Даволаш махсус тери-таносил касалликлари диспансерларида.
Урогенитал трихомониаз
(trichomoniasis urogenitalis)
Урогенитал трихомониаз – жинсий йўл билан юқувчи, энг кўп тарқалган паразитар касаллик бўлиб, фақат инсонлар касалланадилар. Касаллик, асосан, сийдик йўлларининг фақат дистал қисмларинигина яллиғланиши билан кечади.
Аёллар ва қизлардаги клиник кўриниши. Трихомониаз ўткир кўпикли йиринг ажратма билан бошланиб, беморлар ачишувчи оғриқлар ёки қичимага ва кўп миқдордаги оқиш ажратма ажралишига шикоят қиладилар. Вақт ўтган сайин субъектив шикоятларнинг интенсивлиги камая боради, гўё “тузалаётгандек” бўлади. Сурункали трихомониазга тез-тез авжланишлар хос бўлиб, бу авжланишлар ўткир яллиғланишни стимуляция қилади. Кўпинча яллиғланиш қинда (colpitis), бачадон бўйни шиллиқ пардасида (cervicitis), уретрада (urethritis), кичик уятли лабчалар шиллиқ пардаларида (vestibulitis) ва катта (vulvitis) жинсий лабларда кузатилади. Камроқ эса бачадон бўйни канали (endocervicitis) ва бачадон (endometritis) шиллиқ пардаси яллиғланади.
Эркаклардаги трихомонадалар уретра шиллиқ пардасига тушгач, ўткир ости, торпид клиник кўриниши ёки сурункали яллиғланиш чақирадилар. Бемор яхши даволанмаса, парҳез сақланмаса унда уретра стриктураси, трихомонадли простатит ва бошқа асоратлар кузатилиши мумкин.
Даволаш махсус тери-таносил касалликлари диспансерларида.
КАНДИДОЗ
Кандидоз – тери, тирноқ, шиллиқ қаватларни Candida томонидан чақириладиган замбуруғли касаллиги.
Клиник кўриниши. Юза кандидозлар (ясси тери кандидози, шиллиқ пардалар, тирноқ кандидозлари) ва системали ёки висцерал кандидозлар, оралиқ тури сурункали тарқоқ (гранулематоз) кандидозлар тафовут этилади.
Юза кандидозга тери шиллиқ пардалари, тирноқ ва тирноқ атрофи тўқимаси кандидози киради.
Ясси тери, асосан, йирик бурмалар жароҳатланиши билан бошланади: бурмалар соҳаси қавариб шишади, пуфакчалар, серопапулалар, пўстлоқлар, эрозия, намланиш кузатилади. Ўчоқлар аниқ, гажимдор чегарага эга, атрофида эпидермис кўчмаси бор. Эрозия юзаси текис, ялтироқ, жойларда оқиш парда билан қопланган. Ўчоқ атрофида якка-якка жойлашган шишли эритемалар, серопапулалар, везикулалар, пустулалар кузатилади. Бурмалардан тошмалар атроф териларига тошиб кўпаяди. Эритематоз турида эритематоз – шишган турғун-қизғиш рангли ўчоқлар бўлиб, уларда эрозиялар, намланиш кузатилади.
Шиллиқ пардалар кандидози, оғиз шиллиқ пардаси ва жинсий аъзоларда учрайди.
Эпителий қисман кўчиб, бемор тишлаб тортади, сўнг юза тирналиш ҳосил бўлади. Текширилувчи материалдан замбуруғ топилмаслиги кандидоз ташхисини инкор қилади.
Оғиз бурчаклари кандидози (кандидозли бичилиш) ва кандидозли хейлит, кўпинча оғиз шиллиқ пардаси, тил кандидози билан биргаликда учрайди, аммо ўз ҳолича ҳам учраши мумкин. Жараён кўпроқ болалар ва қарияларда кузатилади. Оғиз бурчакларида чуқур бурмалар бўлиши, бу қисмларни доимий сўлак билан намланиб, ишқаланиши замбуруғли бичилишга олиб келади. Оғиз бурчаклари териси яллиғланган, ишқаланиб қизарган, нам, осон кўчувчи оқиш парда билан қопланган бўлади. Парда кўчирилгач, қизғиш эрозив юза кузатилади. Кўпинча жароҳат икки томонлама, айрим ҳолларда бир томонлама бўлиши мумкин.
Давоси. Антимикотиклар: Дифлюкан, Орунгал, Низорал тайинланади.
Ясси тери, бурмалар жароҳатланганда умумий даво кандидозга қўлланиладиган дорилар тайинлашдан бошланади. Амфоглюкамин кунига 2 маротаба, овқатдан сўнг 200000-500000 УБ 10-14 кун мобайнида.Болаларга – ёшга эътиборан: 2 ёшгача-25000 УБ, 2 ёшдан 6 ёшгача – 100000 УБ, 6 ёшдан 8 ёшгача – 15000 УБ, 9 ёшдан 14 ёшгача – 20000 УБ кунига 2 марта тайинланади. Нистатин ёки леворин ичишга тайин этилади. 2 ёшгача 1мг 1кг вазни ҳисобида,3-4 бўлиб ичилади. 2 ёшдан 6 ёшгача – 6-8 мг/кг, 6 ёшдан 6 ёшдан кейин 8-10 мг/кг тана оғирлигига нисбатан кунига 3-4 марта, 7-10 кун мобайнида. Низорал ҳам бемор вазнини инобатга олиб, 2 ёшгача 15-20 кг вазнгача 25-30 мг, суткада 1 марта, 6 ёшгача 20-30 кг вазнигача – 30 мг, суткада 1 марта. Бир вақтда витаминлардан В гуруҳи, иммуностимулятор ва иммунокорректорлар тайинланади. Маҳаллий қўлланилувчи дорилардан ўткир яллиғланиш билан кечиб, намланиш кузатилса, 1% ли танин, 0,25-0,5% кумуш нитрати эритмалари билан намланади, анилин бўёқларининг 1-2% атрофидаги эритмалари қўлланилади.
Оғиз шиллиқ пардалари жароҳатланган бўлса, катталарга 10% тетраборат натрийнинг глицериндаги эритмаси, 1-2% анилин бўёқлари суртилади.
Урогенитал хламидиоз
Do'stlaringiz bilan baham: |