Адҳам ваисов



Download 297,5 Kb.
bet1/30
Sana22.02.2022
Hajmi297,5 Kb.
#99459
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Дерматология bitlar


КИРИШ СЎЗИ

Ҳозирги давр соғлиқни сақлаш тизимида, умумий амалиёт шифокори аста-секин асосий ўрин эгаллаяпти. Умумий амалиёт шифокори ўзининг амалиётида турли хил касалликлар билан тўқнашиб, уларга таш­хис қўйиб даволаши зарур. Мазкур китобни яратишдан мақсади­миз шуки, талабалар ва умумий амалиёт шифокорларини кўп учровчи тери таносил касалликлари ва ички аъзолар касалликларидаги тери ўзгаришлари ҳақидаги маълумотлар билан илмини бойитишдир.


Барча мутахассисликдаги шифокорлар: педиатр, аллерголог, терапевт, жарроҳ, умумий амалиёт шифокори ва ўрта тиббиёт ходими ўз меҳнат фаолияти мобайнида беморлар терисидаги патологик ўзга­ришлар билан тўқнашадилар. Шунинг учун ҳам дерматология асосларини билишлари шарт. Тери жароҳатланиши беҳосдан кутилмаганда “топилиши” ёки беморни асосий шикоя­ти сабабли аниқланиши мумкин. Кардиологлар электрокардиограммани “ўқигани”дек, ҳар бир ши­фо­кор дерматология “алифбо”сини, яъни теридаги тошмаларни аниқ ва тўғри “ўқиб”, беморни дерматологга йўллаш ёки ўзи даволаши зарур.
Дерматологларнинг асосий қуроли – уларнинг кўзларидир. Дерматологик ташхис, асосан, тери, шиллиқ пардаларни кўздан кечиришга асосланади. Тери ўзгаришлари қуролланмаган кўз орқали аниқла­нади, фақатгина қандай кўришни ва нимани излашни билиш зарур.
Тўғри қўйилган ташхис – самарали даво калити. Биз тайёрлаган, мўжазгина китобча орқали, турли соҳа шифокорлари амалиётларида учровчи тери касалликларини осон ташхис қилишларига ёрдам қилади, деган фикрдамиз. Тери касалликлари ташхис осон эмас, энг асосийси тери тошмаларини кузата билиш, бирини-биридан фарқлай билиш зарур. Шунинг учун ҳам мазкур китобда касалликларнинг қисқа клиник кўринишлари, ташхис ва даволаш принципларини кўплаб жадвал ёрдамида баён этилган. Ҳар бир касалликлардаги тошмаларни диққат билан кўздан кечириш ва уларни бир-бирлари билан таққослаш, матнда ва жадвалларда келтирилган диагностик белгиларга эътибор беришингизни тавсия этамиз. Ўйлаймизки мазкур китобдан амалиёт шифокори ёки тиббиёт талабаси кўплаб янги, зарур маълумотлар оладилар, мутахассис дерматологлар эса ўз билимларини янги маълумотлар билан бойитадилар.
Айрим ҳолларда шундай фикр туғиладики, шифокорлар ҳамма шарт ва шароитлар бўлишига қарамай, кўп ҳолларда тери касалликларини ўрганишга етарли даражада эътибор бермайдилар. Бемор терисига шикоят қилмаган ҳолларда, тошмаларга айтарли даражада эъти­бор қилинмайди. Бундай “номсиз”, “номаълум” касалликларни ойлаб, айрим ҳолларда кортикостероидлар, антибиотиклар ёки цитостатик­лар билан даволайдилар. Натижада косметик нуқсонлар, беморларни узоқ вақт азият чекишлари, жараённи тарқоқлашиши, қайта тиклан­мас ўзгаришлар, энг асосийси, ички оғир ҳасталикларни кечириб бўлмас даражада кечикиб ташхис қилиш ҳолатлари кузатилади.
Бир қарашда зарарсиз кўринган тери ўзгаришлари оғир касалликларнинг ягона белгиси бўлиши мумкин. Масалан, кўкимтир доғ – ривожланаётган меланома, майда ярача эса захмнинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин. Бу хил тери ўзгаришлари турли профилактик кўрикларда аниқланилиши мумкин ва шарт. Акс ҳолда шифокор муолажаси учун вақт ўтган бўлиши мумкин.
Бемор амбулатор қабулда ёки шифохона шароитида, шикоятидан қатъий назар унинг тери ва шиллиқ пардаларининг ҳолати шифокор томонидан кўздан кечирилмоғи шарт. Ҳар қандай ўзгаришларга эътибор бериш, тошмалар қандай элементлардан таркиб топганлигини аниқлаш, зарур бўлганида биопсия олиниши керак.
Тери ҳолати текширилиши энг қулай ҳисобланган аъзо, бир пайт­нинг ўзида кўплаб зарур аҳамиятга эга бўлган информация манбаи ҳамдир, фақат бу маълумотларни олишга эринмаслик керак.
Куйида биз амалиётда купрок учрайдиган ва умумий амалиёт шифокорлари томонидан даволанадиган тери касалликларининг кечиши, клиник куринишлари ва даволаш хакида кискача маълумот бераяпмиз.



  1. Биринчи тоифа хизмати

Кўпчилик ҳолатларда ва одатдаги шароитда ҚВП даги касалликларни ва алохида ҳолатларда эффектив даволашни эрта ва тўлиқ ҳамда тўлиқ ташхислашни ташкил қилишни УАШ мустақил малака ошира олиши шарт. Фақатгина баъзи ҳолларда бемор ахволи яхшиланмаса беморни дерматолог маслахатига юбориш зарур ёки КВД га қўшимча маслахат олиш учун юборилиши зарур.


  • Оддий контакт дерматит

  • Себорея

  • Оддий ҳуснбузар

  • Ўчоқли каллик

  • Педикулёз

  • Қўтир

  • Эшакеми

  • Юзаки пиодермиялар

  • Ранг – баранг темиратки

  1. Иккинчи тоифа хизмати

ҚВП даги заруриятлар ва амалиётлар асосида даволаш тавсияси ёки имкониятдан келиб чиқиб даволашни тўғри ташкиллаштира олиш, хамда беморларни дерматовенирологга КВД да тўғри ва тўлиқ ташхислашни олиб бориш, қўшимча маслахат олиш ва юқори сифатли даво олишга юборишни билиши керак.


  • Аллергик дерматит

  • Нейродерматит

  • Пиодермия

  • Дерматофития

  • Экзема

  • Псориаз

  • Қизил ясси темиратки

  • Токсикодермия

  • Мохов

  • Тери сили

  • Терининг вирусли касалликлари

  • Дисхромиялар

  • СПИД

  • Захм

  • Гонорея

  • Ангиома ва тери раки

  • Тери лейшманиози

  • Қизил югурик ва фотодерматозлар

  • Склеродермия, дерматомиозит

3.А) Учинчи тоифа хизмати
Беморга тўлиқ мос келувчи (тўғри адекват ва эффектив) муолажа, манипуляция ва текширувларни ўтказиш.
УАШ мустақил ва квалификацион хизмат кўрсата олиши керак


  • Профессионал сўров ва беморлар кўриги

  • Микроскопда кўриш учун материал олиш

  • Битлаш ва қўтир қўзғатувчисини аниқлаш

  • Вуд лампаси орқали тери элементларини кўздан кечириш

  • Ташқи терапия услуб ва тамойиллари

3. Б) Учинчи тоифа хизмати


ҚВП да ўтказилиш имконияти бўлмаган манипуляция ва текширувлар, зарур муолажаларни тўлиқ хажмда амалга ошириш мумкин бўлган муассасаларни жойлашиш ва уларга кўрсатмаларни УАШ билиши шарт.


  • Серологик текширув усуллари Вассерман реакцияси, РИТ, РИФ.

  • ВИЧ инфекциясини текшириш усули

  • Тери бопсияси

  • Микроскопик нозик муҳитли текширув усули

  1. Тўртинчи тоифа хизмати

Махсус хавф гуруҳлари ва мойиллиги бор бўлган махсус шахслар соғлом ва касал беморларга индивидуал профилактик ва малакали ёрдам ташкил қилиш (ўқитиш, маслахат, намойиш қилиш ва ҳ.к).



Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish