Адҳам ваисов



Download 297,5 Kb.
bet26/30
Sana22.02.2022
Hajmi297,5 Kb.
#99459
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Дерматология bitlar

Эрозив ярали дерматозлар.


Бирламчи сифилис (Syphilis primaria)


Бирламчи сифиломанинг клиник кўриниши. Классик кўриниш­даги қаттиқ шанкр (ulcus durum) эрозия ёки яра бўлиб, у трепонемаларнинг тери ёки шиллиқ пардалар соҳасига кирган жойида пайдо бўлади. Ривожланиб бўлган типик қаттиқ шанкр думалоқ ёки овал шаклдаги эрозия ёки юза яра кўринишида бўлиб, четлари текис ва аниқ чегараланган, товоқсимон шаклда, усти ялтироқ "лакланган", тўқ қизил рангли, туби зич-эластик консистентли, пластинкасимон инфильтратга эга. Яра юзасидан оз миқдорда сероз суюқлик ажралиб туради ва микроскопнинг қоронғилаштирилган майдонида кўрилга­ни­да кўп миқдорда оқиш трепонема топиш мумкин. Шанкр атрофидаги терида ўткир яллиғланиш аломатлари бўлмайди (агарда иккиламчи инфекция билан асоратланмаса). Қаттиқ шанкр кўп ҳолларда жинсий аъзолар терисида ва унга яқин атрофда жойлашиб, касалликнинг жин­сий йўл билан юққанлигини кўрсатади. Қаттиқ яра жинсий аъзолардан ташқари лаб, оғиз шиллиқ пардаси, тилда, милкда ва бошқа жойларда учраши мумкин ва экстрагенитал жойлашган шанкр бўлиб ҳар хил шаклда бўлиши мумкин.
Даволаш махсус тери-таносил касалликлари диспансерларида.

ОРТТИРИЛГАН ИММУН ТАНҚИСЛИГИ СИНДРОМИ


Орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) ўта хавфли, юқумли, ретровирус гуруҳига мансуб вирус қўзғатадиган касаллик. 1980 йиллардан бошлаб омма орасида кенг тарқалиши ва бедаволиги, ОИТСни дунё мамлакатларида сезиларли ижтимоий ва иқтисодий зарар келтирадиган, инсонларда эса ваҳима келтирадиган муаммо деб таништирилди.


Клиник кўриниши. ОИТСнинг кечиши 5 даврга ажратилади:
1. Касалликнинг ўткир даври.
2. Белгиларсиз – ташувчилик даври.
3. Персистик генерализациялашган – лимфоаденопатия даври.
4.ОИТСга ассоциациаланган комплекс даври.
5. ОИТС.
Давоси. ОИТС касаллигининг клиник кечишига, даврига қараб антиретровирусли (зидовудин, азидотимидин, диданозин, зальцитабин, ставудин, ламивудин, невиралин, лавирид, идинавир, ритонавир), симптоматик ва патогенетик даво олиб борилади.

Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish