Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet6/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Тасвирин санъат. Қадпмги Миср тасвирий сапъати меъмор-лик билан боғлиқ ҳолда ривож топди. Ижтимоий ҳаётнинг му-раккаблашиб бориши ва синфий жамиятнннг юзага келиши билан у бошқарувчи синфнинг кучли идеологик қуролига ай-ланди. Династиягача бўлган даврдан бизгача кўпгина ҳайкал-тарошлик, рассомлик ва амалий санъат намуналари етиб келган. Шулар ичида турли диний-магик маросимлар ўтказишда бўёқлар қориштириш учун фойдаланилган ясси, юпқа, кул ранг, яшил, қора тош — шифер плиталар алоҳида ўринни эгал-лайди. Уларнинг дастлабкилари овал, ромб, тўртбурчак, баъ-зида жониворлар шаклида (масалан, тошбақа, балиқ ва бош-қалар) бўлган. Аста-секин шу плиталар юзасига рельефлар иш-бошланган, уларда тарихий воқеалар ҳам ўз ифодасини топа борган. Фиръавн Нармер плитаси (тахминан эр. ав. 3000 йиллар) шундай ёдгорликлардан биридир (8-9-расм). Бу плнтада тарихий воқеа—юқори (жанубий) Миср фиръавни Нармер томонидан қуйи (шимолий) Миср срларининг босиб олнниши ва ягона давлат ташкил этилиши ҳикоя қилинади. Пли танинг бир томонида фиръавн Нармернинг душман подшоси сочидан ушлаб, ўз чўқмори билан ураётган пайти тасвирлан-ган. Юқорида фиръавн ҳомийси — лочин қиёфасидаги худо Гор қуйи Миср рамзи бўлгап нилуфар ўсимлиги устида душман подшосини арқон билан тортиб турибди. Олти нилуфар ўсим-лиги мағлубиятга учраган олти минг душман рамзини билди-ради. Паст томонда қочиб бораётган душман жангчилари кўр-сатилган. Плитанинг орқа томонида Нармернинг Миср тожида боғланган ва боши танасидан жудо қилинган душман жангчи-лари томон ғолибона бораётгапн тасвирланади. Плитанинг пастки томопида эса кучли, шохдор буқа тўсиқларни бузиб, душманни янчиб бораётгани тасвирланган. Бу ерда буқа қуд-рат рамзи бўлиб, у фиръавннинг аллегорпк образи ҳисобланади. Плитанинг марказпда икки фантастик ҳайвонлар—гипардлар-нинг узун бўйинлари бир-бири билан чатишиб кетиши натижа-сида ўртада думалоқ чуқурча ҳосил бўлган. Бу чуқурча, бир томондан, маросимлар учун бўёқ қориштиришда ишлатилса, ик-кинчи томондан, бу доира композиция гоясипи — Миср ерлари-нинг ягона давлат бўлиб бирлашганини билдирувчи муҳим деталдир. Нармер плитаси ҳажм жиҳатдан катта эмас — ба-
ландлиги 64 см, лекин
кўриниши жиҳатдан мо-
нументалдир:Нармер
плитаси ижтимоий ҳаётда тенгсизлик ривожланаёт-ган бир пайтда яратилди. Бу хусусият фиръавн, унинг яқинлари ва оддий халқ тасвири ўлчамлари-нинг характерида ҳам кў-ринади- Фиръавн бошқа-ларга нисбатан катта қи-либ тасвирланади. Пли-танинг муҳим томони, юзада ҳажмли тасвирлар-ни кўрсатиш ва жойлаш-тириш услубининг ишлаб чиқилганлигидир. Тасвир-да одам боши ён томон-дан кўрсатилгап ҳолда, кўз олд томондан тасвир-ланади, елкалар тўлиқ олд томондан кўрсатил-ган ҳолда тананинг паст-ки қисми ён томондан, бир оз бурилган ҳолда ишла-надп. Воқеалар эса юзада устма-уст жойлаштирила-ди.
Бу композицияга ҳикоянавислик бахш этади. Династиягача лган даврдаёқ мақбара деворларига сурат ишлаш ва ҳайкал-
лар қўйиш одат бўлган. Бу одат қадимги подшоликда ҳам ривож-
ланиб, мақбара ва ибодатхоналарнинг ажралмас қисмига айлан-
ди. Бу ҳайкал ва суратлар қатъий канонларда ишланган. Ҳайкал-1рда ўтирган ёки тик турган одам тасвири учун қатъий қоиун
мавжуд бўлиб, у деярли ҳамма ҳайкалда қайтарилади.
Қомпозиция фронтал ечилади, ҳайкалнинг ҳамма қисмлари
симметрик жойлашади ва баъзи ҳолларда қотиб қолган, ҳара-
катсиз ҳолда тасвирланади, ҳатто ҳайкалтарош одамни ҳа-
ракатда тасвирлашга интилган пайтда ҳам шу ҳол сезилади.
Лекин шу билан бирга, ҳар бир ижодкор ишланган ҳайкал
конкрет кўринишга эга бўлган индивидуал шахснинг ўзига ўх-
шашига интилади. Булар, албатта, кўмиш маросими ^илан
боғлиқ бўлган ҳайкалларнинг характеридан келиб чиққандир.
Бу ҳайкалларга конкрет шахснинг руҳи жойланиши лозим, шу-
нинг учун у ўзига ўхшаган бўлиши шарт. Шу билан бирга,
ўлган кишининг руҳи ердаги ҳаёт машмашаларига эмас, балки
абадий сукунатга боқпши, ердаги ҳамма машмашалардан холи
бўлиши — демак у хотиржам, тинч, ҳаракатсиз ва ердан бутунлай ажралган ҳолда тасвирланиши лозим.
Фиръавн ва зодагонлар ҳайкалида жисмоний куч бўрттирилиб кўрсатилади. Ҳайкалтарош иложи борича, майда деталларни умумлаштиришга, ҳаракат қилади. Ҳайкалларнинг бўялиши ҳам характерли. Одатда,
эркаклар ҳайкали қизғиш-жигар ранг билан,
аёллар ҳайкали эса очсарғиш охра билан, кийимлар оқ, соч қора қилиб бўяб чиқилади.
Ҳайкал кўзларининг оқ ва қора тошлардан инкрустация қилиниши ҳам ҳайкалларнинг таъсирли бўлишини таъминлайди. Чордона қуриб ўтирган Мирзо Каи ҳайкалида (эр. ав. 3000 йил ўрталари) фармон кутиб, ёзишга шай турган котиб образи унинг катта очилган кўз, бироз олд томонга энгашган гавда ва қўллар тасвирида очилади. «Қиш-лоқ оқсоқоли» деб номолган зодагон Каапер ҳайкали ёғочдан ишлангаи, кўзлари оқ-қора тошлардан инскрустация қилипган. Оғир жуссали, вазмин бу зодагоннинг ҳассага таяннб, олдинга бориши ҳам ниҳоятда жонли чиққан.
Мақбараларда оилавий ҳайкаллар ҳам кенг учрайди. Рахо-теп ва унинг қайлиғи Нофрет ҳайкали шундап ёдгорликлар-дандир. Миср ҳайкалтарошлиги принципларида ишланган бу композиция ҳам тўлақонлиги ва ҳаётийлиги бнлан томошабин-ни ҳаяжонлантиради. Фиръавп ва зодагонлар қабрларига хиз-маткорлар ҳайкалларн ҳам кўплаб қўпилган. Бу ҳайкаллар ҳажм жиҳатдап катта эмас, ишланиш жиҳатдан эса эркин. Улар меҳнат пайтида тасвирланган. Шунинг учун бундап ҳай-каллар ўзинипг ҳаётийлиги билан расмий ҳайкаллардан аж-ралиб туради. Қадимги подшоликда мақбара ва нбодатхопа-ларнинг ажралмас қисми бўлган рельеф ва деворий суратлар кўп ҳолларда ёзув сингарп юзага лента фрмзи сифатида жой-лаштирнлади ва иероглиф ёзувларга ўхшаб кетадн. Уларда бир хил шакллар кўп ҳолда қайтарилиб, унинг ритмиклик хусусиятини орттиради. Рельеф ва деворий суратларнинг яна бпр хусусияти, бу фиръавн ва оддий кишиларни тасвирлашда турли масштабнинг олинишидир. Одатда, фиръавнлар бошқа-ларга нисбатан катта, унинг яқин одамлари кичикроқ, қол-ганлар яна ҳам кичикроқ қилиб тасвирланади. Одам тасвири-ни ишлаганда бош ён томондан, кўз эса олдинга қараган, гавда, елка олд томондан, оёқлар эса ён томондан тасвирла-нади. Илк подшолик даврида ривожланиб, Нармер плитасида ўз ифодасини топгаи бу хусусият кейинги давр санъати услуби-нинг характерли томонини белгилади. Рельеф ва деворий рассомлик учун табиип минерал бўёқлар ншлатилган. Бу яратилган асарларнинг декоратив томонини белгилашда муҳим ўринни эгаллаган. Одамларнинг қизғиш-жигар ранг ва оч-сарғиш охрадаги гавдалари, қора соч, оқ кийимлари кўпинча мовий осмон рангидаги фонда алоҳида кўриниш кашф-этган.
Урта подшолик даврида фиръавн ҳайкалларини ибодатхо-наларга худолар ҳайкаллари билан бирга қўйиш одат тусига кира бошлади.. Ишланган ҳайкалларда одамнинг ёши, ички ру-ҳий дунёсини очишга интилиш пайдо бўлди. Шу ўринда фиръавн Сенусерт III нинг боши ҳайкали характерли (10-расм). ёши ўта бошлаган, ҳаёт машаққатларидан чарчаган, лекин қаттиққўл фиръавн характери яққол кўрсатилган.
Урта подшолик даврида рельеф ва деворий суратла]. харак терида ҳам ўзгариш сезила бошлади. Уларнинг мавзуси кенг-айди, халқ ҳаётига бағишланган сюжетлар кеиг ўрин эгаллай бошлади. Ишлаш техникасида ҳам бирмунча эркинлик ортди. Санъат реализми кучайди. Деворий суратлар мақбара ва ибо-датхоналар деворида рельеф билан бир қаторда, муҳим ўринни эгаллади. Унда ифода воситаларипинг эмоционал кучи ортди. Шу ўринда Фивадаги Антефокар мақбарасига ишланган «Рақ-қосалар», «Ер ҳайдаш» деб номланган деворий суратлар диқ-қатга сазовордир (2-рангли расм).
Бени Ҳасандаги Хнумхотеп II мақбарасига ишланган ов манзарасини акс эттирувчи деворий сурат ўзининг юксак ма-ҳорат билан ишланиши, нозик ранг товланиши, ифодали ком-позицияси билан Урта подшолик рассомлигининг энг яхши асарларидан биридир. Композициядаги сакрашга тайёр турган ёввойи мушук, дарахтдаги турли сайроқи қушлар тасвири жу-да жонли чиққан.
Бени Ҳасандаги бу мақбара деворий суратларида рассом-нинг воқеликни тасвирлашда буюмларнинг ҳажмига, фактура-сини кўрсатишга ҳаракат қилиш ҳоллари сезилади. Тўқдан оч рангга ўтиб бораётган тусланишлар кўрсатилади. Бу хусусият кейинги подшоликлар даврида янада ривожланди.
Рассомликда янги мавзулар ҳам кенг ўриннн эгаллан бош-лади. Рассомлар ҳар бир образ хаттп-ҳаракатининг табиий ва зал бўлишига эътибор бера бошладилар. Майда пластикада жанрли композициялар яратиш, одамларни ҳаракатда кўрсатиш ҳоллари, оддий кишилар меҳна-тини тасвирлаш бу даврда кенг ривожланди.
Қадимги Миср реалистик санъатининг энг гуллаган даври
янги подшоликка тўгри келди. Рассом ва ҳайкалтарошлар зодагонлар ҳаётига бағишланган сержило деворий суратлар, нафис рельеф ва ҳайкалтарошлик асарлари яратдилар. Амарна санъати дсб ном олган Эхнатоп асрн (эр. ав. XV —
XIV асрлар) Миср маданияти тарихида қисқа бўлса ҳам, ле-
кин у аввалги санъатнинг яхши томопларини ўзига сингдириб,
ўз навбатида, уни янги поғанага кўтарди- Миср санъатининг
кейинги тараққиётига таъсир кўрсатди. Шу даврда яратилган
фиръавн Эхнатон ва унинг оиласига бағишланган ҳаикал ва
рельефлар айниқса жонли чиққан. Миср санъатида р^алистнк
асарлар яратишга интилган ҳайкалтарош Тутмеснинг Нефер-
тити, Эхнатон ва унинг қизлари ҳайкалининг юксак маҳорат
билан ишланнши ҳамон кишиларда эстетик завқ бахш этмоқда
(11- расм).
Амалий-декоратив санъати борасида ҳам мпсрликлар
ажойиб намуналар яратиб қолдирдилар. Алебастр ва тош-
лардан ясалган ажойиб кўзалар, инкрустация услуСида ол-
тин ва қимматбаҳо тошлардан ишланган безак буюмлар, но-
дир дарахт ёғочларидан ясалиб, олтин ва фил суяги билан бе-
затилгап мебеллар қадимги подшолик давридаёқ юкcакликка эришди. Урта ва янги подпюлик даврида эса у янада нафисланиб борди. Пардоз
буюмлари, турли қутичалар нозик дид билан бажарилган. «Оқиб бораётган қиз» деб ном олган
пардоз қошиқчаси шу ўринда диққатга сазовордир
(12-расм).
Тутаихамон мақбарасидаи топилган зирак, қутича,
маржон ва мебеллар нафис дид билан инкрустация қилинган. Улар учун фил суяги қимматбаҳо ёғоч бўлакларидан қадаб чиқилган (масалан, қутичани ишлаш учун 20 мингдан ортиқ
шундай фил суяги ва қимматбаҳо ёғоч бўлаги
ишлатилган). Тутанхамон тахти рельефи ҳам ўз жозибаси билан хотирада қолади.
Миср ижтимоий ҳаётидаги жонланиш эрамиздан аввалги VII асрларда бошланди. Лекин бу узоққа чўзилмади. Эрамиздан аввалги VI асрларда эронликлар, сўнгра эрамиздан аввалги IV асрда Александр Македонский томонидан Миср ерларининг босиб олиниши унинг ўзига хос санъатида аста-секин сўниш ва Эллип дунёси санъати билан қўшилиб кетишга сабаб бўлди.
Миср санъати умумжаҳон санъати тараққиёти фонида ало-ҳида ўзига хос қайтарилмас ўринни эгаллайди. Қадимги Миср-нинг юксак дид ва ақл-заковат билан бажарилган нодир санъ-ат намуналари эса инсоният бадиий мактабининг ажойиб дур-донаси ҳисобланади. Бу намуналар ўзидан кейинги жаҳон санъати тараққиёти учун тақлид мактабини ўтади. Финикия, Греция, Pir iapn бу санъатдан баҳраманд бўлиб, уни ҳар
томонлама ўргандилар, даврга мос асарлар яратиш имко-ннятига эга бўлдилар.
ОЛД ОСИЁ САНЪАТИ
Дажла ва Фрот дарёлари воҳасида, Урта Ер денгизи ҳав-засининг шарқий қисми соҳилларп ҳамда Кичик Осиёнинг марказий тоғли районлари территориясида эрамиздан аввалги 5000—4000 йиллардан 539 йилгача Шумер, Аккад, Оссур; Урарту, Бобил кабп қатор давлатлар мавжуд бўлиб, улар жа-ҳон санъати тарихига ўз ҳиссаларини қўшишган. Бу давлат-ларнинг сўнггиси Бобил (Вавилония) эрамиздан авзалги 539 йили Эрон томонидан тобе қилиб олинади ва шу билан Олд Осиёнинг қадимий тарихи тугалл шад^г.
Олд Осиёнинг бадиий-тарихий ёдгорликлари Миср санъати сингари кенг ва ранг-баранг. Бу ерда ҳам ҳашаматли сарой ва ибодатхоналар қурилди. Думалоқ ҳайкалтарошлик ва рельеф-да ажойиб, ўрта динамик, пластик гўзал асарлар яратилди, деворий суратлар, нозик амалий-декоратив буюмлар ишланди. Лекин бу ёдгорликлар бизгача кам етиб келган. Бунга сабаб Олд Осиёнинг асосий қисмини ташкил этган Икки дарё ора-лиғи (Месопотамия)да бир-бирини алмаштириб турган янги-янги давлатлар ўртасида мамлакатга ҳукмронлик қилиш учун доимий кураш борган бўлса, иккинчи томондан, меъморлик ва тасвирий санъатнинг турларини ривожлантириш учун тош, ёғоч ва металларнинг етарли бўлмаганидан, дейиш мумкин. Сақланиб қолган ёдгорликлар, уларнинг қолдиқлари Олд Осиёда эрамиздан аввалги 4000—3000 йиллардаёқ бу ерда ўзи-га хос санъат пайдо бўлганлиги ва ривожланганлигидан дало-лат беради. Шу ерда ёзув пайдо бўлди, меъморлик типлари юзага келди, ҳунармандчилик ривож топди.
Олд Осиё санъатида ҳам монументал меъморлик етакчи ўринни эгаллаган, санъатнинг бошқа турлари у билан боғлиқ ҳолда ривожланган. Месопотамия меъморлигининг ўзига хос характерли томонлари эрамиздан аввалги 4 минг йилликда Шумер маданияти шаклланган пайтларда юзага келди. Бу даврга келиб, одамлар яшайдиган йирик манзиллар маркази-да баланд сунъий ёки табиий тепаликлар устига қурилган мо-нументал саройлар марказ вазифасини ўтай бошлаган. Улар, асосан, хом ғиштдан ишланган, девор юзаси пишиқ ғишт, пар-чин ва қисман тошлар билан қоплаб чиқилган. Бинонинг таш-қи девори токчалар ва ярим устунсимон вертикал ҳажмлар билан ажратилган. Бу ҳажмлар бинода ёруғ-соя мослигини кучайтириб, унинг тантановар кўринишинн оширган. Бу ху-сусда Эль Обейддаги сарой (эр. ав. 3000 йиллар) характерли-дир.Сарой сунъий тепаликустига қурилган бўлиб,унга зиналар билан чиқилган. Деворининг ички ва ташқи томонидаги ярим ус-тунсимон ҳажмлар унинг пишиқлигини оширишга хизмат қил-
ган.
Саройни безаш ишларида рельеф (барельеф, горельеф) кенг қўлланилган. Улар ёғоч, тошдан ишланган, юзаси юпқа мис пластинкалар билан қопланган, кўзлар эса инкрустация
қилинган.
Олд Осиё меъморчилигининг яна бир ўзига хос хусусияти, ибодатхоналар олдига қурилган, тепага томон кичрайиб борув-чи супачалардан ташкил топган зиккурат ҳисобланади. Бу супа-чалар зиналар билан боғланган. Зиккуратнинг энг юқори қис-мида хона бўлиб, у ерда олтиндан ясалган стол бўлган. Афсоналарга кўра, худо ўз коҳинлари билан шу стол атрофида
гаплашган.
Олд Осиёнинг қадимги даврга хос бўлган тасвирий санъат хусусиятлари Шумер ва Аккад давлатларида (эр. ав. 4000 йил лар охири) кўринади. Бу ернинг ҳайкалтарошлиги ва майда пластикаси мисрликлар ҳайкалтарошлигига нисбатан бирмун-ча содда, примитив бўлса ҳам, лекин ўзининг ифодали ишлан-ганлиги билан эсда яхши сақланади. Рельефларда эса тарихий воқеалар, жанг юришлари ишланган. Бу ерда думалоқ ҳайкал-тарошлик ва глиптика кенг тарқалган. Ҳайкаллар кўп ҳоллар-да ёрқин бўёқ билап бўялган бўлиб, инкрустация услубида ишланган ҳайкалларни эслатади. Монументал ҳайкалтарошлик асарларида ҳар бир тасвирланувчининг индивидуал хусусият-ларини очиб беришга, ички дунёсини яратишга интилиш сези-лади. Ур шаҳридан топилган аёл боши ҳайкали (эр. ав. XXXI—XXI асрлар), Лагаш ҳокими Гудеа ҳайкалида шу хис-латларни сезиш мумкин (13-расм).
Аккад подшолиги (эр. ав. XXIV—XXII асрлар) даврида Олд Осиё ерлари ягона давлатга бирлаштирилди. Шу даврда тас-вирий санъат реализми ортди. Айни шу даврда Шумер достони Гильгамиш афсонаси шаклланди.
Аккад давридан сақланиб қолган ҳайкал ва рельефлар ҳаё-тнйлиги билан характерланади. Уларда пропорциялар тўғри, хатти-ҳаракатлар табиий, деталлар аниқ ва декоратив планда ишланган. Шу ўринда Саргон Қадимий ҳайкали, «Семит пор-трети» диққатга сазовор-дир (14-расм).
«Нарамсин стелласи» (эр.
ав. 2300 йиллар) даврнинг
машҳур асарларидандир
(15-расм). У подшо На-рамсиннинг тоғли қаби-лалар устидан эришган ға-лабасига бағишланган. Бир тўда жангчиларга бош бў-либ кетаётган Нарамсин ва жангчилар ҳаракати табиий чиққан, тоғ манзараси, та-биат кўриниши ҳам рельеф композицияси ҳаётийлигини оширади. Хаммурапи (эр. ав. 1792—1750 йиллар) под-шолиги даврида ҳам Олд Осиё санъатида нодир меъ-морлик ва тасвирий санъат ёдгорликлари юзага келди. Хаммурапи қонунларининг тексти ўйиб ишланган тош тахта ва унинг юқори қис-мидаги Хаммурапининг қу-

35

ёш худоси Шамаш олдида 18-расм. Аёл боши. Эр. ав. 3000 йш турган пайти тасвирланган боши. Бағдод. Ироқ музейи.
стелла шундай ёдгорликлардан ҳисобланади (16-расм). Рельеф юксак маҳорат билан ишланган. Ҳар нкки образнинг ҳам кийи-ми сочлари, характери аниқ кўрсатилган. Хаммурапи озғин, кўз-лари ичига тушиб кетган ҳолда ўзига жуда ўхшатнб ишланган. Ибодат қилиб турган киши портрети ҳам яхлит формаларда иш-ланган бўлишига қарамай, жонли чиққан (17-расм).
Эрамиздан аввалги 1 минг йилликда Оссурия иирик қулдор-лик давлатига айланди. Эрамиздан аввалги VII асрга келиб, у бутун Олд Осиёни ўзига бўйсундириб олди ва ягона давлат ташкил этди.
Шу даврда ҳашаматли сарой, ибодатхоналар вужудга кел-ди, суронли жанглар, ов манзараларини ифодаловчи ҳаяжонли бўртма тасвирлар яратилди.
Дур-Шарруксн (ҳозирги Хорсобод)даги Саргон II саройи харобалари (эр. ав. VIII асрнинг икинчи ярми) шу давр мо-нументал меъморчилигииинг характерли томонини кўрсатишда муҳим ўрнн тутади. Бу сарой баландлигн 14 м бўлган сунъий тепаликка қурилган бўлиб, у қалин девор билан ўралган. Сароймеҳмонхона, ётоқхона ва диний маросимларга мўлжалланган хоналардап иборат бўлиб, улар алоҳида очиқ ҳовли атрофида жойлаштирилган. Саройга киравериш дарвозаларининг икки ён томонига эса қанотли, одам бошли қўтос— шеду ўрнатилган (18-расм). Бу ҳайкал табиий кучлар рамзи бўлиб подшони «ёмон кўздан» сақлашда хизмат қилган. Сарой хоналари де-ворий сурат ва бўртма тасвирлар билан безатилган. Бу тасвир-ларда подшонинг ҳарбий юришлари ҳамда афсонавий қаҳра-мон Гильгамиш қаҳрамонликлари ифодаланади.
Кальхудаги Ашшурнасирапал II (эр. ав. 883—859 йиллар), Наневидаги Ашшурбанапал (эр. ав. 669—635 йй.) саройлари бўртма тасвирлари ҳам машҳурдир. Ов манзарасини акс эт тирувчи бўртма тасвирлар жуда юксак маҳорат билан ишлан-гап. Рельеф композицияси ўта динамик бўлиб, чопаётган ва яраланган шерлар ҳайкаллари (масалан, яраланган шер бўрт-ма тасвири) (19-расм) жонли тасвирлангандир. Эрамиздан ав-валги 612 йили Оссурия Бобил ва Мидня подшолиги юришлари туфайли ўз умрини тугатди. Лекин унинг санъати қадимги дунё халқлари санъати ривожига катта таъсир қилди.
Эрамиздан аввалги VII аср охирига келиб, Бобил янги ривожланиш даврини бошидан кечира бошлади. Навуходоно-сор II (эр. ав. 605—562 йиллар) подшолик қилган йиллар Бо-билда шаҳар қурилиш ишлари авж олдириб юборилди, шаҳар қурилиши план асосида тикланиб, янги бинолар қурилди, ат-рофи қалин девор билан ўраб чиқилди. Шаҳарнинг саккиз дар-возаси бўлиб, улар ичида Иштар дарвозаси ўзининг кўркам ва серҳашамлиги билан ажралиб турар эди. Шу дарвозадан ша-ҳарнинг бош ибодатхонасига борадиган йўл бошланар эди. Бош ибодатхона ёнида эса тўқсон метрли катта Бобил мино-раси қурилган эди. Навуходоносор II саройи ҳам серҳашам, безакка бой бўлиб, «осма боғлар» қўйнида эртакнамо кўриниш кашф этган эди. Бобил санъати узоққа чўзилмади. Эрамиздан аввалги 539 йили Эрон қўшинлари томонидан босиб олинди. Шу билан Олд Осиё халқлари қадимий санъати тарихи ўз ум-рини тугатди.
КАДИМГИ ЭРОН САНЪАТИ
Эрамиздан аввалги VI асрда мавжуд бўлган Эрон подшо*
лнги (бошқача айтганда, Ахмонийлар подшолиги) Шарқдаги биринчи энг катта давлатлардан бири ҳисобланган. Бу подшоликнинг асосчиси Ахмонийлар сулоласидан чиққан Кир II
(Кайхусрав II) бўлган. У дастлаб Эроннинг жануби-ғарбидаги тоғлик районлардан бирининг ҳукмдори бўлган. Эрамиз-дан аввалги VI аср ўрталаридан бошлаб, ўз ерларини кенгай-тиришга киришган. Дастлаб Мидия подшолигига қарши қўз-ғолон кўтариб, уни қарамликдан қутултирган ва^Эрон ҳамда Мидиянинг подшоси бўлиб олган. Сўнгра Бобил, Урта Ер ҳав-расидаги қатор ерларни босиб олиб, давлат чегарасини янада кенгайтирган. Шарқий чегараларни ҳам кенгайтириш пияти ва режалари унинг давомчилари томонидан амалга оширилган. Доро I юришлари натижасида бу подшолик чегараси Орол ден-гизидан Ҳинд океанигача, Кичик Осиё ва Миср ерларидан Хитой чегараларигача бориб етган.
Ахмонийлар давлати ўзининг қисқа, лекин энг гуллаган ,ва куч-қувватга тўлган даврини эрамиздан аввалги V аср бошларида кечирди. Шу даврда унинг санъати ва маданияти ҳам мисли кўрилмаган даражада равнақ топди. Шу асрларда ҳа-шаматли саройлар, мустаҳкам мақбаралар юзага келди. Олтин ва қимматбаҳо тошу инжулардан нафис уй, ов ва жанг буюм-лари, қурол-аслаҳалар ишланган. Сержило сопол идишлар ясалди, қимматбаҳо кимхоб материаллар тўқилди. Ҳайкалта-рошлик (кўпроқ бўртма тасвир тарзида), деворий суратлар нинг нафис ёдгорликлари юзага келди. Бизгача шу давр санъат ёдгорликларидан жуда кам миқёсда намуналар етиб келган, айримлари эса тасодифий парчаларда сақланган. Лекин, шунга қарамасдан, улар ҳамон ўзларининг жозибаси, ишланишдаги юксак маҳорати билан кишиларда катта таассурот қолди-радн.
Ахмонийлар даври санъатида ҳам қадимги дунёнинг бошқа давлатларда бўлгани сингари (масалан, Миср, Олд Осиё ва ҳ. к.), меъморчилик етакчи ўринни эгаллади. Меъморлар ўзла-рининг қурган серҳашам ва маҳобатли саройларида давр улуғ-ворлигини акс эттиришга, ҳукмдорларнинг куч-қудратини куйлашга ҳаракат қиладилар. Бундай сарой қолдиқлари Ах-мопийлар давлатининг пойтахтлари Пасаргада, Персеполь ва Сузада сақланиб қолган.
Персеполдаги сарой ансамбли (эр. ав. VI—IV асрларда қу-рилган) ўз кўриниши ва қурилиши жиҳатидан Олд Осиё (Ос-сурия) меъморчилигини эслатади. У ҳам бевосита тепалик устига қурилган. Саройга кенг ва кўркам қилиб қурилган зи-напоялар орқали чиқиладиган бўлган. Зинапоя ва устунлар бўртма тасвирлар билан безатилган бўлиб, бу тасвирларда шоҳлар ҳастидан олинган воқеалар ўз ифодаснни топган. Бу суратларда шоҳлар кароматн ва улуғлигини кўрсатишга ҳа-ракат қилинган.
Саройга 17 метрли тўртта устундан ишланган пропилей (дарзоза) орқали ўтилган. Дарвоза ён томонларида эса қанот-ли муқаддас ҳўкизлар ҳайкали ишланган. Саройдан чиқиш то-монида ҳам муқаддас ҳўкизлар ҳайкалп бўлиб, улар одам бошли бўлган. Сарой аисамблида ападана (шоҳ қабулхонаси), омборхона, яшаш ва ишлаш учун мўлжалланган хоналар бўл-ган. Айниқса, ападана тантанали, кўркам ва гўзал бўлган. Унинг майдони катта бўлиб (62,5X62,6 м), уч томондан икки қаватли айвонлар билан ўралган. Айвон учун енгил ва на-фис устунлар ншлатилган. Уларнинг баландлигп 13,6 м бўлган. Устунларнинг капителлари муқаддас ҳўкизлар ҳайкали-га ўхшатиб ншланган. Ҳайкалларпинг юзаси эса олтин пластин-калар билан қопланган (20-расм). Сарой хоналарп, деворлари, зинанинг ён томонидаги юзаларга бўртма тасвир (рельеф)лар ишланган. Бу тасвирлар қизил, яшил, кўк, сариқ ранглар билан бўяб чиқнлган. Бўртма тасвирларда шоҳ ҳаёти ва фаолиятига бағишланган мавзу етакчи ўринни эгаллайди. Саройга бора-диган зинанинг ён томонида ишланган бўртма тасвирларда турли миллатэлчиларининг шоҳга совға-салом билан келишлари акс эттирилган (21-расм). Бу тасвирда 33 миллат ва элат вакиллари кўрсатилган. Уларнинг кийимлари характери, эт-ник тузилиши аниқ деталлар билан кўрсатилган. Доро I дав-рита Сузада катта қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ердаги сарой қурилиши учун жаҳоннинг 12 мамлакатидан қури-лиш ва пардозлаш материаллари, Урта Осиё (Хоразм ва Сўғ диёна)дан ҳам бу ерга лазурит ва қимматбаҳо тошлар кел-тирилди. Юнон ва Миср, Ливия, Бобил усталари бу қурилиш-да катнашди. Эр. ав. VI—IV асрларда барпо этилган бу меъ-морлик ансамбли Персеполь саройи қурилиши принциплари асосида қурилган, лекин унинг ападанаси жуда ҳашаматли бўлган. 10 400 кв. м майдонни эгаллаган шоҳ саройи учун 20 метрли устунлар ишлатилган, уларнинг диаметри 1,6 м бўлган. Керамикадан ишланган панно ҳам характерли. Илиқ ва жа-рангдор ҳаво ранг, сариқ, яшил, оқ, қора бўёқлар гаммасида ишланган бу панно саройнинг тантанавор бўлиб кўринишида муҳим ўрин тутган. Пасаргада саройи, Нақши Рустамдаги (Персеполь яқинида) Эрон шоҳлари мақбаралари ҳам бўртма тасвирлар билан безатилган.
Ахмонийлар даври ёдгорликлари ичида цилиндрик муҳрлар ҳам кенг ўринни эгаллаган. Муҳр юзасига ҳаётий воқеаларни акс эттирувчи тасвирлар туширилган. Шоҳ ҳаёти ва фаолияти-га бағишланган тасвирлар муҳр юзасига ишланган тасвирлар-нинг бош мавзусини белгилади. Қадимги Эрон санъатида ду-малоқ ҳайкаллар ва айниқса, рельеф кенг учрайди. Бу ерда шоҳ ва шаҳзодалар, турли ҳайвон ва фантастик жониворлар ҳайкаллари яратилди. Буюмлар юзасига бўртма тасвирлар ишлаш, металлардан турли идишлар ясаш борасида эронлик-лар машҳур бўлдилар. Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар-дан яратилган уй-анжом буюмлари, қурол-аслаҳалар, ов қуроллари ниҳоятда нафис ва жимжимадор, тасвирларга бой қилиб ишланган. Кулолчилик буюмлари шакл жиҳатдан ранг-бараиг, геометрик нақшлар, ҳаётий сюжетлар билан беза-тилган. Эрон санъатида парчинлар (майолика) кенг қўлла-нилди. Улар Эрон меъморлик ёдгорликларига ўзига хос қай-тарилмас жозиба киритди.
Ахмоиийлар давлати қадимги Шарқнинг сўнгги йирик дав-латларидан эди. У эрамиздан аввалги 331—330 йилларда Ис-кандар Зулқарнайн (Александр Македонский) раҳбарлигидаги қўшинлар томонидан барбод этилди. Кейинчалик бу йирик Эрон империяси ўрнида бир қанча эллинистик давлатлар юза-га келди.
Ахмонийлар даврида вужудга келган санъат Урта Шарқ халқлари тарихида муҳим ўринни эгаллайди. Бу санъат бе-восита Урта Шарқда яшаган халқларнинг янги ўзаро муноса-бати натижасида, атрофдаги халқлар санъати таъсирида рав-нақ топди. Жумладан, Персеполь ва Суза саройларини қуриш-да Сугд, Бақтрия ва Хоразмдан келган уста ва санъаткорлар меҳнат қилганликлари ҳақидаги маълумотлар мавжудлиги шундан далолат беради. Шу билан бирга, Ахмонийлар даври санъати атрофидаги мамлакатлар санъатига, жумладан, Урта Оснё санъати тараққиётига ҳам ўзининг сезиларли таъсирини ўтказган.
ҚАДИМГИ ЎРТА ОСИЁ
ВА ҚОЗОҒИСТОН
САНЪАТИ
Урта Осиё ва Қозоғистон ерларининг иқлим шароити жуда эрта деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиш, катта-катта ерларга сув чиқариш ишларини амалга оширишни талаб этар ва бу ишларни кўпчилик кучи билан амалга ошириш мум-кин эди. Натижада бу ерларда, айниқса, унинг жанубий томон-ларида одамлар яшайдиган катта маизиллар юзага кела бош-лади. Эрамиздан аввалги III—II мингинчи йилнинг бошларида 10000 ва упдан ортиқ одамлар яшайдиган манзиллар — шаҳар-лар юзага кела бошлади. Урта Осиёда илк синфий жамият ривожланиб борди. Шундай манзиллар марказида йирик қўр-ғон ва ҳукмдорларнинг ҳашаматли саройлари бўлган1. Бу са-рой ва тураржой биноларининг девор ва поллари суратлар, кўп-роқ геометрик нақшлар билан пардозланган2. Эрамиздан ав-валги I мингинчи йилларда Урта Осиёда дастлабки ибтидоий давлатлар шакллана борди. Зардуштийлик (эр. ав. VII аср) дини ёйилди. Унинг «муқаддас» китоби Авеста эса шу дин қа-рашларини тарғиб этади. Қадимги Урта Осиё санъати ва ма-даниятини ўрганишда бизгача сақланиб келган қалъа, сарой, турар жой ва қабрлар билан бирга зардуштийлик дини билан боғлиқ бўлган турли оссуарийлар (астадонлар) деб аталувчи одамлар суягини сақлаш учун мўлжалланган сополдан ясал-ган идишлар муҳим фактик материал бўлиб хизмат қилади. Бундай оссуарийлар бўртма ва думалоқ тасвирлар билан беза-тилган бўлиб, баъзиларида эса ҳаётий воқеаларни акс этти-рувчи суратлар мавжуд. Урта Осиёнинг қадимги даври санъа-ти ва маданиятини ўрганишда ер остидан, қабрлардан топилган турли амалий-декоратнв санъат иамуналари, жанг, ов ва меҳ-нат қуроллари ҳам муҳим роль ўйнайди. Сопол буюмлар, брон-за, олтин, кумушдан ишланган кишилар эҳтиёжи учун ишлати-ладиган буюмлар юзаси нақшлар билан безатилган бўл-ган, бўртма тасвир ва ҳайкаллар билан пардозланган. Айрим буюмлар юзасига эса ҳаётий воқеалар акси туширилган. Ана шу фактик материаллар ўтмиш санъати ва маданияти, кишиларнинг эстетик, бадиий қарашларини билишга хизмат қилади.
Эрамиздан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмида Урта Осиё-нинг анчагина қисми Ахмонийлар подшолиги составига кирди ва деярли икки юз йил мобайнида унинг таъсирида бўлди. Шу давр мобайнида Урта Осиё халқлари Ахмонийлар давлатига кирган халқлар билан яқин муносабатда бўлди, улардан таъ-сирланди. Шунингдек, уларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Эра-миздан аввалги VI—IV аср Урта Осиё меъморлиги ҳақида Кўзали қир, Каллали қир (Узбекистон ССР), Эрка қалъа (Турк-манистон ССР) меъморлик комплекслари қолдиқлари таассу-рот беради. Сўзсиз бу меъморлик комплекслари аввалги давр анъаналарини давом эттириш асосида юзага келган. Улар қалин девор билан ўраб чиқилган, дарвоза ва миноралари мав-жуд бўлган. Уларнинг марказида сунъий тепалик бўлиб, унда сарой ёки ибодатхона жойлашган. Саройлар учун ишлатилган устунлар кўп ҳолларда капителлар билан тугалланган. Эра-миздан аввалги VI—IV аср меъморлиги намуналарининг илк намунаси ХоразмдагиКал-лали қир сарой қолдиқлари-дир. Саройнинг асосий қисми квадратга яқин бўлиб (75Х Х80 м) унга шарқ ва жануб-дан ҳовлилар туташган. Шу ҳовлиларнинг сўнггисида би-нога кириш учун мўлжаллан-ган асосий дарвоза бўлган. Сарой хоналари эса, одатда, ички икки ҳовли атрофида жойлашган. Сарой томларите-кис қилиб ёпилган. Устунлар узун тўсинларга мустаҳкамлик берган ва таянч вазифасини
ўтаган. Бино устунлари тепага кичрайиб борувчи тўртбурчак ва айланалардан ташкил топган тагкурсига ўрнатилган бўлган ва улар тошлардан ишланган. Устунлар эса ёғочдан ишланган бўлиб, унинг капители бургут бошли грифонлар билан безатилган Каллали қир сарой планировкаси ва кўриниши, устунларнинг характери бевосита Ахмонийлар даври меъморлигини эслатади.
Эрамиздан аввалги VI—IV асрларда Урта Осиёдаги бадиий ҳаёт ва маданиятни тушунишда Амударёнинг юқори лиги) муҳим ўринни эгаллайди. Ҳозирги кунда Лондондаги Бри-
тания музейида сақланаётган бу ёдгорликлар ичида олтиндан
ясалган ҳайкаллар, турли кўза, билагузук, узук, муҳр, тангалар,
олтиндан ясалган аравача ва қуроллар диққатга сазовордир. Бу
буюмларда учрайдиган тасвирлар бирмунча шартли бўлса ҳам,
лекин ниҳоятда ифодали ишланганлиги билан ажралиб туради,
деталлари аниқ ва тугал ишланиши билан характерланади.
«Жангчи-сак» бўртма тасвирида шу фазилатлар мужассамлаш-
ган (22-расм). Бу ёдгорликларнинг қаерда ишланганлиги ҳақи-
да маълумот йўқ. Иккинчи томондан, уларнинг ишланишида
ҳам бир хиллик етишмайди. Бу топилмаларнинг айримлари
марказий Эронда, бошқа бирлари эса Урта Осиёнинг шимолий
томон еридаги халқ ва элатлар томонидан ишланганлиги ёки
уларнинг кучли таъсири борлигини айтиш мумкин. Жумладан,
скифлар санъати анъаналари яққол кўзга ташланади. Бу ёдгор-
ликлар ичида грек усталари ишлаган узук-муҳр ҳамда ҳайкал-
ларнинг мавжудлиги ҳам Урта Оснё бадиий ҳаёти ва интилиши-
нинг кенглигидан далолат беради. Бу асарларни қаерда, ким
томонидан яратилганини айтиш қийин бўлгани ҳолда, уларнинг
Урта Осиё тупроғидан топилиши, сўзсиз унинг атрофдаги мам-
лакатлар билан яқин алоқада бўлганлигидан далолат беради,
нафис буюмларга интилиш кучли бўлганлигини кўрсатади.
Эрамиздан аввалги VI—IV асрларга оид кулолчилик буюм-лари шу даврнинг бирмунча мўл фактик материалидир. Урта Осиё ерларидан топилган кўпгина сопол буюмлар кулолчилик дастгоҳларида ишланган, махсус печларда пиширилган. Улар шу асрларда кулолчилик ҳунармандчилиги юксак бўлганлиги-дан далолат беради. Булар ичида геометрик нақшлар солиниб безатилган идишлар айниқса диққатга сазовордир.
Марказий Қозоғистон қабрларидан уч оёққа ўрнатилган бронзадан ясалган қозонлар топилган. Эрамиздан аввалги VI— IV асрларда ишланган бу қозонларнинг тепа қисми ҳайвонлар тасвири—кўпроқ тоғ эчкиси ҳайкали билан безатилган. Мар-казий Қозоғистон ерларидан топилган тақинчоқларда ёввойи қуш, кийик ва эчки тасвирлари учрайди. Бу тасвирларда ҳай-вон ва қушларнинг энг характерли белгилари ҳаракат пайтида кўрсатилади. Аксинча, ҳажмли думалоқ ҳайкалларда (асосан, улар амалий санъат буюмларининг ажралмас қисми бўлган) ҳайвонлар ҳаракати оғир ва вазмин бўлиб, улар кўп ҳолларда соат стрелкаси ҳаракатида кўрсатилади.
Македониялик Искандар Зулқарнайн (Александр Маке-донский) эрамиздан аввалги IV асрларда Ахмонийлар дав-латини тор-мор этиб, Урта Осиё ерларининг кўпгина қисмини ўзига қаратиб олди. Фақат Хоразм, Фарғона ва Сирдарё бўйи-даги кўчманчи қабилаларгина ўз мустақиллигини сақлаб қол-ди. Александр Македонский босиб олган ерларида ҳамма халқ-ларни бирлаштиришга ҳаракат қилди. Шу мақсаддан келиб чиқиб, у ўз атрофига греклар билан бирга маҳаллий шарқ зодагонларини, бойларни ҳам жалб эта бошлади. Аралаш ни-коҳларни маъқуллади. Узи ҳам шунга амал қилиб, Бақтрия маликаси Роксанага (Ракшонага) уйланди. Савдо-сотиқ ишла-рини ривожлантирди, шаҳар қурилишига эътибор берди. Бақ-трия, Суғд ва Парфияда қатор шаҳарлар барпо этди. Санъат ривожига ҳомийлик қилди. Лекин унинг давлати узоққа чўзил-мади. Вафотидан сўнг унинг империяси парчаланиб, ўрнида қатор давлатлар юзага келди. Македонский империясининг шар-қий қисмини узоқ вақт унинг саркардалари идора қилди. Урта Осиёнинг эллинистик дунёга тортилиши унинг санъати ва ма-даниятида жиддий ўзгаришларни юзага келтирди. Бу ўзгариш-лар меъморлик, амалий ва тасвирий санъат мазмуни ва харак-терида намоён бўла бошлади. Урта Осиёнинг эллинистик даврдаги меъморлиги характери унинг жанубий районларида сезилади. Бу даврда қурилган бинолар характерида Ахмоний-лар даври меъморлиги услублари билан бирга, грек санъати анъаналари мавжуд. Айниқса, биноларнинг декоратив безали-шида шу ўзига хослик кўзга ташланади. Устунлари грек клас-сик формасида ишланган бўлиб, коринф капителлари тошдан пшланган тош устун ва базадан ташкил топган. Сарой хоналари плястрлар билан безатилган. Сарой учун безак сифа-тида шер ниқоб, томни безаб турувчи палметкали антисфинкс-лар ишлатилиши ҳам характерлидир. Лекин саройни қурншда маҳаллий материал — хом ғишт, пахса ишлатилган, томлари текис қилиб ёпилган.
Тожикистоннинг жанубида олиб борилган археологик қазилмалар натижасида ҳам шу даврга оид меъморчилик ёдгор-вги комплекси қолдиқларида юқорида кўриб ўтилган хусу-сиятлар ўз ифодасини топган. Бундай ўзгаришларни Македопс-кий босиб олган ерларда вужудга келган Грек-Бақтрия, Парфия подшоликлари санъатида ҳам кўриш мумкин. Эрамиз-дан аввалги 250 йилларда Салавкийлар подшолигидан ажралиб чиққан Бақтрия кейинроқ Ҳиндистон ерларининг катта қисмини ўзига қаратиб олиб, эрамиздан аввалги II асргача мавжуд бўл-ди. Бу давлатга греклар подшолик қилгани учун унинг номи Грек-Бақтрия деб юритилди. Шу подшоликда грек санъати таъсири яққол сезилади. Грек тарихчилари Грек-Бақтрия-ни минг шаҳари бор ўлка деб таърифлашган. Бу, сўзсиз, мам-лакатда шаҳар қурилиши интенсив бўлганлигини билдиради. Ҳақиқатда ҳам бу даврда Грек-Бақтрия ерларида мавжуд шаҳарлар кенгайтирилди, одамлар яшайдиган катта бўлмагап аҳоли пунктлари шаҳарга айлантирилди. Янги шаҳарлар аниқ тўртбурчак ёки квадрат шаклида қурилиб, атрофи қалин де-вор билан ўраб чиқилди, тўртбурчаксимон миноралар бунёд этилди. Қурилган биноларда сержило корннф ордери кенг қўлланилди.
Греция санъати таъсири шу даврда зарб этилган танга-ларда ва уларга ишланган бўртма тасвирларда ҳам сезилади.
Тангалар юзасига ўнг томонга қараб турган подшоларнинг тас-вири туширилган, орқа томонида Греция афсонавий қаҳрамон-• лари тасвири ва ёзув мавжуд. Бу ҳар икки томон тасвирида эллинларнинг санъати анъаналари сезиларли. Бу тасвирлар, айниқса, подшоларнинг миниатюр портретлари ўзининг ўткир реализми билан характерланади. Бу хусусда подшо Дмитрий, Евкрадит портретлари алоҳида ўринни эгаллайди. Дмитрий портрети шу давр реалистик портрети санъатининг нодир ёд-горлиги ҳисобланади. Ҳайкалтарош бу портретда тасвирланув-чининг ўзига хос индивидуал қиёфаси ва характерини ифода-ли акс эттира олиши билан кишини ҳайратлантиради. Амалий санъатда ҳам Греция санъатига тақлид қилиш ёки Греция санъ-ати намуналаридан фойдаланиш кенг авж олди. Маҳаллий ус-талар грек кулолчилик формаларидан ўз ижодларида кенг фойдаландилар.
Антик мифология ва шарқ афсонавий қаҳрамонлари уйғун-лигида янги типлар юзага кела бошлади. Шарқ ва Ғарбнинг яқинлашувини Грек-Бақтрия бошлаб беради, Парфия дав-лати ва санъатида ривож топади.
Эрамиздан аввалги III аср ўрталарида Парфиёна давлати (Туркманистоннинг жануби-ғарбий томони ва Эроннинг шимо-ли-шарқий қисмлари) Урта Шарқнинг йирик давлатларидан бири сифатида танилди. Аршакийлар сулоласи бошқарган давр-да эса жаҳондаги йирик давлатлардан бирига айланди. Пар-фиёна санъатини ўрганишда ҳам танга юзасига ишланган бўрт-ма тасвирлар кенг ўринни эгаллайди. Бу тасвирларда Пар-фиёна подшоларининг бўртма тасвири антик бўртма тасвир ус-лубида зарб қилинган, лекин подшолар кўринишида маҳаллий этник тип акс этган.
Парфия санъатини тушунишда Ашхобод яқинида археоло-гик қазишлар натижасида очилган Парфиёнанинг йирик ша-ҳарларидан ҳисобланган Ниса (бошқача номи Парфниса) ало-ҳида ўринни эгаллайди. Эски Ниса ва Янги Ниса деб аталадиган бу кўҳна шаҳар қолдиқлари ҳамда у ердан топилган ама-лий-декоратив ва тасвирий санъат буюмлари ўша давр ба-диий ҳаётини тушунишда бебаҳо фактик материал ҳисоб-ланади.
Эски ва Янги Ниса Парфия*даврида қалъа ва шаҳристон-дан иборат битта шаҳарни ташкил этган. Бу ерда Парфия под-шосининг саройи, ғалла, озиқ-овқат омбори ҳамда зодагонлар-нинг сағаналари бўлган. Бу ерда очилган «квадрат уй» ўз тузилиши ва безашда ишлатилган декоратив деталлари билан диққатга сазовордир. Бу меъморлик ёдгорлиги квадрат шаклида бўлиб, унинг хоналари ўртадаги катта очиқ ҳовли атрофида жойлашган. Шу «квадрат уй» хоналарининг биридан мармар ҳайкалларнинг деталлари ҳамда Афродита боши ва икки аёл ҳайкали топилган. Бу топилмалар ўзининг ишланиш услуби ва характери жиҳатидан антик ҳайкалтарошларнинг асарларини эслатади, лекин этник тузилиш жиҳатидан оз бўлса-да, маҳаллий шарқ аёлларига хос баъзи сифатларнинг мавжуд-лиги ҳайкални маҳаллий номаълум ҳайкалтарош яратган бўлса керак, деган фикрни уйғотади (23- расм).
Нисадан топилган ёдгорликлар ичида Қора денгиз соҳил-ларидан келтирилган буюмлар (масалан, Қора денгиз антик шаҳарларида зарб этилган тангалар), ҳар хил амалий-декора-тив санъат намуналари ҳамда ҳайкалчалар ҳам (масалан, Эрот ҳайкалчаси) бу ернинг бадиий ҳаётини тушунишда муҳим роль ўйнайди.
Нисадан топилган ёдгорликлар ичида фил суягидан шохга ўхшатиб ясалган идишлар — ритонлар ҳақиқий шов-шувга са-баб бўлди (24-расм). Ҳажм жиҳатядан каттагина (баланд-лиги 40—60 см) бўлган бу ритонларнинг уч томонида аф-сонавий ҳайвонларнинг ярим белигача ҳайкали ишланган. Ритоннинг тепа қисми эса бўртма тасвир — фриз билан ҳалқаланган. Бу бўртма тас-вирларда кўпроқ антик мифо-логиядан олинган воқеалар, қурбонлик олиб келиш, раққо-салар ёки антик худоларнинг бўртма тасвирлари ишланган. Шуниси характерлики, бу бўртма тасвирлар ўз мавзуси жиҳатидан антик воқеаларга бағишлангани ҳолда, ишланиш услубида гандхара санъати мактабнинг таъсири борлиги сезилади. Бу тасвирланувчи-ларнинг ишланиш услуби, ки-йим кийиш характерида кўри-нади.
Янги асрнинг бошларига келиб, Урта Осиё иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида жиддий жонланиш бошланди. Ундаги қатор маданий мар-казларда санъат ва маданият борасида муҳим ёдгорликлар яратилди. Шундай .маданий марказлардан бири Хоразм эди. Қўйқирилган қалъа, Гяур қалъа, Тупроқ қалъа хароба-лари, у ерлардан топилган тасвирий ва амалий санъат на муналари шу даврларда (илк феодализм, яъни V асрга қадар) Хоразмда ижтимоий ҳаётнинг бирмунча интенсив бўлганлигини кўрсатади.
Қўйқирилган қалъа (Тўрткўлнинг шимоли-шарқий қисми-дан 22 км узоқликда) эр. ав. IV—III аср барпо этилган бўлиб, у ўзига хос композицияга эга. У дастлаб думалоқ шаклда бўлиб, унинг марказида диаметри 44,4 метрли икки қаватли бино, ун-дан 14,5 метр узоқликда эса мудофаа деворлари бўлган. Бу девор кейинчалик мудофаа галереясига айлантирилиб, тепа қисми разоқли том билан ёпилган.
Бу ердан топилган кулолчилик буюмлари ҳам диқ-қатга сазовордир. Улар шакл жиҳатдан ранг-баранг. Сопол-дан ишланган сув идишлари, турли кўзалар жуда нафис қилиб ишланган. Бу кўзаларнинг бандлари ҳайвон шакллари билан, юзаси эса ҳаётий воқеаларни акс эттирувчи бўртма тасвирлар билан безатилган. Кўмиш маросими билан боғлиқ бўлган со-полдан ясалган оссуарийлар (урналар) ҳам диққатга сазовор. Қўйқирилган қалъа яқинидан топилган оссуарийлардан бирида қути устида ўтирган эркак ҳайкали ишланган. Бу ҳайкалнинг бош қисми жонли чиққан ва Урта Осиё одами типини ифода-
лайди.
Гяур қалъа саройи қолдиқлари ҳам диққат-га сазовор. Бино анъа-навий Урта Осиё услу-би — пахсадан қуриш принципига асосланган бўлиб, девор юзаси ганч билан сувалган. Асосий хоналар, айниқса, қабул-хона ниҳоятда серҳашам бўлиб, у деворий сурат-лар билан безатилган, ҳайкалтарошлик асарла-ри ҳам хона файзини оширишга хизмат қилган. Парча ва бўлакларда етиб келган сурат ва ҳай-калтарошлик намуналари қолдиқлари шудаврсанъ-ати реализми ҳақида га-пириш имкониятини бе-ради. Ишланган ҳаикал-ларда тасвирланувчининг этник типи, ёши, харак-терини очишга интилиш сезилади. Шу хусусда, қалъа хоналарининг би ридан топилган «Эркак боши ҳайкали» диққатга сазовордир. Номаълум ҳайкалтарош тасвирланувчининг юзидаги сўлғинлик ва қарий бошлаганлик аломатларини аниқ тасвирлаб берган-
Даврнинг муҳим маданий ёдгорликларидан яна бири бу Туп-роққалъадир. Бу меъморлик комплекси Урта Осиёда нодир ёд-горликлардан бири ҳисобланади. 12 м баландликка эга бўлган сунъий тепалик устига қурилган бу қалъа тўртбурчак шаклида бўлиб, 500X350 м майдонни эгаллайди. Майдон атрофи мустаҳ-кам девор билан ўраб чиқилган. Қалъанинг шимоли-ғарбидаги бурчак томонда Хоразм шоҳларининг саройлари жойлашган. Саройнинг маҳобатли уч минораси эса бутун қалъа кўриниши-га мустаҳкамлик бахш этган, унинг жиддий бўлиб кўринишини таъминлаган. Тупроққалъа хоналари бир хил эмас. Тор йў-лакчалар эгри равоқлар билан ёпилган, аксинча, катта хоналар нур-қудуқларга эга бўлган, мустаҳкам устунлар эса хона кенг-лигини ошириш учун, узун тўсинларга мустаҳкамлик бериш ёки уларни узайтириш учун ишлатилган. Сарой хоналари ҳайкал-тарошлик ва рангтасвир билан безатилган. Қабулхона (меҳ-монхона) сербезак бўлган. Деворий сурат ва бўртма тасвирлар хонанинг кўркам ва гўзаллигини оширган. Лойдан ясалган ҳайкаллар девор бўйлаб қилинган супачаларга ўрнатилган. Супачалар жимжимадор панжаралар билан алоҳида секция-ларга ажратилган. Ҳар бир секцияда мустақил ҳайкалтарош-лик композицияси бўлган. Бу ҳайкаллар қисман сақланиб қол-ган. Утирган ҳолда тасвирланган подшолар (натурал ўлчамдан чкки марта катта), ён томондан турган ҳолда тасвирланган эр-как, аёл ва болаларнинг ҳайкали қўйилган. «Суворийлар (жанг-чилар) зали» деб номланган хона деворида қолдирилган ток-чаларда подшолар ҳайкали қўйилган. Девор олдида эса қўли-да қурол ушлаб турган жангчилар ҳайкали бўлган. «Қайиқлар зали» деб номланган хонада ўсимликлар, пастроқ томонда на-турал катталикда кийикларнинг бўртма тасвири — барельефи ишланган. Тупроққалъадаги кичик хоналар фақат деворий су-ратлар билан безатилган. Шундай хоналардан бирининг дево-рига ишланган арфа чалувчи қиз сурати бизгача бирмунча ях-ши сақланган.
Тахминан, I асрнинг бошларига келиб, Грек-Бақтрия под-шолигининг парчаланиши натижасида вужудга келгаи майда давлатлар бирлаштирилиб, Кушон давлати ташкил этилди. Бу давлатга Урта Осиё ҳукмдори Кудзула Кадфиз бошчилик қил-ди. Унинг ўғли Кадфиз II эса бу давлат майдонини Ҳиндистон ерларига қадар етказди. Канишка подшолик қилган йилларда эса Кушон давлати ўзининг гуллаган даврини бошидан кечир-ди. Кушонийлар даврида Урта Осиёда буддизм дини кенг тар-қалди. Кушон ҳукмдорлари ўз салтанатларини мустаҳкамлаш учун бу диндан фойдаландилар. Уни омма орасига сингдиришга ҳаракат қилдилар. Ҳукмдорларнинг бу интилишлари шу давр санъат ва маданиятида ҳам ўз ифодасини топди. Буддизм билан боғлиқ бўлган ибодатхоналар вужудга келди, ҳайкаллар яра-тилди, деворий суратлар ишланди.
Кушонийлар даврида ижтимоий ҳаётда содир бўлган ўз-гаришлар бизгача етиб келган тангаларда ҳам намоён бўла-ди. Бу танга юзаларига подшолар портрети зарбланган, орқа томонига худолар тасвири туширилган. Ёзувлар эса кушон-бақтрия тилида бўлиб, ёзиш учун кушон ҳарфлари (грек алфавити асосида яратилган) ишлатилган. Кушон даври санъа-тини билишда Холчаёнда (Сурхондарё области) сақланиб қол-ган бино қолдиқлари ҳамда тасвирий ва амалий санъат наму-налари муҳим ўринни эгаллайди.
Бу ерда бино шарққа қараб қурилган бўлиб, унинг олд то-монида 6 устунли айвон бўлган. У ердан асосий хона — катта залга ва икки устунли хонага кирилган. Бино хом ғиштдан қу-рилган. Устунлар ёғочдан ишланган бўлиб, улар тош тагликка ўрнатилган. Бинонинг томи текис ёпилган. Том чеккалари че-репица ҳамда антификслар билан, хоналар эса деворий сурат ва ҳайкаллар билан безатилган. Деворий суратлардан айрим тасодифий бўлакчалар ёмон ҳолда бизгача етиб келган. Булар ичида йигит боши сурати, узум новдалари бирмунча били-нарди.
Холчаёндаги бинони безашда ҳайкаллар кенг қўлланилган. Бу ҳайкаллар хоналар деворининг юқори қисмига барельеф ва горельеф услубида бажарилган. Унда подшо ва унинг яқинла-ри, шунингдек, отлиқлар тасвири ишланган. Бу ҳайкалларда Грек-Бақтрия санъатига хос хусусият—ҳар бир тасвирла-нувчининг ўзига хос индивидуал хислатларини кўрсатишга, кийимлари, қуролларини аииқ тасвирлашга интилиш сезила-ди. Номаълум ҳайкалтарош тасвирланувчининг соч тараши, ки-йим-боши характерининг ҳам аниқ бўлишига, психологик ҳо-латини ифодалашга интилади (25-расм).
Айритомдан (Термиз яқинида) топилган тошдан ишлан-ган рельефлар ва сўнгги Кушон давлати меъморлигининг ха-робалари бу ерда буддизм кенг ёйила бошлаганлигини кўрсата-ди. Айритомдан топилган тошдан ишланган рельефлар ибодахтонага киравериш томонга карниз тарзида ишланган бўл-ган. Бу карнизларда аканф барглари орасида ярим белигача тас-вирланган қўшнай, ноғора( барабан), лютна (ғижжакка ўхшаш музика асбоби) ва арфа (чилтор) чалаётган созандалар тас-вирланган (улар 14 та).
Кушонийлар даврида буддизм дини билан боғлиқ бўлган меъморлик композициялари юзага келди. «Зурмалақалъа» деб ном олган эски Термиз яқинидаги меъморлик қолдиғи шу ўрин-да муҳимдир. Тўртбурчак шаклидаги тагликка тепа томони яримсфера тарзда тугалланган цилиндрсимон ступа қурилган. Миноранинг қозон шаклидаги тепа ва цилиндр шаклидаги асо сий устун қисми чегараси карниз билан ажратилган. Минора-нинг таги оқ, тепадаги ярим айлана шаклидаги қисми қизил тош плиталари билан, асосий устун қисми эса пишиқ ғишт би-лан пардозланган бўлиши эҳтимоли бор.
Урта Осиёда буддизмнинг тарқалиши бевосита ҳайкалтарош-ликда ҳам ифодаланди. Будда, бодисатва ва бошқа диний пер-сонажларнинг ҳайкаллари ибодатхоналарнинг олди ва ичкари қисмидан ўз ўрнини эгаллади. Бу ҳайкалларнинг ишланиш прин-циплари Ҳиндистонда яратилган канонларга асосланган.
Далварзинтепа ва Қоратепадаги (Сурхондарё области) буд-дизм ибодатхоналаридан топилган ганч ҳайкаллар ҳам юқори-да кўрилган хусусиятларга эга. Бу ҳайкаллар натурал катта-ликда ишланган ва реал характерга эгадир. Ҳайкалтарош ма-ҳаллий типларнинг ўзига хос томонларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу уларнинг кўриниши, соч тараш ва кийинишларида сезилади.
Қоратепада олиб борилган археологик ишлар буддизм би-лан боғлиқ меъморлик комплексининг очилишини таъминлади. Бу ерда археологик ишлар давом этмоқда, лекин очилган ғор-ибодатхоналарнинг безатилиши, у ерда мавжуд бўлган ҳайкал ва деворий суратлар диққатга сазовордир. Жумладан, номаъ-лум рассом томонидан ишланган деворий суратларда фазовий кенгликни ифодалашга, ҳажмни тасвирлашга интилиш сезила-ди.
Амалий санъат намуналари ҳам диққатга лойиқдир. Янги аср бошларида яратил-ган кулолчилик, заргар-лик ва металлардан бу-юмлар ясаш (кумуш, ол-тин ва бронза) санъати нафислиги билан ўзига тортади. Айниқса, металл буюмлар ясаш ва улар-нинг юзасини бўртма тасвирлар билан безаш санъатида Урта осиёлик усталар катта ютуқларни қўлга киритдилар. Урта Осиё ва Қозоғистоннинг қадимги даври санъати совет даврида ўрганила бошланди. Совет архео-лог ва санъатшунослари-нинг меҳнати туфайли Урта Осиё ва Қозоғистон халқлари ўтмишининг бой ва серқирра эканлиги ис-ботлаб берилди. Урганиш эса ҳали тугагани йўқ. Сўзсиз, янги-янги фактлар Урта Осиё ва Қозогистон санъатининг қадимий даврига оид маълумотларни янада бойитади.
ЦАДИМГИ ҲИНДИСТОН
САНЪАТИ
Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбидаги Ҳинд дарёси ҳавзасидан топилган Мохенжо-Доро (Синд вилояти) ва Хараппа (Панжоб) дан топилган қадимги шаҳар қолдиқлари, маданият ёдгорлик-лари эрамиздан аввалги 3—2 мингинчи йиллардаёқ Ҳинд санъ-ати ўзига хос, ёрқин ва жозибадор, фантазияга бой санъат бўлганлигини тасдиқлайди ва мифология асосида қимматли санъат намуналари яратилганлигини англаш имкониятини бе-ради.
Эрамизгача бўлган даврдан бир неча аср олдиноқ, бу ерда математика, тилшунослик, фалсафа, тиббиёт равнақ топган, ҳунармандчилик ривожланган, ёзув пайдо бўлган. Меъморлик, ҳайкалтарошлик ва рассомлик санъати бир-бири билан уйғун-лашган ҳолда ривож топган. Эрамиздан аввалги бир мингин-чи йнлларнинг иккинчи ярмида бу ерда дастлабки синфий дав-лат пайдо бўлган. Адабий манбаларга кўра, шу даврларда ажойиб, ҳашаматли ёғоч меъморчилиги равнақ топган. Булар бизгача сақланмаган. Эрамиздан аввалги III асрдан янги эра-нинг VII асригача бўлган даврда эса, Ҳиндистон Осиёдаги энг юксак маданият ўчоғнга айлапган. Бу ерда иайдо бўлган буд-дизм!нинг Осиёдаги кўпгина ерларга тарқалганлиги ҳам шун-дан далолат беради.
Ҳиндистон санъати ҳам қатор тараққиёт босқичларини бо-сиб ўтган. Бу тараққиёт жараснида Ҳинд санъатига гоҳ шумер, гоҳ грек санъатининг таъсири бўлган. Лекин шунга қарамай, унинг санъатида ўзига хослик мавжуд бўлиб, у, асосан, халқ санъати, айниқса, ҳунармандчилик таъсирида бўлган.
Қадимги Мохенжо-Доро шаҳрининг қолдиқлари бизгача яхши сақланган. У йирик шаҳарлардан бири бўлиб, кўчалар ва бинолар пишиқ ғиштдан ишланган. Кўчалари тўғри бўлиб, уларнинг кенглиги 10 метрга етган. Кўча ёқасидаги уйлар бир чизиқда жойлашган. Бинолар 2—3 қаватли бўлиб, шаҳарга ўз-гача файз киритиб турган. Бино деворлари эса яхшилаб пардозланган ва сувалган. Бу ҳол Ҳиндистонда жуда қадим пайт-лардаиоқ шаҳар қуриш санъати пайдо бўлганлигидан, шаҳар ларни план асосида қуришга эътибор берилганлигидан дало-лат беради. Шаҳарда катта жамоат бинолари бўлган ҳаммом ва канализация ишлари яхши йўлга қўйилган. Топилган сопол буюмларнинг юзаси геометрик нақшлар билан безатилган. Турли хилдаги лой ва тошдан ишланган ҳайкал ва ҳайкалча-лар, ўймакорлдк билан безатилган турли уй-анжом, безак ва заргарлик буюмлари ҳам шу давр санъати ривожидан далолат беради. Мохенджо-Дородан топилган коҳин боши ҳайкали (эр. ав. 3000 йил), лойдаи ишланган, аравага қўшилган ҳўкизлар ҳайкали (эр. ав. 3000 йил), Хараппадан топилган эркак торси (эр. ав. 3000 й.) ўзининг пластик ечими билан диққатни тор-тади. Жумладан, коҳиннинг боши ҳайкалида соч-соқоллар тас-вири, кийимлар характерида шартлилик мавжуд Сўлса (26-расм), аксинча, қизил тошдан ишланган эркак торси юксак маҳорат билан, ҳаётий акс эттирилган.
Ҳиндистон Шумер, Аккад ва Месопотамиянинг бошқа дав-латлари, шунингдек, Миср билан яқин алоқада бўлган, улар орасида савдо-сотиқ ривожланган. Месопотамиянинг Киш, Эш-нуниа шаҳарларидан топилган ҳинд ўйма муҳрлари, филнпнг бўртма тасвири туширилган муҳр, ҳинд қалноғи кийган аёл ҳайкали бу ўринда диққатга сазовордир.
Эрамиздан аввалги 2 мингинчи йилларнинг ўрталарида Ҳин-дистоннинг қадимий шаҳарлари ғарбдан келган кўчманчи орий қабилалари томонидан босиб олинган, кейинчалик бу қа-билалар бу ҳинд қабилала-ри билан ассимиляциялашиб кетган. Бу давр санъати ва маданиятини,асосан, адабий ва диний ёдгорлик «Веда» («Билим») деб номланган тўплам асосида ўрганилади. Шунинг учун ҳам бу давр шартли равишда Веда дав-ри деб юритилади. «Веда» адабий-диний тўпламида по-этик формада дин, ҳаёт ва қабилаларнинг турмуш тар-зи ҳақида ҳикоя қилинади. Табиат кучлари Индра (мо-моқалдироқ худоси), Агни (олов худоси), музика, меъ-морлик тўгрисида фикр юри-тилади. Веда даврида ав-валгидек йирик шаҳарлар қурилмаган. Одамлар катта бўлмаган манзилларда яша-ганлар. Меъморликда, асо сан, ёғоч етакчи ўринни эгаллаган. Бинолар ярим сферик тарз-да қурилган. Лекин қадимги пайтлардагидек, шаҳарда бинолар планлаштириш принципида жойлашган. Веда даври тасвирий ва амалий санъат намуналари бизгача кам етиб келган. Булар, асосан-, лойдан, олтиндан ишланган кичик ҳажмдаги ҳайкал-лардир.
Эрамиздан аввалги бир мингинчи йилларда Ганг дарёси воҳасида ишлаб чиқариш кучлари ортди, ибтидоий жамоа ту-зуми инқирозга юз тутиб, янги қулдорлик синфий жамияти юза-га кела бошлади. Бу процессда, айниқса, Ганг воҳасида ривож-ланган подшолик — Магадха даври алоҳида ўрин тутади. Бу даврда санъат ва маданият тараққиёти янги поғонага кўтарил-ди. Қуллар меҳнати ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тута бош-лади, қурилишда асосий кучга айланди. Мураккаб ёғоч меъморчилиги пайдо бўлди, саройлар, ижтимоий бинолар, ибодатхоналар пайдо бўлди. Ғорга, ибодатхона деворларига ишланган тасвирларда шу даврда қурилган ёғоч ибодатхоналар •кўриниши тўғрисида тасаввур қилиш мумкин.
Қадимги Ҳиндистоннинг муҳим адабий ёдгорликлари «Ма-ҳабхарата» ва «Рамаяна» эрамиздан аввалги I мингинчи йил-ларнинг иккинчи ярмида яратилган эпик достонлардир. Уларда қадимги даврдаги халқлар ҳаёти, урф-одати, одамларнинг ху-до ва афсонавий қаҳрамонлар ҳақидаги тушунчалари акс эт-тирилган.
Қадимги Ҳиндистон санъатининг гуллаган даври Мау; ья сулоласи (эр. ав. 322—185 йиллар), айниқса, Ашока император-лиги даври (эр. ав. 272—232 йиллар)да содир бўлди. Ашока ҳукмронлик қилган даврда буддизм кенг ёйилди. Бу дин даст-лаб Ҳиндистонга, кейинроқ Шарқнинг қатор давлатлари (Хи-той, Бирма, Япония, қисман Урта Осиё)га тарқалди.
Буддизмнинг тарқалиши у билан боғлиқ бўлган ибодатхо-налар қурилишига, тасвирий санъат намуналарининг пайдо бўлишига олиб келди. Буддага бағишланган меъморлик ком-позицияларида қадимги Ҳинд меъморчилигидаги мавжуд анъа-малар, халқ мифологиялари, Будда ҳаёти ва фаолияти билан қўшилиб к-етган афсоналар ўз ифодасини топди. Қурилиш ма-териали сифатида тош кенг ишлатила бошлади. Буддизмнинг асосий меъморчилик композицияларидан бири ступа1 бўлиб, бундай қурилмалар Ашока даврида кўп қурилган. Санчидаги катта ступа (эр. ав. 250 й.) шу меъморлик композициясининг ўзига хос томонини ёритади ва моҳиятини тушунишга ёрдам беради. Бу ступа яримсфера шаклига эга бўлиб, у айлана шаклидаги супачага ўрнатилган. Ҳар иккисининг ичи ғишт ва тош билан тўлдирилган. Унинг яримсферик шакли тескари ўгирилиб қўйилган қозонни эслатиб, осмон гумбазининг рамзи ҳи-соблангап. Гумбаз тепасида эса муқаддас тоғ бўлиб, у тўрт то-мондан шартли ўралган. Ступанинг томонларига дарвоза ўр-патилган. Бу дарвозалар жуда бой бўртма тасвирлар билан бе-затилган (27- расм).
Буддизмнинг муҳим ёдгорлигидан яна. бири устунлар — ста-мбхлардир. Улар яхши пардозланган яхлит тошдан ишланган бўлиб, Будда таълимотини таргиб этишда фойдаланилган ҳам-да империянинг танҳолиги ва жипслигини кўрсатадиган ўзига хос ҳайкали ҳисобланган. Бу устунлар" ҳайвонлар тас-вири ишланган капител билан тугалланган. Сарнатхдаги стамбх ва унинг шерлар тасвири ишланган капители машҳурдир (28-расм). (Бу капител бугунги кунда Ҳиндистон республикаси

гербида ишлатилади). Муқаддас ҳайвонлар бўртма тас-вири ишланган думалоқ барабан устида тўрт шер тасвир-ланган бўлиб, улар бир-бирига орқа қилган ҳолда тўрт томонга қараб турибди. Шерлар бирмунча содда ва схематик тасвирла нишига қарамасдан, таъсирчан, улуғвор ва қудратлидир. Бу куч-қудрат, улуғворлик эса буддизм, давлатнинг рамзи сифа-тида гавдаланади.


Будданинг дарвишона ҳаёт кечирганининг рамзий ифода-си ғорларга ишланган ибодатхона (чайтья)лардир. Бундай ибо-датхоналар қоялар ичига ишланган, ичкарида монахлар хонаси ва ибодатхона (чайтья) жойлашган. Қадимги Ҳинд ғори ичига ишланган ибодатхоналардан (чайтьялардан) бири Карлидаги ибодатхонадир. Унинг хоналари қоя ичига ўйиб кирган, деворла-ри эса ҳайкалтарошлик ва рангтасвир билан безатилган. Ки-радиган эшигининг тўғрисида, хонанинг думалоқ қилиб ишлан-ган томонига эса ступа ўрнатилган (29- расм).
I—III асрларда Ҳиндистоннинг шимолий қисми Кушон дав-латига қўшиб олинди. Кушон давлатининг ҳукмдори Қанишка буддизмнннг Ҳиндистон ташқарисига ҳам тарқалганлигини ҳи-собга оляб, ўз давлатини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди ва ундан идеоло: курашда фойдаланди. Ҳинд пластикасида Будда ҳайкали пайдо бўла бошлади. Бу ҳайкалларда эллинис-тнк пластпка таъсири сезиларли. Бунга сабаб Будда ҳайка-лини Гандхара областида Македонский даврида келиб қолган греклар ёки кичик осиёликлар ишлашган. Гандхарада пайдо бўлган Будда ҳайкали кейинроқ буддизм тарқалган ерларга эталон сифатида тарқалди (30-расм). Гандхара Буддасида эллин ҳайкалтарошлигидаги жисмоний гармоник идеал образ ҳинд ҳайкалтарошлигидаги образларнинг тўлақонлиги билан уйғунлашиб кетди. Натижада жисмоний гўзал, хотиржам ҳол-да фароғатга, доноликка эришган идеал инсон образи яратил-ди. Қадимги ҳинд санъатининг сўнгги тараққиёти Гупталар сулоласи (320—450 йиллар) даврига тўғри келади.^ Бу Ҳиндис-тоннинг қулдорликдан феодал муносабатларга ўтиш даври бўлиб, санъат ва маданиятнинг янада равнақ топиш даври ҳи-собланади. Аджанта ғоридаги ибодатхона ва унинг бадиий безак-лари, деворий суратлари қадимги ҳинд санъатининг энг яхши томонларини ўзида мужассамлаштирган. Аджантадаги ғор ичига ишланган нбодатхона комплекси эрамиздан аввалги II, япги эранинг VII асрлари мобайнида буиёд этилган. Чайтья ртбурчак шаклида бўлиб, унинг киравериши тўғрисидаги яримдоира шаклидаги жой будда ҳайкали учун мўлжаллан-ган. Қириш томонида «қуёш дартаси» деб номланган тешик — дарча мавжуд. Ибодатхона девор ва устунлари эса ҳайкалта-рошлик асарлари билай безатилган, деворий суратлар ишланган. Гупта сулоласи даврида қурилган. Аджанта ибодатхонасининг олд томоии ҳам ҳгйкалтарошлик санъати намуналари билан нафис ва сержило қилиб безатилган. Будда ва шогирд-ларининг ҳайкаллари кираверишдаги девор токчаларини тўл-дирган (31- расм).
Аджанта ғори ибодатхонаси хоналарининг девор ва шипла-ри эса деворий суратлар билан тўлдирилган. Бу суратларда Будда ҳақидаги афсоналар билан бирга, турли худо, ҳайвон, қушлар тасвири ҳам нозик ва зўр муҳаббат билан чизилган, будда афсоналари ҳаётий ва реал қилиб, маҳорат билан ишлан-ган.
Улаётган малика» сурати нозик психологизми ва тасвир-ланган образлар ҳиссий кечинмаларининг ранг-баранглиги би-лан характерланади. Образнинг пластик ечими ҳам диққатга сазовор. Чизиқлар пластикаси ёш маликанинг нозик жуссаси, чиройли, думалоқ юзидаги юмилиб бораётган катта кўзлари унинг гўзаллигини намоён қилади. «Раққоса» деворий расми ҳам ўзининг пластик ечимининг гўзаллиги билан яхши таассурот қолдиради (32-расм).
Чайтья деворий суратлари мавзу жиҳатдан қанчалик ранг-баранг бўлмасин, уларда ягона фикр — инсоннинг ҳаётга бўл-ган меҳри, фалсафий дунёси ва ўйи, ҳж*туйғулари, орзу-истак-лари ва юксак эстетик идеали ўз ифодасини топган. Аджанта санъати қадимги ҳинд санъатининг нодир ёдгорлигидир. Ун-даги юксак бадиий маҳорат, гуманизм ва халқчиллик ҳинд санъати тараққиёти учун муҳим замин бўлиб қолди.
ҚАДИМГИ ХИТОЙ САНЪАТИ
Қадимги Хитой санъати тарихи эрамиздан аввалги 4—3 мингинчи йиллардан эрамизнинг III асригача бўлган даврни ўр-ганади, таҳлил этади. Эрамиздан аввалги 4—3 мингинчи йиллар-да Хуанхэ дарёси воҳасида одамлар деҳқончилик билан шу-ғуллана бошладилар, айрим қабилалар эса ўтроқ ҳаёт кечира бошладилар. Бу даврда одамлар яшайдиган уйлар думалоқ шаклда ва кўпроқ ертўла типида бўлган, улар ерни 3—4 метр қазиб ишланган. Аста-секин яримертўла типида ва ниҳоят, ер устида каркас услубидаги уйлар юзага келган. Улар тўртбур-чак ёки квадрат шаклида қурила бошланган. Тепа томи шох-шаббалар ёки лойдан пиширилган плиталар билан ёпилган. Устун-тўсин системаси ҳам шу даврларда меъморликда кенг қўлланила бошланган. Хитойнинг энг қадимги санъат намуна-лари бизгача кулолчилик буюмлари орқали етиб келган. Қўлда, дастгоҳсиз ясалган турли хум, кўза, товоқ, вазалар рангдорнақш-лар билан безаб чиқилган. Бу кулолчилик буюмларининг юза-си спиралсимон, тўлқинсимон, тўрсимон чизиқлар билан бе-залган, соддалаштирилган одам, ҳайвон ва қушлар расми ҳам ишланган. Бундай кулолчилик ёдгорликлари Яншао манзили-дан топилгани учун ҳам улар «Яншао мадапияти ёдгорлиги» деб юритилади. Шу маданият кейинги Хитой кулолчилиги ри-вожида ҳам муҳим ўринни эгаллади. Хитойнинг айрим вило-ятларида кулолчилик буюмлари қора лойдан дастгоҳда ишлан-ган. Бу буюмлар нафислиги ва нисбатларининг қатъийлиги би-лан ажралиб туради. Бундай идишлар Луншань манзилидан топилгани учун «Луншань маданияти ёдгорликлари» деб юри-тилади.
Эрамиздан аввалги 4—3 мингинчи йилларда Хитойда лой-дан ишланиб, оловда тоблаб пиширилган одам ҳайкаллари (терракоталар), одам бошини эслатувчи кўзалар, тошдан иш-ланган турли бадиий буюм ва ҳайкаллар учрайди. Булар қа-димги Хитой маданиятипинг бой ва ранг-баранг бўлганлигидан ^алолат беради.
Эрамиздан аввалги 2 мингинчи йилларда Хуанхэ дарёси во-ҳасида Хитойда биринчи бор давлат пайдо бўлди. Бу давлат-ни Шан (ёки Инь, тахминан, эр. ав. XVI аср — эр. ав. 1027 йил-лар) династияси бошқарди. Синфий қулдорчилик жамияти шаклланиб, ривожланиб борди. Биринчи шаҳарлар юзага кел-ди. Улар аниқ планлаштириш асосида қурилди. Деҳқончилик, ҳунармандчилик ривожланди. Савдо-сотиқ ишлари жонланди.
Шан давридан бизгача сақланиб келган ёдгорлик Анъян рай-опидан топилган катта шаҳар қолдиқлари ҳисобланади. Шаҳар аниқ планировкага эга бўлиб, у кварталларга ажратилган. Бинолар сунъий тепалик устига қурилган. Бинода устунлар им-кониятидан фойдаланилган. Том эса икки нишабли бўлиб, по-хол билаи ёпилган. Шан даврида Хитойда мифлар пайдо бўл-ган, турли рамзнй белгилар юзага келган. Бу белги ва мнфлар идишларшшг юзаларпга ишланган ҳайкалларда, рангтасвирда тасвирланган ва шуларда кишиларнинг фалсафий қарашлари ўз ифодасини топган. Шу вақтда бронзадан ишланган, диннй м:;росимлар ўтказиш учун мўлжалланган буюмлар юксак ма-ҳорат билан ишланган, уларнинг юзаси рамзий белги, нақш,
фаптастик ва яримфантастик образларнинг бўртма тасвири би-лан безалган. Бу белги, нақш ва образлар ягона ритмга бўй-сунднрилган. Буюмларнинг банди ва қопқоғига ҳам турли шакллар берилган. Шан даврида тоштарошлик ва суяк ўйма-корлиги ҳам ривожланган. Усталар қаттиқ нефрит тошларидан тақинчоқ, кўмиш маросими билан боғлиқ бўлган буюмларни, турли хил ҳайвон ва жониворлар ҳайкалчаларини юксак ма-ҳорат билан бажарганлар. Шан даврида оқ лойдан ясалиб, юзаси бўртма тасвирлар билан безатилган турли хум ва бошқа идишлар ҳам юксак маҳорат билан ишланган (33-расм).
Хитойда ҳам кўмиш маросими тантанали бўлган. Қабр, са-ганалар ҳажм жиҳатидан катта тўртбурчак шаклида бўлиб, у ерга безак ва ишлатиладиган идиш-товоқлар ^қўйилган.^Саға-нага кираверишнинг икки томонида афсонавий одамга ўхшаш шер ҳайкали бўлиб, у оғзини катта очганча, орқа оёқларида ўтирган ҳолда, олд оёққа таяниб турган пайти тасвирланган. Ҳайкалнннг ҳамма томони нақш билан безаб чнқилган. Бу ҳайкаллар «ёмон кўзларни» қўрқитиш учун керак бўлган (34-
расм).
Эрамиздан аввалги XII асрда Шан-Инь давлати Чжоу қаби-ласи томонидан тор-мор этилади. Янги тузилган подшолик шу қабила номи билан юритилган ва эрамиздан аввалги XII аср-дан III асргача давом этган. Чжоу даври санъати ва мада-иияти аввалги анъаналарга таянган ҳолда бойиб борди, санъат-нинг тур ва жанрлари кенгайди, рамзий образлар билан бир қаторда, ҳаётий воқеалар, одам ва ҳайвонларнпнг реал тасвири кенг ўрин эгаллай бошлади. Бронзадан ишланган жимжимадор идишлар кўп ясалди (35-расм). Адабиёт ривожланди, фалса-фий таълимотда материалистик қараш, ҳаётни, табиатни ўрга-ниш масалалари кўтарилди. Эрамиздан аввалги I мингинчи йилнннг ўрталарнда шойига суратлар ишлаш санъати пайдо бўлди, тушда расм ишлаш санъати ривожлана бошлади. Бу кейинги давр санъатида янада ривожлантирилди.
Қадимги Хитойнинг муҳим ёдгорлиги Буюк Хитой девори-дир. Эрамиздан аввалги IV— III асрларда қурила бошлагап бу девор дастлабки пайтда Хитойнинг шимолий чегарала-рини кўчманчи қабилалардан сақлаш учун хизмат қилган ва 750 км ни ташкил этгаи. Кейинроқ унинг узунлиги 3000 км га етган. Деворнинг ба-ландлигн 5—10 метр, эни эса 5—8 метр бўлган. Девор те-паснда йўл мавжуд бўлиб,ҳар 100 метрда катта миноралар ишланган. Буюк Хитой девори кишиларнинг куч-шижоати ва катта иродасини акс эттирув-чи, ўз характери жиҳатидан Миср эҳромлари билан тенг-лашувчи ва одамлар бирлаш-са, буюк мўъжизалар ярата олишини кўрсатувчи ёдгорлик тарзида ҳамон кишини ҳай-ратлантиради.
Қадимги Хитой санъати ва маданиятининг энг ривожлан-ган босқичи эрамиздан аввалги III асрдан эранинг III асригача бўлган даврга тўғри келади. Бу даврда мамлакат ягона марказлашган йирик давлатга айланди. Цинь (эр. ав. 221—206 йй). ва Хань (эр. ав. 206— янги эранинг 220 йили) сулоласи ҳукмронлик қилгад пайтида авваллари мустақил бўлган қатор давлат ва қабилалар Хитой империясига қўшилди. Хитой Урта Осиё, Эрон, Сурия, Рим империялари билан савдо-сотиқ ишларини жонлантирди. Хи-тойнинг тасвирий, амалий ва меъморлик санъати ҳам ниҳоятда ривожланди.
Цинь давридан бизгача ёдгорликлар етиб келмаган. Лекин Хань даври ёдгорликлари бирмунча бой санъат ва маданияти ҳақида маълумот беради. Хань подшолиги даврида унинг пой-тахти бўлган Чанъани қадимги дунёнинг энг йирик шаҳарлари-дан бўлган. Шаҳар 12 дарвозаси бўлган қалин девор билан ўраб чиқилган. Император саройи шаҳарнинг энг баланд би-ноларидан бўлган. Сарой яқинида сариқ рангга бўялган маъ-мурий бинолар бўлган. Бой-зодагонларнинг уйлари ҳам кўп қаватли эди. Уларнинг олд томони плястр, карниз ва устунлар билан безатилган. Бино ва минораларнинг томлари рангли ци-линдрик черепицалар билан ёпилган. Улар ҳам функционал, ҳам декоратив вазифани ўтаган. Рельефли нақш, ўсимлик ва ҳайвонларнинг бўртма тасвири том юзасини безаш ишларида қўлланилган.
Қадимги Хитой маданиятини ўрганишда мақбаралар ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Бой-зодагонлар, қаҳрамонларга атаб қурилган мақбаралар серҳашам бўлган. Мақбаралар минора-лар (пилон) билан бошланиб, уларга безак берилган, олд то-монига ҳайкаллар ўрнатилган. Мақбаранинг ер ости қисми ҳам пишиқ ғишт ёки тош билан пардозланган.
Сағанага кўмилган марҳумнинг буюмлари ҳам қўйилган. Аирим сағаналарда жуда кўплаб ҳайкалтарошлик ва рассом-лик намуналари мавжуд бўлган. Мақбаралардан лойдан иш-таб пиширилган ва бўялган кўп қаватли уй ва минораларнинг моделлари ҳам топилган. Дастлабки санъат асарлари бирмунча содда, қўпол ишланган бўлса ҳам, ҳақиқий ҳаёт тўғрисида та-саввур бера олади.
Лоян яқинидаги Шандун ва Сичуань мақбаралари, айниқса, тасвирий санъатга бой. Шандундаги зодагон У Лян-ци мақба-расининг рельефларида афсонавий қаҳрамонлар, подшолар ора-сидаги жанглар, ов ва базм пайтлари, фарзандларнинг ўз ота-оналарига муҳаббати ва шунга ўхшаш воқеалар тасвирланган. Бўртма тасвирлар фриз тарзида бўлиб, улар устма-уст жойлаш-тирилган. Ҳар бир воқеага тушунтириш ёзуви берилган. Компо-зицияда худо ва подшолар тасвири оддий оммадан каттароқ қилиб ишланган.
Сичуандаги мақбара рельефлари бирмунча динамик харак-терга эга бўлиб, у ерда ов манзаралари, йиғим-терим кўри-нишлари тасвирланган. Хань даври мақбараларида кўплаб деворий сурат намуналари учрайди. Улар ёрқин бўёқларда иш-ланган, воқеа ва ҳодисаларнинг ҳаётий ва ифодали бўлишига эътибор берилган. Хань даврида портрет рассомлиги ҳам ри-вожланди. Мақбара ва сарой деворларига портретлар ишлаш кенг одат тусига кирди. Деворга ишланган шундай портретлар-дан бири Лоян яқинидаги Хань даври мақбарасида сақланиб қолган. Шундай портрет ишлашда танилган рассомлардан би-ри эрамиздан аввалги I аср охирларида яшаб ижод этган Мао-Янь-шоу бўлган. У одамларни ўзига жуда ўхшатишга, ҳатто идеаллаштиришга уста бўлган. Унинг портретларидан тасвир-ланувчи одамнинг ёши ва ҳатто, хулқини билиш мумкин бўл-ган.
Мақбаралардан топилган терракоталар ҳам диққатга сазо-вор. Улар ўзининг ифодали ва ҳаётий ишланганлиги билан диқ-қатни тортади (Зб-расм). Хань даврида амалий-декоратив санъатда ҳам жиддий ўзгариш юз берди, буюмларнинг фойдали томонига эътибор ортди, безак ва рельефли тасвирлар ка-майди.
Бронзадан ишланган жимжимадор кўзгулар ҳам кенг тар-қалиб, бу кўзгулар инкрустация қилинган, олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Бу даврда бронза-дан ишланган буюмлар, идишлар аввалги даврга нисбатан янада нафис ва жимжимадор бўлган, айниқса инкрустация услуби кенг қўлланилган. Турли хилдаги амалий буюмлар — идишлар, музика асбоблари, лак билан безатилган буюм-лар ҳам бойлар хонадонини безаган.
Кулолчиликда ранг кенг қўлланила борди. Бадиий каш-тачилик ва тўқимачилик Ғар-бий Осиё ва Европа мамла-катларида юқори баҳоланди. Нефритдан ишланган турли буюм ва ҳайкалчалар кўпчи-ликка манзур бўлди.
Қадимги Хитой санъати Хань давлатининг инқирозга юз тутиши билан ўз умрини тугатади. Лекин қадимги давр-ларда, айниқса, Хань даври санъатида пайдо бўлган тра-дициялар Хитой санъати ва маданияти тараққиётига катта таъсир қилди, унинг характер-ли томонини белгилашда му-ҳим ўрин эгаллади.
2. АНТИК САНЪАТ
Антика ибораси латинча «антиквус» сўзидан олинган бўлиб, «қадимий» деган маънони билдиради. Бу ибора XV асрда Ита-лия гуманистлари томонидан киритилган бўлиб, асосан, қадим-ги Грек—Рим маданияти ва санъатини таърифлаш учун ишла-тилган.
Европа, Осиёнинг бир қисми ҳамда Шимолий Африкада яша-ган халқ ва қабилалар санъати ҳам қисман антик санъатга алоқадордир. Чунки улар ҳам грек ва римликлар билан узоқ вақт алоқада бўлиб, уларнинг санъат ва маданиятидан баҳра-манд бўлганлар, айрим даврларда грек ва римликлар санъати-га ва маданиятига ўз таъсирларини ҳам ўтказганлар. Шунинг учун антик санъат ва маданият дейилгаида, шу халқлар ва қа-билалар санъати ҳамда маданиятини ҳам назарда тутиш ло-зим.
Албатта, антик дунс маданияти ва санъатининг ижодкор-лари қадимги Юнонистон ва унга яқин бўлган оролларда қа-чонлардир яшаб ижод этган қадимий грекларнинг аждодлари-дир. Улар шундай жозибали, нозик ва нафмс санъат асарларини яратдиларки, булар ҳамон кишига бадиий завқ бериб келмоқда.
Греклар ўзларини эллинлар деб, ўз мамлакатларипп эса Эл-лада деб атаганлар. Зллада санъати кейинчалик Искандар Зул-қарнайн босиб олган жуда катта империя санъатининг ривож-ланишига таъсир ўтказди. Элладаликлар санъати Қадимги Рим санъатига таъсир этди. Римликлар грек санъатини эъзоз-ладилар, ўргандилар ва уни янги поғонага олиб чиқдилар. Ан-тик маданият ва санъат тарихи 476 йили Рим империясининг қулаши билаи тугалланишини ҳам шу билан изоҳлаш мумкин.
Антик санъат асрлар мобайнида инсониятни мафтун этиб, уни ўзига жалб этиб келмоқда. Европа халқлари шу санъат ва маданиятга, грек ва римликлар яратган маънавий бойликларга мурожаат қилиб келдилар. Бугунги Европа санъа-ти ва театри, адабиёти ва фалсафаси антик дунёга суянади.
Уйғониш даври, XVII асрда пайдо бўлган классицизм ба-динй оқими намояндалари ижоди ҳам антик дунё санъатига тақлид қилиш асосида ривожланди.
Урта Осиё халқлари, жумладан, Узбекистон халқлари ҳам эллинлар маданияти ва санъатидан баҳраманд бўлдилар. Бу-ни Узбекистон тупроғидан топилган ва топилаётган грек ма-данияти ва санъатига оид жуда кўп намуналар ёки улар таъси-рида яратилган маданият ёдгорликлари ҳам исботлайди.
ЭГЕЙ ЁКИ КРИТ-МИКЕН
САНЪАТИ
Антик маданият узоқ вақт давомида ривожланиб борди.
Унинг ривожланишида Пелопоннес яримороли ва Эгей денгизидаги кўпгина оролларда, Кичик Осиёнинг гарбий соҳилларида эрамиздан аввалги III—II мингинчи йилларда яшаган
қабилалар маданияти муҳим роль ўйнади. Антик дунёнинг энг қадимги тарихи «эгей» ёки «крит-микен» маданияти билан бошланади. Бу маданият ёдгорликларининг дастлабки археологик кашфиётлари Микена ва Критда топилганлиги ва мўллиги туфайли бу санъат адабиётларда баъзан крит-микен санъатп дсб ҳам юритилади. Эгей маданиятининг энг гуллаган даври эрамиздан аввалги 2000 йилларга тўгри келади. Бу даврда ҳашаматли меъморчилик композициялари,
подшо саройлари, тасвирий ва амалий-декоратив санъат намуналари яратилган. Шундай нодир ёдгорликлардан бири инглиз археологи А. Эванс томонидан Критдан топилгап Кносс саройининг қолдиқларидир (37-расм). Бу сарой унча баланд бўлмагантепалик устига қурилган. Сарой табиат билан уигунлашиб кетган. Бинолар планировкаси эркин. Бинонинг ғарбий томонида хоналар бўлиб, у ерларда, подшо бойликлари, қуроллар,
катта хумларда турли озиқ-овқатлар сақланган. Марказий томондаги хоналарда эса ҳунармандларнинг устахоналари жойлашган. Кносс саройининг марказий майдони атрофида юзлаб унча катта бўлмаган хоналар, меҳмонхона, ибодатхона, подшо хоналари, диний маросимлар ўтказиш учун мўлжалланган хоналар бўлган. Бу хоналар бир-бири билан зина ва нарвонлар орқали богланган.
Кносс саройида устунлардан кенг фойдаланилган. Тош таг-курсига ўрнатилгаи ёғочдан ишланган устунлар Кносс саройи-нинг тепа томонини кўтариб туриш учун ишлатилган. Бу устунлар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, улар пастга томон то-раииб борган. Сарой деворларига суратлар ишланган, поллари эса бежирим нақшлар билан безатилган.
Деворий суратлар тематикаси критликларнинг ҳаёти, меҳ-нати, ҳордиқ чиқаришига бағишланган. Турли қуш ва ҳайвон-лар расми ҳам жонли чизилган. Саройдаги диний маросим-ларни ўтказиш учун мўлжалланган тахтли зал, айниқса, нафис ишланган. Девор қизил рангга бўялган ва шу ранг устидан оқ тўлқинсимон чизиқлар билан папирус новдаси ва улар орасида фантастик грифонлар—бургут бошли шерлар тасвирланган.
Кносс саройида аёл тасвири яхши сақланган. Археологлар уни «парижлик аёл» деб номлаганлар. У шаффоф материалдан тўқилган либос кийиб олган. Аёл боши ён томондан ишланган, кўзи эса олд томондан тасвирланган (38-расм). Монументал ҳайкалтарошлик бу ерда учрамайди. Лекин амалий-декоратив тоштарошлик ва заргарлик санъати борасида критликлар нодир ёдгорликлар қолдирганлар. Улар тоштарошликда жуда мо-ҳир бўлиб, тошдан вазалар ишлаганлар, нафис бўртма тасвир-лар яратганлар. Айниқса, турли денгиз ҳайвонларининг бўртма тасвири диққатни тортади.
Критликлар кулолчилик санъатида ҳам катта ютуқларга эришганлар. Кулолчилик буюмларини махсус бўёқлар билан сирлаб, юзасини турли нақш, денгиз ҳайвонлари ва ўсимлик-ларнинг тасвири билан безаганлар. Медуза сурати туширилган хум бунга яққол мисолдир (39—40-расмлар).
Эрамиздан аввалги XIV асрга келиб, Крит маданияти инқи-розга юз тутди. Эндиликда Эгей маданиятининг маркази грек материгига—Пелопоннес яримороли ва ундаги Микена, Тиринф манзилларига кўчди. Болқон ярим оролларининг жанубида, Эгей денгизи оролларида ва Кичик Осиёнинг Ғарбий соҳилла-рида яшаган ахеяликлар бу янги маданият тараққиётини бел-гиладилар.
Эрамиздан аввалги XVII—XIV асрлардан бошлаб, ахеялик-лар маданияти ва сакъати ўз характери жиҳатидан крит мада-нияти билан алоқада бўлган, лекин бу яқинлик ахеяликлар санъатининг ўзига хос орипшал томонлари ҳам мавжуд экан-лигини инкор этмайди. Бу, айниқса, монументал меъмор-лик санъатида яққол кўзга ташланади. Критдаги шаҳарлар қа-лин деворлар билан ўрашга муҳтож эмас эди. Чунки шаҳарни денгиз қўриқлар эди. Аксинча, ахеяликлар ўз турар жойи ва қўрғонларини баланд тепаликлар устига қуриб, уиинг атрофини қалин деворлар билан ўраб чиққанлар. Кейинчалик греклар бундай манзилларни «акрополь»—«юқори шаҳар» деб номла-дилар. Бизгача Микена ва Тиринфдаги баланд тепаликлар ус-тига қурилган қалъалар, қўрғонлар етиб келган. Улар эра-миздан аввалги XIV—XIII асрларда қурилган. Бу қўрғонлар-нинг деворлари оғирлиги 5—6 тонна келадиган тошлардан қурилган бўлиб, деворнинг қалинлиги 6—10 м, ҳатто ундан ҳам ортиқ бўлган. Масалан, Тиринф қўрғони деворининг қа-линлиги 17,5 м бўлган. Девор ичи бўшлиқ бўлиб, у ерда хази-на, озиқ-овқат, қурол-аслаҳа сақланган.
Тиринфдаги акрополь содда, атрофи қалин девор билан ўралиб, унинг уч дарвозаси бўлган.
Микена меъморлигида дарвоза қурилишига катта эътибор берилган. Микена қўргонининг марказий дарвозаси «шерлар дарвозаси» деб номланган. Дарвоза атрофи яхлит катта тош-лардан қурилган. Тепасига устунларни ушлаб турган икки шернинг бўртма тасвири ишланган. Бу устун Микена подшо-лари қудрати ва бирлигининг рамзи бўлган.
Тиринф ва Микена саройларининг деворлари алебастр би-лан ишланиб, деворий суратлар билан безатилган. Микена рассомлари ов манзаралари, айниқса, жанг манзараларини тасвирлашни севишган (41-расм). Тиринф-Микена деворий суратлари Крит санъаткорларининг асарларидан бадиий жи-ҳатдан бўшлиги, фигураларнинг бирмунча статиклиги, чизил-ган суратларнинг бирмунча қуруқлиги билан ажралиб ту-ради.
Ахеяликлар яратган кулолчилик буюмлари ўз формалари жиҳатидан Крит кулоллари яратган форма ва бадиий услуби-ни қайтарди, лекин ваза юзасига ишланган денгиз ҳайвонлари
ва ўсимликлари тасвири бир-мунча стиллаштирилган бў-либ, кўп ҳолларда нақш рит-мига бўйсундирилган. Микена-Тиринфдаги мақбараларда ар-хеологлар бадиий ҳунарманд-чиликка оид қимматбаҳо буюм ва олтин ниқоблар топишган. Бу мақбаралар ичида машҳу-ри Шоҳ Атрей мақбараси ва у ердан топилган нодир санъат ёдгорликларидир.
Бу ерда олтин, тоғ хруста-лидан ишланган идишлар, ўй-макорлик билан безалган бу-юмлар мавжуд. Шер бошли олтйн ваза, кабутарларнинг бўртма тасвири туширилган олтин қадаҳ, инкрустация қи-линган бронза ханжарлар ахеяликларнинг моҳир санъат-кор бўлганликларидан дало-лат беради. Ҳозирги Вафио (Пелопоннес)даги мақбарадан топилган икки олтин қадаҳ ҳам ўзининг нафис ва бадиий безатилиши билан ажралиб туради. Улар юзасига ишланган буқа ови бўртма тасвири жуда жонли ва ишончлидир (42-расм).
Эрамиздан аввалги XII аср ўрталарида Болқон яриморол-ларининг шимолидан жанубга томон силжий бошлаган дорий қабилаларининг Эгей оролларидаги давлатларни босиб олиши Пелопоннесдаги Эгей маданиятининг тугашига сабаб бўлди. Лекин унинг бой маданиятининг кейинги зллин маданиятига таъсири кучли бўлди. Элладаликлар Эгей маданиятининг энг яхши ютуқларини ўзлаштирдилар. Улар Крит-Микен ди«ий-мифологик тушунчаларини қабул қилдилар. Кулолчилик, май-да пластика санъати анъаналари Эллада санъати тараққиёти-да давом эттирилди.
ҚАДИМГИ ГРЕЦИЯ САНЪАТИ
Одатда, қадимги Греция санъати тарихи Микенанинг қула-ши ва дорийлар томонидан Пелопоннес, унинг жанубида жой-лашган ороллар, Критнинг босиб олиниши билан бошланади ва эрамиздан аввалги XI асрдан то эрамиздан аввалги I аср гача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу тарихий-бадиий давр тўрт босқичдан иборат: 1) Гомер даври (эр. ав. XI—VIII аср-лар), 2) архаика даври (эр. ав. VII/VI асрлар), 3) классика даври (эр. ав. V ва IV асрларнинг биринчи уч чораги), 4) эл-линизм даври (эр. ав. IV—I асрлар).
Қадимги қулдорлик давлатларидан бўлган Грецияда жаҳон санъати тарихида биринчи марта демократик принцнплар ка-мол топди. Греклар биринчи бор бадиий ижодда инсониятнинг асрий муаммоларини ечишга уриндилар. Улар ботирлик, жасо-рат^ ватан меҳри ва ҳур инсоннинг қудратини улуғладилар, унинг жисмоний гўзаллиги ва маънавий баркамоллигини ифо-далаб, идеал, гармоник камол топган инсон образини яратиш-га интилдилар. Буюк Софоклнинг «Табиатда инсондан кучли зот йўқ»,— деган фикри давр эстетикаси, дунёқарашини намоён қилади.
Қадимги Грецияда фаолиятли, давлат манфаатини ўз ман-фаатидан устун қўядиган инсонни улуғладилар. Иродали, ва-таннп севадиган ва унинг учун кураша оладиган инсон обра-зини идеал инсон, деб билдилар. Ҳар тўрт йилда ўтказилади-ган Олимпия мусобақалари эса, эркин эллиннинг жисмоний ва маънавий шавкатини намойиш этувчи байрамга айланди, ғо-либларга ҳайкаллар ўрнатилди.
Қадимги грек санъати диний маросимлар, мифология би-лан боғлиқ ҳолда ривожланди. Лекин грек дннида қадимги Миср ёки икки дарё оралиғндаги давлатларда мавжуд бўлган коҳинлар йўқ эди. Уларнинг худолари срдаги одамларга ўх-шайди. Улар инсон каби хатоларга йўл қўяди, фароғатни се-вадилар...
Грек динида уларнинг дунё, ақл-заковат кучи тўғрисндаги тушунчалари ўз ифодасини топди. Содда, лекин ранг-баранг грек мифологиясида фан, фалсафа куртаклари шакллана бош-лади. Худо ва маъбудаларни одам қиёфасида тасвирлаб, ми-фологияни ҳақиқий ҳаётга яқинлаштирдилар.
Грек худо ва маъбудаларида, масалан, Аполлон (нур ху-доси), Афина (ҳунармандчилик ва деҳқончилик маъбудаси) ва бошқа маъбудалар тимсолида греклар ўзларининг тасаввури-даги баркамол инсон қиёфасини гавдалантирдилар.
Дарҳақиқат, грек санъати инсоннинг реал ҳис-туйғуларини бадиий ифода этиши билан ҳамон кишига шавқ-завқ бахш этмоқда. Инсон ақл-идроки, заковатини тараннум этиб, унга куч бағишламоқда. Грек санъатининг шу жиҳати европаликлар томонидан ҳам, шарқ халқлари томонидан ҳам эъзозланди. Мамлакатимиз санъаткорлари ҳам бу сан-ъат намуналарига му-рожаат қилиб, ўзларининг маҳоратларини оширганлар.
ГОМЕР ДАВРИ САНЪАТИ
Қадимги Греция таоихииинг эрамиздан аввалги XI—VIII асрлари Гомер даври деб аталади. Бу давр санъати ва мада-ниятини ўрганишда Гомернинг «Илиада» ва «Одиссея» достон-лари қимматли манба ҳисобланади. Микена ёзувларининг ўқи-лиши шу даврга оид маълумотларшшг кенгайишига ёрдам берди.
Бу асарларда Греция ерларида мулкий тенгсизликнинг ке-либ чиқиши натижаснда, қулдорлик тузумига замин яратилди. Бу даврда грек мифологияси, халқ эпик поэзияси пайдо бўлиб, уларда халқ ҳаёти, унинг маънавий интилиши ва жасорати та-раннум этилди. Шу даврга оид меъморлик намуналари эса, қалъа ва қўрғонларнинг қолдиқлари орқали етиб келган. Улар ўз характери жиҳатидан Микена меъморлигини эслатади.
Лой, тош, ёғоч, бронза ёки суякдан ишланган ҳайкал-тарошлик намуналари топилган бўлиб, улар яхлит формада, майда деталларга эътиборсиз ҳолда ишланган. Бу ҳайкалларда, асосан, халқ ҳаётидан олинган воқеалар тасвирланган. «Ер ҳайдовчи» (эр. ав. VIII аср), от ҳайкали каби ёдгорликлар шу-лар жумласидан.
Гомер даврида ҳунармандчилик, айниқса, кулолчилик ва у билан боғлиқ бўлган вазага гул солиш санъати равнақ топган. Дастлабки ишланган кулолчилик буюмлари — вазаларда қа-димги грек амалий-декоратив санъатининг ўзига хос хусусият лари намоён бўлади. Бу кўзалар юзасига геометрик нақшлар ишланган бўлиб, уларнинг шакли кўркам, нақшлар компози-цияси аниқ, силуэтлари қатъий. Бу хусусиятлар буюмга ўз-гача латофат киритади.
Диний маросимлар билан боғлиқ бўлган катта ҳажмдаги
Дипилон вазалари (Афина яқинидаги Дипилон дарвозаси ёни-
дан топилгани учун шундай деб номланган) шундай характер-
да ишлангап. Гомер асри кулолчилик буюмлари кўзаларида
геометрик нақшлардан ташқари, ўсимликлардан ишланган
нақшлар, ҳаётий воқеаларни схематик талқин этувчи тасвир-
лар учрайди. i
АРХАИК ГРЕЦИЯ САНЪАТИ
Эрамиздан аввалги VIII аср охирларидан бошлаб, илк син-фий жамият қарор топа бошлади. Эрамиздан аввалги VII—VI асрларни архаик, яъни қадимги (грекча «архейос»— қадямги демакдир) давр деб номланади. Чунки XIX асрда бошланган археологик кашфиётларга қадар қадимги Греция тарихини эрамиздан аввалги VIII асрдан бошлар эдилар. Бу ибора ҳо-зир ҳам сақланиб қолган.
Дорийлар истилоси натижасида Грецияда кичик-кичик қул-дорлик давлатлари пайдо бўлди. Бу давлатлар истеҳком билан ўраб олинган манзиллардан иборат бўлиб, қулдорлао ерлари-ни ва ўз мулклари бўлмиш қулларни ҳимоя қилганлар. Бу давлатлар қадимги грекларда полислар, яъни шаҳар-давлатлар деб ном олган. Мулкий табақаланиш давом этиб, аристокра-тия ҳукмронлиги орта бошлаган. Бу кескинлик эзилган оммани курашга чорлаган. Бу кураш ғалаба билан тугаб, зодагонлар-нинг ҳуқуқлари чегараланиши натижасида катта бўлмаган по-лисларда қулдорлик демократияси пайдо бўлган.
Архаика даврида Грецияда илмий фикрлар ривожланди, ме-дицина, астрономия, тарих, география, математика тараққий қилди, поэзия, адабиёт, театр камол топди, грек ёзуви пайдо бўлди. Греклар ўзларидаи аввалги халқлар, энг аввало, Шарқ мамлакатлари—Бобил, Мисрнинг фан ва маданият бораси-даги ютуқларини чуқур ўрганиб, ўзларининг қайтарилмас санъ-ат ва маданиятларини яратишга муяссар бўлдилар. Шу билан бирга, кейинги Европа илмий-ижодий тараққиётида муҳим пой-девор яратдилар.
Меъморлик. Архаика даври меъморлик санъати шаҳарлар-нипг ривожланиши ва қурилиши билан боғлиқ. Шаҳарларнинг муҳим ижтимоий маркази худо ёки илоҳийлаштирилган қаҳра-монларга аталиб қурилган ибодатхона бўлиб, у ерда шаҳар, давлат хазинаси ва бадиий бойликлар сақланар эди. Унинг олдидаги майдонда эса йиғилишлар, байрам тантаналари ўт казилар эди. Бу ибодатхона ўз характери жиҳатидан шаҳар марказини ташкил этиб, грек жамоаси, шаҳар-давлатнинг улуғ-ворлиги ва бирлигини билдирар эди. Унинг олд томони қуёш чиққан томонга қаратиб қурилган.
Ижтимоий ҳаёт формаларининг ўзгариши шаҳар қурили-шида ҳам ўз ифодасини топди. Бу даврда қурилган шаҳар, одатда, тепаликка қурилгап акрополь атрофида жойлашиб, тепаликнинг энг юқори қисмида полиснинг халоскори бўлган маъбудага аталган ибодатхона, акрополь этаклари ва ён бағ-рида эса турар жой кварталлари қурилган. Бу кварталлар планировкаси эркин, стихияли тарзда пайдо бўлган. Ҳар бир полис ибодатхона қурилишига алоҳида эътибор бериб, унинг бошқа полис ибодатхоналаридан ажралиб туриши, кўркам ва улуғвор бўлишига эътибор берган.
Грек ибодатхоналари бир неча типда бўлиб, буларнинг ичи-да энг кенг тарқалган типи периптер ҳисобланган. Бу типда қурилган бинонинг марказий қисми муқаддас ер — целла бў-либ, атрофи эса устунлар билан ўралган. Грек меъморчилиги-нинг бу типи фақат грек меъморчилигидагина эмас, балки жа-ҳон меъморчилик санъати ривожида ҳам катта роль ўй-нади.
Меъморлик ривожланиб борган сари, эллада усталари ус-тун ва тўсинларга, улар орасидаги боғланиш, декоратив бе-закларнинг энг минимал томонини топиш, бадиий ва функцио-нал томонининг уйғун бўлишига ҳаракат қилдилар. Бу бутун бадиий система ордер номини олди (латинча «ордо» — тузилиш, тартиб маъносини билдиради). Ордер кейинчалик Греция меъ-морлигининг асосий хусусиятини белгиловчи муҳим томонга айланди.
Грек меъморлигининг асосий ордерлари дорий ва ион ор-дери ҳисобланади. Дорий ордери, асосан, Пелопоннес ва Буюк Греция (Сицилия шундай деб аталган), ион ордери Иония деб номланган Кичик Осиё соҳилларида кўпроқ ишлатилган. Дорий ордерида ишланган ибодатхона юқорига кичрайиб борувчи учта супача тарзидаги тош асос—стереобатга қурилган. Устун-лар тагликсиз (базасиз) бўлиб, улар тепага торайиб борувчи шаклда ишланган. Юзаси эса тарновчалар—каннелюралар билан пардозланган. Дорий устуни бевосита стилобат (стерео-батнинг сўнгги супачаси)га ўрнатилган. Устуннинг тепа қис-ми эхин (думалоқ шаклдаги ёстиқча)га тақалади. Унинг тепа-сида эса абака (тўртбурчак шаклидаги плита) бўлиб, унга антаблимент (архитрав, карниз ва фриз) қўйилади. Дорий ор-дери архитраЕИ (устунга қўйилган тўсин) текис ишланган, фриз эса метоп (тўртбурчак плиталар) ва тринглифлар (вер-тикал тарновчали-каннелюрли плита)дан ташкил топган. Ибо-датхона томи икки нишабли бўлиб, унинг олд ва орқа томо-нида ҳосил бўлган учбурчакли майдон фронтон деб аталган. Фронтон ва метоплар бўртма тасвирлар билан безатилган.
Ибодатхонанинг томи бурчакларига акротериялар ўрнатилган. Архаика даврида фронтон ва тринглифлар юзаси кўк, метоп--лар юзаси қизил ранл_б_цдад бўялган.
Ион ордери эрамиздан аввалги VII аср охирларида пайдо бўлган. У дорий ордеридан ўзининг нафислиги, бежиримлиги ҳамда таг томонида стилобатга қўйилган тагкурсинпнг мавжуд-лиги билан ажралиб туради. Ион ордерида тарновчали усту-нининг капителинн икки томонга буралиб турган жингалак сочни эслатувчи шакл — валюта, эхин ва абак ташкил этади. Архитрав эса учта горизонтал тасма текисликка ажратилган. Фриз лентасимон қилиб ишланган ва безаксиз.
Қоринф ордери бирмунча кечроқ —классика даврида пайдо бўлди. У ион ва деворий ордерига нисбатан жимжимадор ва кўркам, капители аканф дарахти баргларидан ташкил топган букетни эслатади.
Грек ордерлари антик дунё давлатларида, Уйғониш даври ва Янги дунё меъморчилигида кенг ишлатилди ва ривожлан-тирилди.
Илк архаика ибодатхоналари бирмунча паст ва узунчоқ қилиб ишлапган. Уларнинг кўриниши вазмин ва салоб"атли. Пестумдаги (Италия) Гера ибодатхонаси (эр. ав. VI аср ўр-таларида қурилган) шу хусусда характерли. Коринфдаги Ап-оллон ибодатхонаси (эр. ав. VI аср иккинчи ярмида қурилган) периптер типидаги дорий ордерида ишланган бўлиб, унинг олд томонида 6, ён томонида 15 устун ўрнатилган. Бу ибодатхона-да ҳам архаика меъморлигининг характерли томонлари очи-лади.
Эфесдаги Артемида ибодатхонаси ион ордерида ишланган,
у ҳажмининг катталиги ва бадиий безагининг серҳа-шамлиги билан ажралибту-ради.
Ҳайкалтарошлик. Архаи-ка даврида грек монументал ҳайкалтарошлиги камол то-па бошлади. Тошдан яра-тилган ҳайкаллар намунаси эса эрамиздан аввалги VII асрларга тўғри келади. Бу ҳайкал*ларнинг ривожлани-шида Крит санъаткорлари-нинг таъсири сезиларли бўл-ган. Архаика ҳайкаллари диний маросимлар билан боғлиқ бўлиб, бирмунча схе-матик ҳолда ишланган. Эрамиздан аввалги VII аср охирларида ва айниқса, эра миздан аввалги VI асрлардан бошлаб, ҳайкалтарошликда реалистик тенденциялар кучая бошлади. Яратилган ҳайкал-ларда гавда нисбатларини тўғри олиш билан чегаралан-май, шакл пластикаси, чизиқларнинг эмоционал томонлари ҳам ҳисобга олина бошланди. Кийимлардаги жимжимадорлик, уларнинг фактураси — шаффофлиги, эгилувчанлиги, майинли-ги маҳорат билан кўрсатилди. Самослик Гера, делослик Арте-мида ҳайкалларида шулар кўзга ташланади. Архаика даври ҳайкалтарошлигида одам гавдасини алоҳида /гасвирлаш би-лан бирга, воқеаларни акс эттирувчи композициялар, маса-лан, олишувлар кўрсатилади. Персей ва Геракл қаҳрамонли-гига, худолар ва гигантлар жангига бағишланган композиция-лар шу давр ҳайкалтарошлиги маҳсулидир (43-расм).
Грекларнинг полис идеал граждани тўғрисидаги тасаввури кийимсиз ҳолда тасвнрланган йигитлар — курослар образида намоён бўлди. Илк архаика даврида яратилган курослар об-рази кам ҳаракат ва бирмунча қотиб қолган ҳолда тасвирлан-ган. Ҳайкал композицияси фронтал ва симметрик ҳолда ечил-ган (44-расм). Пелопоннеслик ҳайкалтарош томонидан яра-тилган Клиобис ва Битон ҳайкалида умумлашма, яхлит шакл олинган, торс, суяк ва мускуллари енгил белгиланган. Фақат олдинга ташланган оёқ ҳайкалга ҳаракат киритади ва ундаги схематизмнинг кескин кўзга ташланишидан сақлайди.
Ҳайкалда жисмоний куч улуғланади. Бу ғояни ёритишда, у^умлашма бадний- ш-акд^ тасвирланувчининг пастроқ қилиб ишланган қомати ҳамда бўрттириб кўрсатилган кенг елка, ба-қувват оёқлари қўл келган. Ҳайкалтарош жингалак соч ва унинг таралишига алоҳида эътибор берган.
Эрамиздан аввалги VI асрнинг ўрталарига келиб, курослар образидаги реализм орта борди. Гавда, тана, бош, қўл, оёқ нисбатлари тўғри олина бошланди. Ҳайкалтарош гавда плас-тикаси гўзаллиги, табиий ва ҳаётийлигига эътибор бериб, ўз асарларини схематиклик ва қотиб қолган ҳолда тасвирланишдан холи эта борди. Курослар юзида табассум пайдо бўла бош-лайди. «Архаик табассум» деб ном олган бу хусусият ҳайкал-тарош образнинг хушчақчақ, қувноқ, ҳаётсевар қилиб тасвир-лашга интилганлигидан далолат беради. Тенейлик Аполлон ҳайкалида шу хислатлар бор. Лекин унинг сочи, кўзи ва сунъий табассумида архаика даври хислатлари сақланган.
Архаика даври пластикасининг ютуқлари кийимда тасвир-ланган қизлар — коралар ҳайкалида намоён бўлади. Ҳайкал-лар ўзининг нафис ҳис-туйғуга бойлиги, аёлларга хос бўлган латофат, иффат ва назокатни ифода этганлиги билан кишига эстетик завқ беради (45-расм). Бежирим ва гўзал, аниқ про-порциядаги қадди-қоматлари, майин табассуми, енгил хаёлга чўмган кўзлари санъаткор томонидан юксак маҳорат билан ишланган. Кийимларнинг жимжима ва букланиб туришлари, уларга ҳамоҳанг бўлган сочларининг таралиши ҳам ҳайкаллар-га алоҳида латофат бахш этади.
Архаика даврида худолар билан бир қаторда, жисмоний бақувват ва жасур жангчи, нозик, назокатли аёллар образ-ларининг яратилиши грек жамоасида санъатнинг тарбиявий роли ортиб боришини кўрсатувчи далиллардир.
Архаика даврида лойдан ишланган ва бўялган майда ҳай-каллар ҳам кўп ишланган. Бу ҳайкалларда худолар, турли ҳайвонлар, ҳаётий лавҳалар тасвирланган.
Рангтасвир, амалий-декоратив санъат. Қадимги грек ранг-тасвир санъатининг намуналари бизгача етиб келмаган. Бу санъат тўғрисида биз шу даврга мансуб кулолчилик буюмлари юзасига ишланган рассомлик асарлари асосида ўша давр ранг-тасвири тематикаси, характери тўғрисида тасаввур ҳосил қили-шимиз мумкин.
Архаика даври амалий-декоратив санъат ҳамда ҳунарманд-чиликнинг ҳақиқий гуллаган давридир. Айниқса, кўза ва бош-қа кулолчилик буюмларига сурат ишлаш санъати соҳасида бу давр санъаткорлари жуда катта ютуқларни қўлга киритди-лар. Грек кўзалари шакл ва ҳажм жиҳатидан ранг-баранг бў-либ, турли мақсадларда ишлатилган ва шунга қараб турлича номланган. Кўза юзасига ишланган суратлар тематикаси, асо-сан, мифологиядан олинган сюжет ёки ҳаётий воқеаларга ба-ғишланган.
Архаика даврининг кўзага сурат солиш санъати дастлаб қора фигурали вазаларда намоён бўлди. Бундай вазаларга қора лак билан турли тасвирлар ишлаганлар. Айниқса, қора фигу-рали вазалар ишлаш санъати VI асрнинг II—III чорагида ри-вожланиб, бу соҳада аттикали кулоллар ва рассомлар ном чи-қаришган. Шундай машҳур усталардан бири, рассом Қлитий бўлган. У жаҳонга машҳур бўлган «Франсуа вазас»ни беза-ган (46-расм). Ваза юздсига 200 дап ортнқ^ одам тасвири хуши-рилган. Қора фигурали услубда ишланган машҳур рассомлар-дан яна бири эрамиздан аввалги VI асрнинг II чорагида яшаб ижод этган Эксекий бўлган. Унинг яратган композициялари гоҳ сокин ҳикоянавислик билан, гоҳ ўта ҳаракатда тасвирлан-ганлиги билан характерланади. Рассом шу санъатда биринчи марта ўз қаҳрамонларининг психологик кечинмаларини ёритиш-га ҳаракат қилади. Эксекийнинг ишлаган образларида чизиқ-лар нафис, пластик, Зниқ ва тиниқлиги билан характерланади. Эксекийнинг «Қайиқдаги Дионис» деб номланган машҳур асари эрамиздан аввалги 540 йилда ишланган. Бу клик (клик — вино ичиш учун мўлжалланган идиш) ўзининг жуда тўғри топилган шакли ва деталларининг бир-бирига мутаносиблиги, ташқи ва ички безаги буюмнинг мазмунига мослиги билан характерлана-ди (3-рангли расм). Кликнинг ташқи томонида жанг манзараси ва катта қилиб ишланган иккита кўз тасвирланган. Бу кўз ша-роб ичувчини «ёмон кўздан» сақлаши керак. Кўзанинг ички қис-мида эса қайиқда сузиб кетаётган виночилик ва шодлик маъбу-даси Дионис тасвирланган. Афсонага кўра, денгиз қароқчилари Дионисни таниганлари ҳолда уни ўғирлаб, қул қилиб сотмоқчи бўладилар. Кема очиқ денгизга чиқади. Шу пайт палубадан ток новдалари ўсиб, йирик узум бошлари ҳамда Дионисни кузатиб борадиган ҳайвонлар пайдо бўлади. Қароқчилар буни кўриб ваҳимага тушадилар. Узларини сувга ота бошлайдилар, лекин сувга етмаёқ, дельфинларга айлана бошлайдилар.
Композицияда дельфинларнинг кема атрофида сузиб юриши ва Диониснинг кемада ёнбошлаб ётган пайти тасвирланган. Кема, назаримизда, денгиз тўлқинларида аста тебраниб сузиб бораётганга ўхшайди. Шу таассуротни очишда идишдаги эгри чизиқлар шаклига мос гушган қайиқнинг силуэти, дельфинлар ҳаракати ва компози-ция ритми муҳим ўрин эгаллаган.
Эксекийнинг кўпгина асарлари Геракл қаҳрамонлигига, грек-ларнинг амазонкалар билан жанги ҳамда Гомернинг «Илиада» достонидан олинган сюжетларга бағишланган. Булар ичида «Ахил ва Аякснинг шашка ўйини», «Аякснинг ўз-ўзини ўлдири-ши» каби асарлари, айниқса, машҳур.
Эрамиздан аввалги 540—530 йилларда қизил фигурали ваза-лар ишлаш кенг тарқалди. Бу вазага гул солиш санъатида реа-листик тенденцияларнинг ортиб бориши сабаб бўлди. Қизил фигурали кўзаларда тасвирланган образлар, тасвирлар кўза-нинг табиий ранги — пиширилган лой рангида (қизғиш, қизғиш-жигар ранг) қолдирилиб, фон, қолган бўшлиқ эса қора лак би-лан бўяб чиқилган. Бу услуб воқеликни реал тасвирлашда катта имкониятларга эга бўлиб, эрамиздан аввалги VI асрнинг учинчи чорагидан IV асргача давом этди. Қизил фигурали вазаларга ишланган суратларда ҳаётий воқеаларни тасвирлашга кенг ўрин берилган. Евфраний, Андокид каби буюк рассомлар бу услубда нодир ёдгорликлар қолдирганлар.
Архаика даврида глиптика, мебель соҳасида ҳам сезиларли ишлар бажарилди. Лекин уларда шарқ, айниқса, Қадимги Миср санъатининг таъсири сезиларлидир.
КЛАССИКА ДАВРИДА ГРЕЦИЯ САНЪАТИ
Эрамиздан аввалги V асрга келиб, Греция ўзининг сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиётининг энг юксак босқичига кў-тарилди. Бу тараққиёт Эрон-Грек урушларидан кейинги Афина давлатининг кучайиши ва қулдорлик демократиясининг ривож-ланиши билан боғлиқ. Уруш грек полисларини Афина давлати атрофида бирлаштирди. Урушдан кейин ҳам Афина 150 дан ор-?иқ шаҳар-давлатлар ичида бошқариш имтиёзини сақлаб қолди. Греция тупроғига туташган денгиз сувларида ҳукмрон бўлиб ол-ди. Бу янгидан-янги бозорларни қўлга киритишга, Қора денгиз соҳилларидаги мустамлакалари билан олди-сотди ишларини ривожлантиришга янги имкониятлар яратди. Афина эрамиздан аввалги V аср ўрталарига келиб, бутун грек оламининг энг йи-рик маданий ва иқтисодий марказига айланди. Эсхил, Софокл, Еврипид каби буюк санъаткорларнинг номи, Сократ, Геродот, Демокрит каби буюк тарихчи ва файласуфларнинг номи шу Перикл даври билан боғлиқдир.
Бу даврда санъат беқиёс ривожланди. У эркин гражданлар-нинг ҳис-туйғуларини ифодаловчи, уларни доим озодликка чор-ловчи бир минбарга айланди. Идеал инсон қандай бўлиши ке-раклигини ифодалади. Меъмор, ҳайкалтарош, рассомларнинг асарлари кейинги асрларда ҳам ўз қийматини йўқотмай, тақлид қилиш учун классик намуна бўлиб қолди. Эрамиздан аввалги V—IV аср санъати эса санъат тарихида Грек классикаси деган номни олди.
Грек классикаси даврини шартли равишда илк классика, юқорн ва сўнгги классика даврига бўлишади. Илк классика эра-миздан аввалги 490—450 йиллардаги эрон-грек уруши даврига тўғри келади. Бу давр санъатда реалистик тенденцияларнинг ор-тиб бориши билан характерланади. Ижодкорлар инсон образи-ни энг аввало, унинг типик умумлашма образини яратиш, ҳа-ракатни реал ва ишонарли тасвирлаш борасида ссзиларли ютуқларни қўлга киритдилар. Шу билан бирга, реал ҳаёт лав-ҳаларига мурожаат қилиб, мураккаб ҳайкалтарошлик, меъмор-лик композициялари яратиш масаласи билан шуғулландилар. Санъат синтези борасида меҳнат қилдилар.
Илк классика даврида кўп меъморлик композициялари яра-тилди, айрим шаҳарлар қайта тикланди. Меъморликда, асосан, периптер типидаги ибодатхоналар қурилиши етакчн ўриннй эгал-лади. Улар кўпинча дорий услубида қурилди. Лекин уларпипг ҳар бири меъморнинг ижодий ёндашиши натижасида ўзига хос индивидуал фазилатлар кашф этди. Пестумдаги Гера ибодатхо-наси (эр. ав. V асрнинг биринчи чораги) бизгача яхши сақлан-ган. Унда илк классика меъморлигига хос фазилатлар кўзга кўринади. Бинонинг нисбатлари бир-бирига уйғун, деталь ва безаклар ўз ўрнида ишлатилган. Лекин бинодаги примитивлик ва оғир кўриниш уни архаика даври билан боғлайди. Эгине оролидаги Афина Афайи ибодатхонаси (эр. ав. 490 й.) ва айниқ-са, Олимпиядаги Зевс ибодатхонаси ўзининг нисбатлар гармо-нияси, бадиий безагининг нафислиги билан характерланади ва грек меъморлигининг шоҳ намуналаридан ҳисобланади. Зевс ибодатхонаси учун ишлатилган устунлар узайтирилиб олиниши ҳисобига бинога кўркамлик киритилган.
Ҳайкалтарошлик мустақил санъат сифатида майдонларга қўйиш учун ёки бевосита меъморлик композициялари билан боғ-лиқ ҳолда ривожланди. Грек меъмор ва ҳайкалтарошлари ҳам-корликда санъатда синтез масаласини ҳал этди. Бу билан грек ҳайкалтарошлиги қадимги Шарқ санъатидан кескин ажралиб туради.
Монументал ҳайкалтарошлик санъати ижтимоий ҳаётда тар-биявий аҳамиятга эга бўлиб, полис кишиларининг ҳаётига таъ-сир этишга қаратилган эди. Ибодатхонанинг фронтон ва метоп ларига ишланган ҳайкалларда ҳам, алоҳида-алоҳида ишланган ҳайкалларда ҳам ким тасвирланиши, нима тасвирланишидан қатъи назар, грек санъаткорлари замонавий масалаларни кў-тариб чиқиш, уига реал мазмун киритиш ва энг муҳими, полис аҳлида ўз юртига содиқлик кайфиятини уйғотиш бўлди. Инсон-нинг ақл-заковати ва қудратини улуғлаб, унда ўз кучига ишонч ҳосил қилдиришга ҳаракат қилди.
Илк классика ҳайкалтарошлигидаги реалистик тенденция-ларнинг ривожланиши тарихий ва ҳаётий воқеаларга бағишлан-ган композицияларда аниқроқ кўрила бошлади. «Гармодий ва Аристогитон» ҳайкалтарошлик композицияси, бизгача асл ҳо-латда етиб келган «Дельф аравакаши» ҳайкали шу ўринда диққатга сазовордир (47-расм). «Дельф аравакаши» ҳайкалида тасвирланган^ ёш йигит образи ўз кўриниши жиҳатидан дорий устунини, кийимларидаги нафис букилишлар устун коннелюра-ларини эслатади. Унинг барваста қоматини узун кийим қоп-лаб турган бўлса ҳам, лекин ҳайкалтарош ёш ўспириннинг жис-моний бақувватлигини жуда ишонарли кўрсата олган. Ҳайкал-нинг бош қисми ҳам жонли чиққан. Рангли тошдан ишланган қора кўз жуда зўр маҳорат билан ишланган. У композициянинг янада таъсирчан бўлишига имконият яратган, соч жингалак-лари, бошни боғлаб олган зафар лентаси ҳам образнинг эмо-ционал томонипи оширган. Эгина оролидаги Афина Афайи ибодатхонасидаги фронтоннинг бўртма тасвирида грекларнинг трояликлар билан жанги тас-вирланган. Бу ёдгорлик грек санъатининг архаик давридан илк классикага ўтишини кўр-сатади. Композицияда тасвир-ланган образлар бирмунча му-раккаб ракурсларда, ҳар хил ҳаракатда тасвирланган, ҳар бир образ жонли ва ҳаётий ишланган. Лекин шу билан бирга, яраланган ва жанг қи-лаётган жангчилар юзидаги сунъйй табассумнинг мавжуд-лиги, образларнинг фақат фронтон-текислиги бўйича жой-ланиши санъаткорнинг ҳали архаика шартли услубидан тў-ла қутулмаганлигини кўрса-тади.
ибодатхонаси бўртма тасвирларида юксак даражага кўтарилди. Ибодатхонанинг метопларида Гераклнинг қаҳрамонлигини акс эттирувчи бўртма тасвирлар ишланган. Шарқий фронтонида ғилдиракли араваларда мусобақаларнинг пайдо бўлишига оид афсона, ғарбий фронтонда эса худо ва қаҳрамонларнинг ёв-войи кентаврлар билан жанги тасвирланган. Рельефда ишлан-ган одамлар образида хотиржамлик, ўз кучига ишонч яхши кўр-сатилган. Аксинча, кентаврлар ҳолатлари—жаҳл, аччиқланиш ва аламдан ўзларини тута билмасликлари уларнинг юзлари, хатти-ҳаракатларида очиб кўрсатилади. Композицияда жанг ту-галланмаган иайти тасвирланган бўлса ҳам, лекин унинг инсон-лар фойдасига ҳал бўлиши аниқ. Образларнинг хатти-ҳаракати, ўзларини тута билишлари ва хотиржамликлари шундан далолат беради. Асарнинг асосий ғояси инсон ақл-заковатининг табиат устидан ғалабасини куйлашдир. Қомпозиция марказида хотир-жам, тик ҳолда тасвирланган нур ва санъат худоси Аполлон эса қаҳрамонлик, жасорат рамзи сифатида акс эттирилади.
Грек ҳайкалтарошлигининг характерли томонларидан бири шундаки, ҳайкалтарош ўз мавзуларини мифологиядан олса ҳам, лекин ундаги фантастик, нореал томон иккинчи планга ўта бош-лайди. Мифологик воқеа ва образлар орқали ижодкор инсон-нинг куч-ғайрати ва қудрати, гўзаллигини очиб кўрсатади. Бу ўринда Афродитанинг туғилишига бағишланган тахтга ишлан-ган рельефлар характерлидир.
Тахтнинг ён томонида кийимсиз ҳолда най чалиб ўтирган, иккинчи томонда майин материалга ўралиб ўтирган ҳолда, олов-ли идишга ёқимли ис тарқатадиган гиёҳ ташлаётган қизлар тасвирланган. Тахтнинг асосий қисмида эса денгиз кўпигидан туғилаётган Афродита ва уни аста кўтариб олишаётган пари-лар кўрсатилган. Афродитанинг юзи ниҳоятда жонли чиққан. Сувда ҳўл бўлган либоснинг бўккан ва оғирлашган ҳолати ма-ҳорат билан ишланган. Илк классика даври ҳайкалтарошлигида катта ютуқларга эришилди. Лекин ҳали грек ҳайкалтарошини шахснинг индивидуал хислатларини кўрсатиш қизиқтирмасди. Бу илк классика реализмининг чегараланганлигидир.
Юқори классика. Эрамиздан аввалги V асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Греция сиёсий, иқтисодий ва маданий равна-қининг олтин даврини бошидан кечирди. Санъатнинг ҳамма тур ва жанрлари ривожланиб, юқори классика даври кишиларининг эстетик идеал ҳақидаги тушунчаларини мукаммал бадиий об-разларда кўрсатди. Бу тараққиётда, сўзсиз, шу даврнинг йирик давлат арбоби Перикл муҳим роль ўйнади.
Юқори классика даврида Афина акрополи ўзининг тугал кў-ринишини эгаллади. Перикл ташаббуси билан Афинанинг ички қалъаси — Акрополь қайта тикланди. Бу қалъа Эрон-Грек уру-шида вайрон бўлган эди. Эрамиздан аввалги V асрнинг учинчи чорагида бу ерда оқ мармардан-ясалган грек меъморлигининг нодир дурдоналари бўлган Парфенон, катта дарвозахона — Про пилей, қанотсиз ғалаба маъбудаси Никега атаб қурилган ибо-датхона (Ники^Аптерос) қад кўтарди. Бу бинолар бадиий бе-закларга бой бўлган. Масалан, Пропилей деворлари давлатнннг жангозар ўтмишини тасвнрловчи суратлар билан безатилган, Акрополнинг очиқ майдонида Афина ҳайкали ўрнатилган. Афина акрополи Афина давлатининг куч-қудратини ва улуғлпгини ўзи-да ифодалаб, грек тарихида биринчи бор умумэллнн бирлигини намойиш этувчи меъморлик ансамбли эди. Акрополь тепалиги-нинг ён бағирларида қурилган ибодатхона ва томошахоналар эса уни янада мўътабар, муқаддас даргоҳ даражасига кўтар-
ган
Грек классикаси меъморлигининг беқиёс намунаси, ақл-заковат ва афиналиклар ҳомнйси бўлган Афина маъбудасига бағишланган Парфенон ибодатхонаси ҳисобланади (48-расм).
Эрамиздан аввалги 447—438 йилларда меъморлар Иктин ва Калликрат томонидан қурилган бу ибодатхона афиналиклар-нинг хазинасини сақлаш учун хизмат қилган. Парфенон ибодат-хонасининг безак ва ҳайкаллари эса даврнинг буюк ҳайкалта-роши, Периклнинг яқин сафдоши Фидий раҳбарлигида бажа-рилган. Парфенон акрополдаги энг баланд бинодир. Бино учун, асосан, дорий услубида ишланган периптер қабул қилинган, ле-кин унга қисман ион ордерининг элементлари киритилган.
Парфенон қаршисидаги Эрехтейон ибодатхонаси меъмор Мнесикл томонидан эрамиздан аввалги IV асрда қурилган бў-либ, унда ион ордери ишлатилган. Ибодатхона кичик пешайвони-нинг устунлари ўрнида кариатидалар деб номланган қизлар ҳайкали бўлиб, уларнинг пешайвон томини кўтариб турган пайт-лари тасвирланган.
Бу даврга келиб, ҳайкалтарошлик юксак камолот даврига қадам қўйди. Ҳайкалтарошлар эндиликда одам қомати ва юз тузилишини тўғри тасвирлабгина қолмасдаи, ўз асарларида му-раккаб ҳаракатларни ҳам ифодалашга, композиция ечимининг ҳаётий бўлишига алоҳида эътибор бера бошладилар. Шундай масала билан шуғулланган йирик ҳайкалтарошлардан бири Мирон ҳисобланади. Унинг машҳур асарларидан бири «Диско-бол» (Диск отувчи) ҳайкалида жисмоний гўзал, маънавий куч-ли идеал инсон образи яратилади (49-расм). Ҳайкалтарош диск отувчи образи орқали ўзини бошқара оладиган, «ҳар қандай ҳолда ўзини тута биладнган» одам қиёфасини гавдалантириб, грекларнинг идеал инсон тўғрисидаги тушунчасини ифодалади. Уз-ўзини тута билиш, ҳиссиётини ушлай билиш, ҳар бир нарсага хотиржам, ақл билан ёндашиш грек классикаси дунёқараши-нинг характерли томонини белгилайди. Ана шу ғоя Мирон ижо-дининг бош йўналишидир. Шу хусусда санъаткорнинг «Афина ва Марсий» деб номланган композициялари ҳам характерлидир.
Афсоналарга кўра, найни яратган Афина маъбудаси уни чал-ганда юзлари буришиб, бадбашара бўлиб кетганини кўриб, ним-фалар қаттиқ қаҳқаҳа кўтариб юборибди. Буни сезган Афина' аччиқланиб найни улоқтириб юборибди. ёввойи кучлар маъбу-даси Марсий Афинанинг лаънатлаган найини олмоқчи бўлибди, лекин Афинанинг дарғазаб бўлганлиги ва қарғишларидан чў-чиб, яна орқага қайтибди. Ана шу ҳолат ҳайкалтарош томони-дан композицияга акс этти-рилган. Тасвирланган харак-терлар, уларнинг хатти-ҳарака-ти бир-бирига қарама-қарши. Улуғвор, хотиржам Афина ўз хатти-ҳаракатини бошқара ол-майдиган, беўхшов Марсийга ўхшамайди. Унинг ғазаби наф-рат билан бурилиб турган қо-иати ва бир оз чўччайган ла-бидан билинади, холос.
Агар Мирон ўз асарлари-да кучли ва кескин ҳаракатни тасвирлаш ва бу билан инсон маънавий гўзаллигини ифода-лашга интилган бўлса, шу даврнинг буюк ҳайкалтароши, Пелопоннес мактабининг ва-кили Поликлет эса аксинча, хотиржам, тинч ҳолатда тур-ган инсои қиёфасида унинг ички маънавий оламини отиш-га интилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish