамасининг 60 дан ортиқ
талқини мавжуд. 1992 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида БМТнинг атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш ва ривожлантиришга бағишланган конференцияда
барқарор ривожланиш жамиятнинг стратегик тамойили деб эълон қилинди.
1996 йилда Ўзбекистонда барқарор ривожланиш Концепцияси ишлаб
чиқилди. Ривожланиш дейилганда, бутун тизим, унинг таркибий қисмлари
мазмунининг янгиланишини назарда тутувчи ўзгаришлар назарда тутилади,
бунинг натижасида объект ва унинг таркибий қисмларининг функционал
моҳиятининг тубдан янгиланган шакли вужудга келади. Замонавий фалсафа
ривожланишни сунъий-табиий жараёнларнинг ривожланиши деб талқин
этади, табиий-сунъий эволюциядан фарқли равишда, ривожланиш –
бошқариладиган, мақсад сари йўналтирилган эволюциядир. “Ривожланиш”
категорияси сўнгги ўн йилликларда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий,
132
барқарор ва ҳ.к. тушунчалар билан боғланмоқда, бу эса, унинг ҳажми ва
кўламининг кенглиги ва кўп қиррралилигидан гувоҳлик беради.
Ўз навбатида, “барқарор” тушунчаси турли маъноларда, масалан,
барқарор ривожланиш, барқарор иқтисодиёт, барқарор фойдаланиш каби
тушунчалар билан қўлланади. “Ривожланиш” ва “барқарор” тушунчаларининг
узвийлигини кўриб чиқайлик. Барқарор ривожланиш дейилганда, ҳозирги кун
эҳтиёжлари қондирилиб, келгуси авлодлар ҳам ўз эҳтиёжларини қондириш
имконига рахна солмайдиган ривожланиш тушунилади. “Барқарор
ривожланиш – давлатлар, жамиятнинг муҳим секторлари ўртасида янги
даражадаги
ҳамкорлик
асосида
глобал
ҳамкорлик
механизми
концепциясидир”
15
. Мазкур атама экологик мувозанатни бузмаган ҳолда инсон
турмуш тарзининг яхшиланиши сифатида талқин этилиши мумкин.
Олимларнинг кўпчилигининг фикрича, ушбу тушунча иккита асосий ҳолатни
ўз ичига олади:
-
жамият фаолияти, ва аввало, камбағал аҳолининг кун кечириши учун
зарур эҳтиёжлар;
-
ҳозирги ва кейинги авлод эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган
чеклашлар, ушбу чеклашлар жамият тузилиши ва технологиялар даражасига
боғлиқ.
Бундан келиб чиқадики, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг
вазифалари ҳар бир жамиятдаги барқарорлигига боғлиқ. Барқарор
ривожланишнинг натижаси “барқарор иқтисодиёт” бўлиб, энг замонавий
технологиялар, ресурсларни ҳар тарафлама тежалиши, замонавий илм-фан ва
тажрибаларга асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш туфайли
вужудга келади. Ва, ниҳоят, “барқарор фойдаланиш имкон қадар такрор
тикланаётган ресурслардан фойдаланиш” тушунчаси билан боғлиқ.
“Барқарор ривожланиш“ стратегияси табиат, наботот ва ҳайвонот
дунёсининг хилма-хиллигини, шунингдек яшай олиш имкониятини сақлаган
15
Румянцева Е.Е. Новая экономическая энциклопедия. 3-е изд. – М.: ИНФРА-М, 2008.- YI, c. 662.
133
ҳолда инсон турмуш тарзининг яхшиланишидир. Кўпгина олимларнинг
ҳисоблашича, ривожланишнинг бугунги шакли самарасиз ёки кам самарадор
бўлиб, инсоннинг манфаатларига етарли даражада жавоб бермайди ва ресурс
манбалари деградациясига олиб келади. Ривожланишнинг шундай шакли
зарурки, инсоннинг тобора ортиб бораётган эҳтиёжларини табиатнинг
маҳсулдорлигини ошириш ҳисобига қондириш ва табиатнинг сақланиши
таъминланиши керак. Бунда инсоннинг эҳтиёжлари табиат бера оладиган
даражадан ортиб кетмаслиги керак. Демак, барқарор ривожланиш ишлаб
чиқариш жараёнида табиатга таъсир этиш чекланган доирада амалга
оширилиши, инсон эҳтиёжларини асосланган равишда рационаллашгтириш
орқали табиат билан уйғунлаштиришнинг янги йўллари ва йўналишларини
излашни назарда тутади. Жамиятнинг бундай тарздаги барқарор
ривожланиши ўзига хос тамойилларига таянади.
Ердан
фойдаланишнинг
барқарор
бошқаруви
ресурслардан
фойдаланишнинг шундай тизимини яратишни мақсад қилиб қўядики, унда
нафақат бугунги кун, балки келажак авлоднинг эҳтиёжларининг моддий
неъматлар билан қондирилиш имкониятлари таъминаланади. Бунда ерни
такрор ишлаб чиқариш даврини тўлиқ амалга ошириш ва бу жараённи
самарали бошқаришга асосланган оптимал тизим яратилиши назарда
тутилади. Ер ресурсларидан фойдаланишнинг оптимал тизимининг асосий
тамойили бўлиб ердан фойдаланишнинг экологик жиҳатларига урғу бериш,
яъни ердан фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик жиҳатларини
уйғунлаштиришдан иборат.
Ўтган йиллар ичида ер ресурсларидан фойдаланишнинг асосий
принципларининг бузилиши, ердан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатлари
экологик жиҳатлардан устун бўлиши, ер ресурсларига ҳаддан ташқари кучли
таъсир этилиши, авваламбор, ерлар, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги
ерларининг деградациясига олиб келди. Ерлардан бундай тарзда
фойдаланишдан мақсад, фойдаланилаётган ердан максимал иқтисодий фойда
134
олиш бўлиб, ернинг самарадорлиги фақат ишлаб чиқариш даромадининг
ўзидан ҳисобланиб, ер ресурсларини такрор ишлаб чиқаришга кетган сарф-
харажатлар
инобатга
олинмаган,
натижада
ерни
такрор
ишлаб
чиқарилишининг даври тугалланмай қолаверган.
Марказий Осиёда ердан барқарор фойдаланиш бўйича кўплаб
мамлакатлар қатнашган лойиҳа доирасида амалга оширилган таҳлилларга
кўра, ерлар сифатининг бузилиши муаммосининг вужудга келиши сабаблари
қуйидагилар:
1.
Ерларга, жумладан, суғорилиши қийин бўлган ерларда ҳам, кенг
миқёсдаги ирригациянинг ривожлантирилиши ва пахта яккаҳокимлиги табиий
экотизим имкониятларига сезиларли даражада талофот этказди, бугунги кунда
мавжуд технологиялар ер деградацияси оқибатларини бартараф этишга қодир
эмас. Натижада ер ва сув ресурсларининг маҳсулдорлиги қисқарди.
2.
Шу кунга қадар регионал сув ресурсларини бошқариш ва умумий сув
ҳавзаларига эга мамлакатларнинг тенг фойда кўришини таъминлашнинг
самарадор механизмлари амалда қўлланмай келиняпти.
3.
Ўтиш давридаги бюджет муаммоларининг улкан сув хўжалиги
инфраструктурасига техник хизмат кўрсатиш ва модернизациялашга салбий
таъсири ерларнинг унумдорлигини сезиларли даражада қисқартирди ва деярли
тугаб бораётган сув ресурсларига талабни орттирди.
4.
Кам таъминланганлик ресурслар деградациясига сабабчи бўлмоқда. Сув
етишмаслиги ва молиявий қийинчиликлар фермерларни ўз иқтисодий
манфаатларини қондириш учун ўз стратегияларини қўллашларига мажбур
қилмоқда (оқова сувлардан фойдаланиш, яйловларни қуритиш ва ҳ.к.).
Ерлар деградацияси тупроқ таркибини бузади ва сув, шамол эрозияси,
ботқоқлашиш, шўрланиш, шунингдек ерларнинг заранглашуви тупроқнинг
озиқ хусусиятларининг барҳам топишига олиб келади. Ерларнинг
деградациясига олиб келуви (кўпчилик тан олган) бевосита сабаб ер
135
ресурсларидан муқобил фойдаланмаслик, қишлоқ хўжалигининг беқарор
фаолияти, яйловлар ва ўрмонларга қирон келтиришдир.
Ерлар деградациясининг туб муаммолари қуйидаги оқибатларга олиб
келди:
1)
беқарор қишлоқ хўжалиги;
2)
яйловлардан фойдаланишнинг беқарор бошқаруви;
3)
ўрмон ресурсларидан беқарор фойдаланиш;
4)
Орол денгизи таназзули.
Ер ресурсларидан фойдаланишни бошқариш бўйича Марказий Осиё
мамлакатлари ташаббуси билан ер ресурсларидан фойдаланишни барқарор
бошқаришни қўллаб-қувватлаш йўли билан ерлар деградациясига қарши
мамлакатлараро кураш дастури ишлаб чиқилган. Ўзбекистон ерлар
деградацияси ва мамлакатнинг ХХI асрда ривожланишининг жиддий
муаммоларидан бири сифатида тан олади. Республикада бу борада миллий
дастур яратилган бўлиб, унинг асосий мақсади ердан фойдаланиш
бошқарувига жалб этилган барча манфаатдор томонларнинг ер ресурсларидан
барқарор фойдаланиш (ЕРБФ) бўйича жипслаштириш ва бу ҳамкорликни
кучайтиришдан иборат. Мазкур мақсад амалга ошса, экотизимларнинг
барқарор ва яхлитлигига эришилади, республикада турмуш фаровонлиги
ўсади. Миллий дастурда қайд этилган ерлар деградацияси муаммолари
қуйидагиларни тақозо этади:
-
маҳаллий, регионал ва миллий миқёсда потенциални кучайтириш;
-
жамаотчиликнинг бу борадага билим ва маълумотларини ошириш;
-
инфратузилма ва бозор механизмларини яхшилаш;
-
маҳаллий ва миллий стратегиялар, режалаштириш тизими ҳамда
барқарор ердан фойдаланиш сиёсатини интеграциялаш;
-
ерларни инвентаризациялаш, мониторинги ва баҳолаш тизимини
яхшилаш;
136
-
агротизимларни тиклаш ва ҳайдаладиган ерлардан фойдаланиш
амалиётини яхшилаш;
-
ўрмонларни сақлаш;
-
яйловларни сақлаш ва улардан фойдаланишни бошқариш;
-
табиий ресурслардан фойдаланишнинг интеграцион бошқаруви ва сув
сифатини яхшилаш;
-
Орол денгизи қуриши салбий оқибатларини юмшатиш.
Миллий дастур доирасида устувор тадбирлар сифатида қуйидагиларни
кўрсатиш мумкин:
1)
ер ресурсларидан барқарор фойдаланишни таъминлаш учун сиёсий,
қонунчилик йўли билан шарт-шароитлар яратиш;
2)
масъул ташкилотлар потенциалини ошириш;
3)
ер ресурсларидан фойдаланишни бошқарув тизимини инвестиция
лойиҳаларини йўналтириш орқали яхшилаш.
Шунинг баробарида, амалиёт кўрсатишича, ердан ва бошқа табиат
ресурсларидан фойдаланиш борасидаги амалдаги қонунчилик етарли
даражада
самарали
бўлмай,
қонунларнинг
бажарилиши
юқори
самарадорликка эга эмас. Ерлар деградацияси муаммолари у билан кураш
дастурларида акс этган бўлса-да, ривожланишнинг миллий стратегияси билан
интеграциялашмаган. Шу сабабли, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш,
ҳуқуқий жавобгарликни амалга ошириш механизмлари акс этган сиёсий
ҳужжатлар кутилган натижа бермаяпти, ер ресурсларидан фойдаланишда
қатнашувчи манфаатдор томонларнинг мазкур дастурларга жалб этиш
вазифаси суст бажарилмоқда. Шунинг учун қатор қонун ва қарорлар
бажарилиши кутилганидек эмас, мазкур қарор ва қонунларни амалга ошириш
етарли даражада молиявий таъминланмаслиги сабаб бўлмоқда.
Мавжуд ердан фойдаланишнинг мавжуд институцион муаммолари
секторлараро ва умумий йўналишлар бошқаруви координациясининг етарли
даражада ривожланмаганлиги, тармоқлараро, шунингдек давлат институтлари
137
ва жамоатчилик ўртасида ҳамкорлик ва шерикчилик механизмларининг
йўқлигини кўрсатади. Давлат томонидан ердан фойдаланиш ресурс таъминоти
амалга оширилишига қарамай, ерлар деградацияси билан кураш дастурларни
амалга ошириш, ер ресурсларидан фойдаланиш бошқаруви ва мониторинги
чекловларини олиб ташлаш зарурати юзага келди. Қишлоқ ривожи
потенциалини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, ер ресурсларига
эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш муаммолари ўз ечимини кутмоқда.
Чуқур иқтисодий моҳиятга эга бўлган “ердан барқарор фойдаланиш”
тушунчаси билан ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш тушунчалари
чамбарчас боғлиқ. Ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш тушунчалари
барқарор ердан фойдаланишнинг таркибий қисмларидан саналади ва
жамиятнинг барча соҳалари ўртасида ер ресурсларини оптимал
тақсимланишига имкон беради.
Ердан оқилона ва самарали фойдаланишнинг моҳияти турлича бўлса-да,
битта мақсадни кўзлайди. Ерлардан оқилона фойдаланиш дейилганда,
инсоннинг ерга нисбатан оқилона, мақсадли хатти-ҳаракати тушунилади, яъни
бетартиб жараён бўлмай, у олдиндан ўрганилган, режалаштирилган,
шакллантирилган бўлади. Шунинг учун уни амалга ошириш ернинг жамиятда
ижтимоий-иқтисодий алоқалар ва муносабатлар объекти сифатидаги
жараёнларни ўз ичига олади. Ерлардан фойдаланиш, одатда, қабул қилинган
критерийлар, шароитлар нуқтаи назаридан жараённинг самарадорлигини
белгиловчи у ёки бу чеклашларни назарда тутади. Масалан, ердан
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигига зиён бўлса-да, айрим ижтимоий
самарадорликка эришиш аввалдан режалаштирилган бўлиши мумкин.
Ердан оқилона фойдаланиш иқтисодиётнинг барча тармоқларида ер
ресурсларидан илмий асосланган, мақсадли фойдаланишни кўзда тутади. У
мамлакат ер фондининг имкон қадар самаралироқ, ва мақсадга йўналтирилган
тақсимоти (таркибини белгилаш)ни ўз ичига олади. Бунда қишлоқ хўжалигига
оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ерларни тежамкор ажратилиши, ернинг
138
унумдорлигини оширган ҳолда ишлаб чиқариш хусусиятларини тежамли
сарфлаш, ерлардан рационал фойдаланишнинг ҳуқуқий ва экологик тартибига
риоя этилиши амалга оширилиши керак.
“Рационал”
тушунчаси
ерлардан
фойдаланиш
таркибини
оптималлаштириш бўйича ҳаракатларни билдиради, унга кўра аввалдан
белгиланган шартлар асосида ердан фойдаланиш жараёни амалга ошади,
мазкур жараённинг натижаси – “самарадорлик” тушунчасидир. Вақтинчалик
белгиларга кўра, “рационал” тушунчаси ”самарадор” тушунчасидан олдинги
ҳолат, яъни бирламчи тушунча таассуротини қолдиради. Бироқ, ердан
“рационал” фойдаланиш жамиятнинг кўп йўналишли манфаатларига мос
келувчи мазкур жараён самарадорлигининг аввалдан белгиланган
параметрлари нуқтаи назаридан амалга ошириш мумкин. Шу сабабли, ердан
фойдаланиш “самарадорлиги” пировард нуқта бўлиб, жамиятнинг кўп
йўналишли манфаатларини амалга ошириш заруратидан вужудга келади,
уларни амалга ошириш эса, керакли шароитлар, имкониятлар, критерийларни
ўрнатиш йўли билан “рационаллик” ҳисобига амалга оширилади.
Кўрилаётган тушунчалар моҳиятан бир муаммонинг икки тарафини
ифодалайди, улар бир-биридан ажратилган ҳолда мавжуд бўлолмайди, ердан
фойдаланишда бир яхлит тушунча сифатида қўлланади. Ердан кўп йўналишли
мақсадларда
фойдаланиш
нуқтаи
назаридан
“рационаллик”сиз
фойдаланишнинг “самардорлиги” мавжуд бўлолмайди, аввалдан белгиланган
самардорлик йиғиндиси эса ерлардан самарали фойдаланиш ҳам бўлмайди.
