Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet21/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

XVI аср рассомлиги. XVI асрнинг биринчи ярмида рангтасвир ҳамда сарой ин-терьерларига расм ишлаш санъатида Италиядан кел-ган рассомлар етакчилик қилдилар. Айниқса, Фонтен-блодаги қирол саройи су-ратларида шу ҳол яққол се-зилади. Лекин италияликлар француз маданияти билан танишиб, унинг таъсиридан ҳам бебаҳра қолмадилар. Натижада улар яратган асарларида Италия даври санъатидан фарқ қиладиган, ўзининг ҳаётбахшлиги ва серзавқлиги билан ажралиб тура-диган асарлар юзага келди. Уларнинг антика билан боғлиқ санъ-ати мавзуси, ишланишидаги эркинлик, мураккаб ракурс ва ҳо-латдаги одам гавдаси ҳаракатини ифодалаши француз рассом-ларига маъқул бўлди, унга эргашувчилар ва давом эттирувчи-лар сони кўпайди. Булар «Фонтенбло мактаби» деб ном олган йўналишга асос солдилар ва бу мактаб вакиллари антик мав-зудаги суратлар билан бирга, бевосита деҳқонлар ҳаётига ба-ғишланган кўплаб дастгоҳ рангтасвир намуналарини ярат-дилар, портретлар ишладилар.
XVI аср француз санъатининг энг юксак ютуғи реалистик портретда намоён бўлди. Бу санъат фақат сарой аристократлари учун мўлжалланиб қолмай, балки кенг жамоатчилик талабини қондирди. Айниқса, қалампортрет соҳасида эришилган ютуқ-лар француз санъатининг ўзига хос томонини белгилади. Бу сақъат Европанинг бошқа ерларида ҳам мавжуд бўлишига қа-рамай, бу ердагичалик оммавий ва реалистик тус олмади.
Француз портрет санъатининг йирик вакили кичик Жан Клуэ (тах. 1485/86—1541) эди. У рангтасвир ва қалам-портретда самарали ижод қилди. Айниқса, қаламтасвирдаги портретлари шу санъатнинг энг чўққиси ҳисобланади. Унинг каламсуратлари ўзининг пластик ифодалилиги ва характерис-мн^^^^^^^^^^^^ тикасининг яққоллиги билан
ажралиб туради. Рассом баъ-зан ўз портретларида фақат бошнинг аниқ тасвирини май-да деталлари билан тасвир-лайди, лекин бу унинг об-разларидаги ҳажмли кўриш салобатини ҳис этишга, тас-вирланувчининг характерини билишга халақит қилмайди, балки унинг янада таъсирчан бўлишини таъминлайди. Граф д'Этен портрети шундай асар-лардан биридир (115-расм).
НИДЕРЛАНДИЯДА
УЙҒОНИШ ДАВРИ
САНЪАТИ
Нидерландияда географик ўрнининг қулайлиги туфайли савдо-сотиқ кенг ривожланди BayXV—ХУ1асрларда иқтисо-дий жиҳатдан жадал тараққиёт йўлига кирди, миллий бирлик кучайди. Лекин феодал системаси жуда секинлик билан чекинди ва деярли XVI асрнинг охирига қадар чўзилди. Бу ҳол бевосита санъатнинг характерида ҳам ўз ифодасини топди. Капиталис-тик муносабатларнинг қишлоқларга кенг кўламда кириб бори-ши жамоатчиликни озодлик ва эркинлик учун курашга отлан-тирди. Бу ҳаракатда эса кўпсонли деҳқонлар етакчи ўринни эгаллади. Шу боисдан ҳам нидерланд санъатида Италия санъа-тидан фарқли ўлароқ, халқчиллик ғояси яққолроқ кўринади. Социал тенгсизлик ва қарама-қаршилик, жамиятдаги бидъат, хурофот, бемаънилик санъатда танқидий тенденцияларни, гу-манизмнинг жанговар характерини белгилади. Иккинчи томон-дан, нидерланд санъатида ўрта аср анъаналарининг кучлилиги унинг ўзига хос кўринишини белгилашда муҳим ўрин эгаллади. Бундан ташқари, нидерланд санъатида инсон образига материа-листик дунёнинг бир қисми сифатида қаралди ва бу ҳол манза-ра, ҳаётий-маиший жанрда, интерьер ва портрет санъатида ўз ифодасини топди. Нидерланд рассомлик мактабининг ривож-ланиши ва ютуқлари Ғарбий Европа дастгоҳ санъати ривож-ланишига катта таъсир қилди. Дастлабки пайтларда икона санъатига яқин бўлган ва черков меҳробларини безаш учун фойдаланилган дастгоҳ характеридаги рангтасвир намуналари аста-секин мустақил бўлиб, уларда ҳаётий мавзудаги суратлар пайдо бўла бошлади. Кейинчалик зодагонлар уйларининг ин-терьерларини безашда фойдаланиладиган, унинг ажралмас бў-лагини ташкил этган санъатга айланди. Нидерланд рассомлик мактабининг дунёвий характерда ривожланишида XIV аср охи-ри—XV асрларда феодал зодагонлари орасида кенг қизиқиш-га сабаб бўлган часослов (сиғиниш учун мўлжалланган буюм-ни ойларга бўлиб жойлаштириш) учун мўлжаллаган фран-цуз-бургунд миниатюра ишлаш мактаби муҳим ўринни эгал-лади. Бундай миниатюраларда ҳаётий ва тарихий лавҳалар, табиат манзаралари, йил фасллари ва мавсумга мос меҳнат тасвирланар эди. Уларда реал шахслар портретлари ҳам уч-райди. Бу санъатнинг ривожланишида ака-ука Губерт ва Ян ван Эйкларнинг роли катта бўлди. Бургунд герцоги саройида хизмат ўтаган бу рассомлар француз ва нидерланд миниатюра мактаби анъаналарини ўзлаштириб, унга янги йўналиш бахш этдилар ва нидерланд реализмининг асосчилари бўлиб ном қол-дирдилар. Улар натурани систематик ўрганишни ўзларининг ижодий методларига асос қилиб олдилар ва шу асосида ҳаётни бутун борлиғи ва кўриниши билан тасвирлашга ҳаракат қилди-лар. Рассомларнинг ана шу янги ҳаётбахш дунёқарашлари улар-нинг Гент меҳроби учун ишлаган суратларида намоён бўлди. Асосан, анъанавий ўрта аср мавзусида ишланган бу суратлар-даги образлар тўлақонли, ҳаётий талқин этилади. Инсоннинг табиат билан уйғунлиги, коинотнинг шакл ва жило ранг-баранг-лиги нидерланд санъатида ўзининг бадиий ифодасини топди. Гент меҳробига ишланган суратни Губерт билан ҳамкорликда бошлаган Ян ван Эйк унинг вафотидан кейин тугаллади. Ян ван Эйк ижодининг етилган даврида Гент меҳроби суратларига хос ҳикоянависликдан воз кечиб, кўпроқ асарида ифодаланган об-разларнинг ҳис-туйғу ва кайфиятларини тасвирлаш орқали ўзи-нинг дунё, ҳаёт тўғрисидаги тушунча, муносабатларини ифода-лашга ҳаракат қилди. Шу мақсадда кам фигурали композициялардан фойдаланди. Лекин уларнинг ички дунёсини ифодали кўрсатишга интилди.
Ян ван Эйк портрет санъатининг мустақил санъат турига ай-ланишида муҳим ўрин тутди. У ўз қаҳрамонларини биринчи планда тасвирлаб, томошабинга унинг ички дунёси, маънавий оламини очиш, характерини кўрсатишга муяссар бўлади. Эр-хо-тин Арнольфинолар композициясида рассом тасвирланувчилар-нинг характерини очиш ҳисобига улар орасидаги муносабатни, инсонларга хос нозик ҳис-туйғуларни очишга муяссар бўлган.
Ян ван Эйк реалистик санъати кейинги нидерланд санъати ривожида бош мезон бўлиб қолди. Унинг ютуқлари фақат ни-дерландлар учунгина эмас, умуман Европа санъати учун ҳам характерлидир. Лекин Ян ван Эйк издошлари унинг ижодида фақат ташқи томонга кўпроқ эътибор берадилар ва санъаткор асарларига хос бўлган ҳаётни, борлиқни атрофлича тасвирлаш ва унинг асл ички моҳиятини очишга бўлган интилишни кўра олмадилар.
XV асрнинг ўрталаридан бошлаб, ўрта аср санъати анъана-лари ўз кучини деярли йўқотди, ўрнини эса ҳаётий мавзу эгал-лади. Инсон ҳис-туйғу, ички олами янада чуқурроқ ўз ифодаси-ни топа бошлади, ҳаёт ранг-баранглиги эса кенг ва атрофлича ёритилди. Шу йўналишда ижод қилган рассомлардан бири Ро-гир ван дер Вейден (1399—1464) бўлди. У индивидуал образ-лар, уларнинг руҳий ҳолат ва фазилатларини очишга интилди. Бу, айниқса, унинг портретларида яққол намоён бўлди. Фран-ческо д' Эсте портретида рассом образнинг ташқи қиёфасида-даги характерли томонларни бўрттириб кўрсатиш орқали унинг характерини очишга интилган. Ранг эса унинг асарларида эмо-ционал томонни белгилайди.
Нидерланд санъатида XV асрнинг 40-йилларидан бошлаб, ҳикоянавислик элементлари кучая бошлади, тасвирда драма-тик воқеаларнинг тасвирини ишлашга интилиш сезилди. Инсон ҳис-ҳаяжони, характерини очишга интилиш бу даврда ҳам кўп-гина рассомларни ўзига жалб этди. Гуго ван дер Гус (тах. 1435—1482) ижодида, айниқса, шу ҳол яққол сезилади. Гусни инсоннинг кучли ҳис-туйғулари қизиқтиради, айниқса, драма-тик, фожиали ҳис-туйғуларни зўр маҳорат билан ишлайди.
XV асрнинг сўнгги чорагида Нидерландиянинг шимолий провинцияларида бадиий ҳаёт жонлана бошлади. Бу ерда ижод килган рассомлар ижодида халқ анъаналари билан боғлиқ бўлган алоқа аниқ сезила бошлайди. Рассомлар характерли, баъзан хунук воқеаларга эътибор бера бошлайдилар, диний ёки афсонавий-фантастик формада социал сатира кескин намоён бўлди. Бу хусусият, айниқса, Иероним Босх (тах. 1450—1516) деб ном олган Иеронимус ван Акен ижодида яққол намоён бўлди. Унинг асарларидаги бош мавзу олижакоблнк ва xyj лик, жаҳолат ва озодлик курашини тасвирлашга қаратнлган. Шу мақсадда у баъзида аллегорик образларга ҳам мурожаат қилади, асарларида инсонни истеҳзоли тасвирлайди. Босх Исо образига кўп марта мурожаат қилган.
Босх ўз асарларида ҳаётдаги хунук, иррационал ва ҳақиқий ҳаётга зид бўлган воқеаларни тасвирлайди. Бу билан у ўзининг дунёқарашини ифодалабгина қолмай, уни ахлоқий-этик жи-ҳатдан баҳолайди ҳам. «Пичан ғарами» асари унинг машҳур ишларидан биридир. Бу асар «дунё — пичан ғарами; ҳар ким ундан қўлига илинганинигина олади»,—деган эски фламанд мақолига эслатма сифатида ишланган.
Бу асарда реал ҳис-туйғу ва фикр аллегорик образлар би-лан уйғунлашиб кетган. Қандайдир фантастик жониворлар пичан ортилган аравани тортиб боришмоқда. Унинг кетидан папа, император ва оддий халқ эргашиб, айрим одамлар ол-динга интилиб боришмоқда, айримлари эса арава остида ма-жақланиб, ҳалок бўлмоқда. Рассом ўз асарларида аллегорик образларга мурожаат қилгани билан, одамлар тўғрисида фикр юритади, ҳаёт ҳақиқатини уларга ифодали етказишга интилади.
Нидерланд рангтасвирининг янги равнақи XVI асрга тўғри келади. Бу мамлакатнинг иқтисодий равнақи билан боғлиқдир. Лекин XVI аср иккинчи ярмидан бошлаб, гуманистик ғоялар инқирозга учрай бошлади, социал конфликтдаги драматизм инсонга бўлган муносабатни пасайтириб юборди. Шулар ҳамма-си XVI аср нидерланд санъатидаги зиддиятларни ўзида ифода-лади.
XVI аср нидерланд рангтасвирида инсон образи ва уни ўраб олган муҳит катта ҳаётий аниқлик ва активлик кашф этди. Бошқа томондан эса рассомлар умумлашма образлар излаб кўпроқ итальян Уйғониш даврига мурожаат қилдилар. Шу асо-сида «Романтизм» оқими вужудга келди. Лекин романистлар классик санъат шаклларини қабул қилган ҳолда, ўзига хос янги яхлит санъат ярата олмадилар. Фақат айрим санъаткорларгина итальян санъати анъаналарини миллий масала билан уйғун-лаштира олдилар. Бу даврда романтизм ва сарой санъаткор-лари ижодида ривожланиб бораётган маньеризм йўналишига қарши нидерланд санъатида халқ озодлик ҳаракати билан боғ-лиқ бўлган реалистик санъат ривожланди.
XVI аср ўрталарида диний санъат характери ўзгарибгина қол-май, балки халқ ҳаётини акс эттирувчи асарлар кенг ўринни эгаллай бошлади, ҳаётий жанр ривожланди, портрет ва манзара жанри мустақил сакъат турига айланди.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish