12-мавзу. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида инновацион фаолиятни шакллантириш.
1. Инновацион фаолият, унинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти.
2. Инновацион тадбиркорлик ҳақида тушунча.
3. Кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятининг асосий хусусиятлари.
4. Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жараёнлари йўналишлари.
5.Ўзбекистонда инновацион тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари.
6.Кичик корхоналарда инновацион тадбиркорлик фаолияти устунликлари.
11-МАВЗУ: Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида инновацион фаолиятни шакллантириш.
РЕЖА
11.1. Инновацион фаолият, унинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти.
11.2. Инновацион тадбиркорлик ҳақида тушунча.
11.3. Кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятининг асосий хусусиятлари.
11.4. Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жараёнлари йўналишлари
11.5. Ўзбекистонда инновацион тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари.
11.6. Кичик корхоналарда инновацион тадбиркорлик фаолияти устунликлари
11.1. Инновацион фаолият, унинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти.
Бозор иқтисодиёти шароитида барча ривожланган мамлакатлар ўзларининг юксак тараққиёт даражасига фан ва техника соҳасида қўлга киритилаётган илмий-техникавий ютуқлар ва уларни ҳаётга кенг тадбиқ қилиш, айниқса ишлаб чиқаришга самарали жорий этиш натижасида эришаётганлиги яққол намоён бўлмоқда.
Бугунги кунда ҳар йили Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика Ярмаркаси ўтказилмоқда. Инновацион ярмарканинг мақсади мамлакатда вазирликлар ва идоралар тизимида, илмий-тадқиқот, таълим, тажриба-конструкторлик ташкилотлари, бизнес субъектлари, ихтирочилар ва ратсионализаторлар ва хусусий шахслар томонидан яратилган инновация янгиликлари билан хабардор қилиш, уларни амалиётга тадбиқ қилиш учун шартномалар тузиш ва ахборотлар алмашинувини амалга оширишдан иборатдир.
Президентимизнинг “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3682-Сон 27.04.2018 йилдаги Қарорларида: «Ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларига илмий-амалий тадқиқотлар натижаларини ва ноу-хау ишланмаларни кенг жорий этиш, ушбу йўналишда илмий муассасалар ва реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш мамлакатни жадал инновацион ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади» деб айтиб ўтганлар1.
Фанда “Инновация” ибораси инглизча “инноватион” сўзидан олинган бўлиб, “янгилик киритиш” деган маънони билдиради. Бунинг заминида эса янги тартиб, янги одат, янги усул, кашфиёт, янги қараш ва ғоялар ётади.
Инновация – деганда янги илмий техник ютуқни ифодалаб, янги маҳсулотни яратиш, амалда қўллаш жараёни ҳам тушунилади.
Иқтисодий адабиётларда “инновация” тушунчаси илмий-техника салоҳиятини реал, янги маҳсулот ва технологияларни юзага чиқарадиган жараён сифатида талқин этилади2.
Инновациялар ёки «янги комбинатсияларни амалга ошириш» тушунчасига йирик иқтисодчи олим Шумпетер ташкилот, маҳсулот ёки ишлаб чиқариш жараёнини доимий такомиллаштириш йўли билан олинувчи стратегик афзаллик ва ютуқларни киритган.
Шунингдек, машҳур тадқиқотчи олим П.Друкер ҳам инновациянинг иқтисодий мазмунини асослаб беришга ҳаракат қилади ва тадбиркорлар унинг ёрдамида янги хизматлар ёки бизнес турини амалга ошириш каби ўзгаришлардан фойдаланадиган ўзига хос бир алоҳида воситаси сифатида таърифлайди3.
П.Друкернинг таърифи Й.Шумпетернинг классик таърифи моҳиятини тўлдириб, бир вақтнинг ўзида самарали ривожланишнинг шарти сифатида ташкилий-иқтисодий омилнинг аҳамиятини ва янги товарларни амалиётда қўллаш заруратини таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |