Тирноқлар эпидермофотияси. Оёқ панжасининг ва бошқа замбуруғ касалликларнинг этиологик ва клиник турларида тирноқ жароҳатланиши кузатилиши мумкин. Кўпроқ бош ва жимжилоқ бармоқ тирноқлари бош четида, устида ёки тирноқ ўсиб чиқаётган қисмида сариқ доғлар пайдо бўлиб кўпайяди, тирноқ хиралашади, қалинлашиб мўрт, усти нотекис ва енгил уваланадиган бўлиб қолади. Кейинчалик бошқа тирноқлар ҳам жароҳатланиши мумкин. Беморни безовта қилмайди.
Оёқ панжаси микозини даволаш:
Маҳаллий даво – оёққа даволаш ванналари (0,001% марганцовка суюқлиги, Буров суюқлиги, 2% сода, 3% ихтиол);
– замбуруғга қарши упалар;
– бармоқлараро клотримазол, нитрофунгин, анилин бўёқлар, 1–2% йод;
– низорал, ламизил, тербизил;
– тирноққа Лоцерил лаки.
Умумий давоси:
– Замбуруғга қарши антибиотиклар ичишга (Орунгал, Ламизил, Низорал, Дифлюкан, Гризеофульвин).
– Яллиғланишга қарши (антигистамин ва десенсибилизацияловчи) препаратлар.
Чов эпидермофитияси
(epidermophytia inguinale)
Чов эпидермофитияси кўп терлайдиган одамларда кўп учрайдиган замбуруғ касаллигидир. Фақат одамларда учрайдиган, бемордан соғ одамга ички кийим ёки умумий ванналар ва туалет буюмлари орқали юқадиган касалликдир.
Клиникаси. Кўпроқ беморнинг тери бурмаларида, қўлтиқда, сон-ўрғоқ бурмаларда, аёлларда эса сут безлари тагидаги бурмаларда қизғиш, инфилтрациялашган, аниқ чегарали, ажралиб турадиган доғлар пайдо бўлади. Кейинчалик улар четга қараб катталашади ва ўрта қисми оқариб, устида майда пўстлоқлар пайдо бўлиб, вақт ўтиб, енгил пигментлашади. Патологик тошма атрофида сал кўтарилиб турадиган қизил чегара кўзга ташланиб, устида майда пуфакчалар ва қалоқлар бўлади, беморни қаттиқ қичишиш безовта қилади.
Даволаш.
– Травокорт, Дермазолон, Тридерм, Низорал, Ламизил малҳамлар.
– Десенсибилизацияловчи дориларни қўллаш (кальций дорилари).
– Яллиғланишга қарши дорилар (ўткир ва ўткир ости турлари).
– Намлаш учун Буров суюқлиги.
– Кератолитик малҳамлар.
ТРИХОФИТИЯ.
Трихофития қўзғатувчиси – Trichophyton гуруҳига мансуб замбуруғдир. Трихофития касаллиги кўпинча болаларда учраб қуйдаги клиник турларга бўлинади:
1. Бош териси сочли қисмининг (ва соқол мўйлаб) юзаки, чуқур трихофитияси.
2. Силлиқ теридаги трихофития.
3. Тирноқ трихофитияси.
Бош терисида ва силлиқ теридаги трихофития юзаки ҳамда чуқур клиник белгилар билан кечади.
Юзаки трихофития замбуруғи сочнинг ичкарисида жойлашган бўлади, шунинг учун яллиғланиш камроқ кўринишда бўлади. Шунинг учун жараён ўткир яллиғланиш билан биргаликда боради. Бунинг учун шикастланган жойдан сочлар, пўстлоқлар, қалоқлар ва тирноқлар олиниб микроскопда кўздан кечирилади.
Силлиқ терининг юзаки трихофитияси терида бир нечта қизғиш доғлар пайдо бўлиши, улар атрофида эса жуда нозиккина жияклар кўриниб туриб, четки қисмида туклар ҳам шикастланиб, доғларнинг юзаси кепакланиб туради, баъзи вақтда тугунчалар ҳам бўлиши мумкин.
Юзаки бошнинг соч қисми трихофитияси – бошнинг соч қисмида майда қипиқланган доғлар тошиши ва сочларнинг тери сатҳидан 2–3 мм юқоридан синиб, қора нуқталарга ўхшаб туриши билан кечади ва бу кам яллиғланган ўчоқ кейинчалик секин катталашиб, қипиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |