4
.Эртак терапияси
Педагог – психолог ишида кенг фойдаланиладиган консультатив – терапевтик
фаолиятларнинг яна бир тури эртак терапияси ҳисобланади. Эртак терапиянинг
асосий хусусияти метафорик ва ўзгача баён этиш услубига, тилга эга эканлигидир.
Эртакда баён этиладиган ҳодисанинг ҳақиқати тўғридан-тўғри ва тингловчилар учун
таниш бўлган шаклда эмас, балки ўзгача намоён бўлади. Эртак сеҳри шу билан
белгиланадики, у бир вақтнинг ўзида ҳам онгга (у ҳолда эртак ёрқин характердаги
қаҳрамонларига эга бўлган муайян сюжет асосида ифодаланади), ҳам шахснинг чуқур,
етарли даражада англанилмаган қурилмаларига (қўрқув, кечинма, комплекс, эҳтирос)
қаратилган бўлади. Катталар кўпинча қўрқув ва мойилликларини ошкор этишга
қийналадилар, кўп болалар эса ўз ҳаракатлари, кечинмалари учун айбдорлик ва уялиш
ҳиссини сезадилар. Эртакда қатъий ахлоқ қоидалари ва аниқ ўгитлар берилмайди. Бу
эса катталарнинг болалар билан ўзаро муносабатидаги хатоси ҳисобланади. Эртакда
катталар ва болалар муносабати учун умумий бўлган тил туғилади. Эртак болалар
учун шундай ҳимоя муҳитини яратиб берадики, у орқали бола ўзи ва олам ҳақидаги
бирор-бир янгиликни ўз ички дунёсининг аралашувидан қўрқмаган ҳолда билиб олиш
имконига эга бўлади.
Эртакни эшитар экан бола ўзини қаҳрамонлар билан солиштиради. (у ўзига
ўхшаш қийинчиликларни бошидан кечираётган қаҳрамонларни танлаб олади). У ўз
қўрқув ва кечинмалари орасида ўзини ёлғиз ҳис этмайди. Ҳамда энг асосийси, эртак
қаҳрамонлари қийинчиликларни енгаётганини кўриб, болада муаммоларни ҳал этиш
тажрибаси ва ўз кучига ишонч пайдо бўлади.
Эртакнинг муҳим белгиси бўлиб ўзгариш механизми ҳисобланади, кичкина,
кучсиз, ахмоқ ёки омадсиз қаҳрамон, эртак сўнгида кучли, ақлли, ботир ва омадли
ғолибга айланади. Бу ўзгаришлар болага яхшиланишга бўлган улушни юзага
келтиради. У доим “Исқирт ўрдакча” қачондир албатта гўзал оққушга айланишини
билади.
Эртак – бу имкониятлар тасвиригина бўлиб қолмай, балки ҳаётий ҳодисалардаги
ахлоқ, қадрият моделларининг фаол тарзда сингдирилишидир.
Эртак билан ишлашнинг 3 та асосий йўналиши мавжуд.
I. Турли адабий манбалардаги таниш бўлган халқ оғзаки ижодидан олинган,
сеҳрли, афсонавий эртаклардан фойдаланиш. Терапевтик таъсир жараёни эртакнинг
бола билан бирга ўқилиши ва таҳлил қилиниши билан белгиланади. Бунда асосий
эътибор қаҳрамонлар кечинмалари қийинчиликларни енгиши ва муваффақиятга
эришишга қаратилади. Бу ҳолда терапевтик самара психологнинг бола кечинмаларини
қай даражада тушуниб етганлиги ва танланган эртакнинг бола муаммоларига қай
даражада мос келиши билан белгиланади. Шундай эртак ва ҳикоялар кутубхонасини
танлаш мумкинки, уларда турли хилдаги муаммоларни музокара қилиш мумкин.
Масалан, қўрқинчли эртаклар ва маҳлуқлар ҳақидаги китоблар қўрқувни келтириб
чиқарувчи нарсалар ҳақида сўзлашиш имконини беради. Фантастик воқеалар ва
мўъжизавий эртаклар бола тушларини муҳокама қилишга ёрдам беради. Бу
йўналишнинг эътиборли жиҳати шундаки, унда ҳамма нарса жуда оддий ва гуруҳдаги
болалар иштирокида амалга оширилади. Мисол тариқасида кичик мактаб типидаги
ўқувчилар билан психологик ишда Л. Н. Толстойнинг “Болта” эртагидан
фойдаланишни келтирамиз.
Болта ўтинлар устидан ўтар экан, тақиллатиб кула бошлайди.:
–
Мен хоҳлаган ишимни қилишим мумкин, хоҳласам чопиб ташлайман,
хоҳласам чопмай ўтиб кетаман, бу ерда мен хўжайинман.
Ўрмонда эса қувноқ, барглари жингалак, қари дарахтлар кўнглига равшанлик
бағишловчи қайин ўсар экан. Уни Люменка деб аташаркан. Болта қайинни кўриши
билан, талтая бошлади:
–
Ҳой жингалак, мен сени шундай жингалак қилиб қўяйки, чопишни бошласам,
пайраха бўлиб сочилиб кетасан.
Қайин жуда қўрқиб кетди:
–
–
Болтажон, илтимос, мени чопма, менинг жоним оғрийди.
Қани бир йиғлаб бер-чи!
Қайин олтиндек кўз ёшлар билан йиғлаб, шохларини эгиб олди.
–
Ёмғир менга совчи қўйган эди, мен яшагим келяпти.
Болта эса хо-холаб кула бошлади, қайин устига сакраб чиқиб, оппоқ
шохчаларини чопа бошлади... Қайинни судраб, болта уйи томон кета бошлади.
Болта кўприкдан ўтиши керак эди. Кўприк уни кўриб, деди:
–
–
Эй, нега сен ўрмонда тўполон қилиб, сингилларимни чопаяпсан?
Ўчир овозингни аҳмоқ жаҳлим чиқса, сени ҳам чопиб ташлайман.
Шунда кўприк ўзини аяб ўтирмай, ғарч этиб синиб кетди. Болта шарақ этиб
сувга тушиб, чўкиб кетди. Қайин эса кўл бўйлаб, океан-денгизларга сузиб кетди.
3
-синф ўқувчиси билан эртак муҳокамаси стенограммасидан лавҳа:
Психолог: “Қайин ҳақида нима дея оласан?”
Гўзал бир оз ўйланиб, жим ўтирди.
Гўзал: “Билмадим, ҳеч нарса”
П: “Сен унга ачинмаяпсанми?”
Г: “Ачиняпман, лекин у ўзи жуда қўрқоқ экан”
П: “Шу эртакда ким бўлишни хоҳлардинг?”
Г: “Болта!”
П: “Ахир у жуда ваҳшийку?”
Г: “У кучли, қатъиятли, ботир”
П: “Сен кучли, қатъиятли, ботир бўлишни хоҳлармидинг?”
Г: “Ҳа, мен ўзим шундайман”
П: “Аммо, болта ваҳшийларча қайинни чопиб ташладику?”
Г: “У ўтин учун чопдику, демак кимгадир ўтин керак бўлган”
П: “Синфда ҳам сен ўзингни болтадек тутасанми?”
Г: “Ҳа, лекин доим эмас”
П: “Демак, баъзи ҳолатларда сен ўзингни болтадек, баъзида эса қайиндек
тутасан шундайми?”
Г: “Ҳа”
П: “Бу нимага боғлиқ бўлади?”
Г: “Одамга”
П: “Қандай одамлар билан сен ўзингни болтадек тутасан?”
Г: “Билмайман...”
П: “Кучлилар биланми?”
Г: “Йўқ, манимча кучсизлар билан”
П: “Агар ёнингга синфдошинг келиб, “Нега тўполон қиляпсан?” деса, сен
болтага ўхшаб: “Ўчир овозингни ахмоқ, жаҳлим чиқиб, сени чопиб ташлайман!
дейсанми?”
Г: “Йўқ, агар дўстим келса, мен тўполон қилишдан тўхтайман, агар душманим
бўлса, урушиб оламан”
П: “Нима бутун синф фақат дўстлар ва душманларга ажратиладими?”
Г: “Йўқ, дўстлар, душманлар ва бетарафлар бор”
П: “Агар бетараф бола келса нима қиласан?”
Г: “Унда ҳам тўполон қилишдан тўхтайман”
П: “Демак, сенинг хулқинг кўпроқ бошқаларга бўлган муносабатингга боғлиқ
эканда?”
Г: “Ҳа”
П: “Қайиннинг ҳам бирор яхши томони бормикин?”
Г: “Ҳа, қайинларга яхши уларни ҳамма яхши кўради, хафа қилишмайди,
урушишмайди”
П: “Синфингда қайинлар борми?”
Г: “Йўқ”
П: “Нима, синфингизда беозор, кучсиз, ҳеч нарсага аралашмайдиган, уларга ҳеч
ким тегмаслигини хоҳлайдиганлар йўқми?”
Г: “Ундайлар йўқ, доимо четда турадиганлар, лекин кимдир тегажоғлик қилса,
дарров қаршилик қиладиганлар бор”
П: “Болталар борми?”
Г: “Соф болталар йўқ, кимдир тегсагина болтага айланадилар”.
П: “Демак, инсон фақат, унга ташланишсагина ваҳший ва жаҳлдор бўлар
эканда?”
Г: “Ҳа, мен доим ўзимни ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан”
П: “Агар кимдир сенинг олдингда ўз жаҳлин кўрсатса, бу нимани англатиши
мумкин?”
Г: “Унга кимдир тегажоғлик қилган бўлса керак”
Do'stlaringiz bilan baham: |