Шу билан бир вақтда, жамият учун ердан фойдаланиш натижалари, яъни
самарадорлик ҳам фарқсиз эмас. Биринчи омилсиз умумий самарадорликка
эришиш дастлабки шарт-шароитлари мавжуд бўлмайди, иккинчи омилсиз
ердан фойдаланишдан маъно қолмайди. Биринчи тушунча ердан фойдаланиш
қандай шартлар, параметрлар, чеклашлар, талаблар орқали амалга
оширилишини белгилайди, иккинчи тушунча – мазкур шароитларда амалга
оширилган ердан фойдаланиш қандай умумий самара беришини ифодалайди.
139
Бошқача айтганда, ердан фойдаланишнинг “самарадорлиги”га мазкур
жараённи амалга оширишнинг аввалдан белгилаб қўйилган аниқ шароитларни
белгилаш орқали эришилади, ”рационаллик” ердан фойдаланишда амалга
оширилиб, самарадорлик кўринишида намоён бўлади.
Ердан фойдаланиш самарадорлиги иқтисодий категориядир, лекин ушбу
тушунча фақатгина иқтисодий ва хўжалик маънолари билан чекланиб
қолмайди. У ижтимоий, рекреацион ва табиатни муҳофаза қилиш
тушунчаларини ҳам қамраб олади. Ердан фойдаланишнинг ҳар бир жиҳатига
маълум бир турдаги: ижтимоий, иқтисодий, экологогик самарадорлик хосдир.
Агар ердан фойдаланиш фақат битта жиҳат нуқтаи назаридан қараладиган
бўлса, унда фақат маълум бир турдаги самарадорликка эришилади. Бунда
маълум бир турдаги самарадорлик ердан фойдаланишнинг бошқа жиҳатларига
зарар келтириш ҳисобига амалга ошади, бошқа жиҳатларнинг талаблари
сифатида ердан фойдаланишнинг асосий шарти қўлланилмайди.
“Ердан барқарор фойдаланиш” иқтисодий категория сифатида ўз мазмун
моҳиятига ер ресурсларидан фойдаланишнинг бозор тамойилларини ва мазкур
мураккаб жараённинг бошқарувини ҳам ўз ичига олади. Ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётини вужудга келтириш табиий ресурслардан
фойдаланиш самарадорлигига нисбатан юқори талабларни қўяди. Аввало, бу
ердан фойдаланишга бозор тамойиллари, шунингдек ресурснинг нарх
кўринишидаги баҳоланишини амалга ошириш, ердан фойдаланганлик учун
ҳақ тўланишини татбиқ этилишини талаб этади. Шу билан бирга, ерларни
реабилитация қилишда бозор муносабатларининг ролини ошириб юбормаслик
керак. Бозор иқтисодиётининг киритилиши атроф муҳит, шунингдек ер-сув
ресурсларини муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги фаолиятини қўллаб-
қувватлашга қаратилган сарф-харажатларни таъминлаш муаммосини тўлиқ
ҳал этолмайди. Қишлоқ хўжалиги ерларининг маҳсулдорлигини тиклаш, ҳеч
бўлмаганда, аввалги ҳолига такрорриш учун жуда кўп маблағ талаб этилади ва
бу ўринда давлатнинг кўмаги зарур. Бу йўналишда ҳам ҳукумат томонидан
140
ҳозирги вақтда керакли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳар йили қишлоқ
хўжалигида сувдан фойдаланиш тизимини, ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш учун, турли агрохўжалик тадбирларини амалга ошириш учун катта
маблағлар ажратилмоқда ва шу мақсадда махсус фондлар ташкил этилмоқда.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқадики, “ердан барқарор
фойдаланиш” иқтисодий категория бўлиб, иқтисодий, ижтимоий ва экологик
мазмунга эга бўлиб, улар узвий боғлиқдир. Жамиятнинг ўз эҳтиёжларини
қондириш мақсадида ер ресурсларидан фойдаланишининг объектив зарурати
бир вақтнинг ўзида табиатга салбий таъсир кўрсатилишига олиб келади. Бу
ҳолат бир тарафдан, ердан хўжалик мақсадларида фойдаланиш, моддий
неъматларни ишлаб чиқаришни оқилона миқдорда чеклаш, иккинчи тарафдан,
истеъмол қилинган ресурсларни такрор ишлаб чиқарилишини тақозо этади.
“Ердан барқарор фойдаланиш” мазмунан кўп таркибли, мураккаб бўлиб,
ерлардан
оқилона
ва
самарали
фойдаланиш,
шунингдек
ердан
фойдаланишнинг бозор тамойиларини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |