Қичишиш билан кечадиган тошмалар.
ЧОВ битлаши
(pediculus pubicus)
ЧОВ битлаши – паразитлар, яъни хўжайинларда яшашга мослашган битлар орқали вужудга келадиган, юқумли касаллик. Битлар одамдан-одамга ўтади ва хўжасининг қони билан озиқланади
Битлар 3 хил бўлади – бош бити (Pediculus capitis), кийим бити (Pediculus corporis) ва чов бити (Pediculus pubis) учрайди.
Чов сатҳида – битлар чаққан жойларда олдин қизил рангли экхимоз тошмаси, кейин вақт ўтгач, ранги ўзгариб кулранг, юмалоқ шаклда, устидан босганда йўқолмайдиган доғлар ҳосил бўлади. Доғ ўртасида нуқтадек эрозия – бит қон сўрган ўрни туради. Доғлар одатда 7–10 кун сақланиб туради. Бит чаққан жой териси қаттиқ қичишиб шу соҳаларда тирналишлар пайдо бўлади ва бутунлиги бузилган тери юзасига иккиламчи пиодермия ва улар билан бир қаторда бошқа жинсий алоқа йўли билан юқадиган инфекциялар ҳам юқтирилишининг эҳтимоли юқори бўлади.
Давоси.
Даволашдан олдин жинсий аъзолар, анус атрофи ва бошқа соҳалардаги жунлар қириб ташланади.
2-3 кун 10% ли симобли малҳам, 20% ли бензилбензоат, олтингугурт малҳами.
Спрей-пакс- (таркибида пиретрум экстракти ва пиперанил бутоксид сақлайди) фақат чов битлашида қўлланилади – аэрозол шаклида чиқарилиб, қов соҳасининг жунли соҳаларига сепилади. 30 дақиқадан сўнг совунлаб, ювилади.
Ички кийим ва кўрпа-тўшак жилдлари дезинфекцияланади ёки совун билан иссиқ сувда ювилиб, алмаштирилади ёки 10% ли совунли-сольвент пастали эритмада бир неча соат сақланади ва қуёшда қуритиб дазмолланади.
Қўтир (Scabies)
Қўтир – юқумли паразитар, асосан, кечаси кучаядиган тери қичиниши билан кечадиган касаллик.
Асосий белгилари. Соғ терига кана тушгандан кейин 7–14 кун ўтгач, бемор терида қаттиқ қичиниш ва тошмаларга эътибор беради. Бемор терисида майда пуфакча, тугунчалар ва эгри-бугри, кулранг, узунлиги 5–10 мм келадиган чизиқлар (қўтир йўллари) кўриниб туради. Қўтир йўлининг учи очиқ (майда эрозия), охири ёпиқ бўлиб, у ерларда пуфакчалар (тугунча) бўлиб, улар доим жуфт жойлашадилар (тугунча - эрозия). Одатда бу жойларга каналар жойлашган бўлади.
Даволаш: Катталарда 33% ли олтингугурт малҳами, 1 кунда 1 маротаба (4-6 кунгача сурилади), сўнгра душ қабул қилиб, кийимлар алмаштирилади. Бугунги кунда кўпинча бензилбензоатнинг 20% ли сувдаги эритмаси қўлланилади (4 кун, кунига 10 дақиқа давомида 10 дақиқа танаффусдан сўнг 2 марта суркалади).
Демьянович усули: 1/1 эритма, яъни 60% ли натрий тиосульфат билан 10 дақиқа орасида бутун тана, қўл-оёқ терисига зўр бериб суркалади (тананинг ҳар қисмига 2 дақиқадан ва 5 дақиқа танаффусдан сўнг 2 маротаба) 10 дақиқа танаффусдан сўнг 1/2 эритма билан, яъни хлорид кислотанинг сувдаги 6% ли эритмаси худди шу усул билан суртиб чиқилади. 4 кун даводан кейин бемор чўмилади.ва унинг кўрпа- тўшаги, ички кийимлари алмаштирилади.
Албатта беморнинг оила аъзолари, яқин мулоқотда бўлган инсонларни текшириб даволаб, эпид ўчоғни йўқотиш зарур.
Д Е Р М А Т И Т
Дерматит – терининг яллиғланиши. Дерматитлар хилларидан оддий контакт дерматит, аллергик дерматит ва токисикодермия ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |