3.3.3. Топонимик аниқлагичли этноойконимлар
Жой номларининг ясалиши , топоним бўлиб шакллани -
шида номшуносликда топонимик индикаторлар (62:71-74)
ёки топонимик аниқлагичлар (96:63-64) деб юритилувчи
компонентлар муҳим роль ўйнайди .
136
Топонимик аниқлагичлар топонимнинг қандай объект -
нинг атоқли оти эканига ишора қилади, уни аниқлаб тура-
ди. Масалан, Пўлатбулоқ номи таркибидаги булоқ аниқ-
лагичи номнинг сув объектининг атоқли оти эканига ишора
қилади, Бектўп номи таркибидаги тўп аниқлагичи номнинг
этноним эканига ишора қилади ва бошқалар .
Топонимик аниқлагичлар топонимия тизимига кирувчи
атоқли отларнинг аксарияти таркибида учрайди ва улар
қандай объектнинг номи таркибида келаётганига қараб эт -
нонимик аниқлагичлар , ойконимик аниқлагичлар , гидрони-
мик аниқлагичлар , агрономик аниқлагичлар каби бир қатор
гуруҳларга бўлинади .
Хоразм этнотопонимлари тадқиқотчиси А .Отажонова
топонимик аниқлагичларнинг “ функционал индикаторлар”
типи ҳам мавжуд деб ҳисоблайди ва унга этнотопонимлар
таркибида келувчи юқори , ўрта, тўман (пастки), ёндош ка -
би аниқлагичларни келтиради (116:91-93). Ушбу сўзлар то -
понимик аниқлагичларнинг бир типи бўлиши мумкин , ле -
кин уларни “функционал индикаторлар ” деб юритиш, биз-
нингча, мунозаралидир. Чунки, бунда ушбу аниқлагичлар
маълум
вазифа
ўтовчи ,
ҳаётий
аниқлагичлар -у ,
аниқлагичларнинг бошқа типлари нофункционал, яъни
ўлик, аниқлагичлар эканда , дейилган маъно келиб чиқади.
Бизнингча, аниқлагичларнинг ушбу типини “рельеф англа -
тувчи аниқлагичлар ” дейиш мақсадга мувофиқ бўлур эди .
Қуйида Самарқанд вилояти этноойконимлари ва улар -
нинг луғавий асоси бўлмиш этнонимлар таркибида учрай-
диган баъзи аниқлагичларни таҳлил қиламиз.
137
- тўп (тўпи// тўби) аниқлагичи. Ушбу аниқлагич одам-
ларга нисбатан кишиларнинг маълум гуруҳини, тўпламини,
жам бўлиб яшашини англатади ва этнонимни ҳосил
қилишда иштирок этади . Бундай этноним топонимга, яъни
этноойконимга кўчгач, қишлоқнинг маълум қисми , бўлаги
маъноларини англатишга хизмат қилади. Ўтмишда, қипчоқ-
ларда ҳозир ҳам қишлоқлар мана шундай кишилар тўпи
яшайдиган бир неча жой (макон ) ларнинг бирикмаларидан
иборат бўлган. Тўп аниқлагичи маҳаллий халқ шеваларида
тўп, тўб , тўби, тўпи шаклларида талаффуз қилинади .
Самарқанд вилояти этноойконимлари таркибида ушбу
аниқлагич ёрдамида ясалган Ишмантўп , Ойбектўп , Бектўп ,
Эламонтўп, Кўсатўп, Эшматтўби , Ниёзтўби каби этноойко-
нимлар учрайди. Шу билан биргаликда жой номига
кўчмаган , аммо этноним сифатида кишилар тўпини англа -
тувчи лексемалар сон - саноқсиздир. Буларни тўплаш ва
ўрганиш махсус тадқиқот ишларини талаб қилади.
- қишлоқ аниқлагичи . Бу
аниқлагич
топонимнинг
маълум кишилар жамоаси истиқомат қиладиган жой , ма -
коннинг атоқли оти эканлигига ишора қилади. Таркибида
қишлоқ аниқлагичи мавжуд этноойконимлар Самарқанд
вилояти ҳудудида анча сермаҳсулдир. Чунки бу аниқлагич
моҳиятан ойконимик аниқлагичдир : Туркман қишлоқ , Ба -
рак қишлоқ , Лўлиқишлоқ , Қозоқ қишлоқ, Ўзбекқишлоқ,
Узунқишлоқ , Найманқишлоқ, Каттақишлоқ, Қирққишлоқ ва
бошқалар.
- овул аниқлагичи. “ Овул ” сўзи мавжуд тадқиқотларда
қайд қилинишича , мўғулча бўлиб, “ ўтов , ўтовлар ” маъно -
сини англатади (91:30). Ушбу сўз кейинчалик туркий тил -
138
ларда маълум кишилар жамоаси , уруғи, қабиласи яшайди-
ган
жой ,
қишлоқ
маъносини
англатадиган
бўлган .
Самарқанд вилояти этноойконимлари таркибида -” овул”
аниқлагичли номлар учрайди : Қозоқовул, Туркмановул ,
Тожиковул, Наймановул , Узуновул , Бойовул, Тўртовул ,
Кўповул, Тентаковул , Оқмановул ва бошқалар .
- кент аниқлагичи. Ушбу аниқлагич сўғд тилига мансуб
бўлиб, у кўҳна топонимлар таркибида кад , кат, канд , қанд ,
кент шаклида учрайди.
Кат // кент сўзининг илк маъноси қўрғон, қўрғон атро -
фидаги ҳовли тушунчасини англатган (98:140). Кейинчалик
бу сўз топонимлар таркибида қишлоқ, шаҳар маъноларини
ҳам англатадиган бўлган. Ушбу аниқлагичнинг ўзбек топо -
нимияси таркибидаги хусусиятлари Т. Нафасов томонидан
кенг таҳлил қилинган (100:76-78).
Самарқанд вилояти этноойконимлари орасида таркиби-
да кент топоаниқлагичи мавжуд қишлоқ номлари учрайди.
Чунончи: Чингизкент, Мўғулкент, Ўзбеккент каби.
- тепа аниқлагичи. Бу топонимик аниқлагич оронимик
аниқлагич бўлиб, жой номлари таркибида ер сатҳидан ба -
ланд, дўнг жой деган маънони билдиради (100:70).
Т.Нафасовнинг фикрича, кўпгина тепаликлар табиий
дўнгларни эмас , балки қадимги қўрғончалар, қоровул тепа -
лардан иборатдир . Демак , тепа индикатори ҳам табиий -
жуғрофий, ҳам сунъий дўнгликларнинг номлари таркибида
келиши мумкин.
Самарқанд вилояти этноойконимларининг баъзилари
таркибида тепа аниқлагичи мавжуд : Наймантепа , Манғит-
139
тепа, Қарғатепа , Ширинтепа, Шакартепа, Исовойтепа ва
бошқалар.
Юқорида қайд қилинганлардан ташқари Самарқанд ви-
лояти этноойконимлари таркибида яна қуйидаги топонимик
аниқлагичлар учрашини келтириш мумкин . Улар қуйидаги
маъно хусусиятларни ифодалашга хизмат қилади:
1. Топонимик аниқлагичлар объектнинг тури ( работ ,
қўрғон, хона , капа )ни кўрсатади: Тожикработ , Жомбойли
работ ; Хўжақўрғон , Ўзбекқўрғон , Янгисаройқўрғон; Араб -
хона, Лайлакхона , Маврхона , Қоракапа.
2. Топонимик аниқлагичлар ( бўз , жар) объект ландшаф -
ти ҳақида тушунча беради: Узунбўз , Ўртабўз; Жамонжар ,
Ўроқвойжар .
3. Топонимик аниқлагичлар ( булоқ, ариқ, сой ) гидро -
нимик
объектларни
ифодалаб
келади:
Пўлатбулоқ ,
Қирқбулоқ, Мингбулоқ, Қорабулоқ ; Митанариқ , Ўзбекариқ ,
Қозоқариқ, Қўнғиротариқ ; Илонлисой , Лайлакхонасой ,
Қипчоқсой.
4. Этнонимик аниқлагич (уруғ , қабила ) уруғ , қабила
номлари билан алоқадор объектларни ифодалаб келади :
Еттиуруғ, Жетиурув , Олтиўғил, Ўнқавм кабилар .
Самарқанд вилояти этноойконимлари таркибида булар-
дан ташқари объектнинг ҳажмига, жойлашиш ўрнига, ма -
софасига ишора қилувчи, шунингдек , жойнинг рельеф ху-
сусиятларини кўрсатувчи , баъзи ишларда “функционал ин -
дикаторлар” деб юритилган аниқлагичлар ҳам учрайди. Бу
аниқлагичлар , асосан, топонимларнинг биринчи, бош
қисми бўлиб келади :
140
Узун (Узуновул , Узунбўз , Узунқишлоқ ); Калта ( Калта-
той);
Катта ( Каттакўрпа,
Каттақишлоқ ,
Каттапўлат,
Каттаўроқли, Каттанайманча, Каттаминг , Кичикминг, Кат -
таараб, Каттатурк ); Кичик ( Кичикширин, Кичикнайманча ,
Кичикмундиён , Кичикназар ); Паст ( Пастбарқут ); Юқори
(Юқориқўштамғали );
Дўнг
(Дўнгболғали );
Майда
(Майдапўлатчи ); Эски (Эски Жомбой); Янги ( Янгибаҳрин ,
Янгиҳаёт, Янгисаройқўрғон , Янгиоқчоқ) ва бошқалар .
Хуллас, этноним ва этнойконимлар ясалишида ономас -
тик конверсия ҳамда синтактик усул муҳим роль ўйнайди .
Шунинг натижасида уларнинг грамматик таркиби шаклла -
нади. Грамматик таркибига кўра этноним ва этноойконим -
лар
апеллятив
асосли,
формантли
ва
топонимик
аниқлагичли бўлади .
141
Do'stlaringiz bilan baham: |