A qodiriy nomidagi



Download 1,78 Mb.
bet74/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

1


0-МАВЗУ: КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИНГ МАКТАБГА


МОСЛАШИШИДА ПСИХОЛОГНИНГ ЎРНИ
Режа:


1
2
3


. Болаларнинг мактабга мослашиши.
. Болаларни биринчи синфга қабул қилиш муаммоси.
. Кичик мактаб ёшининг психологик муаммолари ва улар билан олиб бориладиган
коррекцион ишлар.


4


. Арттерапия.


1


.Болаларнинг мактабга мослашиши


Мактабгача болалик даврида у ёки бу сабабга кўра ёшига мувофиқ, тўлақонли


ривожланмаган кўплаб болалар учун мактабга келиш мураккаб синов бўлиши мумкин
ва улар қатор муаммоларга дуч келади. Бу каби алоҳида қийинчиликларнинг
педагогик психология фанида тўртта гуруҳи фарқланади:


1


. Кун тартиби билан боғлиқ қийинчиликлар (кўпроқ болалар боғчасига


қатнамаган болаларда кузатилади ва ихтиёрийлик, ўзини бошқариш, уюшқоқликнинг
нисбатан паст даражасида намоён бўлади).


2


. Коммуникатив қийинчиликлар (тенгдошлари билан мулоқот тажрибаси етарли


бўлмаган болаларда синф жамоаси, ундаги ўз ўрнига ўрганишга қийналишда намоён
бўлади).


3
4


. Ўқитувчилар билан ўзаро муносабатлардаги қийинчиликлар.
. Оилавий шароитдаги ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар.


Афсуски, кўпчилик ўқувчилар учун бу муаммолар ҳал этиб бўлмаслигича
қолади. Агар бу ҳолатларда мактаб психологи, педагог, ота - оналар томонидан ёрдам
берилмаса, болада турли кўринишдаги мактаб неврозлари мактабга тайёр эмасликнинг
ноадекват компенсацияси сифатида юзага келиши мумкин.
Шу сабабли мактаб неврозларини эрта диагностикалаш, коррекциялаш ва
профилактика қилиш долзарб ва фавқулодда муҳим муаммо саналади.


6


-9 ёшдаги болаларда невротик ҳолат ички (ортиқча хавотир, нотинчлик, ўта
сензитивлик каби) ва ташқи ижтимоий омиллар сабабли келиб чиқиши мумкин:
оилада нотўғри тарбия (ҳаддан ташқари ғамхўрлик, ортиқча талабчанлик,
эгоцентрик тарбия);


-


-


тарбиясидаги болага психологик саводсиз таъсир, кўпинча ўқувчини ноадекват


баҳолашга олиб келади;


-
-


коммуникатив малака ва кўникмалар етишмаслиги;
ўқувчи позицияси шаклланмаганлиги.


Бу каби ноадаптив хулқни психологлар дидактоген ёки мактаб неврози деб
таърифлайдилар. Бу ўринда невроз тиббий жиҳатидаги тор маънода эмас, балки
кўпроқ мактаб ҳаётидаги у ёки бу мураккабликларга ноадекват реакция қилиш
маъносида тушунилади.
Яна бир тез-тез учрайдиган атама - "Психоген мактаб дезадаптацияси''
муаммосидир. Мазкур муаммо, фикримизча, фавқулодда долзарб бўлгани боис унинг
хусусиятлари устида яна бир бор тўхталамиз.


Психоген мактаб дезадаптацияси бола шахсининг мактаб ва оиладаги объектив
мавқеини бузадиган психоген реакциялар касалликлар ва тузилмаларни акс эттиради.


Одатда, мактаб неврозлари бесабаб агрессивлик, мактабга боришдан


қўрқиш, дарсларга кириш, синф тахтаси ёнида жавоб беришдан бош тортиш ва шу
каби меъёрдан четланган дезадаптив хулқда намоён бўлади.


Мактаб хавотирлилиги - эмоционал беқарорликнинг нисбатан енгил шакли


бўлиб, ҳаяжон, ўқув вазиятларида, синфда ортиқча нотинчлик ўзига нисбатан ёмон
муносабат, педагоглар, тенгдошлари томонидан салбий баҳо кутишда намоён бўлади”


-


A.M. Прихожан.


Мактаб неврозлари намоён бўлиши диапозони анча кенг, бу уларни ташхислашда


аниқ мезонларни белгилашни қийинлаштиради. Шу боис мактаб неврозларининг
олдини олиш ва коррекциялаш учун комплекс ўйинлар зарур. Улар кичик ўқувчи
шахси ривожланишини эрта ташхислаш, унинг ёш ва индивидуал хусусиятлари ва
имкониятларини, ўқитувчилар ва ота - оналар билан доимий ишлашни талаб этади.
Мактаб неврозларини тадқиқ этиш учун болани унинг мактаб ва мактабдан
ташқари ҳаётида турли вазиятларда кузатиш, ўқитувчилар ота - оналар ўқувчилар
билан суҳбатлашиш ва махсус психодиагностик методлар зарур. Олинган барча
натижаларни профессионал талқин қилиш психологга бола муаммоларини ҳал этиш
имконини беради.


Мактаб психологик амалиётида мактаб неврози бўлган болаларнинг бир неча
тури фарқланади:


1


. Хулқида аниқ четланишлар бўлган болалар (дарсда ўзларини ёмон тутади, дарс


пайтида синфда туриб юради, ўқитувчига қўполлик қилади, бошқариш қийин, фақат
синфдошлари эмас, ўқитувчига ҳам агрессив). Одатда, ёмон ўқийди, ўз-ўзини юқори
баҳолайди. Улар учун гипердинамик синдром, патологик фантазия синдроми
характерли. Кўпинча ўқитувчилар бундай болаларни педагогик “қаровсиз”, ёки хатто
ақли заиф деб ҳисоблайдилар.


2


. Шундай ҳолатлар бўладики, яхши ўзлаштирадиган, дарсда ўзини яхши


тутадиган ўқувчилар ортиқча юклама ёки эмоционал ҳаяжон натижасида бирдан
ўзгариб қолади. Уларда депрессия, апатия пайдо бўлади. Ўқитувчилар ўқувчини гўё
алмаштириб қўйишди, у ўқишга қизиқмай қўйди деб айтадилар. Бола мактабга
боришдан бош тортади, қўполлик қила бошлайди. Невротик депрессия, боғланишли
ҳодисалар синдроми кабилар кайфият тушиши эмоционал лабиллик, хавотир фонида
намоён бўлади. Баъзан бу гуруҳ болаларида аутизм, тўлиқ ёки қисман мутизм
кузатилади.


3


. Бу гуруҳ мураккаблиги шундаки, ташқи кўринишдан муваффақиятли


(ўзлаштириш яхши, ҳулқ қониқарли) болаларда эмоционал номақбуллик аломатлари
(жавоб беришга қўрқиш, оғзаки жавоб берганда қўл титраши кузатилади, секин
гапиради, доим бир чеккада юради) кузатилади. Ўз-ўзини баҳолаш, одатда, паст,
кўнгли нозик, сензитивлик, хавотирлилик даражаси баланд. Уятчанлиги, ортиқча
хавотирлилиги боис ўз қобилиятларини тўлиқ намоён қила олмайди. Тадқиқотлар
кўрсатишича, бундай болаларда новербал интеллект вербалига нисбатан анча юқори.
Улар фақат якка тартибда ишлаганда очиладилар. Бу болалар учун фобик ва қўрқув
синдромлари характерли.
Қўрқувларнинг яна бир алоҳида гуруҳини ажратиш мумкинки, у бирор
фаолиятда номувофиқ бўлиб қолиш, атрофдагиларнинг умидини оқламасликдан
қўрқиш билан боғлиқ. Бундай ўқувчиларда мактаб қўрқуви ўта қадрли қўрқувларнинг
ўзига хос кўриниши сифатида кузатилади. Бунинг сабаби мактабда интизомни бузгани
учун жазодан, қаттиққўл ўқитувчидан қўрқиш кабилар бўлиши мумкин. Натижада


бола мактабга боришдан бош тортиши мумкин. Турли психосоматик ҳодисалар -


ҳарорат кўтарилиши бош оғриғи, қусиш ва бошқалар юзага келиши мумкин.
Мактаб неврозларида психологик ҳимоя характери ва намоён бўлиши энг аввало
боланинг олий нерв фаолияти типи, унинг оиладаги тарбияси хусусиятлари, психик
жароҳатловчи вазиятга боғлиқ бўлади. Мактаб неврозларини ташхислашда психолог,
аввало, ноадекват психологик ҳимоя шаклларига дуч келади. Бу каби ҳимоя
механизмларини очиб бериш невротик болалар билан ишлашда диагностик
босқичнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
Кенг маънода психологик ҳимоя атамаси "Психологик дискомфортни бартараф
этувчи исталган хулқни" ифодалаш учун ишлатилади. Бунинг натижасида негативизм
каби характер қирралари, "сохта" алмаштирувчи фаолият пайдо бўлиши, шахслараро
муносабатлар ўзгариши мумкин. (Б.Ф. Зейгарник, Б.С. Братусь). Шахснинг невротик
тузилишида ҳимоя ноадекват характерга эга ва психологик дискомфортни кескинлаши
мумкин. Психологик ҳимоя англашилмаган даражада шакллангани боис унинг
механизмларини проектив методикалар ёрдамида тадқиқ этиш мумкин.


Е.Т Соколова фикрича, «Проектив метод мотивациянинг англашилмаган ёки
тўлиқ англашилмаган шаклларини ўрганишга қаратилган ва бу жиҳати билан инсон
психикасининг тобора интим соҳасига киришнинг деярли ягона психологик
методидир».


«


Проектив» атамаси илк бор Лоуренс Фенк томонидан 1939 йилда қўлланган.


Шунингдек у шахсни тадқиқ этишнинг проектив методлари таснифини ҳам келтиради:





Структуралаш методикалари (Роршахнинг сиёҳ доғлари тести, булутлар тести,
уч ўлчамли проекция тести);







Конструкциялаш методикалари (MAP, олам тести);


Интерпретация методикалари (САТО, ТАТ, Рене Жиль тести ва б.);
Тўлдириш методикалари (тугалланмаган гаплар, ҳикоялар, Онгнинг ассоциатив
тести);







Катарсис методикалари (психодрама, проектив ўйин);


Экспрессияни ўрганиш методикалари (дастхат, нутқий мулоқот таҳлили ва б.)
Ижод маҳсулини ўрганиш методикалари (расмли тестлар, елимлаш ва ш.к.).
Бундай методикаларнинг асосий фарқи рағбат материали аниқмаслиги,


хайрихоҳлик муҳити ва қадриятли фикрлар мавжуд эмаслигидадир. Улар аввало
шахснинг муносабатлари соҳасини акс эттиради ва мактаб неврозлари учун хос бўлган
специфик реакцияларни аниқлаш имконини беради.
Тест якка тартибда ўтказилади. Аввало, болани эркин бўлишга, масалан бола
қизиқишларига оид ўйин ёрдамида эришиш муҳим.


Тадқиқотлар кўрсатишича, мактаб неврози бўлган болаларда ўзига хос жавоблар
кўпчиликни ташкил этади. Уларда қўрқув аниқ ифодаланган.


Проектив методикалар бола шахсининг хусусиятларини:
Оригинал реакциялар даражаси юқорилиги;
Қўрқув реакцияси аниқ ифодаланганлиги;
Мавзуларнинг тез-тез персеверацияси, можароли вазиятлардан четланиш;








Хавотирлилик, қўрқувни аниқлаш имконини беради.


Демак, мактаб неврозлари бола ва катталарнинг аҳамиятли муносабатлари,
боланинг мактаб ўзаро ҳамкорлиги тизимида ўз-ўзига муносабатлари бузилиши
сифатида қаралиши мумкин. Бунда номувофиқлик ва жазодан қўрқиш дезадаптив


хулқни келтириб чиқаради. Шу билан боғлиқ равишда гуё иккита хулқ стратегияси


фарқланади:






«Сўровчи» стратегияси - тобе позицияси;
Негатив, агрессив ҳулқ стратегияси (мустақил)


Замонавий тарбия ва педагогик фаолият ўз ишининг усталари ўйин позициясини


албатта қўллайдилар, машғулотлар, дарслар муҳитини қувонч, ёқимли сюрпризлар
билан бойитишга ҳаракат қиладилар. Тарбиячи, педагог, ота-оналарнинг ўйин
позицияси ўз-ўзидан психотерапевтик бўлиб, «Катта одам-бола», «Ўқитувчи-ўқувчи»
ўзаро муносабатлари гуманизациясига кўмаклашади. Мактабгача муассаса ва мактаб
психологининг асосий вазифаси ҳам шу, уни шакллантиришга интилиш лозим, зеро, у
ҳам катталар ҳам болаларнинг нерв қувватини тежаш имконини беради. Унутмаслик
керакки ўйин нафақат бошқаларни тарбиялаш, балки ўз-ўзини бошқаришнинг ҳам
қудратли қуроли, у ижодий, билиш фаолиятининг бошқарувчиси, тарбиячи, педагог,
ота-она ҳулқи нозиклигини таъминлайди.



Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish