A qodiriy nomidagi



Download 1,78 Mb.
bet68/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

Ўйиннинг тавсифи. Болалар бир-бирига қарама-қарши бўлган 2 та қаторга
ўтиришади.Катта одам ҳайвонлар, болалар, қушлар тасвири туширилган расмларни
болаларга тарқатади. Ҳар бир тарқатилган расмнинг жуфти иккинчи қатордаги
боларда ҳам бўлиши керак. Катта одам боларга ҳар бир ҳайвоннинг, боланинг ёки
қушнинг дўсти борлигини, яъни худди шундай расм борлигини тушунтиради.Ҳар бир
персонаж ўзининг дўстини тегишли овоз билан чақириши лозим( агар расмда сигир
бўлса унда мў лаши, агар ит бўлса вовуллаши, агар қиз ёки боланинг расми бўлса исми
билан чақириши керак).Ҳар бир қоида кўрсатиб тушунтирилади.Ким чақирилган
бўлса ўша тезда жавоб қайтарши керак.Дўстлар катта одам олдига келиб, бир-
бирларига расмларини кўрсатишлари ва улар ҳақиқатан ҳам бир хил эканликларини
билишлари лозим. Шундан сўнг ўйинни қолган болалар давом эттиришади.
Ўйиннинг қоидалари:


1
2
3


.Фақат катта одам айтган болалар овоз чиқаришади ва ўзининг жуфтини чақиради.
.Эътиборли бўлиш зарур ва ўзининг шеригига вақтида жавоб қайтариш керак.
.Олинган расмни вақтидан аввал кўрсатиш таъқиқланади.Маълум вақтгача бу ҳар бир


боланинг сири бўлиши керак.


Болаларнинг ўйин ва ўйинчоқлари ёшга мансублиги жуда нисбий ҳодиса:


уларнинг деярли барчасини кичик бола имкониятларига


мослаштириш


«жонли», «ҳақиқий», ривожлантирувчи ва қизиқарли қилиш мумкин. 2 ёшли


боланинг имкониятлари анча чекланган диққат беқарор, хотираси ҳажми катта эмас,
фикрлаши кўргазмали амалий тарзда чекланган, нутқ кўпинча яхши ривожланмаган,
ҳаракатлар чаққон эмас, ихтиёрий хулқ шаклланмаган.


2


ёшли болалар билан шуғулланиш учун ўйинлар репертуари катта эмас ва


асосон предметли манипулятив фаолият доирасида чекланган. Л.С.Виготский онгнинг
системалилиги ҳақида гапирар экан, илк ва мактабгача болаликдаги психик
функцияларнинг ўзаро боғлиқлигига ёрқин тавсиф беради. Илк болаликнинг асосий
функцияси у идрокни билади, хотира, диққат, тафаккур, идрок актининг маълум
моменти, унинг давоми ва ривожланиши сифатида намоён бўлади. Бола ўзи кўраётган
ё эшитаётгани ҳақидагина гапиради ва у билан шу ҳақида гаплашишади. Бунда хотира
фаол таниб олиш сифатида намоён бўлади, тафаккур эса кўргазмали майдондаги
ҳаракат билан чекланган, нутқ идрок структурасини умумлаштириш сабабли
ўзгартиради.
Ўйинлар болада мақсадга йўналтирилган эшитиш идроки, хотира, диққатни
ривожлантиришга кўмаклашмоғи керак. Уч ёшгача бўлган болалар учун
ривожлантирувчи ўйинлар кўргазмали амалий режа билан чекланиши лозим. Улар
кўриш образига таяниш талаб этиладиган ўйинларга тайёр эмас (масалан, бола
мураккаб қирқма расмни бир элементини бошқасига мослаб йиғиши мумкин, бироқ
буни намуна асосида қилишга қодир эмас) шунингдек, у намуна бўйича мозаикадан
нақшни йиғолмайди, бироқ ўзининг нақшини бажонидил йиғиб беради.
Тўрт ёшга кириб кўпчилик болалар бу каби ўйинларни, аввал осон, кейин
қийинроқларини эплай олади.


3
-
-


-4 ёшли болалар учун етакчи фаолият ва мулоқот турлари:
эмоционал-бевосита мулоқот боланинг катталар, тенгдошлари билан мулоқоти;
предметли манипулятив фаолият илк ёшдаги боладан 3-4 ёшгача боланинг


турли ўйинчоқлар ва буюмлар билан фаолияти уларнинг ижтимоий - маданий
вазифасига тўлиқ мос ва катталар билан фаол ҳамкорлик мавжуд эмас.


Бу ёшда бола хатти-ҳаракатлари бевосита предметларга боғлиқ бўлади, унинг


истаклари эса унинг учун шахсий истаклар сифатида мавжуд эмас. Катталар болани
ўзига тортадиган бир буюмни бошқаси билан алмаштириб унинг истаклари
ва ҳаракатларини бошқаради.
Айнан ота-оналар илк ёшидаги болани тўлақонли ривожлантиришнинг қулай
имкониятларига эга бола унга онаси тушунтирган нарсани, бутун гуруҳга хатто жуда
тажрибали ва малакали тарбиячи айтиб берганидан кўра осонроқ тушуниб етади.


3


-4 ёшли болалар учун ўйин ва машғулотларни танлаш қизиқарлилик, соддалик,
ташкил этиш қулайлиги тамойиллари асосига қурилади.
-3 ёшли болалар билан ўйинлар ота-оналар ёки тарбиячилардан қандайдир


2


алоҳида билим ёки куч талаб этмайди; материал вазифасини исталган уйдаги мавжуд
нарсалар, одатда ҳар бир болага сотиб олинадиган оддий ўйинчоқлар бажара олади. Бу
ёшдаги болалар учун махсус ривожлантирувчи ўйинчоқлар кўп эмас: кубиклар,
мозаикалар, ҳисоб таёқчалари, магнитли алифбо, қирқма расмлар. Уларнинг
кўпчилиги полифункционал бўлиб, бир йўла бир неча психик фукнциялар ривожига
кўмаклашади.


4


-5 ёшли болалар диққати кўпроқ барқарорлиги, хотираси жадал ривожланиши,


луғат бойлиги фаол ўсиши, нутқи, фаолиятни режалаш ва ташкил этиш функциясини
эгаллаши билан ажралиб туради. Бу ёшда тафаккур жадал ривожланади: ташқи
белгиларига кўра умумлаштириш билан бир қаторда болалар буюмларни сифати
вазифаси, улар билан ишлаш усулига кўра бирлаштира бошлайди. Улар ўзига таниш
вазиятларда сабаб оқибат алоқаларини ўрнатишга қодир. Боланинг жисмоний
ривожланиши қўлнинг нозик моторикаси ривожланиши интенсив равишда кечади. Бу
ёшда бола қалам, бўёқ пластилин, қайчи билан яхши ишлай олади. Бу предметлар
билан ҳаракатлари анча озода, анча аниқ бўла боради.
Турли қўлланмаларда 4-5 ёшли болалар учун кўплаб ривожлантирувчи ўйинлар
баён қилинганини кўриш мумкин. Ўрта ва катта мактабгача ёшдаги болалар учун
ривожлантирувчи ўйинлар кичик мактабгача ёшдагига кўра кўпроқ хотира
барқарорлиги хотиранинг интенсив ривожланиши луғат бойлиги фаол ўсиши, нутқ
бола фаолиятини режалаш ва ташкил этиш функциясини эгаллаши билан
характерлидир. Бу ёшдаги болалар учун маълум мустақиллик хос бўлиб, катталар
билан биргаликдаги фаолиятидаги муносабат бола ривожланишининг янги даражаси
билан зиддият келтириб чиқаради. Мустақил фаолият тенденциялари юзага келади.
Боланинг катталар истагига мос келмайдиган тилаклари пайдо бўла бошлайди.


5


-6 ёшда боланинг билимлари ҳажми фаол кенгаяди, шу боис унинг ақлий


фаолияти характери ҳам ўзгаради, у тушуниш, фаол таҳлил ва синтезга асосланади.
Кўргазмали - образли тафаккур ривожланиши билан бир қаторда мавҳум-мантиқий
тафаккур куртаклари пайдо бўлади. Тафаккур ривожланиши билан таҳлил тобора
деталлашиб, синтез янада умумлашган ва аниқ бўла боради. Бола энди атрофдаги
предмет ва ҳодисалар ўртасидаги боғлиқликни, у ёки бу ҳодиса сабабларини тушуна
олади.
Мазкур ёшда ақлий фаолиятда асосийси янги билим ва малакаларни эгаллаш
бўлгани боис, 5-6 ёшли болалар ўқиш, ёзиш, математикани жон дили билан ўрганади,
бироқ ўқитиш улар учун қулай - ўйин шаклида бўлиши керак.


Шахсий истакларнинг юзага келиши бола ҳаракатининг ихтиёрий бўлишига
олиб келади, бу эса истакларни ўзаро бўйсундириш ва улар ўртасида кураш учун
имконият яратади. Бу мактабгача ёшда фаолиятнинг ижодий турлари ривожланиши


учун омил бўлади, уларда бола ўз ғоясидан уни амалга ошириш томон боради. Бу


ёшдаги бола ўз истакларига итоат қилади, истаклари уни бошқаради. Уни ўз истагида
қатъий туриб олади, хатто катталар янада жозибали бўлса ҳам ўзи истаганидан
қолмайди. Шунга қарамай, бола маълум доирада мустақил ҳаракатларга қодир ва
уларни амалга оширишга жиддий эҳтиёж сезади. Демак, бу ёшдаги болалар учун
мустақиллик талаб этиладиган ўйинлар қулай, катталарнинг бу ўйиндаги иштироки
асосан шу ерда бўлиш, майда ёрдамлардан иборат бўлади. Бироқ катта одамнинг
ўйиндан бутунлай чиқиши ўйиннинг тарқалиши, тугашига олиб келади. Сўз
қандайдир маҳсулдор фаолият ҳақида борар экан, у ҳолда унинг бажарилиши сифати
кескин пасаяди.


Бу ёшда сюжетли - ролли ўйин, яъни ўйин фаолиятини маълум ижтимоий
вазиятнинг ва унга хос бўлган иштирокчиларнинг ролдаги хулқи шаклини


ишлатади.


5-6 ёшли болада қўлнинг йирик моторикаси фаол ривожланади. Бола


ҳаракати аниқ бўлади. Бу ёшда қайчи, игна билан мустақил ва озода ишлай олади,
унинг қўли ёзишга ўрганиш учун амалда тайёр бўлади.
Илк мактабгача ёш чегарасида боланинг катталар билан биргаликдаги фаолият
муносабатлари бола ривожланиши янги шакли билан зиддият ҳосил қилади. Мустақил
фаолият тенденцияси юзага келади. Бола энди мустақил ҳаракатларга тайёр ва бу янги


қобилиятни амалга оширишга эҳтиёж сезади.


6-7 ёш сюжетли ва ролли ўйин


юзага келадиган ва ривожланадиган давр. Бу босқичда психик функциялар ва шахсий
сифатлар ривожланиши, тенгдошлари билан мулоқот ва ҳамкорлик малакаларини
эгаллаш, ихтиёрийлик ривожланишига кўмаклашувчи янада мураккаб, жамоали турли
ўйинларни ташкил этиш имконияти туғилади.
Мактабгача катта ёшдаги бола хотираси янада барқарор бўлади. Унинг хотираси
кўпроқ билвосита эслаш характерини касб этади. Бола нутқи интенсив ривожланади, у
луғат бойлиги ортиши ва мураккаб структураси билан характерланади.
Мактабгача ёш даври охирига келиб бола ихтиёрий, яъни онги бошқариладиган
хулқ-атворга етарли даражада қодир бўлади. Бола ўзи ўйлаб топган эмас, балки
ташқаридан берилган алоҳида қоидаларга бўйсуниб ҳаракатланишга ўрганади.
Бу ёшда болалар ҳали ҳамон ўта таъсирчанлиги эмоционаллиги, анча тез
толиқиб қолиши билан ажаралиб туради. Шу боис ривожлантирувчи ўйин ва
машғулотлар билан бир қаторда дам олиш, кескинликни юмшатишга қаратилган
ўйинлар ўйнаш зарур.
Болалар билан машғулотларни ташкил этишда психолог нафақат боланинг
мавжуд имкониятлари, балки унинг энг яқин ривожланиш зонасини ҳам эътиборга
олиши керак. Л.С. Виготский таъкидлаганидек, фақат шу каби таълимни яхши дейиш
мумкинки, у энг яқин ривожланиш зонасини ташкил этиш ва шу билан ундан
олдинлаб кетсин. Ривожлантирувчи ўйинларнинг вазифаси боланинг психик ва
шахсий ривожланишини олдинга суришдан иборат, агар ўйин боланинг ривожланиб
улгурган психик фаолият шаклларига қаратилган бўлса, фақат ўтилган босқичлар
мустаҳкамланади. Бироқ ўйинни ўтказиш шартлари бола ривожланишининг мавжуд
доирасидан жуда олдинлаб кетиши кутилган натижани бермайди - олдинга силжиш
бўлмайди.


Бунда асосий мезон боланинг катталарнинг маълум ёрдами билан ўйин
топшириқларини бажара олиши саналади. Ўйин такрор ўйналганда, бу ёрдам
камайтириб борилади, аста-секин ундан воз кечилади. Агар бола катталар ёрдамидан


воз кеча олмас экан, бу ўйин боланинг энг яқин ривожланишидаги зонасидан ташқари


деб қаралади ва унинг психик ривожланишида кўмаклашмайди.


Шундай қилиб, мактабгача болалар билан олиб бориладиган ривожлантирувчи
ишлар режасини тузар экан психолог боланинг турли ёш даврида ривожланишнинг
асосий психологик қонуниятларини билиши ва ҳар бир боланинг индивидуал
хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Бундан ташқари бола фаолияти турлари
ривожлантирувчи таъсири ўртасида кенг кўламда ўзаро компенсациялаш
мавжудлигини ҳисобга олиш керак:


-


қўлнинг нозик моторикаси ривожланишига ёпиштириш, лойиҳалаштириш,


чизиш, бўяш, тикиш, мозаика ёрдам беради. Булар барчаси бола қўлини ёзишга
қоғозча ва илгакларни мажбуран ёздиришдан кўра кўпроқ тайёрлаши мумкин.
Ҳар бир ўйин аввало маълум психик функцияни шакллантиришга қаратилган. У
бошқа қатор функцияларга ҳам таъсир этиб, комплекс таъсир ўтказади.
Ўқув билиш фаолияти, ўқув фаолияти ва шахслараро мулоқот бирлиги кичик
мактаб ёшида ва 6-7 ёшдан 10-11 ёшгача устиворлик касб этади.


«Энг яқин ривожланиш зонаси» тушунчаси Л.С. Виготский томонидан таълим


ва психик ривожланиш алоқасини тавсифлаш учун киритилган. У бола мустақил
равишда ҳал эта олмаса-да, катталар ёрдамида еча олади. Унинг мавжудлиги бола
ривожланишида катталарнинг етакчи ролидан далолат беради. Бола дастлаб катталар
раҳбарлигида бажарган ишни, кейинроқ у мустақил бажаради.
Тўғри ташкил этилган таълим ва тарбия болада мавжуд бўлган энг яқин
ривожланиш зонасига, унинг катталар билан биргаликдаги фаолиятида шакллана
бошлаган, кейинчалик унинг фаолиятида амал қиладиган психик жараёнларга таянади.
Энг яқин ривожланиш зонасини ўрганиш боланинг ривожланиш имкониятлари ва
истиқболларини характерлаш имконини беради. Кўпчилик ўқитувчилар таълим
муваффақиятининг асосий мезонлари сифатида кўрсатадиган меҳнатсеварлик ва
итоатлилик ўқишдаги ютуқларнинг ҳақиқий омилларига ҳам дахлдор эмас.


«Ҳозирда ўйин аҳамиятини тушунмайдиган тарбиячилар жуда кам, лекин уни


ўзининг оғир меҳнатида ёрдамчи қила олганлари ҳам камроқ, ўйин эса «тажрибада»
синаш демакдир. Ўйинларда тарбиячининг ўзи иштирок этиши кераклиги учун
улардан қўрқишади. Ўйинда қатнашиш осон эмас. Бироқ бу зарурат!» - деб ёзади С.А.
Шмаков.
Кўпинча «болалар билан ўйнаш» деганда педагоглар болаларга ўйнаш учун
имкон беришни тушунадилар. Уларга ўйинни таклиф этиш, ролларни тақсимлаш
четда туриб кузатиш ёки ўйин мусобақани ташкил этиб ўзлари ҳакамлик билан
чекланадилар.


Болалар ўйинлари тадқиқотчилари тарбиячи ва педагогларнинг ўйинни ташкил
этиш билан боғлиқ хатолари орасида яна сюжетни мажбурлаб бериш ўйинга
раҳбарликнинг авторитар услуби ва ш.к. таъкидлайди.



Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish