Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet4/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Бронза асри Эрамиздан аввалги 3 минг йиллик ўрталарига келиб, одамлар мисни қалай, қўргошин, рух ёки сурма билан эритиб, бронза тайёрлашни ўрганиб олдилар.
Бронза қуроллар, яроғ-аслаҳа, зебу зийнат ясаш учун асо-сий материал бўлиб қолди. Ер юзида бронза асри бошланди. Бронза асрини деярли ҳамма халқ ва элатлар бошидан кечир-ди. Лекин бу гср баъзи халқларда (масалан, Эроп, Месопота-мия, Кавказ, Урта Осиё) бирмунча эрта, эрамиздан аввалги 3 мингинчи йиллар ўрталарида бошланган бўлса, бошқа ер-ларда (масалан, Кичик Осиё, Сурия, Фаластин, Кипр ва Крит-да) эрамиздан аввалги 3 ва 2 мингинчи йиллар чегарасида, Миср, Хитой, Ҳиндистон, Европада эрамиздан аввалги II мингинчи йилларда содир бўлди. Бронзанинг ихтиро этилиши инсон тафаккурининг муҳим ғалабаси эди. Бу ихтиро ижтимоий ҳаёт тараққиётини янада тезлаштирди, ишлаб чиқариш кучла-рини ривожлантирди, меҳнат унумдорлигини ошириб, қўшимча маҳсулот тўпланишини таъминладики, бу ўз навбатида, инсон маънавий оламининг ўзгариши ва бойишига олиб келди.
Албатта, металл табиатда бир хил тарқалмаган. Шу боис-дан металлнинг ижтимоий ҳаёт тараққиётидаги ролининг орти-ши қабилалар орасида, бир томондан, мол айрибошлашнинг интенсивлашишига олиб келса, иккинчи томондан, улар ораси-даги низонинг кучайишига ҳам сабаб бўлди. Уруғлар ягона қабила атрофида бирлаша бошлади. Қабиланинг ягона бошлиққа бўйсуниши эса меҳнатни таш-кил этишни яхшилади, қўшимча меҳнат маҳсулотининг тўпла-нишини таъминлади. Ер юзининг кўпгина ерларида матриархат даври инқирози кучайди. Патриархат даврига ўтиш айрим ер-ларда тугалланади. Нил воҳаси, Икки дарё оралиғи (Месопо-тамия), Хитойда қулдорлик тузуми бошланди, синфий давлат-лар юзага келди. Ижтимоий ҳаётдаги бу ривожланиш тасвирий ва амалий санъат, меъморлик, фольклор, эпос, қўшиқ ва му-зиканинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этдн. Дпний тушунчаларнинг мураккаблашиб бориши у билан боғлиқ бўлган янги урф-одатларни юзага келтирди.
Қабила бошлиғи, оқсоқолларга эътиқод билан қараш, улар-нинг вафотидан кёйин жасадини яхши сақлашга ҳаракат қи-лиш билан боғлиқ бўлган одатлар — қабрларини бошқалар қабридан ажратиб ишлашга интилиш, муҳташам ер усти туп-роқ қўрғонларининг, мақбараларнинг юзага келишнга олиб келди. Қабрларнинг ички қисмини ҳам алоҳида эътиқод билан безадилар. У ерга қабила бошлиғи тирик пайтида севиб иш-латган буюмларини қўйдилар, сурат ва ҳайкалларини ишлаб, бирга кўмдилар. Бу қабрлардан топилган сопол, металл, ёғоч, суяк, тош каби материаллардан ишланган турли қурол-аслаҳа, уй-рўзғор ва безак буюмлари, қабр девори, буюмларнинг юза-сига ишланган бўртма ва рангли тасвирлар ибтидоий жамоа даври маданияти ва санъатини билишда кишиларнинг фалсафий-эстетик қарашларини тушунишда бебаҳо манбадир.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish