Қичишишсиз кечадиган тошмалар.
Эритематоз ва пигментли дерматозлар.
Себорея (Seborrhoea)
Себорея ёғ безлари дисфункцияси бўлиб, тери ёғининг сон ва сифат ўзгаришлари билан кечади. Балоғат ёшига етган даврда ёғ безларининг фаол секрецияси оқибатида тери ёғи мўл ажралади ва терининг ёғли соҳалари (себореяли) жароҳатланади: бет териси, бошнинг сочли қисми, қулоқлараро соҳалар, елка камари ва тўш соҳалари. Беморлар тери ёғининг таркибида озод ёғ кислоталари миқдори камаяди, холестерин миқдори ортади, ёғнинг рНи ўзгаради.
Клиник турлари: 1. Ёғли – тери ёғли, ялтироқ, ёғ безларини учлари кенгайган.
2. Қуруқ – тери қуруқ, сочлар қуруқ, қаттиқ, синувчан, ялтироқлиги йўқолган, бошда қазғоқ кузатилади, қичишиш билан.
3. Аралаш.
Давоси.
Маҳаллий даво:
Терини махсус – нейтрал совунлар билан ювиш, лосьонлар билан тозалаш (Камфора, олтингугурт сақловчи Selsun R, Sulfaset-R ва бошқалар).
Даволашда қуйидагилар кўзда тутилади:
Эндокрин ўзгаришларни даволаш;
Парҳез (ширинликлар, ёғли, аччиқ, шўр овқатларни, алкогол ичимликлар истеъмол қилишни камайтириш);
Асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаш;
Ошқозон- ичак касалликларини даволаш;
Витамин дисбаланси етишмовчилигини меъёрлаш (А ва Е витаминларни узоқ муддат қабул қилиш, В, С витаминни буюриш ).
Базис даво:
1. Витаминлар.
Гипосенсибилловчи препаратлар.
Энтеросорбентлар.
Ферментлар.
Антигистамин препаратлар.
СОЧ ТЎКИЛИШИ (Alopecia)
Сочларнинг патологик тўкилишини алопеция деб номланади. Улардан чандиқли алопеция ва чандиқсиз кечадиган алопеция гуруҳларини ажратадилар.
Клиник кўриниши.
Йирик ўчоқли алопеция (alopecia оreata) бошнинг сочли қисмида аста-секин сочлар тўкила бошлайди ва бир неча ҳафта ёки ойлар ичида бир ёки бир неча соч тўкилган ўчоқлар бирданига кўриниб қолади. Ўчоқдаги тери яллиғланмаган, (фақат айрим ҳолатларда терида енгил қизариш), соч қопчалари сақланган бўлиб беморни безовта қилмайди. Жараён авжланганида ўчоқ яқинидаги сочлар осон тўкилиб, ўчоқ катталашади. Вақт ўтиб, жараён тинчланиб жароҳатланган терида янги сочлар ўсиб чиқиши ва шу вақтнинг ўзида, янги сочсиз ўчоқлар ривожланиши мумкин.
– Тотал алопеция (alopecia totalis) айрим ҳолатларда туғма бўлади ва нафақат бошда сочлар бўлмайди, ҳатто қош, соқол ва киприклар ҳам бўлмайди
Универсал алопеция (alopecia universalis) ўчоқли соч тўкилишининг якунланувчи даври бўлиб, мустақил касаллик ҳолида жуда кам учрайди.
– Андроген соч тўқилиши (alopecia androgenica) кўпроқ наслий мойиллик бор эркакларда кузатилади, жараён андрогенларнинг соч фолликуласига бўлган таъсири натижасида пешона ёки энса соҳасидан бошланади ўзига хос клиник кўринишга эга. Соч тўкилган тери қисми ялтираб, силлиқ кўриниб туради, фолликулалар тешикчалари кўзга кўринмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |