Тасвирий санъат. Илк Уйғониш даври тасвирий санъатида пайдо бўлган янги тенденциялар дастлаб ҳайкалтарошликда кўрина бошлади. Ҳайкалтарошликда янги давр санъати тен-денциялари рангтасвирга нисбатан илгарироқ пайдо бўлишига сабаб, дастлаб бу санъатнинг ўрта аср ибодатхоналар қури-лишида кенг ўрин олганлигидир. Чунки ибодатхона ва дин би-лан боғлиқ бўлган катта бинолар қурилиши қошнда ҳайкал-тарошлик, декораторлик устахоналари ҳам мавжуд бўлиб, бу устахоналарда бўлажак санъаткорлар меъморлик, ҳайкалта-рошлик ҳамда заргарлик сирларини ўрганишар эди. Бу, албат-та, янги давр пластик санъати равнақига замин яратди. Шун-дай устахонада таълим олган ҳайкалтарошлардан бири Лорен-\)ху цо Гиберти (1378—1455) дир. Унинг ижодида ўрта аср ҳайкал-торошлигидан янги"давр реализмига ўтиш ўзига хос йўналишда содир бўлди. Заргарлик асосларини эгаллаган бу санъаткор ҳайкалтарошлик асарларида ҳам заргар сингари ҳар бир деталь ва образнинг тугал, аниқ шаклга эга бўлишига ҳаракат қилди. Флоренциядаги баптистерия учун ишланган бронза эшик юзасига ишланган бўртма тасвир Гибертининг машҳур асар-ларидан бири ҳисобланади. Бу тасвирда инжилдан олинган сюжетлар бўлиб, ҳайкалтарош бунга реал ҳаётий воқеалар, ша-ҳарлар, меъморлик бинолари, турли-туман ўсимликлар, тоғу тошлар кўринишини киритади. Рельефлар эшик юзасида аж-ратилган тўртбурчак текисликларга ишланган. Текисликлар орасига эса гирляндлар, узум бошларининг тасвирини тушира-ди, ўзи ва шогирдларининг портретларини киритади. Бу эшик-да ишланган тасвирларда ҳали готика таъсири бирмунча се-зилади, (масалан, образлар чўзиқ, фазовий кенглик кам ишлан-ган, одамлар хатти-ҳаракатидаги сунъийлик ва ҳ. к.), лекин ҳайкалтарош ҳар бир образдаги психологик ҳолатнинг ҳаётий ва ишонарли бўлишига интилади. Ҳайкалтарош ижодига хос бўлган бу изланишлар айниқса, унинг 1425—1452 йилларда яратган, ҳисоб жиҳатидан учинчи бронза эшикда (биринчиси 1402—1408, иккинчиси 1403—1424 йилларда ишланган) яққол намоён бўлди. Бу эшиклар ҳақида кейинроқ Микеланжело: «Улар шундай ажойибки, ҳатто жаннат эшиги бўлишга лойиқ-дир»1,— деб айтган эди. Гиберти илк Уйғониш даврининг би-ринчи назариётчиларидан эди. У биринчи бўлиб, назарий трак-тат (рисола) ёзади ва унга Италия санъати тарихига оид би-ринчи қисқа маълумотни киритади. \У Илк Уйғониш даврининг яна бир ҳайкалтарош ва меъмори Якопо делла Қверча (1374—1438) бўлиб, дастлабки ижодида готика таъсири сезиларли бўлса ҳам, лекин ижодининг гулла-ган даврида Уйғониш даври санъатига хос хусусият кучли бўлди- Завқ-шавққа тўлган, ғайратли ва жасур инсон образи-ни ўзига хос дадил усулларда реал талқин этиб, юқори гума-низм даври санъаткорларининг ижодига хос йўлни тута олди. Илк Уйғониш даври ҳайкалтарошлигининг юлдузи флорен-циялик ҳайкалтарош Донато ди Никола ди Бетти Барди ёки қисқача Донателло (1386—1466) эди. У Уйғониш даври ҳай калтарошлигининг ҳақиқий ислоҳотчиси, реалистик санъат-нинг асосчисидир. Унинг ижоди кейинги Европа ҳайкалтарош-лиги тараққиётида муҳим ўринни эгаллади. Донателло ҳайкал-тарошлик борасида эришилган ютуқлар, содир бўлаётган янги тенденцияларни ўрганиб, уни ўзлаштирган ҳолда, кватраченто санъатига хос бўлган йўналишни яратди. У ҳайкалтарошлик-нинг кўп турларида ижод қилди, турли мавзуга мурожаат қил-ди. Донателло бадиий таълимни дастлаб Гиберти устахонаси-да эгаллади, лекин тезда санъатда ўз йўлини топиб, ҳайкалта-рошлик санъатида давр характерини тўлақонли ифодалашга эришди. Санъаткор ижодининг ана шу ўзига хос томони унинг авлиёларга бағишланган «Авлиё Марк» (1411 —1412) ва ай-ниқса, «Авлиё Георгий» (1416) ҳайкалларида намоён бўлди. Бу асарларда конкрет реал шахсга хос фазилатлар реал шакл-ларда тасвирланиб қолмай, балки шу давр кишиларининг идеал инсон тўғрисидаги тушунчалари ўзининг бадиий ифода-сини топди. Авлиё Георгий ҳайкалида ҳақиқий ренессанс дав-ри кишиси — зийрак, актив, ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам кураша оладиган, идеал қаҳрамон шахс қиёфаси намоён бў-лади. Георгий ўз дубулғасини ушлаганча, оёқларини ерга қат-тиқ тираб, ўз кучига ишонган ҳолда ҳар қандай душманга мардларча бардош бера олишга ва уни енгишга қодир эканли-гини намоён этиб турибди. Бу ҳол унинг ён томонга кескин бурил-ган бошида, кўз қарашида, оёқларини ёйиб, ерга қаттиқ ўрна-шиб туришида кўринади. Донателло ўз асарларида реал одам-ларнинг хусусиятларини беришга ҳаракат қилар экан, шу билзи бирга, антик ҳайкалтарошлик санъати намуналарини ўрганди, уни тенги йўқ намуна, деб ҳисоблади. Унинг «Довуд»1 деб номланган ҳайкали Уйғониш даврида биринчи марта кийимсиз ҳолда тасвирланган одам ҳайкали эди. «Отдаги Гаттамелатта» ҳайкали эса ўз меҳнати ва ақл-заковати билан жамоатчилик-ка манзур бўлган инсонни улуғлаш учун ўрнатилган биринчи отлиқ ҳайкали бўлди.
Донателло умрининг сўнггида яратган «Юдифь ва Олоферн», «Марля Магдалина» каби асарлар яратди. Булардан, айниқса, сўнггиснда унинг ижодига хос гуманистик ғоялар ўрнини песси-мистик кайфиятлар эгаллай бошлаганлиги кўринади.
Донателло рельеф санъатида ҳам самарали ижод қилди. Унинг Падуядаги Сант Антонио черкови меҳробига ишланган рельефларида авлиё Антонио ҳаётидан олинган сюжетлар юк-сак маҳорат билан ишланган ва шу санъатнинг энг юксак на-мунаси ҳисобланган. Жуда мураккаб, кўп фигурали бу ком позицияда тасвирланувчиларнинг ҳис-туиғу ва кечинмалари таъсирчан ва жонли талқин этилган.
Донателло Уйғониш даври реалистик ҳайкалтарошлигининг асосчиси бўлиб, у фақат шу санъат ғоявий мазмунини эмас, балки бадиий воситаларини ҳам янгилашга бел боғлади. Унинг ижодида гуманистик санъат идеали илк бор ўз ифодасини топ-ди. У натурани чуқур кузатиш, антик дунё санъати ютуқлари-ни ўрганиш асосида Уйғониш даври санъаткорлари ичида би-ринчи бўлиб, ерда мустақил турган одам ҳайкалини яратиш масаласини ҳал этди, ҳайкалтарошлик портретини бошлаб берди, бронзадан биринчи отлиқ ҳайкалини ишлади. Донател-ло ижодида бошланган бу хусусиятлар кейинги Европа ҳай-калтарошлигида узоқ вақт мактаб вазифасини ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |