Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet16/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Рангтасвир. Флоренция рангтасвири XV асрда реализм йўлига кириб кела бошлади. Рассомлар гогика таъсиридан қу-тулиб, Жотто ижодининг илғор томонларини ривожлантирди-лар. Монументал рангтасвирдаги «аль-фреско» кўриниши ўзи-нинг энг гуллаган даврини бошидан кечирди. \ V<^ Мазаччо. Флоренция ренгтасвирида Мазаччо номи билан машҳур бўлган Томмазо ди сер Жованни ди Симоне Кассаи муҳим ўринни эгаллади ва унда реалистик йўналишни бошлаб берган йирик санъаткор сифатида танилди. Мазаччо 1401 йили нотариус оиласида дунёга келди ва жуда эрта отасидан етим қолди. Ун олти ёшида Флоренцияга келади ва шу ерда рассом-лик асосларини эгаллайди, рассомларга шогирд тушиб, уларга деворий суратлар ишлашда ёрдам беради. Филиппо Брунеллес-ки ва Донателло ижодини қунт билан ўрганади. Вазари таъ-бирича', у ўз асарларининг табиий, жонли ва реал борлиққа ўхшаб чиқишига катта эътибор беради. Натижада у тезда Флоренция рангтасвирида кўзга кўринган рассомлардан би-рига айланади. Мазаччо жуда қисқа, 27 йил умр кўрди (1428 йили вафот этган), лекин шу умри давомида яратган саноқли асарлар Италия санъатининг кейинги тараққиётида муҳим роль ўйнади.\^Рассом ўз ижоди давомида жасур инсоннинг умумлашма, идеал образларини яратишга ҳаракат қилди. Ди-ний мавзудаги композицияларда ўз замондошлари қиёфасини тасвирлашдан чўчимади. Рассом яратган композициялар чизиқ ва ранг перспективаси қонунлари асосида ишланганлиги, ҳар бир образнинг анатомик тузилиши, одам жуссасидаги нур-соя ўзгаришлари, уни муҳит билан акс эттириши, шу билан бирга, образлардаги яхлитлилик рассом замондошлари, улардан кейинги авлод учун ҳам ҳақиқий ўрганиш мактаби бўлди. Ма-заччо ижодидаги ана шу хислатлар унинг Флоренциядаги Сант Мария дель Кармине черковининг Бронкаччи капелласига ишла-ган деворий суратларида яққол намоён бўлди. Бу суратлар рассомнинг асосий иши, ижодининг чўққиси ҳисобланади. Бу суратларда рассомнинг новаторлиги, санъатга қўшган ҳиссаси намоён бўлади. Суратларда апостол Петр тарихи ва тавротдан олинган воқеалар акс эттирилади. Булар ичида «Жаннатдан қувилганлар», «Статир мўъжизаси» каби суратлар диққатга сазовордир.
«Жаннатдан қувилганлар » (105-расм) композицияси сўзсиз, рассомнинг ютуқларини ўзида мужассамлаштирган асардир. Су-ратда жаннат дарвозасидан чиқиб келаётган Одам Ато ва Момо Ҳаво ҳамда уларнинг тепасида қўлида қилич ушлаган фа-ришта тасвирланган. Асарда ортиқча деталь ва образлар йўқ. Рассом диққатини асосий образларга, сюжетнинг драматик маз-мунига қаратишга, уларнинг пластик ечимига эътибор беради ва кийимсиз одамлар тасвирини нур-соя ёрдамида ишонарли ҳолда ҳажмли талқин этади. Бунда нур тасвир воситаси сифати-да хизмат қилиш билан бирга, унинг ифодали ва эмоционал томонининг ошишида ҳам му-ҳим ўринни эгаллаган. У ком-позицияга кенглик, фазовийлик киритади, образларни ҳаво би-лан ўрайди. Уларнинг одим-лаб кетишаётган пайтини ишо-нарли чиқишига эришади.
Мазоччонинг «Статир мўъжизаси» асари кўп фигурали композиция бўлиб, унда Исо
ва унинг шогирдларидан шаҳарга киришлари учун соқччларнинг статир (танга) тала5
қилганлари ва Исонинг буйруги билан авлиё Петр кўлдан балиқ тутиб, унинг қорнидан
чиққан тангани соқчига берганлиги тасвирланади. Афсонадаги ана шу воқеаларнинг
ҳаммаси бир композицияда акс эттирилади. Унинг марказий қисмида жойлашган шаҳар
дарвозаси олдида апостоллар улуғвор, салобатли. Уларнинг хатти-ҳаракати, ўзларини тугишлари, қиёфаларидаги ҳолат, табиат кўриниши асардаги воқеаларни оддий ҳаётий
воқеага яқинлаштиради ва дунёвий мазмун кашф этади.
Мазаччодан жуда оз мерос қолган. Лекин Бранкаччи капел-ласига ишланган суратларнинг ўзиёқ уни новатор рассом сифа-тида намоён этади, санъатда янги аср бошланаётганлигидан да-рак беради. Бу куртак кўпгина Уйғониш даври рассомлари учун намуна мактаби бўлиб, кейинчалик Италия санъати ривожлани-шида муҳим роль ўйнади. Вазарининг ёзишича, Мазаччонинг Бранкаччи капелласига ишлаган суратларини кўриш учун Ита-лиянинг бошқа шаҳарларидан ҳам рассом ва санъат шинаванда-лари келган. Булар ичида Уйғониш даврининг буюк рассомлари Леонардо да Винчи, Рафаэль, Микеланжелоларни ҳам учрата-миз.
Илк Уйғониш даври реалистик санъати тараққиётида Паоло Уччелло (1397—1475) ҳамда Андреа дель Қастаньо (1423 — 1457) лар ҳам муҳим ўрин эгалладилар.
Паоло Уччелло номи билан машҳур бўлган Паоло ди Дони тўғрисида маълумотлар кам сақланган. Шунга қарамай, бизгача сақланган асарлари уни санъатнинг назарий масалалари билан шуғулланиб, амалда татбиқ этишга интилган санъаткор сифати-да намоён қилади. Унинг ўз асарларида, айниқса чизиқли перс-пектива имкониятларидан фойдаланишга ҳамда образларни му-раккаб ракурсларда тасвирлашга интилиши сезилади. Унинг илк асарларидан бири Флоренциядаги соборлардан бирига ишланган деворий сурат бўлиб, унда кондотьер (ёлланган отлиқ қўмондон) тасвири туширилган композиция рассом изланишларини намоён қилади. У чизиқли перспектива имкониятидан фойдаланиб, бу композицияни шундай қурадики, томошабин уни гўё пастдан туриб идрок этаётгандек ҳис қилади. Уччелло жанг воқеалари-нинг монументал тасвирини ишлашга интилган Ғарбий Европа-даги биринчи рассомлардан ҳисобланади. Бу композицияларда унинг чизиқли перспектива ва мураккаб ракурслардан фойдала-нишга интилиши, воқеликни чуқур кенглик ичида кўрсатишга ҳаракат қилганлиги сезилади. Қастаньо ҳам Мазаччо бошлаган йўлни давом эттириб, воқеликни ҳажмли ва муҳитда тасвирлаш-га интилди ва шу билан бирга, колорит масалалари билан ҳам қизиқди. Андреа дель Кастаньо ўз ижодида Мазаччо ва Донател-ло мактаби сабоқларини қўллашга, қаҳрамонлик пафоси билан суғорилган, драматик композицияларни монументал формаларда акс эттиришга интилган санъаткорлардандир. Кастаньо асарла-ри ичида айниқса, Пандольфино вилласи деворий суратларн машҳур. Бу суратларда қадимги ва ўз замонасининг илғор ки-шиларини тасвирлайди ва шулар орқали инсон руҳи ва заковати-ни улуғлайди. Кастаньо яратган «Сирли оқшом» деворий сурати, айниқса, машҳур. Диний мавзуга бағишланган бу компози-цияда ҳам рассом ўзини реалист саньаткор сифатида намоён этади. Асарда тасвирланган Исо ва апостоллар қиёфасида ин-сонларга хос фазилатлар — ҳаяжонланиш, чўчиш, иккиланиш каби хислатларни ифодалаб, ҳар бир тасвирланувчининг ин-дивидуал фазилатини ёритишга эришади.
Италия илк Уйғониш даврининг машҳур колористи Доменико Венсциано (тах. 1410 — 1461 йиллар) асли венециялик бўлиб,
Флоренцияга етук ижодкор сифатида кириб келган (1438 й.) ва
шу ер санъати таъсирида улуғвор, монументал асарлар яратган.
Унинг асарлари нурга бой. Нур рассом асарларида фазовип кеш -
лик яратишда, мавжуд образ ва пре циетларни ^аво билан ўраш-
да муҳим роль ўйнайди. Венециано яратган «Муп ларнинг
им қилиши» (тах. 1440—1445 й., Берлин-Долем музейининг сурат галереяси), «Мадоииа иа а ip» (тах. 1445 п,
Флорснцпя, Уффици галерсяси) шундай асарлардандир.
Фра Филиппо Липпи(140б—1469) Флоренция рассомлик мактабининг Гшрик вакилларидан бўлиб, ўз цаврннннг шоир, расларидан эди. У Мазаччодан гаъли.м олиб, унга Бранкаччи кап
ласига деворий суратля шганида ёрдам берган, деган тахмиилар бор. Филиппо Липпи ҳам ўзига злмондош санъаткорлар каби динии мавзуда расмлар чизди, Биби Марьям, Исо ва авлиё-ларга бағишлаб асарлар яратди ва компоэицияларда ўэ эамон-дошларинн тасвирлади, уларнинг кнйиннши, соч гарашларинн айнан ўэига ўхшатиб ишлашга ҳаракат қилди. «Гўдакка таъ қилиш» (тах. 1458—1460 й., Берлин-Долем, Давлат музейининг сурат галереяси) асари Исонинг туғилишига бағишланган асар-лар ичида ўзининг янгича интим ва лирик планда талқнн этили-Шй билан ажралиб туради. Рассомчпш энт поэтик асарларидан ҳисобланган бу композицияда Биби Марям тиз чўккап ҳолда ерда, майсалар устида ётган чақалоққа қараб тургани тасвир-ланган. Қуюқ ўрмоизор ва майсазорлардаги гуллар рассом томо-нидан табиатни чуқур ҳис қилиб чизилганлигини кўрсатади. Ат-рофга енгил ёруглик таратаётган олтип нурлар Биби Марям ва чақалоқни ёритган ҳолда, бутуи композицияга сирли жозиба ки-ритган. Липпининг «Мадонна чақалоқ ва фаришталар билан» (1465 й., Флоренция, Уфицци галереяси) асари ҳам машҳурдир. Arap асарда тасвирланган образлардаги айрим деталлари, маса-лан, Мадонна боши атрофидаги олтин гардиш ҳамда фаришта-лардан бирининг ортидан кўриниб турган қанот ҳисобга олинма-са, бу оддий креслода чақалоқ кўтариб ўтирган она ва икки бола портрети сифатида намоён бўлади.
XV АСР ЎРТАЛАРИ ВА ИККИНЧИ ЯРМИДА ИТАЛИЯ САНЪАТИ
XV аср ўрталаридан бошлаб, кватроченто санъатм принцип-лари Италиянинг бошқа шаҳарларида ҳам тарқала бошладп. Агар илк Vnroiiniii давринннг дастлабкя босқичида Флоренция Италия бадиий ҳаётида муҳим марказ вазифасини ўтаган бўлса, эндиликда ахвол бутунлай ўзгара бошлади. Италиянинг ўрта ва ш\шоп\\\'\ мимидд y-iwra хос рассомл\\к. ма^таб ва uvwujwuuaapw юзага кела бошлади. Булар ичида Умбрия, Падуя, Венеция санъ-ати ажралиб туради. Турли бадиий мактабларнинг ташкил юпганлигп, энг анпало, мамлакат ичкарисида ягона бирликнинг йўқлиги, Италия райои ва шаҳарларида турли сиёсий тузумнинг :удлигидан далолат беради

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish