Умбрия мактаби. Тосканонинг шимоли-шарқий томонида
жойлашган Умбрия ерлари XV аер ўрталарида Италия Уйгониш
даврининг муҳим 6i мридан бирига айланди. Ум-
брия шаҳарларй шимолий Ввропа ва Виэантия билан алоқада ii, санъатда содир бўлаётгаи янгиликларни ижодий ўзлаш-тирди. Бу Умбрия мактабининг ўзига хос томонларини бслгилаш-да муҳим i)o.ii, ўйнади. Бу мактабга хос фазилат ишланган асар-шшг рангдорлиги, лирик ечими ва сержилолигида сезилади. Бу хислатлар шу мактабнинг стук накиллари Перуджино, Пенту-рикконо ва айниқса, Пьетро дслла Франческа ижодида яққол сезилади.
Пьстро делла Франческа (тах. 1420—1492). Умбрия мактаби-нинг йирик вакили, рассом ва назариётчиси Франческа Домени-ко Венециано устахонасида ўз малакасини оширди. Брунеллескч, Гиберти ижоди билап яқиндан танишди, псрспектива масалала-ря билан шуғулланди, ранг па нурии эстетик шоционал ўрта-ниб, уни ўэннииг амалий фаолиятида синаб кўрди.
листик санъат арсеналининг ранг-баранг бўлишига ҳисса қўшди-лар.
Лука Синьорелли (1441 — 1523). Франческанинг шогирди ган бу рассом ишлаш услуби, асарларишшг драматизми билан ўэ устозига қарама-қаршидир. Франческа асарларидаги эпик вазминлнк, обраэлардаги салобат ва улурворлик унинг ншлари-да кескпп ҳаракат, одамлар хатти-ҳаракатндаги безовталик би-дан влмашади, Лвкин у ҳар бир образнинг руҳий ҳолатини тас-вирлашни хам унутмайдн, шу мақсадда гавда, қўл, оёқ ҳаракати, юзидаги мнмнк ҳаракатлардан унумли фой ia шна ш.
Пьетро Перуджино (1450—1523) асл исми Пьстро Ваиуччи) ҳам Франческа шогирдларидан, деган эҳтимол бор. унинг образ-лари бирмунча паришон ва хаёлга чўмган ҳолатда тасвирлана-
ди. УНННГ ВСарларИ комиошпион жиҳ.п ian i'i4 i,i, ранг жиҳати-дап бой. Шимолий Италия санъатида XV аср урталарига қадар готика санъатинииг таъсири сезиларли бўлди. Аиа шу ўрта аср-чилик ва янги давр санъати ўртасидагп муносабат ва ўтиш жаря-ёни шу даврнинг йирик рассоми Андреа Мантенья (1431—1506) ижодидан бошланди. Унинг плк нжоднда готика санъати анъ-аналари мавжудлнги сезилса, иккинчи томондан, Флоренция мактабн таъсири борлигн кўринади. Рассом Флоренция рассом-лари сингари антик дунё билан қиэнқдн, перспектива имконинг-ларидан фойдаланиб, асар яратишга, одам гавдасини мураккаб г.акурсларда ишлашга ва воқелик тасвирининг хаёлий кўрини-шини акс эттиришга ИНТИЛЭДИ. Рассом ижодидаги бу қарама-қаршиликлар унинг плк асарларнда, масалан, Падуядаги Эре-
митаип черконп учуп ишлашаи гуратларда памоён бўлади. Ав-лиё Иаков тарихи тўгрисидаги впи ю uiapHH рассом чуқур драма-тизм билан тасвирлайди.
1458 йили рассом Мантуега таклиф қилипди. Унинг кейинги ижоди тўлиқ шу ерда ўтди. Мантеньянинг герцог саропи учун герцог ва унинг оиласи ҳаётига бағишлангаи иоқеалар акс эт-тприлгни дснории сур.млари диққатга саЗОВОр. Бу деворий су-
ратда рассомнинг нзланншлари ва ижодининг ўзига хос томон-лари тўлиқ намоен бўлди.
Мантенья гравюра бўйича шугулланган биринчи рассомлар-дандир. Италняда гравюрани ҳақиқий саиъат даражасига кўта* риб, Европа графикаси тараққиётида муҳнм роль ўйнади.
XV АСР ИККИНЧИ
ЯРМИДА ФЛОРЕНЦИЯ
САНЪАТИ
Атлантика океани орқали янги савдо йўлларининг очилиши, 1453 ипли Истамбулнинг турклар томонидан босиб олиниши, Шарқ ва Ғарб орасидаги савдо йўлларииинг аҳамияти Йўқоли-шига олиб ксла бошлади. Яқинлашиб келаётган инқироз ижти-Moiiii ма ИҚТИСОДИЙ х.илк! ўа мухрпнп қўя бошладп. XV аср охирларига келиб, шаҳар ҳунармандлари табақаларининг де-мократик ҳаракатлари кучайди. Ву санъат тараққиётида янги зампп ярата бошлади. Бу хусусият дастлаб Флорснцияда ўзини кўрсата бошлади.
Илк Уйғониш дапрп ўзининг умрини тугатнб, юқори Уйрониш даврига асос ярата бошлади. Бу давр Флоренциянинг ҳукмдори «Ажоииб-гаройиб Лоренцо» дсб ном чиқарган Лоренцо Медичи қўзғолон ва норозиликларни қаттиққўллик билан босиб, ҳукм-дорлигини сақлаб қолди. У ўз давлатини тинч ва осойишта кўр-сатиш мақсадида машҳур санъаткорларни тўплади, уларнинг ижодпдан ўз давлатининг обрўсини оширишда фойдаланди. Лекин бу ташқи томондан фаровон ва осойишта кўринган Фло-ренция пчпда исчсимистик, эртаиги кунга умидсизлик билан қа-раш кайфияти ҳукм сурар эди. Ана шу кайфият етук ижодкор-ларнинг асарларида, жуда нозиклашган сарои санъати кўрини-шида намоён бўлади. Бу хусусият шу хонадон буюртмалари би-лан ижод қилган санъаткорлар Доменико Гирландайо (1449— 1494), Сандро Боттичелли (1445—1510), Лндреа Вероккио (1435—36—1488) ижодида яққол кўринади. Доменико Гирланда-йонинг асл номи Доменико ди Томмазо Бигорди бўлиб, у портрет, тематик компо.шциялар устида меҳнат қилди, Рассомнинг диний мавзудагн деворий суратлари замоиавий ҳаёт, турмуш тарзини акс эттирувчи комнозицияларга ўхшаб кетади. Воқеалар гўс Флорснциянинг кўча ва хонадонларида бўлаётганга ўхшайди. Қатнашувчи образлар ҳам флоренцияликлар, асосан, медичи-лар хонадони ва бошқа бой хонадонлариинт аъзолари, гуманнсп лар, ёзувчи, шоир, рассомларднр,
Сандро Боттичелли илк Уйғониш даврининг пп эмоционал ва поэтнк рассомларидан, Флоренция мактаби сўнгги босқичининг типиквакили ҳисобланади. Унинг асарлари ўзининг чуқурлириз-ми, воқеликни ниҳоятда шоирона талқин этиши билан харак-терланади. Боттичеллининг илк асарлари ўзининг майин лирика-си ва беғуборлиги бплан характерланади. Бу унинг диний мав-зудаги асарларида, конкрет шахсларга багишлангап портретла рида кўрина iii
«Баҳор» (1478), «Венсранинг туғилиши» (1484) каби етук асарлари антика афсоналаридан олннган сюжетларни ижодкор шонрона, ўз қалб ҳарорати бнлан оригинал талқин эта олишини кўрсатади.
1490 йиллардан бошлаб, рассом ижодида пессимистик кай-фиятлар кучая бориб, бу нарса унинг асарларида ҳам ўз аксинч топа бошлади. Бунга сабаб, албатта, шу даврда содир бўлган воқеалардир. Лоренцо Медичининг вафоти, Флоренциянинг Франция қўшинлари томонидан босиб олиннши билан бир вақт-да бўлди. Рассомнинг ана шу кайфияти, айниқса, унинг ёпилган дарвоза ёнида йиғлаб ўтирган ёлғиз ёш аёлни тасвирловчи «Ҳайдалган жувон» (1495) асарида намоён бўлади.
Боттичелли ажойиб қаламсурат устасидир. У биринчи бўлиб Дантенинг «Илоҳий комедия»сига иллюстрациялар ишлаган.
XV аср иккинчи ярмида Флоренция санъатида содир бўлган ўзгаришлар ҳайкалтарош ва рассом Андреа Вероккио ижодида ҳам ўз аксини топди. Вероккио ўз ижодини заргарлик билан бошлади. Кейинчалик ана шу санъатга хос бўлган фазилатла-ри — воқеликни тасвирлашда деталларнинг тугал ва нафис бў-лишига эътибор беришни дастгоҳ ва монументал ҳайкалтарош-ликка ҳам кўчирди. Вероккионинг ҳайкалтарошликка оид асар-лари ичида, айниқса, «Довуд» ва «Кондотьер Коллеони» ҳай-каллари машҳурдир.
Бу ҳайкалларнинг гоявий йўналиши ва характерини тушуниш учун Донателлонинг «Довуд» ва «Кондотьер Гаттамелатта» ҳай-каллари билан таққослаш мақсадга мувофиқдир. Агар Донател-лонинг ҳайкаллари кўриниши ва образлари характерида инсонийликка хос чуқур ҳиссиёт мавжуд бўлса, аксинча, Вероккио образларида қаттиққўллик, аристократик руҳ мавжуд. Бу кон-дотьер Қоллеони ҳайкалида янада бўртиб кўринади (106—107-расмлар).
Венеция мактаби. XV аср иккинчи ярмида Венецияда ҳам Уй-ғониш санъати принциплари ривожлана бошлади. Унинг йирик вакиллари Жованни Беллини (1430—1516), Витторе Карпаччо {тах. 1456—1526) ижоди эса, Италия илк Уйғониш даврининг юқори Уйғониш даврига ўтиш чегарасини белгилади. Византия, Ғарбий Европа давлатлари билан яқин алоқада бўлган бой сав-догарлар республикаси Венеция санъаткорлари Шарқнинг бой, сержило ва ёрқин санъати ва готика анъаналарини ўзлаштирган ҳолда ўзига хос жозибадор санъат мактабини яратишга муяссар бўлдилар. Шу ерда мойбўёқ техникаси ривожланди, Венециянинг юқори Уйғониш даври санъати ўз принципларини шакллантир-ди, кейинги Венециянинг буюк колористлари учун замин яратди. Венеция квартрочентоси принциплари Пизанелло ва Жентиле да Фабриона ижодида кўрина бошлаган бўлса, Витторе Карпач-чо ижодида ўзининг тўлиқ ифодасини топди. Унинг мойбўёқда ишлаган диний мавзудаги асарларида рассом замондошлари, уларни ўраб олган муҳит, табиат, меъморлик кўринишлари акс эттирилди. Венеция каналларида сузиб бораётган гандолалар, балкондан ташқарини томоша қилиб ўтирган аёллар тасвири — буларнинг ҳаммасида рассом замонасининг руҳи ўз ифодасини топган.
Сўзсиз, Венеция кватрочентоси ривожланишида Беллинилар оиласи —Якопо Беллини ҳамда унинг икки ўғли—Жентиле ва Жованниларнинг қўшган ҳиссаси каттадир. Жованни Белинни шу оила аъзолари ичида мойбўёқ техникасини мукаммаллаштириш ва ривожлантиришга катта ҳисса қўшган бўлиб, ранглар жилоси бойлигидан, инсон руҳий оламини очишда табиат кўриниши им-кониятларидан унумли фойдаланди. У ҳикоянавислик, майда-чуйда деталларга эътибор беришдан воз кечиб, ўз диққатини, энг аввало, яхлит ва тугал шаклларда инсоннинг маънавий қиё-фасини очишга ҳаракат қилди. Унинг асарлари ўзининг бой ко-лорити, мувозанатли, вазмин композицияси, ҳар бир образ ха-рактерининг очиб берилиши ва таққосланиши билан Италияда кватрочентодан юқори Уйғониш даврига ўтиш принципларини намоён қилади.
Венеция мактаби Италия кватрочентосига якун ясади. Илк Уйғониш даври санъати антик санъат анъаналарини янги давр талаблари асосида қайта тиклади. Кватрочентистлар диний мав-зудаги сюжетларга асарлар ишлаб, уларда азалий масала — ин-сон ва табиат, инсонийлик проблемаларини кўтариб чиқдилар. Бу фазилатлар юқори Уйғониш даври учун муҳим замин эди.
Италияда уйгониш санъати
Француз қўшинларининг Италия ерларини босиб олиши унинг сиёсий ва иқтисодий қудратини бўшаштириб юборди. Мамлакат-нинг душманга тўлиқ қарам бўлиб қолиш хавфи туғилди. Ана шу даврда халқиинг ўз озодлиги, миллий бутунлиги учун ку-раш туйғуси ортди, бошқаришнинг республика формаси учун курашдилар. Бу катта ва муҳим ижтимоий кўтаринкилик юқо-ри Уйғониш даври санъати ривожланишининг заминини таш-кил этди. Юқори Уйғониш даври принциплари Италиянинг муҳим бадиий марказлари бўлган Флоренция, Рим ва Венеция-да ўзининг тугал кўринишларини намоён этди. Юқори Уйғо-ниш даври нисбатан қисқа, яъни XV асрнинг 90-йилларидан XVI асрнинг 30-йилларига қадар бўлган даврни ўз ичига ола-ди. Лекин мазмунан бу давр жуда улуғ ва Италия санъати та-раққиётининг «олтин асри» ҳисобланади. Шу даврда яшаб ижод этган буюк титанлар Леонардо да Винчи, Рафаэль Сан-ти, Микеланжело, Тициан ўз моҳияти жиҳатидан чуқур, ма-ҳорати жиҳатидан юксак, баркамол асарлар яратдилар. Улар ўзларининг ҳар томонлама ўткир ва билимдонликлари билан ҳам ўз даврларининг идеал кишилари тимсолига айландилар. Улар яратган образлар эса гуманистик ғояларни ўзида мужас-самлантирди.
Жисмоний бақувват, маънавий баркамол, ҳар қандай диний таъсирлардан холи бўлган, ўзи ва ўзгалар учун кураша олади-ган, халқ манфаатини ўз манфаатидан юқори қўя оладиган ин-сон даврнинг, санъат асарларининг бош қаҳрамонига айланди. Шу билан бирга, шу юқори Уйғониш даври санъати қўйнида тушкунликни тарғиб этувчи гуманизм ғояларидан узоқ бўлган маньеризм оқими ёйила бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |