Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи


Катта Питер Брейгель (тах



Download 1,31 Mb.
bet22/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Катта Питер Брейгель (тах. 1525—1564) XVI аср нидерланд рангтасвирининг йирик вакили бўлиб, унинг ижодида нидерланд санъати ўзининг энг гуллаган даврини намойиш этди. Брейгель ўз ижодида ўзидан аввалги санъаткор ва замондошларининг рангтасвир санъати борасида эришган ютуқларини умумлаш-тирган ҳолда уни янги мазмун билан бойитди. Уз даври зиддият-ларини кундалик оддий халқ ҳаётида кўрди, ўз асарларида оддий халқ, асосан, деҳқонлар, камбағаллар, дарвеш ва дайдилар, тиламчилар ҳаётини ифодалади. Рассом ҳаёт гўзаллигини халқ-нинг тинч меҳнат фаолиятида, инсон ҳаётининг табиат ҳаёти билан уйғунлашиб кетишида кўрди. Ижодида шу принципларга содиқ қолди.
Брейгель рассом сифатида ўз ижодини романист Кук ван Альст устахонасида бошлади. Италия бўйлаб саёҳатда бўлиб, антик санъатни ўрганди. Булар унинг бадиий тасаввурини кен-гайтирди, ҳаётга бўлган муносабатини ёрқинлаштирди. Унинг қалам ва акварелда ишлаган илк расмларида, айниқса, табиат манзараларини акс эттирувчи суратларида бу хусусият табиат-ни, ҳаётни яхлит ва органик бутунликда ҳис этиб, тасвирлай олишини кўрсатади. Шу йиллар (1650) да рассом аллегорик ва сатирик композициялар устида ишлайди. Бу ишларида Босх таъсири сезилади ва бу хусусият Брейгелнинг илк рангтасвирла-рида ҳам мавжуд. Брейгель ижодининг гуллаган даври 1560 йилларга — мамлакатда революцион кайфиятнинг юксалаётган пайтига тўғри келади. Шу йилларда у, бир томондан, табиат қўйнида завққа тўлиб меҳнат қилаётган деҳқонлар ҳаётига ба-ғишланган ва табиат манзараларини тасвирлайдиган суратлар чизса («Урим», «Деҳқонлар ўйини»), иккинчи томондан, давр-нинг фожиали воқеалари ўз аксини топган («Гўдакларни сава-лаш») асарлар яратади (116-расм). Рассом ижодидаги кейинги хусусият унинг сўнгги ижодида янада ортади. «Кўрлар» (1568) деб номланган асари бир тўда кўрларни бошлаб бораётган йўл-бошловчининг йиқилиши қолганларнинг ҳам унинг кетидан йи-қилишига сабаб бўлаётганини кўрсатиш орқали ўз тақдирини билмаган, ҳаётда кўр-кўрона яшаётганлар фожиаси рамзига айланади (117-расм). Брейгель ўз ижоди билан нидерланд рангтасвирининг изланишларига якун ясайди. Шу билан бирга, унинг ижоди кейинчалик Рубенс ва Рембрандтлар ижодига йўл очади.
ГЕРМАНИЯДА
УЙҒОНИШ ДАВРИ
САНЪАТИ
Германияда гуманистик ҳаракат XV аср ўрталаридан бош-ланди. Кишиларда реал борлиқ, илмий билимларни билишга ин-тилиш, ҳаётда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилиш кучайди. Ки-тоб босиш санъатининг пайдо бўлиши бу процессга ўз ҳиссасини қўшди. Лекин жуда секин, зиддият ва тўсиқлар билан курашда тараққий этди. Капиталистик муносабатлар Герма-ниянинг ягона давлат бўлиб бирлашишида роль ўйнамади. Германия бир-бирига тоби бўлмаган майда князликлардан ташкил топган ҳолда, узоқ вақт сақланиб қола берди. Бу эса, ўз навбатида, феодализм билан курашга, эски урф-одатлардан узил-кесил қутулишга йўл бермади. Ижтимоий ҳаётдаги бу ху-сусият санъат ва маданиятда ҳам ўз ифодасинн топди. Санъ-атда турли оқим ва мактаблар пайдо бўлди.
Немис санъаткорлари, бир томондан, анъанавий санъат ус-лубида асарлар яратсалар, яна бирлари италян санъаткорлари ижодидан ҳайратландилар ва илк гуманистик ғоялар билан су-ғорилган асарлар яратиш имкониятига эга бўлдилар. Немис рас-сомлари ўз асарларида инсоннинг нозик ички дунёси, кайфиятини чуқур ифодалашга, психологик конфликтларни очиб кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Улар ижодида инсон образи гоҳ ширин орзу-хаёллар дунёсида ва чуқур дилкашлик ҳолатида, гоҳ бад-феъл ва исёнкор, ҳаяжони тўлиб турган драматик ҳолатда ифо-даланди. Бу нарсалар герман санъатида, айниқса, ривожланган портрет санъатида ўз ифодасини топди. Санъатда реалистик принциплар, янги идеаллар шаклланди, кўпгина санъаткорлар сиёсий ва диний курашга аралашдилар. Қитоб босиш санъати-нинг ривожланиши китобга иллюстрация ишлаш санъатининг ривожланишига хизмат қилди. Карикатура, гравюра санъати ривожланди.
XV аср немис реалистик санъатининг ривожланишида немис рассомларининг нидерланд санъаткорлари билан алоқаси му-ҳим бўлди. Шу даврнинг машҳур рассомларидан бири Мартин Шонгауэр (тах. 1435—1491) ҳисобланади. Унинг юксак маҳорат билан ишлаган гравюралари диний мавзуда бўлса ҳам, уларда ҳаётий лавҳа ва деталлар кўп учрайди, рассом бевосита ўз та-ассуротларидан ҳам фойдаланади. Шонгауэр асарлари ўз вақти-да кенг мухлислар томонидан жуда эъзозланган ва катта шон-шуҳратга эришишга муяссар бўлган. Унинг асарларидан Гер-мания, Нидерландия ва бошқа Европа мамлакатларида кўплаб нусхалар кўчирилган.
Ғарбий Европада китоб босиш дастлаб ксилографик усулда бўлган, яъни тахтага расм ва ёзувлар ўйиб ёзилиб, кейин улар қоғозга босилар эди. Бу услуб китоб босиш санъатида ноқулай бўлиб, тахтага ўйиб ишланган ҳарф ва ёзувлар китоб тексти босиб бўлингандан кейин кераксиз бўлиб қолар эди. Бу борада-ги қийинчиликларни страсбурглик Иоганн Гутенберг (1400— 1468) ҳал этди. У ҳаракатдаги ҳарфларни ихтиро этди. Бу ҳарф-лар дастлаб ёғочдан, кейинроқ металлдан ясала бошланди. Бун-дан ташқари, Гутенберг қоғознинг икки томонига текст босиш имкониятини берадиган алоҳида пресс-дастгоҳ яратди. Гутен-берг ихтироси дастлаб Германияга, кейинроқ бошқа мамлакат-ларга ёйилди. Бу ихтиро китобларни тез ва арзон тайёрлаш им-конини берди ва маърифат ишида муҳим роль ўйнади.
XVI асрга келиб, Германия ренессансининг гуллаган даври бошланди. XV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, деҳқонлар ҳаё-тининг тобора ёмонлашиб бориши ғалаёнларга сабаб бўла бош-лади. Уларга шаҳарда яшовчи камбағаллар ҳам қўшилди. Натижада XVI асрнинг биринчи чорагида Германияда жуда катта ерни эгаллаган революцион ҳаракатни келтириб чиқар-ди. Бу ҳаракат немис халқини ягона мақсад йўлида бирлаш-тирди. Революцион кураш немис санъати ва маданиятининг ривожланишида муҳим ўрин эгаллади.
Даврнинг мураккаб тарихий мазмуни, унинг ғоявий ютуқла-ри буюк немис рассоми А. Дюрер (1471—1528) ижодида ўзи-нинг чуқур ифодасини топди. У ўз ижодида немис санъатида эришилган ютуқларга таяниб, унинг янги реалистик йўлини бошлаб берди. Дюрер Нюрнбергда заргар оиласида дунёга кел-ди. У ўз отасидан заргарлик санъати асосларини эгаллади, ке-йин таниқли маҳаллий рассом Вольгемут устахонасида тўрт йил (1486—1490) мобайнида ўз билимини оширди. Германия, Ита-лия шаҳарлари бўйлаб саёҳатда бўлди ва ўз малакасини оширди. Айниқса, Италия санъатига қизиқиб қаради. Италия рассом-ларининг текис фазовий кенгликни кўрсата олиш ҳамда ялан-ғоч гавдани тасвирлаш борасидаги маҳоратлари Дюрерни жу-да ёшликдан қизиқтирар эди. Шу мақсадда уларнинг асарла-ридан кўчирма нусхалар ишлади, ўзи ҳам Германияда биринчи бўлиб кийимсиз аёл суратини чизди, ҳайвон ва қушлар расми-ни ишлади. Илк суратларида композицияни фазовий кенгликда тасвирлашга интилиши ишланган ҳар бир образ ва деталь шак-лининг тугал бўлиши йўлидаги ҳаракати билан уйғунлашди.
Дюрер портрет санъатига ҳам қизиқиб қаради. Портретлари-да қайноқ қалбли, куч-қудратга тўла, шижоатли замондошлари образини яратди. Дюрер ижодида ёғоч ва металлда гравюра иш-лаш санъати муҳим ўринни эгаллайди. У ўз гравюраларида анъ-анавий диний мавзуларни ўз замонасининг руҳи ва мазмуни би-лан бойита олди. «Апокалипсис» (1498) деб номланган машҳур ксилография асарлари туркуми шу йилларда Германия ҳаётида ҳукм сурган чўчиш, иккиланиш ва курашиш кайфияти билан су-ғорилган ва замондошлари томонидан ўзларининг кайфият ва орзу-интилишлари ифодаси сифатида қабул қилинган эди. Бу асарларида рассом аста-секин готика таъсиридан қутула бош-лаган бўлса, унинг мисда ишланган гравюраларида бу тенденция янада аниқ кўрина бошлайди. Рассом диний мавзулардан узоқ-лашиб, ҳар хил сюжетларга суратлар чиза бошлайди. 1500 йил-лар Дюрер ижодида бурилиш даври бўлди. Илк асарларига хос бўлган ҳаяжонли ва безовталик кайфияти ўрнини хотиржамлик ва мутаносиблик эгаллай бошлади. Эндиликда у назарий маса-лалар билан ҳам шуғуллана бошлади. Идеал инсон гавда ва юзи-нинг нисбатларини топиш, уни аниқ геометрик конструкция асо-сида ишлаб чиқишга интилиш, фазовий кенгликни кўрсатиш ва чизиқли перспектива илмига қизиқиш кўрина бошлади. Рассом нинг бу изланишлари унинг рангтасвирларида яққол сезилади. Дюрернинг Венецияда бўлиши (1506—1507) эса унинг палитра-сини бирмунча бойитди. У ўз асарларида нур ва ранг масалала-рига эътибор бера бошлади. Мойбўёқ техникасида самарали меҳнат қилди. Рассом ижодида содир бўлган бу ўзгаришлар унинг Венециядан қайтгандан кейин ишлаган «Одам Ато ва Мо-мо Ҳаво», «Биби Марямнинг ғойиб бўлиши» каби асарларида кўринади. Рассом қайтадан гравюрага мурожаат қилиб, қатор нодир намуналарни («Авлиё Иероним» (1514), «Отлиқ, ажал ва аждаҳо» (1514), «Меланхолия» (1514) каби) яратади. Дюрер сўнгги ижодида портретга кўпроқ эътибор беради. Бу даврда рассом қалам ва бўёқда қатор портретлар ишлаган.
XVI асрда Германия санъатида Дюрер билан бир қаторда Катта Лукас Кранах (1472—1558), Маттиас Грюневальд (1460—1528) каби йирик рассомлар ижод қилди. Буларнинг ижодида ҳам бадиий ҳаётда содир бўлган изланишлар компо-зицияни реал талқин этишга интилиш, рангнинг эмоционал то-монидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилиш ўз ифодасини топди.
Немис Уйғониш даврининг сўнгги йирик вакили Кичик Ганс Гольбейн (1497—1543) ҳисобланади. У монументал-декоратив ва дастгоҳ рангтасвир ҳамда гравюра санъатида ижод қилди-
Лекин унинг ижодий фазилати, айниқса, портрет санъатида яқ-қол намоён бўлди. Гольбейн портретлари ўзининг ташқи эф-фекти билан диққатни тортади. Рассом тасвирланувчининг ки-йимлари, уни ўраб турган му-ҳит ва ундаги буюмларнинг ха-рактери ва фактурасини юксак маҳорат билан кўрсатади. Гольбейн қаламсурат устаси сифатида ҳам машҳур бўлиб, дунёнинг энг яхши қаламкаш-ларидан бири ҳисоблачади. Унинг шу техникада ишлаган портрет ва тематик суратлари чизиқларининг ифодалилиги ҳамда нур ва соя орасидаги ку-рашнинг нафис тасвири билан характерланади.
XVI аср ўрталарига келиб, Германияда феодал реакция-сининг ғалабаси немис Уйғо-ниш даври санъатининг равна-қини тўхтатиб қўйди.

ИБОРАЛАР ЛУҒАТИ


Абака (грек.— хонтахта, ҳисоб тахтаси) — капителнинг юқори қисми, архитрав бевосита суяладиган, кўпинча тўғри бурчак формасидаги плита. (қаранг: Капитель).


Абсида—ибодатхона ёки соборнинг шарқий қисмидаги ярим айлана шаклидаги меъморлик ҳажми.
Автолитография (rpeK.«auto»—ўзим, «litos»—тош ва «grapho» — ёзаман, чизаман) — литографиянинг ишлаш усулларидан бири. Бунда рассом ўз •ғоясини дастлаб тошга ўйиб ишлаб олади ва ундан қоғоз сатҳига ту-ширади. Қоғозда, бевосита рассом ўзи томонидан туширилган сурат ҳам А. деб юритилади. А. тош сатҳини ўйиш, шу ўйилган тош юзасидаги тасвирни қоғозга туширишда рассом доим кузатиб, ўзгартиришлар киритиб боради. Шунинг учун ҳам бундай асарлар ижодкорнинг асл иши сифатида қадр-ланади.
Автопортрет — портрет жанрининг кўршшшларидан бири бўлиб, рас-■сомнинг ўз кўринишини ўзи ишлаган расмлар.
Агора — савдо майдони. Қадимги Грецияда қуйи шаҳар маркази бўлиб, сиёсий йиғилишлар учун ҳам фойдаланилган.
Академизм — классицизмнинг сўнгги кўриниши.
Аканф (грек. «akantho» — манзарали, декоратиа) — ўсимлик. Урта Ер денгизи мамлакатларида кенг тарқалган, унинг барглари коринф устунла-рининг капителлари ва турли манзарали (декоратив) йўналишлар учун нақш намунаси бўлиб хизмат қилган.
А, Капелла (итал.) — кичик бутхона.
Акведук (латин. «agya»—сув, «duco» — бошлаб бораман)—водопро-вод трубаларининг чуқур жарликлар, даралар ёки дарё водийларидан олиб ўтиш учун керак бўладиган тошдан ёки бетондан ишланган, арка, кўприкка ўхшаган иншоот, осма сув қувури.
Акрополь (грек. «akropolis» — юқори шаҳар)—аҳолининг уруш вақти-да жон сақлаш учун хизмат қиладиган (беркинадиган), тепаликка қурил-ган ва мустаҳкамланган қадимги грек шаҳарининг қисми, унинг қалъаси.
Акротерий (грек. «akroterion» — чўққи, фронтон) — антик бинолар фрон-тонининг бурчаклари устига ва марказига қўйилган ҳайкал ёки нақш мотив-лари.
Аллегория — ўз маъносидан бошқа маънога кўчирилган ифода.
Аль-фреско (итал. «a'fresco» — ҳўл юза устидан) — деворий сурат иш-лаш техникаси кўринишларидан бири. Ҳўл сувоқ устидан расм ишлаш.
Амалий графика — графика санъатининг турларидан бири. Турли хил-даги этикеткалар, конверт юзасига ишланадиган расмлар, табрик хати ва телеграммалар, маркалар шу турга мансубдир.
Амфитеатр (грек. «amphi» — икки томондан, атрофдан, «theatron» то-моша жойи) — қадимги Греция театрларида тепа қиялигига ярим доира шаклида жойлашган томошабинлар жойи.
Амфора (грек. «amphb — икки томондан, «phero» — олиб бораман) — кенг қоринли, икки вертикал қўл ушлагичли ва ингичка оғизлик ваза. Бундай идишларда вино, зайтун мойи ва сув сақланар эди. (қаранг: со-пол буюм).
Анималист (латин. «animab — ҳайвон) — ҳайвонларни тасвирловчи рас-сом ёки ҳайкалтарош.
Ансамбль (француз. «ensemble»— бирга)—меъморликда яхлит компо-зицияни ташкил этиш учун бир гуруҳ биноларнинг бир жойдаги ўйлан-ган, келишилган бирлиги.
Антаблемент (франц. «antablement») — бинонинг архитрав, фриз ва кар-низлардан иборат юқори қисми.
Антика (латин. «қадимги») — Урта ер денгизи ҳамда Қора денгиз со-ҳилларида эрамиздан олдинги 3000 йиллардан то янги эранинг V асри ўрталаригача мавжуд бўлган қулдорлик давлатлари маданияти ва санъа-тини таърифлаш тушунилади.
Анфилада (франц. «enfilade» — тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган қатор предметлар) — ўқ бўйича жойлашган эшиклар билан туташган қатор хо-налар.
Ападана (эрон.) — шоҳ қабулхонаси.
Арена (латин. «arena» — Қум)—қадимги Рим амфитеатрларидаги қум сепилган майдонча. Бу ерда гладиаторлар жанги ва жиноятчиларни ёввойи ҳайвонлар билан таъқиб қилинар эди.
Арка (тоқи, равоқ) (латин. «arkus» — ёй, эгма)—бино деворларидаги эшик ва дераза ўринларининг юқори қисмига ёки кўприк таянчларига қў-йилган ёйсимон қурилма.
Аркада — устунларга тиралган бир ҳажм ва шаклдаги арка қатори. Аркбутан — яримарк.
Архитектоника (грек. «architektonika» — қурилнш санъати) — бир ўл-човдаги бадиий асар, қурилма.
Архитрав (грек «arche» — бошланиши, латин. «trabs» — тўсин) — колон-на капителларида ётган бирлаштирувчи тўсин.
Атриум (латин. «atrium» — бадавлат) — худолар тасвири ва авлод-аждодлар ниқоблари сақланадиган қабулхонаси, бош хона. Атриум мар-казида саёз мармар ҳовуз бўлиб, унинг тепасидаги томда ёмғир суви ту-шиши учун тешик қолдирилган.
Ахилл қалқони — Гефест томонидан ишланган, юзасига даладаги ишлар, рақс ва шунга ўхшаш воқеалар тасвирланган қалқон.
База (грек. «basis» — асос) — колоннанинг ёки плиястрнинг текисланган пастки қисми, тагкурси, супачаси.
Базилика (грек. «baslike» — подшо уйи) — тўртбурчак шаклидаги бино
бўлиб, унинг ички қисми колонна — устунлар билан бир неча қаторга бў-
линган (одатда, 3 ёки 5 бўлакка — нефларга ажратилган). Урта неф-
нинг бўйи баланд бўлиб, шу неф дарчалари ички хонани ёритади. Қадим-
ги Римда базилика суд мажлислари, савдо-сотиқ мунозараларини олиб
бориш учун мўлжалланган илк христиан ибодатхоналари типидир.^ Бази-
лика Византия, роман, готика меъморчилигида кенг ишлатилган. Уйғониш
даври ва ундан кейинги асрларда ҳам меъморликда базилика типи қўл-
ланилган. •
Бадиий образ. Санъатнинг ўзига хос специфик томонларидан бири шу-ки, унда реал борлиқ бадиий образларда намоён бўлади. Бадиий образ реал воқеликнинг ижодкор томонидан ўзлаштирилган ва қайта материал-лашган кўринишидир. Масалан, рассом воқеликни тасвирлаганда, уни аи-нан ўзига ўхшатишга интилиш билан чегараланмайди, аксинча шу куриниш унинг учун ўз фикри, ҳис-туйғуси, ўйларини ифодалашга восита булиб хизмат қилади. Айтайлик, у бирор-бир одам кўринишини ишлаганида фа-қат шу одамнинг ташқи қиёфасини тасвирлаш, ўзига ўхшатиш билан че-гараланмай, балки ўзининг шу одамга бўлган муносабатини билдиради (ҳурмати, нафрати ва ҳ. к.), шу одам характери, дунеқараши туғрисида фикр юритишга интилади. Шу одам образи орқали давр характери ва мо-ҳиятини ҳам очишга интилади. Худди шу ҳол табиат куринишини еки катта-катта тарихий воқеаларни ишлаганда хам содир бСлади. Санъаткор воқеликнинг қайси кўринишини тасвирламасин. дастлаб "шу кўриншплар-да кишини ҳаяжонлантирадиган, унинг ҳнс-тунғуснга таъснр этаднган то-монини топишга интилади. Бадиий образда мавжуд бЎлган унннг шу ҳас-сий томони муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у кишига эстетик таъснр этада, уларда фикр, ҳис-туйғу, шодлик, ҳузурланиш, роҳатланиш, азобланюп, ғазабланиш каби ҳиссиёт ва кечинмаларни уйғотиб, унинг ижодий фан-тазияси ва тасаввурига таъсир қилади, ҳаракатлантиради. Бу ҳаракат кн-шини ўйлашга, фикр юритишга, теварак-атрофни янада тийрак'кузатишга ундайди, тегишли хулосалар чиқаришга олиб келади.
Бадиий образнинг кучи унинг ҳаётийлигида. Унинг тараққиёти эса бе-восита даврнинг илғор, гуманистик ғоялари билан узвий боғлиқ. Бу об-раз доим кишиларни порлоқ келажакка ундайди, умуминсоний идеалларни куйлайди.
Барельеф (француз.) паст рельеф. Қаранг: Рельеф. Одатда, барельеф юзага нисбатан бир оз қаварган (бўртган) бўлиб, уларда баъзан ёруғ-соя ўйинлари кескин сезилмаслигн ҳам мумкин. Масалан, танга, турли хилдаги значок, медаль юзаларидаги бўртма тасвирлар шунга мисол бўла олади. Барельефлар, айниқса, амалий санъат буюмларини, меъморчилик бинола-рини безашда жуда қўл келади.
Баптистерия — бутхона.
Булевтерия (итал.) —■ мажлис бинолари.
Витраж (франц. дераза шишаси) — рангли шиша ойна билан декора-тив характердаги нақш ёки тасвир ишлаш. Одатда, ром деразаларига шундай тасвирлар ишланиб, улар ўзидан нур ўтказиш ҳисобига турли кў-риниш ҳосил қилади.
Волюта (лотин. voluta — гажак, жимжимадор). Гажак (жимжимадор) ёки спирал кўринишдаги нақш (орнамент), безак. Ион колонна капители-нинг характерли қисми (қ. капитель).
Галерея (итал. galleria — бинонинг алоҳида бўлимларини бирлашти-рувчи узун ва ингичка усти берк хона. Театрнинг юқори қавати ҳам гале-рея дейилади.
Гандхар санъати — Ҳиндистоннинг шимолий ғарбий томони, Панжоб ва Афғонистон ерларида эрамизнинг бошларида тарқалган ва ривожланган санъат. Г. с. маҳаллий анъаналар асосида шаклланган бўлса ҳам, қисман грек-рим санъат анъаналарига яқинлиги сезилади. Шу ерда Будданинг би-ринчи ҳайкали ишланган. Унинг иконографик характери Марказий ва Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам ўз кучини сақлаб қолди. Г. с. нинг энг яхши намуналарида реалистик хислатлар пайдо бўла бошлаган.
Гармония (грек. hasmonia—• боғлиқ бўлиш, муносиблик, мувофиқлик) — бадиий асар қисмларининг мутаносиблиги.
Меъморликда гармония, бинонинг атроф манзарасига масштаб бўйича мослигини, композицион режанинг барқарорлиги ва бирлигини, айрим бў-лимларнинг бир-бирига мувофиқлигини билдиради.
Гемма (латин. gemma — қимматбаҳо тош, марварид)—тасвир туши-рилган, кесилган тош. Тоштарошлик санъати глиптика дейилади.
Геммалар учун юмшоқ тошлар билан бир қаторда, қаттиқ тошлар ҳам ишлатилган. Уйиб тасвир туширилган геммалар (интальо) кўпинча муҳр ўрнида ишлатилган. Қатламлик тошлардан (оникс, ақиқ) камеялар — бўртма нақшли геммалар ишланган.
Глиптика — юзаси нафис бўртма тасвир (рельеф) билан қопланган ци-линдрик муҳр, туморлар.
Горельеф (француз. юқори рельеф) — ҳайкалтарошликнинг бу турида тасвирлар юзага нисбатан сезиларли даражада бўртиб чиққан бўлиши ва баъзида ўз кўриниши билан думалоқ ҳайкалга ўхшаши мумкин, лекин бу ҳайкалларнинг бирор қисми албатта, юзага ёпишган бўлади. Қ. рельеф.
Гравюра (француз. «graver» сўзидан олинган бўлиб, «ўймоқ») — рас-сом бирор текис юза (тахта, линолеум, металл) ни махсус ўйиш учун иш-латиладиган асбоб — штихел билан ўйиб тасвир чизади. Бу юзада тасвир-ҳосил бўлади. Буни «клише» деб номланади. Қлише юзасига бўёқ сурти лади, сўнг у қоғоз юзасига туширилади. Қлишедаги ўйиқ жой қоғозда оқ, юза эса клишега суртилган бўёқ рангида тушади. Қоғозда ҳосил бўлган тасвир гравюрадир. Лекин гравюра учун ишлатилган юза материалига қа-раб (линолеум, ёғоч, металл), турлича номланади. Масалан, гравюра ли-нолеумга туширилган бўлса, линогравюра, ёғоч юзасига туширилган бўлса, ксилография деб номланади ва ҳ. к.
Графика. Ҳозирги замон санъатининг кенг тарқалган турларидан бири-дир. Бу санъатга оддий қора қаламда чизилган сурат, тематик компози-циялар, китобнинг ички ва ташқи томонига ишланган турли бадиий чизма ва безак расмлар, плакатлар, гугурт қутичасига ишланган суратлар, эти-кеткалар, турли хилдаги маркалар киради. Графика санъатига хос бўлган хусусиятлардан бири шундаки, унда воқелик, асосан, турли узунлик ва қалинликдаги чизиқлар ёки оқ-қора бўёқлар ёрдамида акс эттирилади. Графика санъати асарлари ҳажм жиҳатидан унча катта бўлмай, кўп ҳол-ларда қоғозга ишланади.
Графика санъатида ранг ишлатилмайди, ишлатилса ҳам, унинг харак-терли томонини белгиламайди. Графика тушунчаси кенг маънога эга бў-либ, у ўз ичига плакат, иллюстрация, карикатура, шарж, экслибрис, грав-юра, амалий графика, қаламтасвир асарларини олади.
Графика тўрт турга: дастгоҳ графика, газета-журнал графикаси, плакат ва амалий (ёки саноат) графикага ажралади.
Бу турлардан ҳар бирининг ўзига хос томонлари бўлиб, улар ўз та-рихи ва специфик хусусиятига эга бўлса ҳам, лекин уларнинг ҳаммаси графика асарлари дейилади.
Грифон (франц. griffon) — бургут бошли ва шер танали, қанотли фантастик ҳайвон.
Дастгоҳ графика. Мустақил характерга эга бўлган, ўзида тугал фикрни англата оладиган, янги ғояларни илгари сурадиган графика асарлари.
Декор (лотин. decorase) — безаш.
Диорама (грек. gia — ичкари, horama — кўриниш) — тасвирий санъат-нинг кўринишларидан бири. Бошқа бадиий воситалар билан тўлдирилган рангтасвир. (Масалан, театр декорацияси).
Диптих (грек. diptichos — икки қатланган) — ўрта асрлар санъатида кенг тарқалган, икки қисмдан иборат рельеф ва рангтасвирдан тузилган асар.
Диадема (грек. diadema) — қадимги Греция коҳинларининг боши-ни боғлайдиган нарса, кейинчалик ҳукмдорлик белгиси сифатида очиқ тожга ўхшатиб ишланган қимматбаҳо аёллар безаги.
Диптер — атрофи икки қатор устунлар билан ўралган ибодатхона.
Долмен — тик ўрнатилган 2 ёки 4 та тош устидан ясси тош бостирил-ган ёдгорлик (Ибтидоий даврларда кўплаб қурилган).
Дромос (грек. dremos)—қоя ёки ерни ўйиб, ер остидаги сағанага ёки дафн қилинадиган хонага олиб борадиган усти берк йўлак.
Ега — япон мойбўёқ рангтасвири.
Жанр (француз. тур кўриниш). Тасвирий санъатда жанр дейилганда, чегараланган мавзуни ўзида акс эттирадиган санъат асарлари тушунилади. Масалан, манзара, табиат кўринишларини акс эттирадиган расмларни манза-ра жанрига оид расмлар дейилади. Алоҳида ёки' одамлар тўпини акс эт-тирадиган расмлар эса портрет жанридаги расмлар дейилса, мева, гул, уй буюмлари ва шунга ўхшаш нарсаларнинг тасвирини акс эттирувчи расм-лар натюрморт жанридаги расмлар дейилади ва ҳ. к.
Зиккурат (Олд Осиё) — тепага кичрайиб борувчи супачалардан ташкил топган минора.
Икона (грек. eikon — тасвирлаш) — диний рангтасвирнингдастгоҳ аса-ри. Одатда, ёғоч тахталар устига тухумдан тайёрланган бўёқлар билан ишланган (уларда кўпинча христиан худоларининг тасвирлари бўлган).
Иллюзионизм (лотин. illusio — алдаш, устидан кулиш) — воқеликнинг асл мазмунини акс эттиришдан юз ўгириб, унинг ташқи кўринишинигина тасвирлашга эътибор бериш.
Иллюстрация — китоб ҳамда газета-журнал графикасининг кўринишла-ридан бири бўлиб, бирон-бир текст ёки ҳикоя билан боғлиқ бўлган, шу ҳикоядаги бирон-бир лавҳанинг кўринарли тасвирини акс эттирадиган расмлардир.
Инкрустация (латин.) — ҳар хил материаллар бирлаштирилиб, санъат асари яратиш.
Интерьер (франц.) — биноларнинг ички қисми.
Казино — ёзги уйча.
Каннелюрлар (франц.) — устундаги вертикал тик ариқчалар (қаранг: капитель база).
Капитель (латин. — калла, бош) — устуннинг юқори қисми безаги.
Кариатида (грек.) — девор ёки бинонинг бирор қисмини кўтариб тура-диган қизлар ҳайкалига ўхшаш устун.
Каркас (франц.—скелет, асос) — бинонинг асоси, синчи.
Кастель — протестант черкови, ибодатхона.
Керамика (грек.— лойдан қилинган, кулолчилик) — кулолчилик санъ-ати ва ундан ташқари, табиий лойдан ишланган буюмлар.
Кессонлар (франц.) — шип, равоқ, қуббалардаги квадрат шаклидаги чуқурлик.
Килик (грек.— қадаҳ) — шароб ичиш учун ишлатиладиган оёқли, икки горизонтал бандли идиш.
Китоб ва газета-журнал графикаси. Графиканинг бу тури дастгоҳ гра-фикасидан фарқ қилиб, бевосита китоб ва журнал мазмуни билан боғлиқ бўлади ҳамда уларнинг мақсад ва мазмунини тўлароқ очиш учун хизмат қилади. Китоб ва газета-журнал графикасига рассом томонидан китоб ва газетанинг ички ҳамда ташқи томонига чизилган турли расмлар, безаклар, ҳарф композициялари киради.
Классицизм (латин. «classicus»— классик, намунали, баркамол). Клас-сик санъат деб, антик даврларда ўзининг юқори чўққиларига эришган қа-димги Греция^ ва қадимги Риц санъати тушунилган. Классицизм дейилганда, антик давр классик санъати меросида шаклланган ва унга тақлид қилиш натижасида юзага келган санъат тушунилади. Классицизм XVIII—XIX аср-ларда Европада кенг тарқалган. Россияда классицизм санъати 1757 йилдан бошланади.
Кондо (япон.) — асосий ибодатхона.
Композиция (латин. «compositio» — тузилиш, қурилиш) — бадиий асар-даги образлар ва бадиий воситаларнинг муайян ғоявий мақсадга хизмат қиладиган тартибда жойлашиши ва уларнинг мунофиқлиги.
Капелла — бутхона, нефнинг бўлаги.
Кора (қадимги Греция)—муқаддас кийимга ўралган қизлар ҳайкали.
Кратер (грек.)—сув билан шароб аралаштириладиган идиш (қаранг: Қерамика).
Ксилография — қаранг: гравюра).
Курос (қадимги Греция) — жангчи, кийимсиз йигит тасвири.
Левкас — қадимги рус рангтасвирида грунтнинг номи.
Лессировка —рангтасвир техникаси усулларидан бири. Қуриган қалин қатлам юзасига ёрқин ёки ярим ёрқин рангларнинг берилиши.
Линогравюра— (қаранг: Гравюра).
Литография (грек. «litos» — тош ва «grapho» — ёзаман, чизаман) — тасвирий санъатда графика техникасининг кенг тарқалган кўринишларидан бири бўлиб, тасвирни тошга ёки махсус оҳактошларга ўйиб ишлаш.
Маньеризм (итал.) — табиатдан узоқлашиш, унинг қонун-қоидаларига риоя қилмаган ҳолда асарлар яратиш. Уйғониш асрининг юксак идеалла-рига зид, реакцион оқим.
Мастаба (қадимги Миср)-—қабр устига ишланган, тепага томон кич-райиб борувчи супачалардан ташкил топган қурилма.
Меандр — антик санъатда кенг тарқалган тўғри бурчак шаклида иш-ланган узлуксиз чизиқли нақш. Унинг номи кичик Осиёдаги илон изига ўх-шаб, буралиб оқадиган дарё номидан олинган.
Мегарон — саройдаги шоҳ хонаси.
Менгирлар — ибтидоий тузумга мансуб археологик ёдгорликлар, якка ва ҳалқа ёки «аллеялар» бўлиб жойлашган йирик тошлар.
Наос (грек.)—қадимги юнон ибодатхоналарининг марказий қисми — муқаддас хона. Бу ерда худолар ҳайкали қўйилган. Целла деб ҳам юри-тилади.
Нервюра—эгри равоқларнинг қирраси, қовур.
Неф (франц. корабль) — ибодатхона ёки собор ички қисмининг устун-лар қатори билан ажратилган бўлаги.
Нихонга— анъанавий япон рангтасвири.
Овинлар — одам бошли, қўй танали фантастик цайвонлар.
Ордер (латин. «ordo», франц. «ordre>—тартиб)—устун ва тўсинлардан иборат конструкцияларда турли қисмларнинг ўзаро мувофиқ бўлиши, улар-нинг тартибий ва бадиий услуби. Ордерлар уч турда — дорий, ион ва ко-ринф бўлиб, бу номлар қадимги Юнонистондаги маҳаллий қабила ва ман-зиллар номидан олинган. Устун (колонна), бош қисми (капитель) ва пой-устун курси (база)дан ташкил топади. Тўсин қисми устма-уст жойлашган архитрав (бош устун), фриз ва карниздан иборат бўлиб, улар биргаликда антаблиментни ташкил этади.
Офорт—гравюранинг металлга ўйиб ишлаш техникаси усулларидан бири (қаранг: Гравюра).
Пагода (хитой.) — минора.
Палаццо — шаҳардаги сарой. Кейинчалик «жамоат биноси» деб юри-тилган.
Пальметка (франц.) — пальма дарахти баргларини эслатувчи рассом-лик ва ҳайкалтарошлик безаги.
Панель (латин.) — мато парчаси, хона деворининг пастки қисми.
Панно— (қаранг: Рангтасвир).
Пластика— 1. Ҳайкалтарошлик. 2. Силлиқ, майин, эгилувчан.
Периптер — ҳамма томондан устунлар билан ўралган айлана ёки тўрт-бурчак шаклидаги антик ибодатхона.
Пилястр — деворнинг ишлов берилган капитель ва базали устунга ўх-шаш, текис тўртбурчак шаклидаги бўртган жойи.
Плакат (латин.— эълон, гувоҳнома). Графика санъатининг турларидан бири бўлган плакатда тасвир ва ёзувлар ёки фақат ёзувлар ўзининг бадиий ифодаси орқали даврнинг энг муҳим воқеаларини томошабинга етказади, уни курашга даъват этади, огоҳлантиради, тушунтиради.
Пленер — очиқ кенглик.
Полис— (грек.) — шаҳар-давлат.
Пронаоас — целлага кираверишдаги хона, даҳлиз.
Пропилеи (грек.) — дарвозахона, асосий кириш дарвозаси.
Проторенессанс (грек. protos — дастлабки, франц. Renaissaus уйюниш)— италия санъати ва маданияти ривожланишидаги босқич XIII—XIV асрлар-ra тўғри келади. Кўп жиҳатдан бу давр санъати Уйғониш даври санъатига замин бўлган.
Пьедестал — Ҳайкал ва ҳайкаллар группаси ўрнатиладиган шоҳсупа—
асос.
Рангтасвир — Деворларга ишланган турли расмлар, полотноларга чи-зилган сурат, кино ва театр декорациялари. Бу санъатда ранг муҳим ўрин-ни эгаллайди ва унинг характерли томонларидан бирини ташкил қилади. Графика санъатида ранг шунчаки ёрдамчи вазифани ўтаса, рангтасвирни эса рангсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Рассом ранг орқали борлиқни кўринарли образларда тасвирлаиди, ма-коннинг чексизлигини, ундаги нарсаларнинг ранг-баранглигини, моддийлигини, ҳажмини кўрсатади.
Рангтасвир асарлари ўзининг вазифасига кўра, монументал, оастгоҳ ва декоратив-безак санъатларига ажратилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish