А. М. Туробов самарқанд этноним ва этноойконимлари самарқанд -2002 2 Туробов А. М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари. Монография


Халқ ва миллатларнинг номлари асосида



Download 1,32 Mb.
bet16/27
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#33876
TuriМонография
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
Туробов А. monografiyaси

2.2.2. Халқ ва миллатларнинг номлари асосида
шаклланган этноойконимлар
C амарқанд вилояти этноойконимлари орасида турли
халқлар тарқалганлиги, яшаганликларини билдирувчи жой
номлари ҳам кўплаб учрайди. Булар қуйидагилардан ибо -
рат:
1) Араб этноними билан алоқадор ойконимлар : Араба ,
Араббой, Арабхона , Каттаараб, Араболчин кабилар .
Араблар яшайдиган жой ( қишлоқ, овул) маъносидаги бу
ҳудудларда араблар яшаган. Арабларнинг бир қисми VIII-
IX асрларда бир қисми кейинги асрларда келиб қолган .
2) Тожик этноними билан юритилувчи ойконимлар: То -
жик, Тожиклар, Тожикравот, Тожикнисбат , Тожиковул ка -
билар. Ўзбеклар билан тожиклар қўшни яшайдиган ҳудуд -
ларда шундай қишлоқлар учрайди;
3) Қирғиз этноними билан алоқадор ойконимлар :
Қирғиз, Қирғизқишлоқ , Қирғизшоҳ сингари ўзбеклар тар -
кибига кирган қирғизлар номи билан аталган;
4) Қозоқ этнонимига алоқадор ойконимлар : Қозоқовул ,
Қозоқ , Қозоқсой , Қозоққайирма, Қозоққишлоқ , Қозоқхўжа,
Қозоқота, Юқори қозоқовул , Пастки қозоқовул кабилар .
Ўзбекларнинг дўрмон, лақай, қўнғирот қабилалари тарки-
бида қозоқ уруғи қайд этилган (163:174);
5) Қорақалпоқ этноними билан аталган ойконимлар :
Пайариқ, Челак , Иштихон туманларидаги Қорақалпоқ

қишлоқлари
туркий
тиллардан
бирида
сўзлашувчи

қорақалпоқ халқи ва ўзбек халқининг қорақалпоқ уруғи
шевасида гаплашувчилар номи билан аталган ;


101
6) Лўли, жўги этноними билан алоқадор ойконимлар :
Лўлиқишлоқ, Жўги каби. Марказий Осиё лўлилари ва улар -
нинг бир қавми жўги деб аталади . Жўги сўзининг қашшоқ ,
камбағал маъноси ҳам бор ;
7) Қора танли кишиларга нисбатан занги / занжи/, мавр
этноними ишлатилади . Вилоятимизда ушбу этнонимларга
алоқадор ойконимлар ҳам мавжуд : Зангибой, Маврлар син -
гари;
8) Яҳудий /жуҳуд / этноними билан алоқадор ойконим -
лар: Жуҳутон , Жўҳутон маҳалла каби;
9) Корейс этноними билан алоқадор ойконимлар : Ко -
рейс. Ўзбекистонга 1920 йилдан сўнг кўчиб келиб жойлаш -
ган корейслар қишлоғидир ;
10) Татар этноними билан ясалган ойконимлар : Татар ,
Татар қишлоқ. Ушбу номлар татар халқи номидан ташқи
ўзбеклар таркибидаги татар қабиласи номи билан боғлиқ
бўлиши ҳам мумкин ;
11) Эрони // Эроний этнонимидан ҳосил бўлган ойко -
нимлар: Эрони каби .
Хуллас , аҳолининг этник таркиби, уларнинг қайси уруғ ,
қабила , миллат, халққа мансублигини ифодаловчи жой
номлари-этноойконимлар Самарқанд вилояти жуғрофий
номлари тизимида салмоқли гуруҳни ташкил этади. Бу жой
номлари ўша уруғ , қабила ва халқлар вакилларининг ушбу
ҳудудда истиқомат қилиб келгани ва ҳозирда ҳам яшаётга -
нига ишора қилади. Самарқанд вилояти ҳудудидаги этно -
ойконимларнинг материалларини тўплаш жараёнида топо -
нимларнинг бошқа типларига ҳам диққат қилдик ва улар -
нинг бой фактларини тўплашга муваффақ бўлдик . Вилоят
102
топонимиясининг барча материалларини таҳлил қилиш
бизнинг ушбу тадқиқотимиз вазифасига кирмайди. Шундай
бўлса -да , истисно тарзида , вилоятдаги ойконимлар тизими
юзасидан тасаввур тўлиқ бўлиши учун қуйида антропоой-
коним, фитоойконим ва геоморфологик ойконимларга ҳам
қисқача тўхталамиз .
2. Антропоойконимлар . Киши исмлари , лақаблари , та-
халлуслар, фамилияларидан ҳосил бўлган жой номлари ан -
тропоойконимлар саналади. Антропоойконимлар жуда узоқ
тарихий даврнинг маҳсули бўлиб уларнинг пайдо бўлиши
ҳам анча қадимийдир / Бу ҳақда аввалги қисмда батафсил
тўхталганмиз/.
3. Фитоойконимлар. Ойконимлар пайдо бўлишида
ўсимлик олами ҳам омил бўлиб хизмат қилади, Самарқанд
вилоятида фитоойконимлар хилма-хил ва кўпдир . Фитоой-
конимлар ўсимлик ёки дарахтнинг маълум бир жойда кўп
ёки камлигидан дарак беради . Жой номларининг аталишида
икки ҳолатини кузатиш мумкин :
1) Ўсимликларнинг кўплиги , ғуж бўлиб ўсиши маъно -
сини билдирувчи ойконимлар . Улар ўсимлик номи билан
аталади : Анжирли , Бурган, Жийдалик , Терак, Тутли, Тўқай ,
Гаровли, Ғишали, Хазрасмали кабилар;
2) Таркибида ўсимликлар номи иштирок этувчи номлар :
Бурганқўрғон, Галатут, Гулқишлоқ , Гулбоғ , Жўрабтепа ,
Зирабулоқ, Мингтут, Мирзатерак, Ошкадидархон , Гаровте -
па, Мингчинор.

Санаб
ўтилган
ойконимларнинг
асосий
мотиви

ўсимликларнинг тури , оз ва кўплигини ифодалайди ;


4.
Геоморфологик
103
ойконимлар .
Ойконимларнинг

маълум бир қисми ернинг геоморфологик хусусиятлари
асосида пайдо бўлган. Самарқанд вилояти этноойконимла-
рининг катта бир қисми мазкур ҳудуднинг табиий
жуғрофий белгиларини ўзида акс эттирган . Вақт ўтиши би-
лан мазкур ҳудудга хос рельеф ўзгариши мумкин. Натижа -
да тепа , жар , дўнг , чуқур, дашт йўқолиши ёки пайдо
бўлиши мумкин . Бироқ шу объектнинг дастлабки табиий
шароитини акс эттирувчи ном сақланиб қолади (45:32).
Геоморфологик ойконимлар рельефни билдирувчи тепа ,
жар /ёр /, чуқур, дўнг , дашт / ёзи / каби сўзлар воситасида
шаклланади . Ер сатҳидан баланд, дўнг жой , баландлик
маъносидаги тепа сўзи ёрдамида шаклланади : Жугонтепа ,
Йўғонтепа, Мирзатепа, Найзатепа , Оқтепа, Сариқтепа , Те -
па, Ясситепа , Қоратепа , Қўрғонтепа.
Четлари ўпирилган чуқур сойлик, чуқурлик маъносида -
ги жар сўзи ёрдамида пайдо бўлган: Жар , Жарариқ ,

Жарқишлоқ,
Қолливойжар.
Жар
қудуқ ,
Жомонжар ,
Ўроқвойжар ,

Бирор нарсанинг кўтарилган , дўмпайган маъносидаги
дўнг сўзи ёрдамида пайдо бўлган ойконимлар : Дўнг ,
Дўнгқишлоқ, Дўнг болғали каби .
Экилмай ётган сувсиз ер , чўл маъносидаги дашт сўзи
ёрдамида пайдо бўлган ойконимлар : Дашт, Даштак ,
Даштисўхта, Даштакиболо кабилар.
Шуни таъкидлаш жоизки, вилоятимиз жой номларида
ўйилган ер маъносида « ёр » сўзи ҳам, тепа маъносидаги
арабча «талл» сўзи ҳам ишлатилган жой номлари мавжуд :
Ёрқудуқ, Талак сингари.


104
Ойконимларнинг вужудга келишида жойларнинг гео -
морфологик белгиси муҳим аҳамият касб этади . Чунки улар
шу ҳудуднинг ўтмиш рельефи тўғрисида гувоҳлик берувчи
омилдир.
Хуллас , этноойконимларнинг луғавий -маъновий хусу -
сиятлари ва аталиш мотивларига кўра тавсифлаш учун халқ
оғзаки ижоди асарлари , археология , этнография , антропо -
логияга оид материаллардан ҳам фойдаланиш мумкин
бўлади . Бунда лисоний усуллар ва ижтиомий омилларни
бирга қўшиб олиб борган тақдирдагина яхши натижаларга
олиб келади . Бу нарсани Синчи этноойконими тавсифи
орқали кузатиш мумкин .
Этноойконимларнинг луғавий-маъновий хусусиятлари
унга асос бўлган этнонимларнинг ясалиши , уларнинг ўзаро
маъно муносабатлари , бир -бирига ўта олиш, қўшила олиш
ва ёнма-ён кела олиш кучли , нутқий -услубий ва мотивация
талабларига кўра маълум мавзулар, гуруҳларга мослаша
олиши билан белгиланади. Этноойконимларнинг шаклла -
нишида иштирок этадиган этнонимларнинг юзага келиши ,
топоним учун асос бўлиши лисоний ва нолисоний омиллар
билан боғлиқдир .
Лисоний омиллар асосида шаклланган этноойконимлар
луғавий -маъновий хусусиятларига кўра турдош сўзлар ва
атоқли от апеллятивлардан ясалади. Турдош сўз апеллятив -
лардан шаклланган этнонимлар ранг- сифат , миқдор , объ-
ектнинг ўрни ва хусусиятларини , ҳажм- ўлчов билдирувчи
сўзлардан ҳосил бўлади . Атоқли апеллятивлардан шакллан -
ган этнонимлар заминида киши номи , лақаби, амали ,
105
жуғрофий атамалар ётади ва бу номлар кўп ҳолда этноой -
конимларга ўтади .
Нолисоний омиллар асосида шаклланган этнонимлар
тотем, тамға ва белгиларни ифодаловчи сўзлар воситасида
пайдо бўлган . Бундай этнонимлар этноойконимларнинг
юзага келиши ва уларнинг мотивланишида ҳал қилувчи
роль ўйнайди .
Самарқанд вилояти этноойконимларини аталиш мотив -
ларига кўра этноойконимлар , фитоойконимлар , антропоой-
конимлар, геоморфологик ойконимлар каби функционал-
номинатив гуруҳларга ажратиш мумкин .
106

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish