Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Ернинг бозор қийматини баҳолаш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

Ернинг бозор қийматини баҳолаш
товарнинг “таннархи”, “қиймати”, 
“нархи”, шунингдек “фоиз”, “рента”, “талаб ва таклиф” каби фундаментал 
иқтисодий тушунчалар билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш таннархи маҳсулот 
ишлаб чиқариш учун зарур бўлган барча ресурслар харажатларини 
ифодалайди. Товарнинг қиймати деганда товарда гавдаланган моддийлашган 
меҳнат (жонли ва жонсиз) тушунилади. Нарх бу – муайян пул суммаси бўлиб, 
сотувчи ўз товарини шу суммага сотишга рози ва сотиб олувчи эса шу суммага 
сотиб олишга тайёрлигини кўрсатадиган тушунча. Нарх ишлаб чиқариш ва 
тадбиркорликнинг самарадорлигини (харажатларни қоплаш ва даромад олиш) 
белгилашда ёки уларнинг зарар кўриб ишлашини (нарх ишлаб чиқариш 
харажатларини қопламайди) аниқлашда муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари 
товарнинг нархи ресурсларни қанча ва қайси фаолият соҳасига ва иқтисодиёт 
тармоғига йўналтиришни тартибга солади.
Нарх шаклланиши амалиётида кенг тарқалган услубларга: 
- ўртача харажатлар плюс фойда; 
- зарар кўрмасликни ва мақсадли фойдани таъминлаш; 
- товарнинг нафлилигини “ҳис қилиш”; 
- жорий нархлардан фойдаланиш кабилар киради.
Нарх шаклланишининг биринчи услуби соддалашганроқ ҳисобланади, 
бунда товарнинг нархи товар таннархи ва миқдори товарнинг турига боғлиқ 
ҳолда ҳисобланадиган стандарт устама нархга қараб аниқланади. 
Иккинчи услубда товар ишлаб чиқарувчи товарнинг нархини муайян 
миқдорда фойда олиш заруратидан келиб чиқиб белгилайди. 


182 
Товарнинг нафлилигини “ҳис қилиш” услубида асосий ҳаракатланувчи 
шахс харидор ҳисобланади, яъни товарнинг нафлилигига (фойдалигига) 
баҳони ўз харажатларини қоплашга интиладиган сотувчи эмас, балки харидор 
беради. 
Охирги ҳолатда эса, яъни жорий нархлардан фойдаланиш деганда 
товарнинг нархи яқин вақтларда сотилган нархдан келиб чиққан ҳолда 
шакллантирилади. 
Инглиз иқтисодчиси А.Маршалл қиймат назариясига киритган янги 
йўналиши “мувозанатлашган” нархни белгилаш ҳисобланади, бунда бозор 
кучларининг мувозанати нарх белгилаши назарда тутилади. Унга кўра, талаб
ва таклифнинг мувозанати талаб ва таклиф миқдорларининг тенглигига 
эришилганда амалга ошади, бунда сотувчининг нархи ва харидорнинг нархи 
бир-бирига мос келиши савдолашиш ва ўзаро яқинлашиш, изчил ён босиш 
натижасида юз беради.
Ер табиий ресурс ҳисобланади ва нархга эга эмас, унинг нархи 
иррационал тушунча ҳисобланади. Лекин бозор иқтисодиёти шароитида ер 
табиий ресурс сифатида бозор муносабатларига жалб қилинади ва товар 
шаклига киради, бу эса ерни баҳолашни тақозо қилади. Ер бозори мавжуд 
бўлса, ер нархи бозор услублари, мавжуд бўлмаганда эса, меъёрий услублар 
асосида ўрнатилади. Ўзбекистонда ҳозирги вақтда ер бозори тўлиқ 
шаклланмаганлиги ернинг кадастр меъёрий нархини ўрнатишни долзарб 
қилиб қўймоқда. 
Назарий нуқтаи назардан ернинг нархига (Н
е
) учта компонентнинг 
йиғиндиси сифатида қараш мумкин: ернинг ресурс сифатидаги нархи (Н
р
), 
шаҳар ташкил қилувчи омиллар таъсирида шаклланадиган қўшимча қиймат 
(нарх) (Н
ш
), ва бозор конъюнктураси натижасидаги қўшимча қиймат (нарх) 

к
):
Н
е 
= Н
р
+ Н
ш
+ Н
к
, (10.2) 


183 
ер бозори мавжуд бўлмаганда:
Н
е
= Н
р
+ Н
ш
, (10.2) 
бу ерда: Н
е 
– ер участкасининг нархи;
Н
р
– ер-ресурснинг нархи;
Н
ш
– шаҳар ташкил қилувчи омиллар таъсирида шаклланадиган 
қўшимча қиймат (нарх);
Н
к
– бозор конъюнктураси натижасидаги қўшимча қиймат (нарх). 
Формуланинг 
дастлабки 
иккита 
нархни 
шакллантирувчи 
компонентлари ернинг бозор ва меъёрий қиймати учун умумий ҳисобланади.
Шунинг учун уларни ўрганиш ерга хусусий мулк шароитида ҳам давлат мулки 
шароитида ҳам долзарб ҳисобланади. Ер ресурсларининг чекланганлиги, 
аҳоли сонининг кўпайиши, иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик фаолиятининг 
кенгайиши шароитида ернинг нархи ошиб борса, иқтисодий инқироз 
шароитида эса, аксинча жараён кечиши мумкин. Демак, ер нархини ташкил 
этувчи компонентлар динамик характерга эга. Бунда эса, иккинчи компонент 
ер участкасининг биринчи компонентга нисбатан қўшимча қийматини 
ифодалайди, учинчиси эса, биринчи ва иккинчисига нисбатан ифодалайди, 
демак уларнинг миқдори маълум даражада корреляция боғлиқлигига эга, яъни,
Н
ш

f
1
 

р
)
(10.3) 
ва 
(10.4) 
Н
к

f
2

р
, Н
ш



184 
Ушбу боғлиқликларни ер бозори мавжуд бўлмаган ҳолатда таҳлил 
қилиш (10.2 ва 10.3 формулалар) икки вариантдаги хулосага олиб келади: 
биринчиси – ернинг ресурс сифатидаги нархи ўзгармас бўлиб қолади (Н
р

const), шаҳар ташкил қилувчи омиллар таъсирида шаклланадиган қўшимча 
қиймат эса ўзгариб боради (Н
ш
≠ const ) (10.1 – расм); иккинчи вариант - (10.2) 
формуланинг биринчи ва иккинчи компонентларининг иккаласи ҳам 
динамикликка эга (10.2 - расм).
(10.3) формуладан маълумки, шаҳар ташкил қилувчи омиллар таъсирида 
шаклланадиган ер участкасининг қўшимча қиймати (Н
ш
), (ташқи ва ички 
омиллар, шунингдек ер участкасининг жойлашган жойи

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish