3
. Кичик мактаб ёшининг психологик муаммолари ва улар билан олиб
бориладиган коррекцион ишлар
Биринчи марта мактабга қадам қўядиган биринчи синф ўқувчиларининг
мактабга борганда мактаб талабларига шароитларига мослашиш учун маълум вақт
керак бўлади. Амалда мослашиш вақти ҳамма болаларда ҳам бир хилда самарали
ўтмаслиги мумкин. Боланинг мактабда мослашишдаги қийинчиликлар фақат ота -
оналар арзларидагина эмас, балки ўқитувчиларнинг ўқувчиларга бераётган
характеристикаларида ҳам қайд этилмокда. Масалан, ота оналар боланинг мактабга
бориши , уй вазифасини бажаришни хоҳламаётганини, унинг тутқич бермаслиги,
жуда асабий бўлиб қолганини айтишса, ўқитувчилар бу болаларнинг дарсда
диққатсизлигида тартибсизлигида, тингдошлари билан тез-тез айтишиб қолишларига
эътибор беришмокда. Бундай болаларда асабий руҳий бузилиш, психик
ривожланишда орқада қолиш вужудга келади. Болалар мактабда ўқишга қанчалик
тайёр бўлмасалар, мактабда мослашиш даври шунчалик қийин ва узоқ ўтади.
Психологлар болани мактабда ўқишга тайёр, деганларида унинг жисмоний,
психологик ва шахсий тайёргарлигини назарда тутадилар. Таълимнинг дастлабки
ойларида мактаб психологининг биринчи синф ўқувчилари билан олиб борадиган
асосий ишлари қуйидагилардан ибора:
а) мактабга мослашишга қийналаётган болаларни аниқлаш;
б) бу болаларга психологик ёрдам кўрсатиш.
Бу вазифани бажариш учун болани мактабга мослашишдаги қийинчилик
кўрсакичларини аниқлаш лозим. Кўрсаткичлар қуйидагича бўлиши мумкин:
1
2
) Ўқув материалини ўзлаштиришда;
) Ўқитувчи талабларини бажаришда қийналиш, ўқув вазифаларини бажаришда
ихтиёрийлик хусусиятлари ҳаракат активлигининг ўзгариши, боланинг эмоционал
хусусиятлари, ўқишга, мактаб ҳаётига қизиқишлари, ўқитувчи ва тенгдошлари билан
мулоқотга эришишларидаги қийинчиликларидир.
Болани ҳар томонлама психологик тайёрлаб, кейин у билан олиб бориладиган
тузатиш ишларини кўрсатиши мумкин. Мактабларда "Мослашиш" синфларининг
очилиши бу муаммони ҳал қилишга оз бўлсада имкон беради. Психолог тузатиш
методларини режалаштираётганда болани мактабга мослашишига ижобий таъсир
этадиган факторларни, яъни ўқувчининг ўзини тўғри баҳолаши, оилада тўғри
тарбияланиши оиладаги келишмовчиликларнинг бартараф этилиши, тенгдошлар
орасида болани ҳурмат қозонишини ҳисобга олиш лозим. Мактаб психологининг
ўзлаштира олмовчи бошланғич синф ўқувчилари билан олиб борадиган ишлари.
унинг фаолиятидаги амалий йўналиши ташкил этади. Психолог бундай ўқувчилар
билан олиб борадиган ишининг асосий йўналишлари ҳақида гапиришдан олдин
ўзлаштира олмаслик сабабларини кўриб чиқамиз. Мактабгача ёш давридан мактаб
ёши даврига ўтиш анча қийин кечадиган даврдир. Етти ёшдаги қийинчилик бу
шундай кескин бурилиш ёшини унда мактаб ёшининг барча даврлари ўз ифодасини
топади. Одатда мактабда бориш билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар ва муаммолар
қуйидагилардан иборат.
Янги ўқув тартиби билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар:
1
. Бундай қийинчилик кўпроқ мактабгача тарбия муассасаларига бормаган
болалар учун хосдир.
. Боланинг синф жамоасига мослашувдаги қийинчилик.
Бу ҳолат болалар жамоаларига етарли даражада иштирок этмаганларида кўпроқ
учрайди.
2
3
4
. Ўқитувчи билан ўқувчи муносабатларида юзага келадиган қийинчиликлар.
. Боланинг оилавий шароити ўзгариши билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар.
Бу қийинчиликлар бола ривожланишнинг янги ижтимоий шароитларида аста -
секин ўз ифодасини топади. Психологлар мактабдан психоген бузилиш болалар
синфда ўқишдаги қийинчиликларнинг асосий хусусиятларидан бири деб
кўрсатадилар.
Ўқитувчи болаларда учрайдиган ҳар қандай қийинчиликни унинг ўзлаштириши
билан боғлайди. Бунда болани баҳолаш одатдагидек ўзига хос шаклда бўлади,
аълочи, демак, яхши ўқувчи, паст баҳо олса – ёмон ўқувчи. Масалан, мактабда ёмон
ўзлаштирган ўқувчининг ота-онаси чақиртирилади, ғазабланган ўқитувчи уларга ўз
фарзандларига ёмон қараётганликларини, ёмон тарбия бераётганликларини улар билан
кам шуғулланаётганликларини айтиб нолийди. Яна ҳам ачинарлиси ўқитувчи синф
олдида юқори овоз билан болани сўкади ва камситади. Кўпчилик хатони энг
тажрибали ўқитувчилар ҳам ўзлаштирмаслиги сабабини ўқувчининг дангасалиги,
ношудлиги,
тарбиясизлиги
билан
баҳолашга
уринадилар.
Ўқитувчи
ўзлаштирмасликнинг ҳақиқий сабаблари тўғрисида камдан кам ўйлайди ва табиийки,
уни бартараф қилишнинг ўзига хос чора тадбирларини излайди. Шунинг учун қуйида
мактаб психологининг бошланғич синф ўқувчилари билан амалга ошириш мумкин
бўлган психологик тузатиш ишларининнг айрим жиҳатларини кўриб чиқамиз. Мисол
тариқасида Е.Л.Яковлеванинг томонидан таклиф этилган тузатиш дастурини ҳавола
қиламиз. Ёзилган сўзларни таҳлил қилиш, улардаги ҳарфларни кўриш учун
болаларга диққат қилиш ўйинлари таклиф қилинади. Бу ўйин асосида синаш, тузатиш
тести ётади. Бунинг учун катта шрифт ҳарфларида босилган эски эртак китоблари
олинади. Болаларга 5 минут давомида учраган а ҳарфини чизиш таклиф этилади.
Бунда бола 4 ва ундан ортиқ а харфини қолдирса ютказадилар, агар кам қолдирса
ютадилар, деган шарт қўйилади. Ютганлар рағбатлантирилади. Ўйинни ҳар куни
ўйнаган маъқул, ютуқлар натижаси эса, бир ҳафтада бир марта эълон қилинади ва
ғолиб такдирланади. Топшириқни бир-бирига қўшни болаларнинг ўзлари
текширадилар. Чунки бу ёшдаги болалар ўз ишларидан кўра ўзгалар ишига жуда
қизиқадилар. Шунга кўра улар сезмай қолдирган хатоларга кўра уларнинг бир неча
минут давомида диққат эътиборларини тўплаган ҳолатлари жуда аҳамиятлидир.
Натижалар таҳлили шуни кўрсатадики, 4 ҳафтадан сўнг ўқитувчининг "Диққат-
эътиборли бўл" деган шиори болаларда диққатнинг тўпланишига хизмат қилади. Ўйин
билан бир вақтда болада она тили дарслигидан ўқиш кўрсатмаси берилади. Бу усул
билан сўз қандай ёзилади ва қандай ўқилиши ҳақида қиёсий тушунчага эга бўлади.
Маълумки,
ижодий
фикрлаш
қобилиятини
ривожлантирувчи,
диққатни
ривожланишига доир машғулотлар ўқувчиларни диққат-эътиборли бўлишга,
билимларни мустаҳкамлашга ва барча топшириқларни бажаришга ўргатади. У
машғулотлар қуйидагилар: "Айланалар", "Квадратлар" , "Учбурчаклар" ўйини,
"Муаммони излашда зийраклик" ва ҳоказолар.
Масалан, “Айланалар” машғулоти. Машғулот мақсади: ўқувчиларда ижодий
тафаккурнинг тезлиги, ўзгарувчанлиги ва ўзига хослигини шакллантиришдир.
Ўқувчиларга қўйиладиган талаб, яъни бериладиган топшириқ қуйидагича:
қўлингиздаги қоғознинг юқори қисмига исми – шарифингиз, синфингизни ёзинг.
Сизнинг вазифангиз қоғозга айланалар чизиб, уларнинг ичига иложи борича кўпроқ
расмлар тасвирлашдан иборат. Бунда чизган расмингизнинг тагига номини ёзиб
қўйинг. Ўқувчилар топшириқ билан таништирилгандан сўнг, машғулотни олиб
борувчи доскада бир иккита айланани чизиб, уларни ичига расм чизади ва тагида
номини ёзиб кўрсатадилар. Масалан: олма, соат, машина. Сўнгра болалар
топшириқни бажаришга киришадилар ва олинган натижалар қайта ишланади.
Психогимнастика 1979 йилда чех олими Ган Юнов томонидан аниқланган, яъни
ишлаб чиқилган. Асосан унинг методикасида психогимнастик машқларга
пантомимика, гуруҳ ўйинлари ва рақс киритилган.
Психогимнастик машқлар гуруҳ ёки якка тартибда ўтказилади. Психогимнастика
3
йўналишда амалга оширилади:
1
2
. Релаксация – инсондаги руҳий зўриқишни енгиллатиш, қайта тиклаш.
. Ишчанликни ошириш – фаолиятга киришишда руҳан қўллаб-қувватлаш,
жисмоний фаолликни ошириш, энергиядаги мувозанатни сақлаш учун
қўлланади.
Ҳиссиётни бошқариш – инсонни эмоционал ҳолатларини яхшилаш, ўзгаларни
тўғри қабул қилиш, эмоционал ҳолатни тўғри намоён этиш кўзда тутилади.
Ҳозирги вақтда боғча мактаб ва бошқа таълим муассасаларида ривожланишда
нуқсони бўлган болалар аниқланади. Мактабгача ва бошланғич мактаб тизими шу
муаммоларни бартараф қилишга ҳам масъул бўлиб ҳисобланади. Ривожланишида
баъзи енгил (нутқий, эшитув ва бошқа) нуқсони бўлган болалар боғча ва умумтаълим
мактаб муассасаларида тарбияланадилар. Оғир нуқсонлари бўлган болалар эса махсус
турдаги болалар боғчаси ёки мактабга қабул қилинади, бу муассасалар зарур даволаш-
соғломлаштириш ва коррекцион, психологик-педагогик ёрдамни бера олиш
имкониятига эга.
Албатта, таълим жараёнида ҳар бир ҳолатга алоҳида ёндошув зарур. Чунончи,
оғир нутқий нуқсонли болалар алоҳида хусусиятларга эга бўладилар. Шу сабабли
уларда, умумтаълимий тайёргарликдан ташқари, коррекцион (тузатиш) йўналишдаги
таълимга эҳтиёж бор.
Бизда мавжуд махсус болалар боғча-мактаблари олдида турган муаммолардан
бири мактаб, оила, жамоат ташкилотлари, маҳаллада шахсни тарбиялаш ва
шакллантиришнинг коррекцион-педагогик-психологик реабилитация тизими етарли
даражада ишлаб чиқилмаган. Маънавий-ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний тарбия
масалаларининг талаб даражасига кўтарилмаганлиги, ота-оналар, ўқитувчиларнинг
зарур малакага эга эмаслиги, шунингдек, халқ педагогикаси бой меросидаги
билимлардан тўла хабардор бўлмаганлигидадир. Шу жумладан, турли ёшдаги,
айниқса, ривожланишида нуқсонли болаларни тарбиялаш, ўқитиш болаларни
тарбиялаш ва ўқитиш сифатини таъминлаш учун, махсус нутқни ривожлантирувчи
бола боғча-мактабини ташкил этиш жоиздир.
Айни марказ асосий вазифаси тақозосига кўра, коррекцион- ривожлантирувчи
ўқитиш дастури бўйича болаларни тарбиялаш, даволаш ва касалликнинг олдини олиш
тадбирларини олиб боради, ривожланишида муаммоси бўлган боланинг мактабгача ва
бошланғич таълим мазмунини ўзлаштиришга ёрдамлашади. Шунингдек, марказда
болалар маслаҳат -ташхис ва тиббий психологик, тиббий-педагогик жиҳатдан махсус
боғча ва мактабларга танлаб олинади, саломатлиги чуқур ўрганилиб,
(мутахассисларнинг маслаҳати ва ташхис) уларга психологик, тиббий-педагогик
реабилатация ва бошқа амалий ёрдам кўрсатилади
Фикрларни эркин нутқий баён қилишнинг ривожланиши 3 ёшдан 12 ёшгача
бўлган даврни ўз ичига олади. Шунингдек, уларни атроф-олам билан таништириш,
тасаввурларини боғча ёки мактаб ўқув-таянч дастурига мувофиқ ривожлантириш
билан бир вақтда нутқий нуқсонларни ислоҳ қилувчи индивидуал логопедик
машғулотларда болага таъсир қилиш ишлари олиб борилади. Бундай машғулотлар
нутқ талаффузига асосан ўқитиш материалларини тақсимотига кўра, кўпайтириб
борилади. Болалар боғчаси, мактаблардаги ўқув таянч дастурида турли мураккабликда
ўқитилаётган матннинг мазмунини тушунишни ривожлантиришга бағишланган бўлим
кенгайтирилган. Фаол ва кам учрайдиган сўзлар луғатининг мувофиқлигини аниқлаш,
ахлоқий-маънавий, меҳнат, жисмоний, экологик йўналишдаги материалларнинг
мазмунини кучайтириш кўзда тутилган. Болалар боғчасида элементар математика ва
мактабда математика дастурида ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган махсус
тушунчалар ва масалаларнинг шартлари нутқий ифодаланишига қаратилган ўқув
жараёни жадаллаштирилгани ва йўналтирилгани алоҳида эътиборга олинган.
Шунингдек, оғир нутқий нуқсонли болаларга математикани ўқитишнинг ўзига хос
жиҳатлари ифодаланган.
Табиатшунослик бўйича дастурида эса нутқ камчиликларини тузатиш орқали
ривожлантирувчи луғатлар ва нутқ амалиётини кенгайтирувчи материаллар берилган.
Маълумки, мактаб ўқув фанлари интеграцияси асосида ташкил этилган дарслар
қаторида болаларнинг бадиий-эстетик маданиятини шакллантириш бўйича фанлар
алоҳида ўрин тутади.
Асосий мақсад таълимнинг йўналишини умумий кучайтирган ҳолда яхлит нутқий
ёндошув асосида олиб бориш ва дунёнинг илмий ягона манзарасини шакллантириш
(ахлоқий, эстетик, экологик ва меҳнат орқали) дан иборат. Тажрибада кўрганимиздек,
бундай ёндошув ўқув материали такрорланишининг олдини олади, мактабда
ўтиладиган фанлар сонини ва соатини қисқартириш ҳамда ўқитиладиган амалий
фаолиятни бойитишга ёрдам беради.
Юқорида кўрсатилган камчиликлар қайси тоифада кўпроқ учрашини билиш
мақсадида оғир нутқий нуқсонли болалар билан бир неча йўналишда кузатиш
ишларини олиб борилади.
Бу жараёнда ота-оналар билан олиб бориладиган ишларга ҳам алоҳида эътибор
бериш лозим. Маълумки, ҳозирги вақтда болани ва унинг ривожланишини кузатиш
масалалари: органик жиҳатдан ташхис муаммолари ва уни ҳал этишнинг субъектив
жиҳати муаммони ҳал этиш имкониятини ахборотлар орқали излаш, фаолият
режаларини лойиҳалаштириш ва режани амалга оширишда бошланғич ёрдам
кўрсатиш каби яхлит масалаларни олади.
Ташхиснинг тўғри қўйилиши муваффақиятнинг гарови ҳисобланади. Хусусий
ташхис қўйилиши билан муаммо ривожини ҳал этишга қаратилган жараён бошланади.
Ташхис методидан келиб чиқиб, мутахассислар коррекция-ахборот меъёрлари
методини ишлаб чиқдилар ва у кузатувчи ҳамда кузатилувчининг ўзаро ҳамкорлиги
шаклида ифодаланади. Ташхис муаммоларининг ривожланиши турли соҳа
мутахассисларининг педагог, психолог, тиббий ходимларнинг ўзаро келишувига
боғлиқ бўлади.
Биз бола ривожланишидаги негатив омиллар, яъни «ривожланмаганлик»,
«етишмовчилик» ва бошқаларни тадқиқ этиш доирасида ҳал қилишга интиляпмиз.
Бироқ, у ёки бу даражадаги нуқсонларни боланинг шу даврдаги аҳволига кўра
баҳолаш ўз-ўзидан муаммони ҳал қилиш йўллари, имконияти ҳақидаги ахборотнинг
кичик бир қисмини беради, холос.
Тизимда лойиҳалашнинг мантиқий ривожланишидаги анча мураккаб қарама-
қарши жараёнларда мутахассислар болаларда кўп учрайдиган муаммоларнинг
самарали ечими дастурини ишлаб чиқишади ва шу асосда педагоглар ривожланиш
йўлини белгилайдилар.
Кузатиш натижаларини баҳолаш учун эса ташхис моделини тузиш масаласи юзага
келади. Шунинг учун болага нисбатан тизимли ёндошув ва субъект шахси кичик
дунёсининг ташқи муҳит билан ўзаро муносабатлари тавсифномаси таҳлилини ташхис
тадқиқотларига йўналтириш зарур.
Психологик ташхис устида ишловчи мутахассислар кейинги вақтларда бола
ҳолатининг мураккаб психологик малакалари сезиларли даражада ўсганлигини
эътироф этмоқдалар.
Айни ҳолат таълим дастурларининг барча даражада сезиларли чуқурлашганига,
болалар умумий ривожланиши эса маълум даражада ортда қолаётганига боғлиқ.
Бу мамлакатдаги баъзи умумий ижтимоий маданий
ҳолатлардаги
ўзгартиришлардан келиб чиқади. Янги маданиятшунослик соҳасидаги таълимлар (шу
жумладан, аҳолининг турли замонавий компюьтер технологияси билан муносабати ва
ривожланишнинг виртуал шакли) га хос.
Демакки, мазкур соҳада янги йўлларни излашга янада кўпроқ эҳтиёж туғилмокда
ва бола муаммоларини ўрганишнинг психологик ва педагогик малакалари, ташхис
ишлари даражаси асосий кўрсаткичи доимо диққат марказида бўлиши жоиз.
Хуллас, бола ҳолатини ўрганишда бундай кўп босқичли психологик ташхис
тизими ниҳоятда қўл келади. У фақатгина бола ҳолатининг энг долзарб
феноменларини кўрсатибгина қолмай, балки ишончли истиқбол ташхисини ҳам
таъминлайди, боланинг кейинги ривожи ва ўқиши, коррекцион (тузатиш) ишларининг
янада самарали дастурларини ишлаб чиқиш имкониятини беради. Болалар билан
ишлашнинг замонавий тажрибалари шуни кўрсатадики, айрим ҳолларда бола ҳолати
фақатгина яхши томонга эмас, балки у ёки бу сабаблари, ўқитиш ва шароит ривожига
боғлиқ тарзда ёмон томонга ўзгариши мумкин. Шундай қилиб, биз фақатгина «яқин
ривожланиш зонаси»ни эмас, балки ривожланишнинг оғиш девиацияси соҳасини ҳам
назардан қочирмаслигимиз зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |