II. Терапевт томонидан ҳар бир конкрет вазият учун эртак ёки терапевтик
метафоранинг яратилиши.
Бу йўналиш психологдан эртак тўқиш жараёнига тўлиқ киришишни талаб этади.
Терапевтик мақсадларда эртакнинг яратилиш ва қўлланилиш жараёни қуйидаги
тартибда амалга оширилади:
1
. Болани қийнаётган муаммони ўйлаб чиқинг. Унинг ҳис-туйғу ва кечинмалари
тўлқинига мослашинг”. Мазкур вазият бола нуқтаи назарида қандай қабул
қилинишини тушунишга ҳаракат қилинг.
. Ҳикоянинг асосий ғоясини шакллантиринг. Бола онгига қандай фикрларни
“
2
етказиб бермоқчисиз? Ҳикоя орқали қандай ечимларни таклиф этмоқчисиз? Бу
ечимлар жуда мураккаб бўлмаслиги лозим. Бу ечимлар янги амалий ва ижтимоий
малакаларни эгаллашни назарда тутиш лозим. (дўстлар ва оила аъзоларини қўллаш
ҳақиқатни сўзлаш, вақт ҳамма нарсага даво эканлиги ҳақида).
3
. Ҳикояни боланинг қўрқув, хавотири ва низоларига ўхшаш жиҳатларга эга
бўлган қаҳрамонни таништиришдан бошланг. Бу болага ўзини ҳикоя қаҳрамонига
қиёслаш имконини беради ва уни ўша ҳолатга жалб этиб, ҳикоя иштирокчисига
айлантиради. Масалан, ҳикоя шундай бошланиши мумкин: “бир бор экан, бир йўқ
экан, бир жойда сенга ўхшаган қизча (бола) яшар экан...”.
4
. Ҳикоя қаҳрамонининг болага ўхшаш бўлган кучли ва ижобий сифатларини
эслатиб ўтинг. Болалар ўз муаммосига боғланиб қолишса, улар фақат ёмон нарсаларни
ўйлаб, ўзларининг кучли томонлари ва сифатларини унутиб қўядилар.
5
. Шундай сюжет чизиғини ишлаб чиқиш керакки, у ўз ичига қуйидаги асосий
элементларни киритиш лозим:
Бола муаммосига мутаносиб метафорик низо;
Бола имкониятлари ва қобилиятларини ифодаловчи тимсоллар, улар бош
√
√
қаҳрамоннинг дўстлари ва ёрдамчилари образида бўлиши керак, қўрқув ва
ишончсизликлари душманлар ва турли хил тўсиқлар образида бўлиши керак.
√
Метафорик инқироз, унинг натижасида бош қаҳрамон барча тўсиқларни енгиб
ғолиб бўлиши керак.
√
Қўлга киритилган ғалаба натижасида қаҳрамон ўзидаги янги сифатларини
англаши;
√
Ғалаба тантанаси, унда қаҳрамон ҳаракатига яраша тақдирланади.
Ҳикояда сирли, кутилмаган ва кулгули элементлардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир.
7
. Оддийликка интилинг. Сиз томондан қўлланилаётган тил ва луғат бола тили
даражасига мослаштирилиши, ҳикоя ҳажми (давомийлиги) эса – бола диққатининг
турғунлик даражасига мос бўлиши лозим.
8
. Боланинг ҳикояга тўлиқ берилган ҳамда унинг учун зерикарли вақтга эътибор
беринг. Унинг юз ифодасига қараб, тинглаётган ҳикоясига бўлган муносабатни
аниқлаш мумкин.
9
. Агар бола ҳикоя парчаларини таърифлаб, унинг мазмуни бўйича саволлар
берса, буни эътибордан четда қолдирманг. Булар боланинг ички дунёсига, фикрлар
уммонига назар ташлаш имконини беради.
1
0. Агар бола сиз таклиф этган ечимга келиб, у эса ҳеч қандай натижа бермаса,
ҳечқиси йўқ. У нима қилганини, нима ўхшамаганлиги ҳамда бу аслида қандай бўлиши
кераклигини ўйлаб кўринг. Шундан сўнг болага, ҳаракати самара бермаган қаҳрамон
ҳақида сўзлаб беринг, қаҳрамоннинг иродасини эътироф этиб, унинг яна ҳаракат
қилганлигини ва охир оқибат у ўз қийин ҳолатидан чиқиб кетиш йўлини топганини
айтиб беринг.
1
1. Сиз ҳикоячи сифатида ҳам, сизнинг ҳикоянгиз ҳам мукаммал бўлмаслиги
мумкин. Нутқингиздаги камчиликлардан уялманг, ҳикоя давомида ўз хато ёки
камчилигингизни ёзиб қолсангиз, шошилмасдан уни тахминан қуйидагича тўғрилаб
кетинг: “О, сал қолса эсимдан чиқиб қолай деди, у бир ўзи эмас, дугонаси билан
кетаётган эди” ва ҳ.к.
Мактаб ўқувчилари қўрқувлари бўйича психологик иш учун терапевтик
метафора яратиш мисоли
Доска олдидаги қўрқув билан ишлаш учун Камбурова М.А. томонидан ишлаб
чиқилган эртак
Кичик шаҳзода ҳақида эртак қайсидир қиролликда қайсидир мамлакатда подшоҳ
билан малика яшаган экан. Уларнинг яккаю-ёлғиз, севимли Анри исмли ўғиллари
бўлган экан. Анри ажойиб, қувноқ, меҳрибон, ақлли, тўғри бола экан.
Саройдагиларнинг ҳаммаси кичик шаҳзодани яхши кўришар экан.
Анри улғайиб, амалдорларнинг болалари билан сарой мактабида ўқий
бошлабди. Анри жуда кўп нарсаларга керак эди. Подшоҳ – ота ўз ўғлига шуни доим
такрорларди: “Шуни доим ёдингда тут ўғлим, мамлакатни бошқармоқчи бўлган одам
энг ақлли бўлиши керак. Шунинг учун сен мактабда яхши ўқишинг, ўқитувчини
диққат билан тинглашинг, кўп ақлли китобларни ўқишинг керак”. Анри жуда
қобилиятли бола эди.
Кунлардан бир кун сарой дарвозаси олдида маккор сеҳргар Крик-крик пайдо
бўлибди. У подшоҳдан уни саройга қабул қилмаганлиги, байрам ва тантаналарга
таклиф қилмаганлиги учун жуда хафа эди. Маккор сеҳргар азалдан подшоҳга бирор
ёмонлик қилишни ўйлаб юрар эди. Крик-крик подшоҳнинг энг катта қувончи унинг
меросхўр ўғли эканлигини биларди, шунинг учун ўз сеҳрини Анри томон йўналтирди.
Крик-крикга саройга кириш таъқиқлангани учун у сирли шапкани кийиб,
кўринмас одамга айланиб олди ва бемалол шаҳзоданинг хонасига кириб келди. Крик-
крик ўзининг тўсатдан пайдо бўлиши билан Анрини қўрқитиб юборди. У йўқ жойдан,
ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолди. Анри эса Крикнинг сирли шапкадан фойдаланганлигини
билмас эдида.
“Қўрқиб кетдингми, ярамас бола”, –жаҳл билан деди Крик-крик.
“Мендан қўрқиб тўғри қиласан, чунки мен барча ёвуз сеҳргарларнинг энг
қудратлиси ва энг ёвузиман”
Анри шунчалик қўрқиб кетган чунки, у қотиб қолиб, бир оғиз сўз дейолмай
қолди.
“Шу вақтдан эътиборан, – сеҳрини кўрсата бошлади Крик-крик – қанча дарс
тайёрламагин, вазифани қанчалик яхши билмагин, мактабда фикрларинг ҳаммаси
тарқаб кетади ва сен ўқитувчининг бирорта ҳам саволига жавоб бера олмайсан”.
Шундай дея, Крик-крик ёвузларча кулиб, сирли шапкасини кийиб кўздан ғойиб бўлди.
Шу кундан бошлаб Анри билан бир хил воқеа қайтариларди. Ҳар куни дарс
тайёрлашга ўтирар экан, у эртаси куни шундай жавоб бериб, энг юқори баҳони олгиси,
ўқитувчисидан мақтов эшитгиси келар эди. У узоқ вақт тайёрланар, ундан сўнг она-
малика унинг тайёргарлигини текшириб, унинг яхши ўзлаштирганига амин бўлгач,
сайр қилишга рухсат берар эди. Сайрдан келгач шаҳзода хафа бўлиб эртанги кун
ҳақида яъни доимгидек жавоб бериш вақтида ҳамма нарса ёдидан кўтарилишини
ўйлар эди. Кечки пайт Анри ўз ётоғига ётар экан, шу ҳақда ўйлаб қийналар эди.
“Олий жаноблари, айтингчи Қора аждар бизнинг қироллигимизга ҳужум
қилганда нима бўлган эди?” – сўради ўқитувчи.
Анрининг вужуди музлаб кетди, юраги қаттиқ ура бошлади, муздек тер босиб,
барча фикрлари йўқолиб қолди. Унинг хаёлидан бир фикр ўтди: “Мен ҳеч нарса
билмайман, яна бирор-бир аҳмоқона гап айтиб юбораман” шундан сўнг у ҳақиқатан
ҳам ўзича бирор нарсаларни секин валдирай бошлади.
“Мана яна ўрганиб келмабсиз! Сиз бўлажак подшоҳсиз-ку? – боши қотиб деди
ўқитувчи. Амалдорларнинг болалари шаҳзоданинг устидан кула бошладилар. Унга эса
бу нарса қаттиқ алам қилар эди. Шаҳзода бироз тинглангач, у дарров айтиш керак
бўлганларни эслади, бироқ энди кеч эди.
Кундан-кун Анри ғамгинланиб сўниб борар эди. Унинг бахтига, шу вақтда
саройга меҳмон бўлиб Анрининг тутинган онаси меҳрибон сеҳргар Размарин келиб
қолди.
У ғамгин шаҳзодани кўриб сўради: “Нимадан ташвишдасан, болажоним?”.
Шаҳзода ўз кулфатини тутинган онасига сўзлаб берди.
“О, худо, – деди сеҳргар – мен у ёвуз Крик-крикни жуда яхши биламан. Лекин
ундан умуман қўрқишга ҳожат йўқ. Яқинда мен шуни билдимки, Буюк сеҳргар Ильсон
Крик-крикни барча сеҳридан маҳрум этибди, у жуда кўп ёмонлик ва ёвузликлар
қилган экан. Бечора энди у умуман кучсиз ва унинг сеҳри амалга ошмайди”.
“Аммо менга Крик-крикнинг қарғиши таъсир қилди-ку”, – ишонқирамай сўради
шаҳзода.
“Сенга унинг қарғиши эмас, – деди меҳрибон сеҳргар, – ундан қўрқиб кетганинг
ва унга ишонганинг таъсир қилган. Мен ишонаманки, энди Крик-крик ҳақидаги
ҳақиқатни билар экансан, дарсга ишонч билан ва тўғри жавоб беришинг мумкин,
фикрларинг бошқа қочиб кетмайди ва сен ҳеч қандай ахмоқона гап айтмайсан”.
Кичик шаҳзода тутинган онаси сеҳргар сўзлари ҳақида ўйланиб қолди.
“Мен сенга бир нечта сирли маслаҳатлар бераман, болажоним, – деди сеҳргар
Розмарин. – жавоб беришни бошлашдан олдин бир нечта чуқур ва тинч нафас олиб
олгин, бу сирли нафас сенга ҳаяжонни енгишга ва диққатни жамлашга ёрдам беради.
Сўнг ўз фикрларингга жойида қолишни ва чалкашмасликларини буюр, ахир сен
шаҳзодасанку, ҳамма, шу қаторда фикрларинг ҳам сенга бўйсуниши керак”.
Анри тушунган онасини диққат билан тинглаб, унинг ўгитларини яхшилаб эслаб
қолди.
Эртаси куни дарс олдидан шаҳзода меҳрибон сеҳргарнинг барча маслаҳатларини
қилди. У тинч ҳолатда бир неча минут нафас олиб, сўнг деди: “Фикрлар, мен сизларга
ўз жойингизда қолиб, қочиб кетмаслигингиз ва чалкашмаслигингизни буюраман. Мен
яхши жавоб бера оламан”.
Ўқитувчи Анридан сўрай бошлаганда, у деярли ҳаяжонланмас эди, унинг
фикрлари ҳеч қаерга қочиб кетишмади, у баланд овозда, аниқ ва тўғри барча
саволларга жавоб берди. Ўқитувчи эса унинг жавобларини эшитиб жилмайиб
маъқуллади.
“Олий жаноблари сиз юксак мақтовга лойиқсиз, – деди ўқитувчи – мен сизнинг
катта бўлганингизда адолатпарвар ва доно подшоҳ бўлиб етишингизга ишонаман”.
Кичик шаҳзода бундай мақтовдан мағрурланди. У ўзини кучли, ақлли ҳис этиб,
ўзига ишона бошлади.
Шундан бери Анри аъло баҳоларга ўқий бошлади. Подшоҳ ва малика ўз
ўғиллари билан фахрланар эдилар. Шаҳзодага олдинлари жавоб беришдан қўрқиши
катта кулгули туюлар эди.
III. Болани эртакни яратиш ва ижро этишга йўналтириш. Баъзида бола турли
баҳоналар билан ҳикоя тўқишдан бош тортади (мен билмайман, қилолмайман, яхши
бажара олмайман, буни ҳеч қачон қилмаганман). Бу ҳолатда боладан таниқли эртакни
сўзлаб беришни сўраш мумкин (Мас: Бўғирсоқ, Золушка, Қизил қалпоқча ва ҳ.к.) Сўнг
унинг сюжети, воқеа жойи, вақти, қаҳрамонлар характерини ўзгартириб, бошқа шахс
номидан сўзлаб беришни сўраш керак. Бола эртакни тўқиш ёки ижро этиш вақтида у
фақатгина эртак воқеаларини бошидан кечирибгина қолмай, балки ҳис-туйғуларни
ҳам намоён этади.
Ушбу йўналишда психологнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Креатив жараёнга имкон берувчи махсус шароитлар яратиш (танқиднинг
йўқлиги, тўлиқ қабул этиш, ҳиссий қўллаш, ҳиссий киришувчанлик);
Болани умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда мажбуриятсиз тарзда
жараёнга киритиш, уларга риоя этилмаса психолог тушунтириб, уни муҳокама этади.
Мисол учун, 10 ёшли Коля эртак тўқиш жараёнида сюжетни қаҳрамонларни
қийнаш ва азоблашга олиб келади. Бир томондан, болага ўз агрессия (жаҳл)сини
ифодалашга имкон бериш керак: бунда бола айбни ҳис этмай, психолог бу туйғуларни
қабул қилаётганини кўриши керак. Бола бундай туйғуни ҳис этишга ҳақли ва у бунинг
учун таҳқирланиши ва жазоланиши мумкин эмас. Бошқа томондан, психолог болага
агрессиянинг бундай ифодаси бошқаларга оғриқ ва азоб келтириши мумкинлигини
тушунтириши керак ва жаҳлни ифодалашнинг бошқа ижтимоий жиҳатдан
маъқулроқларини кўрсатиб бериш лозим.
Боланинг ахлоқи репертуарини кенгайтириш, катталар катта тажриба ва
муаммоларни ҳал этишнинг турли воситаларига эга бўлиб, улар эртак тўқиш
жараёнида ўз таклифларини билдиришлари мумкин.
Психолог бола тўқиган воқеани ўзича ўша қаҳрамонлардан фойдаланган ҳолда,
нисбатан самаралироқ ечимни таклиф этиб баён этиши мумкин.
Эртак ва ҳикоялар тўқиш жараёнини ижодий йўналтиришда турли хил
аппаратуралардан фойдаланиш мумкин: видеотехника, аудиотехника, компьютер ва
ҳ.к. Агар имкон бўлса, эртакни қаҳрамонларининг кийимларини кийиш, қўғирчоқ
театрини ташкил этиш ва фланель доска (уни қўлда ясаш ҳам мумкин) орқали
жонлантириш мумкин. Бунинг учун унчалик катта бўлмаган доскани фланель мато
билан тортиб чиқиш керак. Эртак қаҳрамонлари журнал, эски китоблардан қирқиб
олинади ёки болалар ва психолог томонидан чизилиб, бўялиб, қирқиб олиб картонга
ёпиштирилади. Тайёр деталлар доскага елим қоғоз ёки липучкалар ёрдамида
ёпиштириб чиқилади. Шунда болалар кўпгина эртак ва ҳикояларни яратишлари ҳамда
ҳикоя давомида фланел доскадаги қаҳрамонларни бошқариши мумкин.
Кичик болалар учун эртакларни умумий эшитириш ва умумий муҳокама қилиш
самаралидир. Ота-оналар нафақат ёрдам беришади, балки эртакларда иштирок
этишади.
Бундай психотерапевтик ишларни ота-оналар гуруҳи билан ўтказиш фойдали
бўлиб, болалар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатга ижобий таъсир кўрсатади.
Бундай ишлар психолог ёрдамида ўқилган маъруза ва уни муҳокама қилиш билан
яхшироқ натижа беради. Ўзаро гуруҳлар тузилиб биргаликда ишлаш, бирга расм
чизиш ва уни муҳокама қилиш, умумий ўйинлар ва ота-она аввал бошқа бола билан,
сўнг ўзининг боласи билан ўйнаши керак бўлади.
Шу ёки бошқа йўналишнинг биринчи қўлланилиши, психологнинг истаги ва
даражасига боғлиқ.
Биринчидан: қўлланилган метод психологга қанчалик яқин. Расм чизиш жараёни
унга қанчалик қизиқ, у бу жараёнга мажбуран қатнашяптими.
Иккинчидан: психолог ишлаб чиқилган лингафон курсларини қўллайдими ёки
ўзи эртак тузиб уни қўллайдми?
Лингафон цикли кўпроқ яхши натижа беради; чунки унда психолог нафақат
ҳамма болаларни кузатади, балки уларга қайси жараён қандай таъсир қилишини ҳам
илғаб олиши мумкин.
Китобдан ўқиб берилган эртак болалар учун қизиқарлироқ. Иккала ҳолда ҳам
болалар эртакка қизиқади ва бу психологга катта масулият юклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |