Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet10/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Тасвирий санъат. Роман меъморлигида деворий сурат ва витражлар муҳим ўрин эгаллайди. Рангдор суратлар девор ва шипларни қоплаган. Бу суратлар, асосан, диний мавзуга ба-ғишланган. Франциядаги Сан-Савен черковига ишланган сурат-лар ичида «Михаилнинг аждаҳо билан олишуви» сурати харак-терлидир. Асар композициясининг ҳаракатда ва ясси чизиқли ишланиши француз роман санъатига хос томонларни намоён қилади.
Байёда ишланган гилам узунлиги 70 м, эни 50 см бўлиб, унинг юзасидаги тасвирлар нормандларнинг Англияни босиб оли-шига бағишланган. Бўлиб ўтган тарихий воқеани акс эттирувчи бу сурат француз роман санъатида ҳаётий мавзулар ҳам ўз нфодасини топганлигини кўрсатади (74-расм).
Ҳайкалтарошлик. Интерьер ва бинонинг ташқи томонини бе-зашга бўлган иштиёқ монументал-декоратив ҳайкалтарошлик-нинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу санъат, айниқса, Францияда ривожланди.
Ҳайкалтарошлик мавзуси кўп ҳолларда Исо ва унинг шо-гирдларига бағишланган. Шаҳарларнинг ўсиб бориши билан ҳайкалтарошликка ҳам ҳаётий воқеалар кириб кела бошлади. Ҳунарманд, деҳқон, актёрлар ҳаётига бағишланган компози-циялар яратила бошланади. Роман ҳайкалтарошлигининг ри-вожланган даври XII асрга тўғри келиб, бу даврда шакл реа-лизми орта борди, мазмун эса бевосита ҳаётийлик кашф зтди ва чуқурлашди.
ГОТИКА САНЪАТИ
XII асрдан бошлаб, феодализм формацияси ичида янги иж-тимоий кучларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиб бориши клас-сик ўрта аср анъаналарининг инқирозига сабаб бўлди. Бу янги кучлар шаҳарнинг кенг тараққий этиши билан боғлиқ ҳолда ўз кучини ошириб борди. Шаҳарларда савдогарлар корпорацияла-ри ва ҳунармандчилик цехлари ролининг ортиб бориши ижти-моий тузум характерига таъсир қила бошлади. Феодал ҳукм-дорларида озодликка, мустақилликка эришишга интилиш ортиб борди. Бу даврда дин ҳамон ҳукмронликда, черков эса санъатга ўз талабини қўяётган бўлса ҳам, лекин шаҳардаги ҳунарманд ва савдогарларнинг билимга, ҳаётнинг янги қирраларини очиш-га интилиши орта борди. Европа шаҳарларида дастлабки фан марказлари — университетларнинг ташкил топиши эса, бу ин-тилиш равнақига замин ярата борди. Материалистик дунёқа-рашнинг дастлабки кўринишлари Аверрос ва Ибн Синолар ижо-дида кўрина бошлади. Дунёга танқидий муносабатда бўлиш тенденцияси ортди. Халқ онгининг ортиб бориши эса жамият олдида тенглик, биродарлик масалаларининг ижобий ҳал этили-шини талаб қила бошлади.
Санъат ва маданият мазмуни, характерида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўла бошлади. Ҳаётий мавзудаги асарлар юзага кела бошлади. Шаҳар ҳаётининг кундалик турмуши, ишқ-муҳаббат мавзусидаги асарлар пайдо бўла бошлади. Бундай асарларда ижодкорнинг ҳиссий кечинмалари, воқеликка бўлган муносабатлари ўз ифодасини топа бошлади. Руҳонийларнинг икки юзламачилигини фош этувчи театр жанрлари, маскарад-лар юзага келди. Бу даврда тасвирий санъат ва меъморликда ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди. Ғарбий Европа маданияти-дан Византия санъати анъаналари узил-кесил чиқариб ташлан-ди. Давр руҳини ўзида ифодаловчи реалистик шакл ва мазмун-даги асарлар, функционал томони орта бошлаган меъморлик бинолари юзага кела бошлади. Санъатда асосий услуб готика услуби1 ҳукмронликни эгаллаб олди. Лекин шу билан бирга, бу вақтларда шаҳар маданияти (XII—XIV асрлар готиканинг ривожланган даври) феодал муносабатларга тўлиқ қарши чи-қишга ожиз эди. Шунинг учун ҳам бу маданият вакиллари давр шароитига мослашиб иш тутишга мажбур эди. Шу боисдан го-тика даври санъати давр характеридан келиб чиқиб, мураккаб ва қарама-қарши фазилатлар кашф этди. Шунинг учун ҳам санъатда рационалистик тенденциялар билан бир қаторда, спи-ритуалистик тасаввурлар мавжуд эди. Яратилган асарларда реалистик элементлар билан бирга, диний қарашларни кўкларга кўтариш ҳоллари сезилар эди.
Христиан мифологиясидаги образлар тасвирида, бир томон-дан, гуманистик ғоялар ўз ифодасини топса, иккинчи томондан эса, инсоннинг имкониятларини менсимайдиган асарлар ҳам юзага келар эди.
Готика услуби XII аср ўрталаридан бошланиб, XIII асрда ўзининг энг гуллаган даврини бошидан кечирди. Бу услуб тур ■ ли мамлакатларда ўзига хос кўринишга эга, лекин бу униш ички тузилиши ва умумий томонини инкор этмайди.
Меъморлик готика услубипи белгилашда муҳим ўрин эгал-лайди. Готика услубида қурилгаи бинолар роман услубида қу< рилган биноларга нисбатан улуғвор, катта ва серҳашам. Уларда ишлатилган меъморлик шакллари енгил, юқорига интилувчан ва сержилва. Бу давр соборларининг функционал мазмуни ҳам ўзгарди. У шаҳарнинг ижтимоий марказига айланди. Бу ерда тоат-ибодатдан ташқари, шаҳар мажлислари ўтказилар, муно-заралар уюштирилар ҳамда университет лекциялари ўқилар эди. Эндиликда собор биносини қуришда фақат диний ғояларгина эмас, балки ижтимоий ҳаёт руҳи, катта коллектив қудрати ҳам тарғиб этилди. Готика соборларининг илгарига интилувчан шак-лида эса давр кишиларининг озодликка ва ёруғликка интилиш-лари ўз аксини топади. Бундай таассурот беришда соборнинг миноралари муҳим ўринни эгаллайди. У соборнинг янада ба-ланд, енгил бўлиб кўринишига хизмат қилади. Шу билан бирга, бу миноралар фупкционал аҳамиятга эга бўлган, яъни улар ша-ҳарни кузатиб туриш учун ҳамда ёнғин ўчирувчилар учун ҳам мўлжалланган. Баъзан миноранинг уч қисми хўроз тасвири билан тугалланганлиги ҳам шу мазмунни — зийрак бўлиб туриш лозимлигини билдирган.
Меъморликда готика услубининг яратилиши давр заковати, техника тараққиёти ютуғи асосида юзага келди. Бунинг моҳия-ти роман меъморлигида қўлланилган арка ва эгри равоқларнинг янгича талқин этилиши ва энг муҳими, бинонинг мустаҳкам синчлар (каркаслар) системасининг найзасимон арк, ички ус-тун ва контрфорслар асосида ечилиши эди. Меъмор мустаҳкам синчлар системасидан фойдаланиб, иложи борича девор ва ай-ниқса, равоқлардаги оғирликни камайтиришга ҳаракат қилди. Шу мақсадда равоқлардан тушадиган оғирлик тақсимига эъти-бор берди. Асосий неф бир қатор тўртбурчакларга ажратилиб, уларнинг ҳар бири бир-бири билан кесишган найзасимон арка-лар билан ёпилди. Бу равоқдан тушадиган ва ён томонга тор-тувчи оғирлик кучини камайтиришга хизмат қилди. Нервюрдан фойдаланиш эса равоқ оғирлигини янада камайишини таъмин-лади. Нервюрали равоқлар мустаҳкам қилиб ишланган устун-ларга ўрнатилди. Бундай конструкцияда деворлар ўз функция-сини йўқотади. Унинг вазифаси синчлар оралигидаги бўшлиқни тўлдириш билан чегараланади. Бундай очиқ қисмларни дераза, дарчалар билан тўлдириш мумкинлиги ҳам бу услубнинг имкониятларини кўрсатади.
Меъморликда содир бўлган бу янгиликлар эндиликда баланд ва кенг ҳажмдаги биноларни ҳам қуриш имкониятини яратди. Деворларнинг таянч функциясини бажаришдан қутулиши эса кенг миқёсда дарча, дераза, пештоқ, галерея, айвонлардан фой-даланиб, бинонинг ички қисмини нурга тўлдириш имкониятини берди, қурилган биноларнинг енгил ва нафис бўлиб кўриниши-ни таъминлади. Готика меъморлигида найзасимон арка муҳим ўринни эгаллайди. Бу шакл эшик, дераза, равоқ ва галерея, айвон ва пешайвонларда қайтарилиб, готика меъморлигида ўзига хос қайтарилмас руҳ ва енгиллик киритади. Аркаларнинг учли бўлиб кўринишининг ўзиёқ ҳамма нарсани юқорига, фа-лакка тортиб чиқиб кетмоқчидек туюлади. Бу хусусиятни готика меъморлигида кенг ишлатилган вертикал тўғри чизиқлар (контрфорс, нервюра) янада оширади.
Меъморлик конструкциясида содир бўлган бу ўзгаришлар бинонинг ички ва ташқи томони кўринишида ҳам ўз ифодасини топди. Готика интерьерлари кенг, баҳаво, ёруғ. Траисепт ва асосий неф орасидаги кескин чегаранинг камайиши ҳам бу ху-сусиятни янада орттиради.
Соборнинг олд томони гавжум, кенг майдонга қаратиб қурилади. Унинг безатилишига эса алоҳида эътибор берилади. Ҳайкалтарошлик ҳамда меъморликнинг декоратив элементлари бино олд томонининг янада сержилва ва нафис бўлиб кўрини-шига хизмат қилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish