A qodiriy nomidagi


.Болаларни биринчи синфга



Download 1,78 Mb.
bet75/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

2


.Болаларни биринчи синфга қабул қилиш муаммоси


Мактаб таълимига тайёрликни аниқлашдан асосий мақсад -тайёргарлиги етарли
болаларни ажратиб олиш эмас, балки билим, малака ва кўникмаларини ўрганиш
давомида болага индивидуал ёндашишни таъминлаш бўлиб, таълим жараёнида унга
инсонпарвар муносабатда бўлишни кўзлайди.
Боланинг мактабга психологик тайёрлигини аниқлаш тартиби педагогик ва ёш
психологиясида етарлича яхши ишлаб чиқилган. Ташхис шартлари тобора мақбул
саналади - бу болаларни боғчада апрел-май ойларида текшириш бўлиб, унинг
натижасида боланинг психик ривожланиши картаси тузилади, у тиббий карта билан
бирга мактаб психологига берилади.
Бўлажак 1-синф ўқувчисини боғчада текшириш мақсадга мувофиқ, чунки у ўзи
учун одатий шароитда, текшириш эса гуруҳ билан ёки якка тартибдаги машғулотга
ўхшаб кетади. Шундай қилиб, боланинг стресс ҳолати тугатилади, ё минимал
даражагача камайтирилади. Текширишни икки - уч усулга бўлиш мумкин. Масалан:
Керн - Йирасек тестини бир неча усулда ўтказиш мумкин.
Мактабга қабул вақтидаги текшириш болаларни саралаш, бошланиш вақтига
эмас, балки уларнинг системали таълим психик ривожланиши хусусиятларини
ўрганиш мақсадида ўтказилар экан, у бўлғуси ўқувчиларга индивидуал ёндашув учун
асос бўлиши мумкин. Уни ўтказиш пайтида ота-оналар иштирокига рухсат берилади.
Топшириқларни бажариш тугагач, зарур ҳолларда текширув натижалари асосида
ота-оналарга болани қолган вақтда мактабга янада яхшироқ тайёрлаш борасида
тавсиялар берилади.
Текширув пайтида болалар билан эркин дўстона мулоқот ўрнатиш зарур. Барча
топшириқлар бола томонидан ўйин сифатида қабул қилиниши, муҳит эса боланинг
эркин бўлиши ва ўзини қулай сезишига ёрдамлашиши керак. Бола хавотирда бўлиб,
жавоб беришга қўрқса, психолог эмоционал қувватлашни намоён этиши, хатто болани
қучоқлаши, силаб қўйиши ва у барча берилган топшириқларни уддалай олишига
ишонч билдириши лозим. Таъкидлаш жоизки, бу каби тактикани барча синалаётган
болаларга нисбатан қўллаш тавсия этилади, чунки болалар учун катталарнинг
маъқуллашлари жуда муҳим ва уларга ўзини қулай сезиши учун имкон беради.
Боланинг психик ривожланиши натижалари психик ривожланиш картасига
киритилиши керак: биринчи бетда бола ҳақида расмий маълумотлар: фамилияси,


исми, отасининг исми, туғилган санаси, оиласи ҳақида маълумот киритилади. Кейин


бола билан ишлаш ҳақида йиғма маълумотлар» жадвал ўтказилишга кўра
тўлдирилади. Йиғма жадвал қуйидаги рукнларга эга:


«


1
2
3


. Сана.


. Текшириш ёки бошқа ишларни ўтказиш сабаби.
. Кейинги иш учун саволлар.


Кейин бола билан ишларнинг муайян натижалари келтирилади:
. Аввалги босқичларда таълим, тарбия, ривожланишидаги хусусиятлари ҳақида
маълумот.


1


2
3
4


. Соғлиғи ҳақида маълумотлар.
. Диагностик иш (қўлланган методлар, натижалар) ҳақида маълумот.
. Психокоррекцион ва ривожлантирувчи ишлар ҳақида маълумот.


5


. Тарбиячи, ота-оналар билан ҳамкорликдаги иш ҳақида маълумот (суҳбатлар


ёзуви, улар болага берган тавсифнома: психолог тавсиялари; биргаликда қилинган
қарорлар, қарор ва тавсияларни бажаришнинг бориши ва натижалари таҳлили.)


6


. Учинчи томонлар ва инстанциялар учун психолог бола ҳақида берган


хулосалар нусхаси.


7
8


. Психологнинг бола ҳақида сўровларига мутахассислардан олинган хулосалар.
. Қўшимча маълумотлар, алоҳида белгилар.


Касб этикаси ахборотларнинг бегоналардан ҳоли тутилишини талаб этади.
Картага фақат психолог, унинг касби бўйича раҳбари ҳақли. Маъмурият, тарбиячилар
картада мавжуд маълумотлардан фақат психолог билан келишилган ҳолда
фойдаланиши мумкин.
Болани мактабга қабул қила оладиган психологик текширишнинг асосий
мақсади улар билан махсус ривожлантирувчи иш олиб боришга муҳтож болаларни
аниқлаш. Шу мақсаддан келиб чиқиб психологик картада боланинг текшириш
давридаги ривожланишини акс эттирган барча рукнларни (қўлланилган диагностик
методлар ва олинган натижалар баёни билан) тўлдириш, боланинг асосий (ақлий,
шахсий) муаммоларини қайд этиш ва зарур ривожлантирувчи ишлар режасини
белгилаш зарур.
Бола ривожланиши илдамлаб кетган ҳолда ҳам карта тўлдириш ҳақидаги
юқорида айтилганлар, фақат аксинча белги билан амал қилади. Бунда бўлғуси
ўқувчига (боғчада, уйда, кейинроқ мактабда) индивидуал ёндошувни белгилаш,
шунингдек, зарур токи ўртача ўқувчига мўлжалланган ўқув дастури унинг
ривожланиши суръатларини пасайтирмасин.
Ёшига нисбатан талабларга психик ривожланиш даражаси тўлиқ мос келмаган
болалар билан ишлашнинг ўзига хослиги, энг аввало ўйин фаолиятидан мақсадли
фойдаланиш заруратини келтириб чиқаради. Юқорида айтилганидек, ўйин фаолияти
давомида тўлақонли ўйин фаолиятини муваффақиятли эгаллаш учун зарур омиллар
шаклланади. Ривожлантирувчи ишлар учун 1-2-3 ойни «бағишлашдан» қўрқмаслик
керак, уни ўз вақтида бошлаш ва малакали ўтказиш мактаб дезадаптацияси, унинг
барча оқибатларини олдини олиш имконини яратади.


Бир қарашда, ўта содда машқ ва топшириқлар, хотира нутқ, ихтиёрий соҳа ва
диққатни ривожлантиришга қаратилиб, бола ривожланиши даражасини дастлабки
диагностикалашда ҳам қўлланиши мумкин.
Мутахассислар хотиранинг бир неча турини сенсор, қисқа муддатли, узоқ
муддатли хотирани фарқлайдилар. Шунингдек, эслаб қолинадиган материал


характерига кўра: мотор кўриш, вербал, мантиқий хотира фарқланади. Бироқ уларни


соф ҳолда ажратиш анча қийин, зеро реал воқеликда улар бир бутун ҳолда ёки маълум
бирликда мавжуд бўлади:
A) Кўриш-мотор хотира намуна бўйича ишлаш учун зарур (тахтадан китобдан
кўчириш, хатолар билан ишлаш);
Б) Вербал - мотор хотира (топшириқни бажариш тартиби кўрсатилган оғзаки
йўриқнома бўйича ишлаш: график диктант, ҳарф элементлари, геометрик фигуралар,
нақшларни айтиб турганига кўра ёзиш);


B) Мантиқий хотира (мазмун гуруҳларига бирлаштириш мумкин бўлган сўзлар


кетма-кетлигини


эслаб


қолиш,


сюжетли


ҳикояларда


воқеалар кетма-кетлигини эслаб қолиш ва ш.к).


Бола диагностик топшириқларни бажарганида қандайдир нуқсонлар,
четланишлар сезилса, бу унинг тегишлича хотира тури етарли шаклланмаганидан
далолатдир. Ташхис тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш, психологик методикалардан
машқлар танлаш ва диққатни шаклланмаган хотира турига қаратиш керак.
Кўриш - мотор ва кўриш хотираси ривожланиши учун боланинг намунага кўра
ишлашини ташкил этиш зарур, уни босқичли амалга ошириш лозим: дастлаб бола
намунага доимий таяниб ишлайди, кейин намунани кўриш учун вақт, таклиф этилган
иш мураккаблигига кўра 15-20 сонияга қисқартириб борилади. Бу каби машқларни
расм, ёпиштириш, синф тахтасидан кўчириш, конструктор билан ишлаш, катаклар
бўйлаб нақш чизиш каби фаолият турларида қўллаш мақсадга мувофиқ. Бундан
ташқари, болалар у ёки бу сюжетли расм бўйича ҳикоя қилишни яхши кўрадилар,
унинг мазмунини аввал ўрганиб, сўнг хотирага кўра қайта тиклайдилар.
Хотирани ривожлантириш учун 8-10 предмет билан машқлардан фойдаланиш
мумкин, бола уларни диққат билан ўрганиб кейин санаб бериши керак ва ш.к. Бу каби
топшириқларни ўйлаб топиш осон, бунинг учун кўриш мотор ва кўриш хотирасини
ривожлантириш учун машқлар шартлар, материаллар, ўйин сюжетлари
вариантланади.
Вербал - мотор хотирани ривожлантириш учун кўриш - мотор хотира учун
тавсия этилган машқларда намуна ўрнига оғзаки тавсия ёки таклиф этилган фаолият
бўйича йўриқномани қўллаб, фойдаланиш мумкин.
Мантиқий хотирани ривожлантириш учун 10-15 сўздан қандайдир предметларни
турли белгиларига кўра гуруҳлаш (кейин, идиш - товоқ, ҳайвонлар ва ш.к) га оид
машқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Қайта тиклаш характери болада
умумлаштириш механизмлари шаклланганлигидан далолат беради.
Шаклланган кўргазмали -образли тафаккур нима? Кўргазмали образли тафаккур
ривожланиши даражаси юқори бўлган бола фаолиятнинг исталган турини яхши
бажаради, айниқса кўргазмали намуна асосида ишлаш, предметлар ўлчови ва шаклини
нисбатлаш малакаси талаб этиладиган вазифаларни осон бажаради.
Кўргазмали - образли тафаккур учун, аввало, тасаввур қилиш ва кейин конкрет
предметли асосда топшириқни бажара олиш характерли.
Мантиқий тафаккур болада асосий мантиқий операциялар: анализ, қиёслаш,
таснифлаш, умумлаштириш қобилияти бўлишини кўзда тутади.
Кўргазмали - амалий тафаккурни шакллантиришнинг энг самарали усули
предметли фаолият бўлиб, конструкциялаш (лойиҳалаш), шунингдек, сюжетли ролли
ўйинлар, мантиқий топшириқ топишмоқларни топиш, бошқотирма ва ш.к. намоён
бўлади.


Мантиқий фикрлаш ривожланиши учун қуйидаги машқлар ёрдам беради:


а) «Тўртинчиси ортиқча»: бошқа учтаси учун умумий бўлган маълум белгиси


бўлмаган
учун лото карточкаларидан фойдаланиш қулай).
б) ҳикоянинг тушириб қолдирган қисмини ўйлаб топиш. Ҳикоя ўйлаб топиш
мантиқий фикрлаш билан бир қаторда бола нутқи
ривожланиши, унинг сўз бойлиги ортиши учун катта аҳамият касб этади, фантазия ва


предметни


топиш


кўзда


тутилади


(бунинг


кўз


олдига


келтиришни


(тасаввурни)


ривожлантиради.


в) Мантиқий топшириқлар ва чўплар, гугурт чўплари билан топшириқлар
(маълум миқдордаги гугурт чўпидан фигура ясаш, бошқа тасвирга эга бўлиш учун бир
ёки бир неча чўп жойини алмаштириш).
Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларда ҳаракатлар координацияси ва
аниқлиги шаклланмаганлиги ҳам тез-тез кузатилади, кўплаб болалар ўз танасини
бошқара олмайди. Ҳаракатлар координацияси қўлнинг майда моторикаси
шаклланмаганлиги боланинг тўғри чизиқни чиза олмаслиги, «лабиринт бўйлаб ўта
олмаслиги», озода қилиб қоғоздан доирача қирқа билмаслиги, елимлашни эплай
олмаслиги ва ш.к намоён бўлади.
Кўплаб психологик тадқиқотлар кўрсатишича, бу кўникмаларнинг
ривожланганлиги ва боланинг умумий психик ривожланиши ҳамда ақлий
ривожланиши ўртасида боғлиқлик мавжуд.
Ҳаракатлар координацияси ва нозик моторика ривожланмаганлиги сабаблари
қуйидагича бўлиши мумкин:


-
-
-


асл график кўникмалар шаклланмаганлиги;
боланинг умумий соғлиғи ҳолати ёмонлиги;
ДЦП ёки бошқа жароҳатлар оқибатлари;


-


боланинг намунани, унинг айрим деталларини кўриш, идрок этишга қодир


эмаслиги;


-


кўриш ўткирлигининг пасайиши.


Ташхисда хулосаларни шошилиб чиқармаслик учун аввал болалардан кўрганини,
ички намунани батафсил тавсифлашни сўралади, у билан тасвир деталлари таҳлил
қилинади. Тавсифлашда йўл қўйилган хатоларга асосий эътибор қаратилади.
Қўлнинг аниқ моторикаси ривожланиши учун конструктор, тикиш, қирқиш
(айниқса қайчини қоғоздан ажратмасдан оҳиста қирқиш), ёпиштириш, чизиш, мозаика
тахлаш, аппликация кабилардан фойдаланиш тавсия қилинади.


Ҳаракатлар координацияси ривожланиши учун спорт, жисмоний машқлар,
аэробика, рақс билан шуғулланиш тавсия қилинади.


Фонематик эшитишни ривожлантириш боланинг ўқиш ва ёзишни мукаммал
эгаллаши учун зарур омил бўлиб, умуман савод ўргатиш учун зарурий шартдир.
Одатда, диагностиканинг бу функциясини логопед бажаради. Шу сабабли болада
бу соҳага оид аниқ четланишлар кўзга ташланганида ота- оналарга логопед
мутахассисга мурожаат этиш зудлик билан тавсия этилади, токи ўз вақтида зарур
ишни бошлаш имкони бой берилмасин.
Боланинг мактабга тайёрлигининг асосий кўрсаткичларидан бири унинг
ихтиёрийлиги бўлиб, барча психик функциялар ва бутун хулқ-атворнинг тўлақонли
амалда бўлишини таъминлайди.


Ихтиёрийлик етарлича ривожланмаган болалар ўқув жараёнига суст киришади ва


хатто ақлий ривожланиши меъёрий даражада бўлса ҳам «ўзлаштирмовчилар» гуруҳига
тушиб қолиши мумкин. Шу боис ихтиёрийлик ривожланишига алоҳида эътибор
бериш мақсадга мувофиқ.
Ихтиёрийликнинг ривожланиши – мураккаб жараён, у онгли ўз-ўзини
бошқаришнинг яхлит системаси мажбурий шаклланишини талаб этади. Бу система
бажарилаётган фаолият мақсадини тутиб туриш қобилиятидан иборат, ижро
ҳаракатлари дастурини тузади.
Ихтиёрийликни ривожлантириш бўйича энг самарадор фаолият, аввало
лойиҳалаш бўлиб, уни боланинг ҳар томонлама ривожланиши учун универсал восита
сифатида қараш мумкин. Кўргазмали намуна бўйича лойиҳалаш - ихтиёрийликни
шакллантиришнинг биринчи босқичи. Ихтиёрий ўз-ўзини бошқаришни кейинги


такомиллаштириш


фаолият


шартларини


мақсадга


йўналтирилган


ҳолда


мураккаблаштириш йўли билан амалга оширилади.


Ихтиёрийликни ривожлантириш мақсадида танланган топшириқ ва ўйинлар
болада ихтиёрий ўз-ўзини бошқариш системасининг барча бўғинларини
ривожлантириш ва такомиллаштиришга ёрдамлашиши керак.
Лойиҳалаштиришнинг кенг имкониятлари конструкторларнинг мураккаблик
даражасига кўра турли типларини боланинг ихтиёрийлиги ривожланганлиги
дастлабки даражасига боғлиқ ҳолда танлаш имконини беради. Кубиклар билан
ўйинлар, турли материаллардан аппликациялар яхши самара беради.
Ихтиёрийликни шакллантиришнинг биринчи босқичи намуна асосида ишлашга
ўргатишдир. Масалан, «намуна асосида ўйин қуриш» топшириғини кўриб ўтамиз.
Қурилиш материали вазифасини кубиклар, конструктор деталлари, аппликация
фрагментлари ўташи мумкин. Уларнинг сони лойиҳалаш учун талаб этиладиган
миқдордан ортиқ бўлиши керак, токи бола блокларни тўғри танлаш, уларни шакл ва
рангига кўра нисбатлашга ўргансин.


Ишга киришиш олдидан болага «қуриб битқазган» уй намунасини диққат билан
қуриб чиқиш тавсия этилади.


Бола топшириқни бажараётган вақтда қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш зарур:


1


. Бола уйни келтирилган намунага қатъий мувофиқликда қуриши лозим. Бу бола


қўйилган мақсадни айнан шу уйни яъни ўзи ўйлаб топган, ёки тасодифан қурилиб
қолган эмас, намунадаги уйни қуриши керак.


2


. Топшириқни қоидага мувофиқлаштириш учун бола йиғишнинг маълум кетма-


кетлигига амал қилиши, яъни ижро ҳаракатларининг аниқ, дастури (алгоритм) га эга
бўлиши керак.


3


.Агар бола фаолият шартларини: конструкция блоклари ўлчами, шакли ва


рангини тўғри ажрата олса, дастурни амалга ошириш мумкин. Демак, бола
фаолиятининг аҳамиятли шартларининг адекват моделини шакллантира олса,
дастурни амалга ошира олади.


4


. Агар бола иш жараёнида тескари алоқани амалга оширмаса, хатоларга йўл


қўйгани ҳолда ўз ҳаракатларини тўғриламаса, бироқ шаклланган мақсад шартлар
модели ва ижро ҳаракатлари дастури мавжудлиги тўғри йиғишга замин бўла олмайди.
Бунинг учун у иш давомида ҳаракатлари натижасини намуна билан таққослаб
бориши лозим.


5


. Йиғишни тугатгач, боладан унинг натижаси, яъни намунага мувофиқлик


аниқлигини баҳолаш сўралади.


Бола йиғиш босқичларида хатоларга йўл қўйган бўлса, у билан


лойиҳалаштиришда хатолар сабабларини таҳлил қилиб чиқилади. Шундан кейин
ундан зарур ўзгартиришларни қилиш сўралади.


Кўргазмали


намуна


асосида


лойиҳалаштириш


ихтиёрийликни


шакллантиришнинг биринчи босқичидир. Кейинги босқичда болага шу каби ишни
реал шароитда эмас, уй расми намунаси асосида бажаришни тавсия этиш мумкин.
Бунда тасвирнинг икки варианти мавжуд;
а) тўлиқ бунда иншоотни ташкил этувчи барча деталлар схематик расмда
келтирилади.


б) контур тасвир - деталлаштиришсиз.


Кейинги топшириқлар мураккаблаштирилади ва оғзаки тавсиф бўйича, кейинроқ
ўз ғояси бўйича лойиҳалаштиришни кўзда тутади. Сўнгги ҳолатда бола иш аввалида
ўзи ўйлаб қўйган қурилиш хусусиятларини батафсил айтиб бериши лозим.
Ихтиёрийликни ривожлантириш бўйича кенг тарқалган ўқув фаолияти
шароитига максимал яқинлаштирилган машқлардан бири «график диктант» бўлиб,
бажаришнинг икки шарти: тавсиф этилган намуна асосида ва уларнинг йўналиши
кўрсатилган ҳолда бажариладиган ишни кўзда тутади.


Ихтиёрийлик функцияси исталган продуктив ва ўқув фаолияти тури учун таянч
функция саналади, зеро у барча психик жараёнлар:


-
-
-
-


идрок


хотира
тафаккур
диққат


-


ҳулқ-атвор реакциялари бошқарувини таъминлайди. Шу боис машқларни


бажариш ўқув фаолиятини муваффақиятли эгаллаш асосидир.


Хотира, тафаккур, моторика, ихтиёрийлик ривожланишидаги биринчи синфга
келган ва мактаб таълимига тайёр бўлмаган болалар учун тобора характерли бўлган
типик нуқсонларга тўхталдик. Бироқ бу психик функцияларни ажратиш жуда шартли
равишда бўлиб, ҳаётда исталган фаолият турини амалга ошириш уларнинг
биргаликдаги ўзаро боғлиқ иштирокини талаб этади. Шу боис юқорида санаб ўтилган
топшириқларнинг ҳар бири, аслида, боланинг психик ва ақлий ривожланиши умумий
даражаси ортишига кўмаклашади.
Таъкидлаш жоизки, ўқув жараёнини ташкил этишнинг мавжуд хусусиятлари
ўқувчилар, айниқса кичик ёшдаги ўқувчиларнинг тўлақонли ривожланишига кўп
жиҳатдан тўсқинлик қилади. Замонавий мактаб методикасининг ўзига хослиги
шундаки, ўқувчи ўқув топшириқларини бажариш жараёнига эмас, балки энг аввало
ўқитувчи, кейин ота-оналар томонидан кам баҳо бериладиган охирги натижага


йўналтирилган.


Ўқувчиларнинг фақат тўғри жавоб олиш, уларнинг дарсликдаги


жавобларга формал мос келишига интилишларига сабаб ҳам айнан шу. Ўқитувчилар
эса оралиқ амалларни тўғри бажариш устидан назоратга деярли эътибор бермайдилар,
хатолар эса айни шу амалларда кўпроқ кузатилади. Шу боис психолог ва тарбиячи,
педагог ва психологнинг ҳамкорликдаги профилактик ва тушунтириш фаолияти
болаларни мактабгача ёшдан мактаб ўқувчиси ёшига ўтиши шароитларини тобора
енгиллатишга қаратилиши лозим.


Мақсадли профилактик, коррекцион ва ривожлантириш ишлари комплекс
равишда олиб борилиши керак. Фақат шундагина у бола шахсининг ривожланиши,


унинг қобилиятлари намоён бўлиши, ижодий имкониятлари ихтиёрийлашувига


хизмат қилади.


Ўқитувчилар билан ишлаётганда, болаларда бўлаётган ижобий ўзгаришларни
белгилаб қўйиш, шубҳасиз бу ўқитувчиларни хизмати ва бу уни катта ютуғи билан
белгиланади. Психолог иши ҳар доим сир сақланиши керак, ўшанда у педагоглардан
асл натижаларни олади ва охирида коллективдаги янги мутахассисда пайдо бўлган
қадр- қимматни баҳолай олади. Энг муҳими ўқувчилар билан ота-оналар ўртасида
алоқа ўрнатиш керак.
Биринчидан, ўз ихтиёри билан мулоқотга кириши асос қилиб олинади, фақатгина
бунда сизга мурожаат қилаётган ота - оналар билан суҳбатлар уюштириш керак.
Бунинг учун албатта энг муҳими психолог ўзи учун қабул вақти ва кунини белгилаб
олиши керак, бундан, албатта, барча мактаб ўқувчилари ва ота- оналар хабардор
бўлишлари керак. Ўқитувчилар билан индивидуал ишлаганда семинарларни
ташвиқот тарзида олиб бориш, психологияни ўрганишдан ташқари, мактаб ҳаёти
ҳақида аниқ психологик билимлар берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Шундай бир вазият берилиши мумкин, сизнинг янги ҳамкасбларингиздан бири
ўзининг шахсий муаммолари ҳақида сизга мурожаат қилишлари мумкин. Бундай
ҳолатларда у инсонни диққат билан эшитиш керак, мумкин бўлса, консультация
қилиш мумкин, агар бўлмаса, уни безовта қилаётган бундай муаммоларни биладиган
мутахассисга мурожаат қилишни маслаҳат бериш керак.



Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish