Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet23/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Монументал рангтасвир меъморлик билан чамбарчас боғлиқ булиб, унда ижтимоий жамият ҳаётидан олинган муҳим воқеа ва ҳодисалар акс эттирилади. Бундай асарлар одатда, узоқдан кўришга мўлжалланганлиги туфайли образларни иложи борича умумлашма тарзида тасвирлашга маида деталлардан камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинади. Ранглар ҳам бирмун-ча шартли олинади, лекин бу борлиқ тўғрисида реал тасаввур бериши ке-рак. Монументал рангтасвир меъморчнлпк ансамблида маълум миқдорда безак вазифасини ўтайди, шунинг учун ҳам баъзан монументал-декоратив рангтасвир деб ҳам юритилади.
Монументал рангтасвир бажарилган ишнинг усулига қараб, ўз нав-батида, бир неча турларга бўлинади. Булар: фреска (деворий сурат), мо-заика ва паннодир. Фреска, одатда, деворга тўғридан-тўғри сувоқ устига ишланади. Мозаика рангли тош, шиша, бўялган ойна, сирли сопол парча-ларидан ишланади. Деворга ишланган сурат ёки ўйма нақшларнинг баъзан ҳар хил шаклдаги рамкалар (тўртбурчак, квадрат, бешбурчак ва ҳ. к.) билан чегараланиши эса паннодир. Панно дастлаб алоҳида юзада (холстда, ганчда, ёғочда) ишлаб олиниб, битгандан сўнг деворларда қолдирилган махсус ўринларга ўрнатилиши мумкин. Лекин у мазмун жиҳатдан мустақил характерга эга бўлади. Баъзи ҳолларда панно дастлаб холстга мойбўёқда ишлаб олиниб, кейин керак бўлган ўринга ёпиштирилади.
Декоратив рангтасвир. Бу санъат меъморчилик ва амалий санъат би-лан боғлиқ бўлиб, асосан, безаш вазифасини ўтайди (декоратив сўзининг маъноси ҳам латинча безаш демакдир). Ишлатиладиган буюмлариинг гўзал бўлиши учун бу санъатдан фойдаланилади. Бу рангтасвирда кўп ҳолларда мазмун тезда кўзга ташланмайди ва безатилаётган буюм шаклига қараб ўзгариб боради. Декоратив рангтасвирга наққошлик санъати, театр, кино декорациялари киради. Декоратив рангтасвир ҳам тўғридан-тўғри бирор юзага (масалан, девор, буюмлар юзасига ва ҳ. к.) ишланиши, панно ва мозаика тарзида бўлиши мумкин.
Дастгоҳ рангтасвир ҳозирги замон тасвирий санъатида энг кўп тарқалган санъат турларидан бири ҳисобланади. Одатда, бундай суратлар махсус ясалган рамкага тортилган матолар устига ишланади. Бундай расмлар моль-берт деб аталадиган алоҳида дастгоҳда ишлангани учун ҳам дастгоҳли расмлар дейилади.
Бундай рангтасвир асарлари ижтимоий жамиятда бўлаётган муҳим воқеа ва ҳодисаларни акс эттиришдан ташқари, шахснинг индивидуал хис-латларини, интим кечинмалари, ҳис-туйғуларини тўлиқ кўрсатиш имкония-тига эгадир. Шунингдек, уларда табиатда бўлаётган нозик ўзгаришлар, ундаги ранг-баранглик ва гўзаллик ўзининг ёрқин ифодасини топади. Дэпт-гоҳ рангтасвир монументал ва декоратив рангтасвирдан фарқли ўлароқ, бошқа бирон санъатга бевосита боғланмайди. Дастгоҳ рангтасвир ҳозир-жавоб санъатдир. У ҳаётда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни тезкорлик би-лан тасвирлаш ва омма орасига ёйиш имкониятига эга.
Ракус (француз. қисқартириш, калта қилиш) — предмет шаклининг ҳа-қиқий кўринишини ўзгартирадиган перспектив қисқариш.
Ратха (ҳинд.) — яхлит қояларни йўниб ишлаш ҳисобига яратилган ибо-датхона.
Рассомлик — рангтасвир тушунчаси баъзи адабиётларда рассомчилик (рассомлик), нафис санъат, живопись деб берилган. Биз рассомлик ибора-сини ишлатганда, умуман, рассомлар ишлаган суратларни — рангтасвир ва графикани назарда тутамиз.
Ренессанс — Уйғониш санъати.
Рельеф (француз. юза). Рельефларни фақат бир томондан кўриш мумкин. Бундан ташқари, бу ҳайкалтарошлик асарлари думалоқ ҳайкал-тарошликдан шу билан фарқ қиладики, унда кенглик, табиат манзарала-рининг кўриниши ҳам акс этади, ҳаётда содир бўладиган воқеалар маълум муҳитда кўрсатилади. Шунинг учун бундай рельефлар баъзан санъат та-рихида перспективали рельеф деб ҳам юритилади.
Рельеф, ўз навбатида, барельеф, горельеф каби турларга ҳам бўлина-ди. Булардан ташқари, рельефнинг яна бир тури бор. Бу ўйиб ишланган рельефлардир. Бундай рельефлар, одатда, текис юзага ўйиб ишланади. Юзани ўйиш натижасида ҳосил бўладиган ёруғ — соя ўйини ҳисобига тас-вир кўзга ташланади. Бундай рельефларнинг имконияти чегараланган бўлгани сабабли, улар амалда жуда кам қўлланилади. Бундай рельефлар қа-димги Мисрда ишлатилган.
Репродукция (француз.—қайта тасвирлаш)—тасвирий санъатга нисба-тан олинганда, ҳақиқий бадиий асарнинг полиграфия воситалари ёрдамида қайта ҳосил қилинган кўриниши.
Реставрация (латин. тиклаш) — зарар кўрган тасвирий бадиий асар-ларнинг умрини узайтириш ва илмий методлардан фойдаланиб, асл ҳолига қайтариш.
Ретушь (француз. тўғрилаш) — тасвирнинг аниқланган камчиликларини тўғрнлаш.
Ритм — яратилган асар компонентларининг оҳангдор, текис ёки дина-мик қайтарилиши.
Ритон — ҳайвонлар шохи ёки фил суягидан ясалган узув конуссимон, уч томони қайрилиб борувчи идиш.
Романтизм — ҳаётни тасвирлашда объектив тасвирдан кўра, автор ор-дуси устун туради.
Роза — думалоқ дераза.
Салон (франц. меҳмонхона)—махсус маънода: сотиш учун мўлжал-ланган бадиий асарларнинг доимий кўргазмалари ташкил қилинган жой — бино.
Санъат. Санъат сўзи икки маънода ишлатилади. Кишиларнинг бирор-бир вазифани моҳирлик билан бажаришларини ҳам санъат деймиз. Маса-лан, ўқитувчининг дарс ўтиш жараёнида кўрсатган маҳорати ҳам санъ-атдир. Бундан ташқари, рассом ёки ҳайкалтарош, меъмор ёки кулол, басташр ёки ёзувчи яратган асарларни ҳам биз санъат деймиз, яъни ижодкор томонидан гўзаллик қонун-қоидалари асосида яратилган, ўзида реал борлиқни бадиий ифода этган ва маълум ғояни илгари сурган асар-ларни тушунамиз. Санъат асарлари ҳаётни кўринарли шакллар (масалан, тасвирий санъатда), товушлар (музика), сўзлар (бадиий адабиёт), айрим «анъат турлари, санъатлар синтези (театр, кино) ёрдамида акс эттириши мумкин. Лекин санъат қайси кўринишда бўлмасин, у дастлаб кишиларнинг ҳис-туйғуси ва оҳангига таъсир этувчи восита сифатида намоён бўлади. Уларда ижтимоий ва ахлоқий идеалларнинг. шаклланишига таъсир этади, уларнинг гўзаллик тўғрисидаги тасаввурларини шакллантиради, эстетик дидларини ривожлантиради.
Стела — тик ўрнатилган плита ёки устун шаклидаги қабртош. Уларга ■бўртма тасвирлар ҳам ишланган.
Стеллобат — тош асос, тош супа.
Ступа (ҳинд.) — буддизм билан боғлиқ бўлган меъморлик ёдгорлиги.
Ступа ишланган жой муқаддас: у ерда Будда буюмлари мавжуд, деган афсона бор.
Сфинкс—одам бошли, шер танали афсонавий ҳайвон.
Сюжет (франц.—предмет, нарса, ҳаракат). 1. Тасвирий санъатда — тасвирланган предмет ёки воқеа тушунилади. 2. Ҳаётий воқеа, лавҳа, ҳа-ракат.
Тасвирий санъат — одатда, мавжуд борлиқни кўринарли образлар, шакллар орқали фазовий кенгликда, юзада ёки текисликда (масалан, қоғоз юзасида, девор юзасида ва ҳ. к.) акс эттира оладиган санъатдир. Бу санъат қисқача тасвириёт деб ҳам аталади.
Тасвирий санъат тушунчаси кенг маънога эга бўлиб, графика, рангтас-вир, ҳайкалтарошлик санъати ҳам шу тушунчага киради.
Тасвирий санъатнинг ҳамма турлари бир-бирига жуда яқин ва бир қатор ўхшашликлари бор. Лекин шу билан бирга, улардан ҳар бирининг ўзига хос тасвирлаш услублари ва техникаси бор. Бундан ташқари, улар-нинг ҳар бири ишлатилиш ўрни, акс эттирадиган мавзуси, ишланиш услу-бига қараб, бир қатор тур ва жанрларга бўлинади. Тасвириёт — тасвирий санъат.
Терракота (италян.)—пиширилган лой демакдир. Ҳайкалтарошлик санъатининг кўринишларидан ҳисобланади. Терракота, одатда, лойдан яса либ, сўнг махсус печларда пиширилади. Пишгандан кейин қизил, баъзан сарғиш тус олади. Кенг маънода эса, терракота дейилганда, лойдан яса-либ, печда нишириб ишланган ҳайкалтарошлик асарлари тушунилади.
Тимпан — пештоқ. Ойна, эшик тепасида қолдирилган ярим арк ичида-ги юза.
Терм (қаранг: Рим) — кўпчиликка мўлжалланган иссиқ ва совуқ сувли ҳовуз, дам олиш, маънавий хордиқ чиқариш жойи.
Уйғониш — антика санъаги анъаналарини қайта тиклаш. Бу термин би-ринчи бор италиялик рассом ва санъат назариётчиси. Д. Вазари томонидан ишлатилган. (Қаранг: ренессанс).
Укийо — Э — кундалик турмушни акс эттирувчи япон рассомлик санъа-ти.
Фани (хитой) — атрофи девор билан ўралган шаҳар ичидаги алоҳида-алоҳида кварталлар — шаҳар ичидаги шаҳарчалар.
Форум (итал.)—шаҳарнинг марказий майдони.
Фреска — сувоқ қилинган девор устига тўғридан-тўғри ишланган, мо-нументал рангтасвирнинг бир тури.
Фриз — меъморлик қурилмаларининг декоратив безаги бўлиб, бинонинг бир қисми ёки тўрт томони лентасимон тарзда айлантирилиб чиқилган де-коратив безак. У рельеф, нақш ва тематик суратлар бўлиши мумкин.
Хачкара — бут тош.
Ҳайкалтарошлик — Тасвирий санъатнинг турларидан бири.
Бу санъатда борлиқ ёруғ — сояга эга бўлган шакллар орқали маконда тасвирланади. Турли хилдаги стол устига қўйиладиган ҳайкалчалар, парк ва хиёбонларга ўрнатилган турли ҳайкал ва ёдгорликлар, биноларнинг де-ворларига, ниҳоят турли амалий буюмлар — танга, значок, медалларнинг юзасидаги бўртма тасвирлар ҳайкалтарошлик санъатининг турли кўриниши ҳисобланади.
Одатда, ҳайкалтарошлик асарлари ўз кўринишига қараб, думалоқ ва қавариқ (рельеф) ҳайкалларга бўлинади. Думалоқ ҳайкалларни ҳамма то-мондан айланиб кўриш мумкин бўлади. Масалан, майдон ва хиёбонлар-даги ҳайкал ва ёдгорликлар, стол устига қўйиладиган ҳар хил ҳайкалчалар шу турга мансубдир.
Ҳайкалтарошликининг иккинчи кўриниши бўлган қавариқ ёки бўртма ҳайкаллар, одатда, бирор юзага бўрттириб ишланган бўлади.
Бундай ҳайкаллар бир сўз билан рельеф деб аталади.
Ҳайкалтарошликда, деярли ранг ишлатилмайди. Ҳайкаллар рангини, одатда ҳайкал учун танланган материал (масалан, мрамор, гранит, бронза ва ҳ. к.) белгилайди. Баъзан халқ ҳайкалтарошлигида ҳайкалларни бўяш ҳоллари ҳам учрайди.
Ҳайкалтарошлик асарлари ҳам санъатнинг бошқа турлари каби ўзи-нинг бажарадиган вазифаси, мазмунига қараб, қатор тур ва жанрларга бўлинади. Ҳайкалтарошлик турлари деганда, монументал ҳайкалтарошлик, декоратив ҳайкалтарошлик ва дастгоҳ ҳайкалтарошлигини тушунамиз. Мо-нументал ҳайкалтарошликка муҳим тарихий воқеалар, атоқли шахслар хо-тирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган монумент, турли хилда-ги ёдгорликлар, ҳайкалтарошлик ансамбллари киради. Одатда, монументал ҳайкалтарошлик асарлари ўзида катта мазмунни англатиб, мустақил ха-рактерга эга бўлади. Лекин шу билан бирга, у бевосита муҳит, меъморчи-яик бинолари ҳамда табиат билан уйғун бўлиши лозим. Бу унга янада улуғ-ворлик ва таъсирчанлик бахш этади. Монументал ҳайкалтарошлик асарларига хос бўлган хислатлардан яна бири, қаҳрамонларни кўтаринки руҳда тас-вирлашдир. Монументал-ҳайкалтарошлик асарлари узоқдан кўришга мўл-жалланганлиги сабабли, катта-катта, яхлит шакллардан кенг фойдаланила-ди. Одам юзидаги майда деталлар, кийимдаги букланишлар, ундаги майда деталлар кўрсатилмайди.
Истироҳат боғлари, хиёбонлар, кўча ва парклар, шунингдек, меъмор-чилик биноларининг деворларини безаш учун ишлатиладиган ҳайкалларнинг ҳамма турлари декоратив-ҳайкалтарошлик санъатига киради. Агар мону-ментал-ҳайкалтарошлик асарларида образлар кўтаринки руҳда ишланса, декоратив-ҳайкалтарошлик аеарларида эса образлар бирон юмористик тарз-да талқин этилади. Ҳайкалтарошликнинг бу турида турли ҳайвонлар шакли ҳам кенг ишлатилади.
Биноларнинг деворларига ишланадиган турли бўртма тасвирлар, ама-лий санъат буюмларининг юзасига ишланган тасвирлар, турли фонтанлар, панжаралар, бадиий дарвозалар, чиннидан ясалган турли ҳайкалчалар, лой-дан ишланган ўйинчоқлар ҳам шу ҳайкалтарошликнинг кўриннши ҳисобла-нади.
Дастгоҳ ҳайкалтарошлигига мустақил мазмунга эга бўлган, санъатнинг бошқа турларига тобе бўлмаган асарлар киради. Бундай асарлар кўргазма-лар, уйларга қўйиш учун мўлжалланган бўлади. Ҳайкалтарошликнинг бу турида воқелик бутун борлиғи билан акс эттирилади ҳамда инсон психо-логиясидаги нозик ўзгаришлар, унинг ички руҳий кечинмалари, кайфиятини очиб бериш имконияти катта бўлади.
Ҳайкалтарошликда ижодкор ёруғ-соялар ўйинидан фойдаланиш орқа-ли ўз ҳайкалларини таъсирли ва жозибали бўлишига эришади. Ҳайкал ёруғ соя билан тирик, яъни нур тушиши билан у ҳам жонланади, ёруғлик-нинг ўзгариши билан ундаги ёруғ-соя товланиши ҳам ўзгаради, натижада, ундан томошабин оладиган таассурот ҳам ўзгарнб боради. Бу нарса MOi-нументал ва декоратив ҳайкаллар учун жуда қўл келади. Чунки майдон ёки хиёбонга ўрнатилган ҳайкалга эрталабки тонг қуёшининг нурлари бир жозиба берса, кечки кун ботиш пайтидаги қуёш нурлари бошқача бир файз киритади. Тунги ой нурларида шу ҳайкалнинг ўзи яна бир гўзаллик кашф этади. Шунинг учун ҳайкал турли пайтда кишида турлича таассурот қолдиради.
Ҳайкалтарошликда инсоннинг фақат ташқи кўриниши, тинч турган ҳолати ёки ҳаракатдаги пайтини акс эттириш билан унинг имконияти тугамайди. Ундаги кечинмалар, унинг ҳаяжон ва ғамгинлиги, келажакка интилиш ва ўтмишга қайғуриши ҳам ўз ифодасини топади. Ҳайкалтарош асарида инсоннинг теварак-атрофга бўлган муносабати ҳам, қалбидаги из-тироб ҳам ишонарли талқин этилиши мумкин. Бунда, энг аввало, ҳайкалта-рошнинг ўта зийраклиги, одам гавдаси ва мимик ўзгаришларини тўғри ифо-далаши муҳим ўринни эгаллайди. Тўғри топилган ҳаракат, юзидаги ми-мик ҳолат — булар унинг таъсирли бўлишига замин тайёрлайди.
Ҳайкалларнинг ҳар бири бир тагликка (постамент ёки пьедесталга) ўр-натилган бўлади. Баъзан ҳайкалтарош ўз мақсадини рўёбга чиқаришда бир «еча тагликка ўрнатилган ҳайкаллар, рельефлардан ҳам фойдаланиши мум-кин. Бундай ҳолда бу ҳамма ҳайкаллар тўпи — ансамбли бир-бири билан боғлиқ бўлиб, ҳаммаси биргаликда бир мазмунни англатади.
Целла — ибодатхонанинг асосий хонаси.
Чайтья (ҳинд) — ғор ичига ишланган ибодатхона.
Экслибрис (латин. «китоблардан») — китоб эгасининг номи туширилган унча катта бўлмаган график композиция.
Эллинизм (грек — эллин)—эрамиздан аввалги IV—I асрлар. Урта Ер денгизи хавзасида грек-македон давлати ҳукмронлиги даври.
Эмп::рен — бинонинг иккинчи қаватидаги очиқ галерея.
Эстамп ■— бадиий графика асарининг дастгоҳ-литографик изи. Рассом томонидан ёғоч ёки тошда бажарилиб, имзоланган график асар.
Ямато-э — япон рангтасвири.
И з оҳла р
Агни — Олов худоси.
Агамемнон—Микенанинг афсонавий шоҳи (Гомер бўйича).
Антей (грек. мифологияси)—қадимги юнон афсоналаридаги ливиялик паҳлавон Посейдон ва Гея (Ер)нинг ўғли. А. га яккама-якка курашда Ге-ракл бас келолмаган, чунки ҳар гал унинг оёғи ерга текканда, Ердан туганмас куч-қувват олиб турган. Бу сирдан воқиф бўлган Геракл А-ни ердан даст кўтариб, ҳавода бўғиб ўлдирган.
Аполлон — қуёш ва санъат худоси.
Артемида (грек мифологияси)—Зевс ва Летоннинг қизи. Аполлоннинг синглиси. Римликлар Диана дейишади. Ноз-неъмат худоси, ҳайвон ва ов-чилик ҳомийси.
Атрея — Микенанинг афсонавий подшоси.
Афина — ҳунармандчилик ва деҳқончилик маъбудаси.
Афродита—(грек мифологияси. Римликларда Венера деб юритилади). Гўзаллик ва муҳаббат рамзи. Афсоналарга кўра, Афродита денгиз кўпи-гидан пайдо бўлган, айрим манбаларда Зевс қиэи дейилади.
Ашурбанипал — Оссурия подшоси (эр. ав. 668-633 йиллар).
Бодисатва (ҳинд.) — нирванага эришган авлиёлар.
Брахма (ҳинд.)—дунёни яратувчи.
Bajuc (итал.)—виночилик худоси (грекларда Дионис).
Вакханалия — Дионис шарафига аталган байрамлар.
Варвар — қадимда греклар грек тилида гапирмаган одамни шундай
аташган. ,.
Венера (итал.) қаранг: Афродита.
Виктория — ғалаба худоси Ника.
Вншна (ҳинд. мифологияси)— қуёш худоси.
Ворфоломейдаги тун (грек. мифологияси, чақалоқларни ўлдириш) — подшо Иуда Ворфоломейда Исо туғилганини эшитиб, шаҳардаги янги туғил-ган чақалоқдан тортиб, то 2 ёшгача бўлган болаларни ўлдиришни буюрган.
Вулкан—темир ва олов худоси, юнонларда Гефест.
Геракл — ўз болаларини ўлдиргани учун 12 оғир вазифани бажариши зарур бўлган. Ҳар бир вазифани бажариш эса ўлим билан баробар бўл-ган.
Герма (грек, дегма) ■— савдо-сотиқ ва сайёҳларнинг худоси Гермеснинг ҳайкалчаси ўрнатилган мармар, бронза ёки тош устун. Одатда, гермалар йўллар, майдонлар ва шаҳар кўчаларига ўрнатилган.
Гефест (грек.)—темир ва олов худоси (Қаранг: Вулкан).
Гея — Ер маъбудаси, гигантларнинг онаси.
Гигантлар — (грек. мифологияси) Ер худоси Геянинг ўғиллари.
Гиматий — грекларнинг хитонлари устидан кийиб юрадиган плашлари. Тўғри бурчак шаклида, жун газламадан, эркаклар ҳам, хотинлар ҳам кийишган.
Гоплит (грек.)—оғир қуролланган грек жангчиси. Унинг қуролларига шлем, совут, оёққа тақадиган совут, юмалоқ қалқон-қилич ва найза кирар эди.
Дионис — вино худоси.
Донатор (итал.) — ибодатхоналар учун кўп маблағ сарфлаган, закот берган шахс.
Индра (ҳинд) — момақалдироқ худоси.
Кагорта — қадимги рим пиёда аскарлари отряди.
Қентавр — ярим одам, ярим от кўринишидаги афсонавий ҳайвон.
Мартин (христ. афсонаси) — жангчи, черковнинг таниқли арбоби.
Марс — уруш худоси.
Матвей (авлиё) (христ.) — Исонинг шогирди, Исо ҳақидаги ҳикоялар-нинг автори.
Медея (грек. мифологияси) — қудратли сеҳргар, у одамга ёшлигини қайтара олган.
Меркурий — савдо худоси.
Меценат — 1. Августнинг дўсти, бой қулдор. 2. Санъат ҳомийси.
Минерва (грек.) —донишмандлик худоси.
Нимфа — келинчак, булоқларнинг маъбудаси.
Нефертити — фиръавн Эхнатоннинг хотини.
Новхудоносер II—(Олд Осиё) Янги Бобил подшоси (эр. ав. 604—562 й.).
Орфей — қадимги грек афсоналаридаги шоир ва бахши. У қўшиқ айт-ганда одамлар, ҳайвонлар ва ҳатто, дарёлар тўхтаб, қулоқ солар экан.
Парнас — Грециядаги тоғ, афсоналарга қараганда, шу тоғда поэзия худоси Аполлон ва 9 муза яшаган.
Пегас (грек.) — қанотли от.
Пелей — Ахиллнинг отаси.
Пелопс — I-Олимпия ўйинларига асос олган шахс.
Пеплос (грек.)— аёлларнинг устки либоси.
Посейдон — денгиз худоси.
Приам — Троянинг афсонавий подшоси (Гомер бўйича).
Прометей (афсонавий қаҳрамон) — Гефестдан оловни ўғирлаб, одамларга берган. Ғазабланган Зевс Гефестга Прометейни Кавказ тоғига занжирбанд қилиб ташлашни буюрган. Зевс ҳар куни бир бургут юбориб турган ва у Прометейнинг жигарини чўқиб еб битирган.
Сатир — ўрмон худоси.
Фетида — Ахиллнинг онаси.
Филоктет (грек. Миср) — фассалик ўқчи, Гераклнинг ёйини ишлатган. У грекларнинг қаҳрамони Парисни енгган.
Хиазм (грек.) —чиройли ҳаракат.
Шамаш (Олд Осиё мифологияси) — Қуёш ва адолат худоси.
Шива (ҳинд.) — кучли офат келтирувчи, ҳомийлик қилувчи, яратувчи худо.
Эвридика — ўрмон нимфаси, Орфейнинг хотини.
Эней — Троя шаҳрининг афсонавий ҳимоячиларидан бири, маъбуданинг ўғли, гўё Август ва Цезарь уруғи шу Энейдан тарқалган.
Эномея — Олимпия ўйинларининг асосчиларидан.
Эрот (грек миф.) — улуғ севги худоси.
РАССОМ, ҲАЙКАЛТАРОШ,
МЕЪМОРЛАР ҲАҚИДА
ҚИСКА МАЪЛУМОТЛАР
Агесандр (Александр, эр. ав. I аср, Родос ороли). Ҳайкалтарош, «Лао-коон» ҳайкалтарошлик композициясининг муаллифларидан бири.
Альберти Леон Баттиста (1404—1472, Италия). Энциклопедист-наза-риётчи ва меъмор. Тасвириёт ва меъморлик санъатига оид қатор рисолалар-нинг муаллифи.
Апеллес (эр. ав. IV асрнинг иккинчи ярми, Колофоне, Италия). Рас-сом. Памфил ва Эфорларнинг шогирди. Урта Ер денгизи ҳавзасидаги қатор шаҳарларда ижод қилган.
Аполодор (эр. ав. V аср 3-чораги, Афина). Рассом. Деворий сурат ва дастгоҳ характеридаги асарлар муаллифи.
Беллини Жованни (тахм. 1430—1516, Италия). Рассом, отаси Якопо Беллини қўлида ўқиган. Мантенья ижодидан таъсирланган.
Беллини Якопо (1400—1471, Италия). Рассом. Венеция рангтасвир мактабининг асосчиларидан бири.
Беҳзод Қамолиддин (тахм. 1466—1535, Ҳирот). Урта Осиё миниатюра мактабининг йирик вакили. Алишер Навоий ҳомийлигида камол топган, 1507—1522 й. Бухорода, 1522—1524 й. Табризда яшаб ижод этган.
Босх Иероним (Иероним ван Акен ёки Хиеронимус ван Акен, тахм 1450—1516, Нидерландия). Рассом. Тасвириёт асосларини отаси ва бобо-сидан ўрганган. Диний, аллегорик мавзуларда расм ишлаган.
Боттичели Сандро (Александро ди Мариано Филиппепи, 1445—1510, Флоренция). Илк Уйғониш асрининг рангтасвир устаси. Диний, мифологик ва ҳаётий мавзуларда асарлар яратган.
Браманте (Донато ди Анжело Браманте ёки Паскуччо ди Антонио Монте, 1444—1514, Италия). Меъмор ва рассом. Меъморчилик сирларини Лучанодан ўрганган.
Брейгель Питер (Катта Питер Брейгель, тахаллуси Деҳқоний, тахм. 1525/30—1569, Нидерландия). Рассом. Кук ван Альст устахонасида ўқиган. Деҳқонлар ҳаётига оид асарлари учун Деҳқоний тахаллусини олган.
Брунеллески Филиппо (1377—1446, Флоренция). Ҳайкалтарош, меъ-мор ва заргар. Илк Уйғониш даври меъморлигининг асосчиси. Римда ан-тик дунё меъморлик санъатини ўрганган.
Вазари Жоржо (1511—1574, Италия). Рассом, меъмор ва санъатшу-нос, Микеланжелонинг шогирди. «Уйғониш даври ижодкорларининг ҳаёти тўғрисида» китобининг муаллифи.
Веронезе Паоло (Кальяри, 1528—1588, Верона, Италия). Рассом, мо-нументаль-декоратив рангтасвир устаси.
Вероккио Андреа (1435/36—1488, Флоренция). Рассом, ҳайкалтарош, заргар. Леонардо да Винчининг устози.
Виньола Жакомо (Жакома Бароцци да Виньола, 1507—1573, Италия). Археолог ва меъмор. Меъмор Перуццининг шогирди.
Витрувий (эр. ав. I асрнинг 2-ярми. Рим). Меъмор. «Меъморлик тўғри-сида 10 китоб» рисоласининг муаллифи.
Гиберти Лоренцо (1381—1455, Флоренция). Илк Уйғониш асрининг ҳай-калтарош ва заргари. Донателло ва Брунеллескилар таъсирида бўлган.
Гипподам Милетий (эр. ав. V аср. Милет, Кичик Осиё), Меъмор.
Гирландайо Доменико (1449—1494, Флоренция). Рассом. Бальдовинь VII қўлида ўқиган.
Го Си (1023—1063, Кайфин, Хитой). Манзарачи рассом. Санъат наза-риясига оид расмлар муаллифи.
Гольбейн Ганс (Кичик Ганс Гольбейн 1497—1543, Аугсбург, Германия). Рангтасвир ва қаламсурат устаси. Рассом Қатта Ганснинг ўғли ва шо-гирди.
Гомер (эр. ав. XI—X аср, Юнонистон). Кўр бахши. «Илиада» ва «Одис-сея» достонларининг муаллифи.
Грюневальд Матиас (Уста Матиас, Готхардж — Нейт хордт, тахм. 1460—1528, Германия). Рангтасвир устаси. Немис Уйғониш асри санъати-нинг йирик вакили.
Гужон Жан (тахм. 1510, Париж—1566/68, Балонье). Француз Уйғониш асри санъатининг йирик вакили, меъмор, ҳайкалтарош, қаламсурат устаси, декоратор ва гравер.
Гус (Гуго ван Гус, 1435—1482, Гент, Нидерландия) Рассом. Нидерланд Уйғониш асри санъатининг йирик вакили.
Жоржоне (Кастельфранколи Жоржо Барбарелли, 1477/78—1510, Ве-неция). Рангтасвир устаси Ж. Беллини қўлида ўқиган деб тахмин қили-нади.
Жотто ди Бондоне (1266/1277-^1337, Флоренция). Меъмор ва ранг-тасвир устаси. Италия санъатида реализмнинг асосчиларидан бири. Камбио ва Коваллини таъсирида ижод қилган.
Донателло (Донато ди Никколо ди Бетто Барди, 1386—1466, Флорен-ция). Ҳайкалтарош. Гиберти устахонасида ўқиган.
Дионисий (тахм. 1440—1502 йилдан кейин, Қадимги Русь, Москва). Деворий сурат ва иконалар ишлаган.
Дуччо ди Буонисенья (тахм. 1255—1319, Сиена). Рассом. Сиена ранг-тасвир мактабининг асосчиларидан бири.
Дюрер Альбрехт (1471—1528, Нюрнбсрг) Немис Уйғониш асри санъа-тининг йирик вакили, рассом, гравер ва олим. Бадиий билимини дастлаб отасидан, сўнгра Вельгемут устахонасида (1486) эгаллаган.
Евтимид (эр. ав. VI аср охири — V аср боши, Юнонистон), Қизил фи-гурали вазаларга сурат солувчи уста.
Евфроний (эр. ав. VI аср охири, V аср боши, Юнонистон). Қизил фи-гурали кўзаларга сурат солувчи уста. Қисман қора фигурали кўзаларга тах-мин қилинади.
Ермолин В. Д. (XV аср охири. — XVI аср бошлари Москва). Меъмор ва ҳайкалтарош. Москва Кремлини қуриш ва безашда қатнашган.
Иктин (эр. ав. V аср 2-ярми, Аттика, Юнонистон). Меъмор ва назариёт-чи. Афина акрополидаги Парфенон ибодатхонаси қурувчиЛаридан бири.
Имхотеп (тахм. эр ав. XXIX аср, Мемфис) Меъмор ва врач.
Калликрат (эр. ав. V аср, Юнонистон). Меъмор. Парфенон ибодатхона-си муаллифларидан бири.
Кастаньо (Андреа дель Қастаньо, 1423—1457, Флоренция). Рангтас-вир устаси. Мазаччо ва Донателло ижодидан таъсирланган.
Кверча Якопо (Якопо делла Кверча, 1374—1438, Сиена). Ҳайкалтарош. Сиена ҳайкалтарошлик мактабининг йирик намояндаси.
Клитий (эр. ав. VI асрнинг 2-ярми, Юнонистон). Кўзаларга сурат со-лувчи уста. Кулол Эрготим билан ҳамкорликда ижод қилган.
Клуэ Жан (тахм. XV аср охири XVI аср бошлари. Нидерландия). /1541 й., Париж / Рассом.
Клуэ Франсуа (тахм. 1510—1572, Париж). Рангтасвир ва қаламсурат устаси. Ж. Қлуэнинг ўғли.
Като Мотонобу (1476—1559, Япония). Рассом. Монохрам манзара ҳам-да гул ва қушлар жанрида ижод қилган.
Китагава Утамаро (1753—1806, Япония). Гравюрачи. Маиший жанрда ижод қилган.
Леонардо да Винчи (1452—1519). Тоскана яқинидаги Винчи қишлоғида туғилган). Уйғониш даврининг асосчиси — рассом, ҳайкалтарош, меъмор, ин-женер ва олим. 1467—1472 йилларда Флоренцияда, Вероккио устахонаси-да ўқиган. Кейинчалик Италия ва Франция шаҳарларида яшаб ижод қил-ган.
Леохар (эр. ав. IV аср ўрталари, Юнонистон). Ҳайкалтарош А. Маке-донский саройида хизмат қилган. Юнонистон ва Кичик Осиё шаҳарларида ижод қилган.
Леско Пьер (Пьер Леско, тахм. 1510—1578, Франция). Меъмор ва на-зариётчи.
Лимбурглар (Ака-ука Эрман, Поль ва Эннекен Лимбурглар, XIV аср 2-ярми ва XV аср бошлари, Франция). Миниатюрачи рассомлар. 1399—1400 йилларда Парижда заргарлик ҳунарини ўрганишган.
Лисипп (эр. ав. IV аср, Юнонистон). Ҳайкалтарош. А. Македонский са-ройида ҳам ижод қилган. Уз асарларида афсоналардан олинган қаҳрамон-лар, уруш ва ов воқеаларини тасвирлаган.
Лоренцетти— (XIV аср Сиена). Рангтасвир устаси. Сиена ва Фло-ренция рангтасвир анъаналари таъсирида ижод қилган.
Лука Синорелли (1444-—1523, Италия). Рангтасвир устаси. Франческо-нинг шогирдн.
Ма Юань (XII аср 1-ярми, XIII аср бошлари, Ханчжоу, Хитой). Манза-рачи рассом. Ханчжоу император академиясининг аъзоси.
Мазаччо (1401—1428, Флоренция). Рангтасвир устаси. Италия Уйғо-ниш асри рангтасвирида реалистик йўналишга асос солган.
Мантенья Андреа (1431—1506, Падуя). Монументал-декоратив ранг-тасвир устаси. Рассом Ф. Скварчоне устахонасида бадиий таълим олган.
Мартини (Симоне Мартини, 1284—1344, Италия). Проторенессанс ранг-тасвирининг йирик вакили. Дуччонинг шогирди деган тахмин бор.
Маҳмуд Музаххиб (Шаҳзода Маҳмуд, XV аср биринчи ярми (Ҳирот). Наққош ва мусаввир (миниатюра устаси). Беҳэод ва Оға Миракда таълим олган. Ҳусайн Бойқаро саройи (Ҳирот)да, Шайбонийхон саройи (Бухоро) да ижод қилган.
Маҳмуд Мусаввир (Хўжа Маҳмуд Мусаввир, XVI аср — XVII аср бошлари. Бухоро, Мадина). Наққош ва мусаввир. Портрет санъатида ҳам ижод қилган.
Микеланжело Буониротти (1475—1564). Ҳайкалтарош, рассом, архитек-тор ва шоир. Юқори ва сўнгги Уйғониш даврида яшаб ижод этган. Бади-ий таълимни Флоренцияда (1488—89 й.) Гирландайо ва (1489—90 й.) ҳай-калтарош Бертольдо ди Жованни устахоналарида олган.
Мирон (эр. ав. V асрнинг биринчи ярми. Юнонистон). Ҳайкалтарош. Агелада қўлида ўқиган. Унинг «Ғолиб атлетлар» ҳайкаллари машҳур.
Мнесикл (эр. ав. V асрнинг 2-ярми, Афина). Юнон классик меъмор чилигининг асосчиси. Афина акрополидаги Пропилеи — дарвозахона унинг машхур асаридир.
Палладио (Андреа Палладио (1508—1580, Италия). Меъмор 1524 йилдан бошлаб, Виченцеда тош ўймакорлиги билан шуғуллана бошлайди. Трисси-нодан меъморлик сирларини ўрганади.
Пармиджанино (Франческо мацола, 1503—1540, Парма — Италия). Ранг-тасвир устаси. Маньеризм оқимининг вакили.
Перуджино Пьетро (1450—1523). Илк Уйғониш даври рассоми.^ 1470 йилдан бошлаб, Веррокионинг устахонасида санъат сирларини ўргана бошлайди. Сўнгра Рим, Венеция, Сиена шаҳарларида яшаб, ижод этган. Рафаэлнинг устози.
Пизано (Никола Пизано, 1220/25—1275/84, Италия). Ҳайкалтарош Бўртма тасвирлар ишлаган.
Пилон Жермен (1535—1590 Франция). Ҳайкалтарош. Дастгоҳ ҳайкал-таоошлигида ижод қилган.
Полигнот Фассосий (эр. ав. V аср 1-ярми), Юнонистон). Ҳайкалтарош ва рангтасвир устаси Афина ва Дельфада яшаб ижод этган.
Поликлет (эр. ав. V аср 2-ярми, Юнонистон). Ҳайкалтарош ва назари-
ётчи.
Понтормо Якопо (1494—1557, Флоренция). Маньерист-рассом. М. Аль-бертинелли ва Андреа дель Сарто устахоналарида бадиий таълим олган.
Пракситель (тяхм. эр. яв. 390—330 йил, Афина). Ҳайкалтарош. Санъат асосларини отаси, ҳайкалтарош Қефисодатдан ўрганган. Ижодининг гулла-ган даври эр. ав. 370—334 йилларга тўғри келади.
Рафаэль Санти (Рафаэль Санти ёки Санцио, 1483, Урбино, 1520, Рим). Рангтасвир устаси ва меъмор. Рассом Жованни Сантининг ўғли. Диний ва мифологик мавзуларда композициялар яратган. Даетлаб Урбинолик рассом Тимотео Витида ўқиган. Микеланжело, Леонардо да Винчи, Бараманте, Пьетро Перуджинолар ижодидан таъсирланган.
Робусти, Якопо (Тинторетто, 1528—1594, Италия). Рангтасвир устаси. Бадиий таълимини Тициан устахонасида олган.
Рогир вандер Вайден (1400—1464, Нидерландия). Рангтасвир устаси. Шимолий Европа Уйгониш даврининг йирик рассоми. Р. Кампен қўлида ўқнган.
Романо Жулио (Жулио Пиппи, 1492/99 Рнм—1546 Мантуя). Рассом ва меъмор. Рафаэлнинг шогирди.
Рублёв Андрей (1360/70—1927/30, Москва). Рус рангтасвир устаси. Москва ранг-тасвир мактабининг асосчиси. Унинг ижоди Рус бадиий анъа-налари таъсирида шаклланган.
Самарқандий Мурод (Муҳаммад Мурод Самарқандий, XVI аср Са-марқанд). Наққош ва мусаввир, Самарқанд, Хива ва бошқа шаҳарларда яшаб ижод этган.
Сансовино Якопо (1486—1570). Юқори ва сўнгги Уйғониш даврининг ҳайкалтарош ва архитектори.
Синворелли Лука (1445—1523). Флоренциялик илк Уйғониш даври мак-таби намояндаси. Рассом Пьеро Делла Франческанинг шогирди.
Скопас (эр. ав. IV асрда яшаган, Греция). Ҳайкалтарош ва меъмор. Ижодининг гуллаган даври эр. ав. 380—330 й. тўғри келади Унинг лойи-ҳаси бўйича, Кичик Осиё ярим оролининг бир қанча шаҳарларида ибодат-хоналар қурилган.
Сократ (эр. ав. 470/469—399, Афина). Қадимги грек файласуфи. Май-донлаода ва кўчаларда болаларни ўқитган.
Софокл (эр. ав. 496—406, Юнонистон). Қадимги грек драматурги ва давлат арбоби.
Султон Маҳмуд (1470 й. охири, Тебриз, 1555 й. шу ерда). Рассом. XVI аср Тебрнз миниатюра мактабининг йўлбошчиси. Исфахонлик рассом. Оға Мпрекнинг шогирди.
Ся Гуй (XII аср 2-ярми —XIII аср бошлари Ханчжоу вилояти, Хитой). Манзарачи рассом. Ханчжоу Император Академиясининг аъзоси.
Тинторетто — Робусто Якопо.
Тициан (Тициано Вечеллио, 1476/77 ёки 1480-1576 йилларда, Вене-ция). Рангтасвир устаси. Ж. Беллини қўлида бадиий таълим олган. Диний ва маиший жанрда тематик композициялар ва портретлар ишлаган.
Тутмес (эр. ав. XIV аср Ахетатон, Миср). Ҳайкалтарош. Фараон ҳай-калтарошлик устахонасининг бошлиғи.
Ушаков Семён (1626—1686. Москва). Рассом. Москва қурол-аслаҳа па-латасида бўлган. Диний ва ҳаётий мавзуларда иконалар ва деворий сурат-лар ишлаган.
Учелло Паоло (Паоло Учелло. 1397—1475, Италия). Рангтасвир устаси, Гибрети устахонасида таълим олган. Италиянинг кўп шаҳарларидаги би-долар деворларига расм ишлаган.
Федоров Иван (1510—1583). Россия ва Украинада китоб босишга асос солган.
Феофан Грек (XIII асрнинг 2 ярми — XIV аср бошлари, Қадимги Русь). Рангтасвир увтаси. Асли византиялик бўлиб, икона ва деворий суратлар ишлаган.
Фидий (эр. ав. V аср 2-ярми. Юнонистон). Ҳайкалтарош ва рассом. Афи-на, Платеа, Дельфа шаҳарларида яшаб ижод этган. Парфенон ибодатхона-сини безашда иштирок этган.
Франческа Пьер (Пьеро делла Франческа, 1420—1429, Италия). Ранг-тасвир устаси.
Фудэивара Таканобу (1142—1205, Япония). Рассом.
Фуке Жан (тахм. 1420—1481, Франция). Рангтасвир устаси, Франция-да илк Уйғониш асри санъатининг асосчиларидан бири.
Челлини Бенвенуто (1500—1571, Флоренция). Ҳайкалтарош, заргар ва ёзувчи. Микеланжелодан таъсирланган.
Чимабуэ (1240—1302, Флоренция). Рангтасвир устаси, Проторенессанс даври консерватив оқимининг намояндаси. Рим, Флоренция ва Пизада яшаб ижод этган.
Эйк ван Ян (1390—1441, Нидерландия). Рангтасвир устаси.
Эксекий (эр. ав. VI асрнинг III чораги, Юнонистон). Рангтасвир ус-таси, Қора фигурали кўзалар услубининг йирик вакили. «Гераклнинг шер билан кураши», «Ахилл ва Аякс шашка ўйнашмоқда», «Қайиқдаги Диони-сий» ва бошқа қатор асарлари бизгача етиб келган.
АДАБИЁТЛАР

Всеобшая история искусств, тт. I—VI М., «Искусство»., 1956—66.


История искусства зарубежннх стран. М., 1963—64. т. 1—3. История зарубежного искусства М., 1983. Всеобгцая история архитектурн. М.— Л., 1948—1955, т. 1—3. Искусство стран и народов мира. Краткая ху-дожественная энциклопедия. М., 1962—1981, т. 1—5. Мастера искусства об искусстве. М., 1965—1969, т. 1—5. Памятники мирового искусства. М, 1967—1982, вьга. 1—7. Алпатов М. В. Всеобшая история искусств, М.,— Л., 1948—1955. т. 1—3. Алпатов М. В. Этюдн по истории западноевропейского искусства. М., 1963. Дмитриева Н. А. Краткая история искусств. Очерки Bun I, II. М., 1968—1975. Пугаченкова Г. А., Ремпель Л. И. История ис-кусств Узбекистана.
Ибтидоий жамоа тузуми санъати
Бозунова И. В. Искусство доклассового обшества. Л., 1975. Гушен А. С. Происхождение искусства. М.— Л., 1937. Окладников А. П. Утро искусства. Л., 1967. Ранние форми искусства. Сб. статей М., 1972. Шерстобитов. У исто-ков искусства. М., 1971. Фармозов А. А. Очерки по первобнтному искусству. М., 1969.
Қадимги дунё санъати
Авдиев В. И. Қадимги Шарқ тарихи. Тошкент, 1965. Афанасьева В., Луко-нин В., Померанцева Н. Искусство Древнего Востока. М„ 1976. История искусств Древнего Востока. Л. 1947, т. 1—2. Крамер Самюэл. История начинается в Шумере. М., 1965. Луконин В. Г. Искусство Древнего Ирана, Кавказа и Средней Азии. Л., 1971. Матье М. Э. Искусство Древнего Египта. М., «Искусство», 1970. Матье М. 9. и др. Искусство Древнего Востока. М., «Искусство», 1968. Матье М. Э., Павлов В. В. Памятники искусства Древ-него Египта в музеях Советского Союза. М., 1958. Матье М. Э., Афанасье-ва В. К., Дьяконов И. М., Луконин В. Г. Искусство Древнего Востока. М., 1968 Вьш 2. Стовский Б. Я. Искусство Средней Азии. М., 1974. Сокровиша искусства стран Азии и Африки. М., 1975. Памятники мирового искусства, т 1. Искусство Древнего Востока. М., 1968. Флиттнер Н. Д. Культура и ус-кусство Двуречья и соседннх стран. Л,—М., 1958. Галеркина О. И., Бог-данов А. Л. Искусство Индии. М., 1968. Искусство Индии. Альбом. М., 195».
Кречетова М. Н. Культура и искусство Китая. М., 1952. История японского искусства, М., 1965. Виноградова Н. А., Николаева Н. С. Искусство стран Дальнего Востока. М., 1979.
Антик санъат
Виппер Б. Р. Искусство Древней Греции. М., 1972. Вошинина А. И. Античное искусство. М., 1962. Колпинский Ю. Д. Искусство Древней Греции. М., 1961. Колпинский Ю. Д. Великое наследие античной Элладн. М., 1963. Колпин-ский Ю. Д. Искусство Эгейского мира и Древней Греции. М., 1970. Кун Н. А. Легендн и мифн Древней Греции. М., 1975. Чубова А. П., Ивано-ва А. П. Античная живопись, М., 1967. Скульптура Древней Элладн. Аль-бом репродукций. М., 1963. Блаватский В. Д. Архитектура Древнего Рима, М., 1938. Чубова А. П. Искусство Европн I—IV веков, М., 1970. Соко-лов Г. И. Искусство древнего Рима М., 1971. Колпинский Ю. Д. Великое наследие античной Элладн и его значение для современности. М., 1977 г. Соколов Г. И. Античное Причерноморье Л.: «Аврора», 1973.
Урта асрлар санъати Тяжелов В. Н., Сопоцинский О. И. Искусство средннх веков, М., 1975. Пу-гаченкова Г. А. Искусство Афганистана., М., 1963. Банк А. В. Культура и искусство Византии. IV—XV вв. М., 1957. Даркевич В. П. Светское искусство Византии X—XIII вв. М., 1975. Искусство Византии в собраниях. Каталог внставки М., 1977. Банк А. В. Прикладное искусство Внзантии (IX—XIII вв.) М., 1974. Писарская Л. В. Памятники Византийского искус-ства V—XV вв. в Государственной Оружейной палате, Л.—М., «Советский художник», 1964. Брунов Н. И. Альбом архитектурннх стилей, М., Изогиз 1937. Крмжижановская М. Я. Искусство Западного средневековья. Л., 1963. Нессельштраус Ц. Г. Искусство Западной Европн в средние века. Л., 1964. Тяжелов В. Н. Искусство Средннх веков в Западной и Централь-ной Европе. М., 1981. Лихачева В. Д., Лихачев Д. С. Художественное насле-дие древней Руси и современность. Л., 1971. Осетров Е. И. Живая древняя Русь, М., 1970. Искусство Древней Руси. Памятники XI—XIII вв. М., 1969. Культура и искусство Древней Руси. Сб. статей, Л., 1967. Грабарь И. Э. О древнерусском искусстве. М.,, 1966 г. Веймари Б. В- Искусство арабских стран и Ирана, VII—XVII вв. М., 1974, Веймари Б. В., Каптерева Т. П., Подольский А. Г. Искусство арабских народов. М., 1960. Вазари Дж. Жиз-неописание наиболее знаменитнх живописцев, ваятелей и зодчих. М.— Л., 1963. Виппер Б. Р. Итальянское Возрождение. Курс лекций. М., 1977. Лео-нардо да Винчи. Книга о живописи. М., 1934. Челлини Бенвенуто. Жизнь Бенвенуто, снна маэстро Джованни, флорентийца, написанная им самим во Флоренции. М., Гослитиздат, 1958. Лазарев В. Н. Происхождение искусства Возрождения, т. 1. М., изд Академии наук, 1956. Шрамкова Г. И. Искусство Возрождения. М., 1977.



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish